Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

ЯНГИ ВА ХОЛИС НАЗАР

«Оила даврасида» газетасининг ўтган сонида чоп этилган «Қодирийни буюк қилган уч маслак» мақоласини ўқигач, анчадан бери ўйлаб юрган мулоҳазаларим хаёлимда яна қайта гавдаланди... 
 

Ёзилганига бир асрдан ошганига қарамай, бугунги китобхонлар, айниқса ёш ижодкорлар учун янги-янги мушоҳадаларга сабаб бўлаётган «Ўтган кунлар», «Меҳробдан чаён» каби романлар ўзбек халқи учун бунёд этилган мустаҳкам бинолар, десак, муболаға эмас.
Ўз даврида кўпгина баҳс-мунозараларга, ўринсиз эътирозларга сабаб бўлган Ҳабибулла Қодирийнинг «Отам ҳақида», «Қодирийнинг сўнгги кунлари» асарлари адибнинг ҳаёти, романларининг яратилиш тарихи ҳақидаги таассуротларимизни шакллантирган бўлса, Маъсуд Абдуллаевнинг  (А.Қодирийнинг кичик ўғли) хотиралари асосида яратилган Шеркон Қодирийнинг «Ўтганлар ёди» («37-хонадон» асарининг давоми) асари орқали биз севимли адибимизни қўли қабармаган ёзувчи эмас, балки, миришкор деҳқон, жонкуяр қўшни, тадбиркор, ишбилармон, қолаверса, ёзувчиликда ҳам саркарда бўлганини билиб оламиз.
Қодирийгагина хос бўлган жиҳатлар, шоҳ асарларининг яратилиш тарихи, муҳокаматалаб шеърлари ҳақида бир қанча ноёб ва ибрат олишга лойиқ маълумотлар, афсуски, кўпчилик китобхонларга ҳали нотаниш. Оддий китобхон учун адиб ҳаётининг ёки асарларидаги қаҳрамонлар ҳаётининг биз учун айнан қайси жиҳати муҳимлигини очиқ-ойдин кўрсатувчи нукталарни ҳар доим ҳам топа олмаймиз (Буни юқоридаги мақола муаллифи жуда ўринли таъкидлаб ўтган). Ўқувчига эса, баъзан узундан-узоқ тасвирий воситалар ёки матний безаклардан кўра, мақсадни аниқ ва дангал кўрсатиб берадиган восита керак. Қодирий ҳаётда қандай инсон бўлгани, унинг буюклиги, асарларининг пишиқлиги, қаҳрамонларининг ҳавасга арзигулик бўлишининг асл илдизи қаерда эканини биз ўз фарзандимизга, ҳар бир китобхонга тўлиқ етказиб бера олсаккина улар маънавиятида озгина бўлса-да юксалиш ҳосил қила олган бўламиз.
Абдулла Қодирий таваллудининг 125 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисидаги қарор муносабати билан жойларда турли мавзулардаги тадбирларнинг ўтказилиши Қодирийшуносликнинг очилмаган муҳокаматалаб жиҳатларини ўрганишимизга замин ҳозирлади.
Ўқувчилар психологиясидан озми-кўпми хабардор бўлган педагог сифатида шуни ишонч билан айта оламанки, Қодирий қаҳрамонларини қадрлаган ўқувчининг қалбида қабоҳатга ўрин қолмайди! Бу буюк ижодкорнинг асарлари биз ўзбек халқи учун бир неъмат бўлса, авлодлари томонидан  яратилаётган хотира асарлари ҳар биримиз учун улкан ҳаёт мактаби вазифасини бажаради. Ўқувчига адиб ҳаёти билан яқиндан танишиш имконини беради.

Мақсуда БОЛЛИЕВА,
Қўшкўпир туманидаги 18-умумтаълим 
мактаби ўқитувчиси




Ўхшаш мақолалар

«БОЛАЛАРИНГИЗНИ ТАРБИЯЛАМАНГ, улар барибир ўзингизга ўхшашади...»

«БОЛАЛАРИНГИЗНИ ТАРБИЯЛАМАНГ, улар барибир ўзингизга ўхшашади...»

🕔10:38, 03.07.2020 ✔206

Фарзандни севиш нимадан бошланади? Фарзандни севиш, аввало, ота-онанинг ўзаро бир-бирига меҳр-муҳаббатли бўлишидан, бир-бирини ҳурмат қилиши, асраб-авайлашидан бошланади. Жумладан, отанинг фарзандини севиши жуфти ҳалолига яхши муносабатда бўлишидан, уй ишларида унга ёрдамлашиб туришидан, киприклар кўзни чанг-ғуборлардан асрагандай, аёлини эъзозлашидан бошланмоғи даркор.

Батафсил
«CИРЛИ САНДИҚ»ДАГИ СЕҲРЛИ САС

«CИРЛИ САНДИҚ»ДАГИ СЕҲРЛИ САС

🕔10:37, 03.07.2020 ✔196

Бу овоз ҳали-ҳамон кўпчиликнинг қулоғида жаранглаб туради
 

Батафсил
БОЗОР ВИРУС ЎЧОҒИГА  АЙЛАНМАСЛИГИ УЧУН

БОЗОР ВИРУС ЎЧОҒИГА АЙЛАНМАСЛИГИ УЧУН

🕔12:52, 26.06.2020 ✔397

Оддий қоидалар назоратчининг эмас, ўзимизнинг саломатлигимиз учунлигини англашимиз зарур

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • «БОЛАЛАРИНГИЗНИ ТАРБИЯЛАМАНГ, улар барибир ўзингизга ўхшашади...»

    «БОЛАЛАРИНГИЗНИ ТАРБИЯЛАМАНГ, улар барибир ўзингизга ўхшашади...»

    Фарзандни севиш нимадан бошланади? Фарзандни севиш, аввало, ота-онанинг ўзаро бир-бирига меҳр-муҳаббатли бўлишидан, бир-бирини ҳурмат қилиши, асраб-авайлашидан бошланади. Жумладан, отанинг фарзандини севиши жуфти ҳалолига яхши муносабатда бўлишидан, уй ишларида унга ёрдамлашиб туришидан, киприклар кўзни чанг-ғуборлардан асрагандай, аёлини эъзозлашидан бошланмоғи даркор.

    ✔ 206    🕔 10:38, 03.07.2020
  • «CИРЛИ САНДИҚ»ДАГИ СЕҲРЛИ САС

    «CИРЛИ САНДИҚ»ДАГИ СЕҲРЛИ САС

    Бу овоз ҳали-ҳамон кўпчиликнинг қулоғида жаранглаб туради
     

    ✔ 196    🕔 10:37, 03.07.2020
  • БОЗОР ВИРУС ЎЧОҒИГА  АЙЛАНМАСЛИГИ УЧУН

    БОЗОР ВИРУС ЎЧОҒИГА АЙЛАНМАСЛИГИ УЧУН

    Оддий қоидалар назоратчининг эмас, ўзимизнинг саломатлигимиз учунлигини англашимиз зарур

    ✔ 397    🕔 12:52, 26.06.2020
  • ЎРНИМИЗ ҚАЕРДА?

    ЎРНИМИЗ ҚАЕРДА?

    Халқда бир яхши гап бор: қалдирғоч тинч жойда уя қуради. «Тинч жой» деганда фақатгина урушлар ва ҳарбий тўқнашувлардан холи ҳудуд тушунилмайди.  Тинч жой ҳар томонлама қулай, инсонлар эмин-эркин ўз ишини қила оладиган, биров-бировнинг жонию молигагина эмас, ҳурмати, ор-номуси, қадрияти, қалби ва этиқодий эркинликларига ҳам дахл қилмайдиган жойдир. 
     

    ✔ 230    🕔 12:47, 26.06.2020
  • ЧЕТ ТИЛЛАРИНИ ТЕЗ ВА ОСОН ЎРГАНИШ

    ЧЕТ ТИЛЛАРИНИ ТЕЗ ВА ОСОН ЎРГАНИШ

    Бунга қандай эришиш, луғат бойлигини ошириш мумкин?
     

    ✔ 136    🕔 12:27, 26.06.2020
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар