Долзарб мавзу      Бош саҳифа

ХАЛҚ ҚАЛБИ БИЛАН ЎЙНАШМАНГ!

Яқинда Россия ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарованинг ОАВ учун брифингда бутун бир халқнинг она тилига нисбатан беписандлик ва беҳурматлик билан билдирган муносабатини ўқиб, беихтиёр «уятсизлик ҳам эви билан-да» деган гап кўнглимдан ўтди.
 

Машҳур шоиримиз Абдулла Ориповнинг:
Инсон қалби билан ҳазиллашманг сиз,
Унда миллат яшар, унда тил яшар...
деган сатрлари бор. Мария Захарованинг она тилимизга бундай муносабати, наинки, инсон қалби, балки бутун бир халқ қалби билан ҳазиллашишдан бошқа нарса эмас. Андишасиз ҳазил бу – мазах. Ҳар бир одамнинг иззат-нафси бўлгани каби миллатнинг ҳам иззат-нафси бўлади. Бизда иззат-нафсга тегиш – ор-номусга тегиш билан тенг. Ахир Ўзбекистонда бир халқ турибди, бир Ватан турибди, бир мамлакат турибди. Бир давлатнинг ички ишларига, айниқса, давлат тили масаласидаги ишларига сурбетларча четдан аралашишнинг ўзи катта маданиятсизлик эмасми? Бундан тажовуз ҳиди келади. Ташқи ишлар вазирлигининг расмийси халқаро ҳуқуқий меъёрлардан, бошқа давлатлар суверенитетини ҳурмат қилиш масалаларидан хабардорми, ё у атайин буларнинг қўлидан нима келарди деб шундай қилаяптими? Халқнинг масалага муносабатини, кайфиятини билмасдан туриб, неча минг чақирим олисдан ёмон фолчидай алжираб, калласига келган гапни айтиш расмий вакил учун уят эмасми? Ҳолбуки, Ўзбекистон аҳолисининг асосий қисми, ҳатто, 90 фоизи десак ҳам муболаға қилмаган бўламиз, Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган давлат тилида иш юритишни таъминламаганлик учун мансабдор шахсларга жавобгарлик белгиловчи Қонун лойиҳасини маъқуллайдилар. Билиб-билмай халқ устидан дуч келган гапни гапириш шу халққа ҳурматсизликдир. Мария Захарова гапларига кўра, гўё билдирилаётган фикрларнинг аксарияти рус тилининг расмий мулоқотда сақланиб қолиши кўпсонли Ўзбекистон фуқаролари манфаатларига тўла мос келар эмиш. Ол-а! Ахир бу ғирт ёлғон-ку. У бундай маълумотни қаердан олди? Қайси статистика идораси хабарига асосланиб, у шундай деяпти? ТИВ расмийси кўчанинг одами эмас-ку, қаҳвахонада ўтириб олиб, оғзига келган гапни асоссиз гапираверса. Қолаверса, бу қонун лойиҳаси муҳокамаси мустақил Ўзбекистонда бўляптими ё Захарованинг идорасидами? Ахир бу масалани Ўзбекистон халқи ҳал қилади-ку.
Биз иззатталаблик қилмаймиз. Бировнинг таъма-ю фитнага тўла иззати керак ҳам эмас. Биз ўз она тилимизнинг тўла ҳуқуқли Давлат тили бўлишини истаймиз. Худди Россиядаги каби, Англиядаги, Франция, Туркиядаги ва бошқа давлатлардаги каби... Нима учун бу кимларгадир ёқмайди? Биз ҳимоя қилсак адолатсизликни ё зўравонликни эмас, ўз она тилимиз манфаатларини ҳимоя қиламиз. Бугунги глобаллашув замонида ҳар бир халқ учун тилни ҳимоя қилиш Номусни, Ватанни, Келажакни ҳимоя қилиш даражасига чиқди. Ўзини билган ҳар бир халқ учун, ўзини билган ҳар бир давлат учун шундай бўлди! Демак, бундай вазиятларда бир тан, бир жон бўлишимиз керак. Карвонимиз турли таҳдидлардан омон ўтиши фақат ўзимизга боғлиқ. Қаддимиз ҳам қадримиз ҳам баланд бўлсин!
Президентимизнинг ўтган йили 21 октябрда имзолаган «Ўзбек тилининг Давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони, яқиндагина «Ўзбек тили байрами кунини белгилаш тўғрисида» имзоланган Қонун, шу кунларда кутилаётган Олий Мажлисда «Ўзбек тили тўғрисида»ги Қонуннинг янги, замонавий таҳрирдаги муҳокамаси ва шу каби эзгу ишларнинг барчаси халқимизга катта умид ва ишонч бағишлайди.
Эшқобил ШУКУР,
шоир, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими




Ўхшаш мақолалар

МУҲОФАЗАГА МУҲТОЖ ВИЖДОН

МУҲОФАЗАГА МУҲТОЖ ВИЖДОН

🕔21:26, 08.07.2020 ✔73

Орол инқирози ва унинг салбий оқибатларини бартараф қилиш борасида матбуотда бонг урила бошлаганида бўзбола эдим... ...Мактабимиз директори Болтабой Худойназаров адабиёт муҳиби бўлгани учунми, мендек ҳаваскор ўқувчисини ўзига яқин дўст деб биларди. Хонасига чақириб олиб, катталардек гурунглашарди.

Батафсил
ҲAЛ ҚИЛУВЧИ ЛAҲЗA

ҲAЛ ҚИЛУВЧИ ЛAҲЗA

🕔21:26, 08.07.2020 ✔72

Коронавирус офатидан инсоният қандай хулосалар чиқармоқда?

Батафсил
БИЗ ҲАМ ОДАМЛАРДЕК ЯШАШНИ ИСТАЙМИЗ...

БИЗ ҲАМ ОДАМЛАРДЕК ЯШАШНИ ИСТАЙМИЗ...

🕔10:39, 03.07.2020 ✔210

Бу Қашқадарё вилояти Нишон тумани «Гулистон» маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли Боғишамол қишлоғи аҳолисининг фарёди
 

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • МУҲОФАЗАГА МУҲТОЖ ВИЖДОН

    МУҲОФАЗАГА МУҲТОЖ ВИЖДОН

    Орол инқирози ва унинг салбий оқибатларини бартараф қилиш борасида матбуотда бонг урила бошлаганида бўзбола эдим... ...Мактабимиз директори Болтабой Худойназаров адабиёт муҳиби бўлгани учунми, мендек ҳаваскор ўқувчисини ўзига яқин дўст деб биларди. Хонасига чақириб олиб, катталардек гурунглашарди.

    ✔ 73    🕔 21:26, 08.07.2020
  • ҲAЛ ҚИЛУВЧИ ЛAҲЗA

    ҲAЛ ҚИЛУВЧИ ЛAҲЗA

    Коронавирус офатидан инсоният қандай хулосалар чиқармоқда?

    ✔ 72    🕔 21:26, 08.07.2020
  • БИЗ ҲАМ ОДАМЛАРДЕК ЯШАШНИ ИСТАЙМИЗ...

    БИЗ ҲАМ ОДАМЛАРДЕК ЯШАШНИ ИСТАЙМИЗ...

    Бу Қашқадарё вилояти Нишон тумани «Гулистон» маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли Боғишамол қишлоғи аҳолисининг фарёди
     

    ✔ 210    🕔 10:39, 03.07.2020
  • «КОММУНИЗМ ИЗЛАЁТГАН»ЛАР

    «КОММУНИЗМ ИЗЛАЁТГАН»ЛАР

    ёхуд нонингизни ҳалоллаб енг, ҳамкасб!

    Яқинда марказий телеканаллардан бирида «Давлат тили ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни ижросига бағишланган кўрсатув намойиш қилинди. Тошкентдаги Халқаро пресс-клубдан тўғридан-тўғри эфирга узатилган ушбу кўрсатув баҳс-мунозараларга жуда бой тарзда кечди. Унда мазкур қонун ижросига масъул бўлган мутасаддилар, тилшунос олимлар, ижодкорлар, журналист ва блогерлар қатнашгани билан эътиборни ўзига жалб қилди.
     

    ✔ 197    🕔 10:36, 03.07.2020
  • ҚОНУН ВА «зам»ҲОКИМ ЎРТАСИДА САРСОН АЁЛ

    ҚОНУН ВА «зам»ҲОКИМ ЎРТАСИДА САРСОН АЁЛ

    ёхуд Урганч шаҳар ҳокимлиги камбағалликни қандай қисқартирмоқчи?

    Хоразм вилоятида ҳозир 58 минг оила камбағаллик бўсағасида яшамоқда, уларнинг 856 таси эса ўта ночор аҳволда экани ачинарлидир. Бу рақамларни мамлакатимиз Президенти жорий йилнинг март ойида Хоразмга қилган ташрифи доирасида Урганч шаҳрида ўтказган фаоллар йиғилишида алоҳида таъкидлаган эди.

    ✔ 267    🕔 12:57, 26.06.2020
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар