Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

ҚАДДИНГНИ ТИК ТУТ, БОЛАМ!

«Сардоба»нинг аччиқ сабоқлари

Қалдирғочнинг ин қуришини ҳеч кузатганмисиз? Мен бу болажон қушнинг уя қуриши, меҳнатсеварлиги ва ишни пухта бажаришига неча бор гувоҳ бўлганман. Баҳор келиши биланоқ хонадонимиз қадрдонлари бўлган бир жуфт қалдирғоч даҳлизда гирён ура бошлайди. 

Қайнонамнинг айтишларича: улар таниш, шугиналар ҳар йили келади. Ғужур-ғужур қилиб, эринмай тумшуғида лой ташиб оиласи учун маскан барпо этади. Эътибор қилдим, бир-бирини қўллаб, бири-бирига елкадош бўлиб асло шошилмасдан иш юритади қалдирғочлар. Ҳали бостирилаётган лой қуримасдан, устига лой босмайди. Кутади. Эринмай, оби-тобида иш қилади. Чунки болажонлари учун аталган «иншоот» мустаҳкам бўлмоғи, умиди эгаларини соғ-омон учирма қилиши учун чидаб бермоғи даркор. Пухта иш қилишни, меҳнатсеварлик ва ҳалолликни, биз шу митти қушдан ўрганишимиз керакмикан, деб ўйлаб қоламан баъзида. Бу қуш тўғри келган жойга ин қурмайди, обдон ўрганиб, жой танлаб, муҳими файзу баракаси бор манзилни кўзлайди. Шунданми, бўғотида қалдирғоч ин қурган оилаларда айтиб бўлмас, кўз илғамас нимадирлар бисёр бўлади. Унинг номи меҳр, муҳаббат, ҳаётга бўлган иштиёқ, ҳалоллик...
Биз шу қушчалик ҳам бўлолмаяпмиз. Бажараётган ишига нисбатан эътиборни унутадиганлар кўпаймоқда, афсус. Манфаат, нафс, қорин ғамини баридан устун қўйиб, «нима, битта менми?» дея ўзига таскин берадиганлар бор, орамизда. «Бировнинг ҳақи» деган тушунча биздан тобора олислаб кетмоқда. Барпо этилаётган уйлар уч ой ўтмай моғорлаб кетади, девори ёрилади, сувоғи кўчади, атрофи чўкади, сал қаттиқ шамол бўлса, томи учиб кетади. Бу оддий ҳолга айланди. Мана шулар кўпнинг ризқидан ризқ айиришга ружу қўйиш оқибати эмасмикан?!
Кўпчилик учун қилинаётган қурилиш ўлда-жўлда бўлиши мумкин, аммо унинг тепасида турган «соҳиблар»нинг иморати айтилган вақтда битади. Уялмасдан «уй тўйи» қилади. Бундай кошона ниманинг орқасидан қад кўтарганини кўпчилик билади ҳам, аммо қўшилишиб табриклайди. Ҳа, бундайларнинг сафи кенгайишига ўзимиз сабабчи бўлмоқдамиз, чамамда. Аслида уларни «олғир» қилган сизу бизнинг андишамиз эмасми?!
Бундан уч йил илгари... кўрсатув тайёрлаш учун чекка ҳудуддаги «намунавий уйлар»да бўлдик. Хонадон соҳиби «тўлқинланиб» ўргатилган гапларни айта кетди: «Раҳмат, бундай шароитни биз фақат орзу қилганмиз, уймисан, уй. Баланд, чиройли...» Секин атрофни кузатаман ва сўрайман:
– Опа, нимадир ҳид бор уйингизда, сезяпсизми?
– Бор, бор – юзи қизариб кетди уй соҳибасининг. – Мановингиз ёзмаяптими?
– Ёзмаяпти, мана микрафон узилган, менинг қўлимдаку.
– Ҳа, шундай денг... Тўғрисини айт­сам, бу бизнинг айбимиз эмас, жуда тозакорман. Фақат меҳмон уйнимас, ҳамма хоналарни кўринг. Шу ҳалиги канализацияга қурувчилар томонидан мана бундай (бармоқларини думалоқ шаклга келтиради, опа) кичик труба қўйиб кетилган экан. Тортмади. Сасиб кетди. Уйга кириб бўлмай қолди. Кейин... Ишлатолмадик. Эшигини михлаб ташлаганмиз. Ҳовлидаги ҳожатхонадан фойдаланамиз. Шу ҳид ўтириб қолдида, қандайдир. Келган кишига бирдан билинади... одам уятданам ўлди. Кредитларимиз енгилласа, тўғрилатишни мўлжал қиляпмиз.
– Нега сиз уяласиз, ҳайронман? Қурувчи билан боғландингизми, биладими?
– Эй, неча бор тортишув бўлди. Дадасининг асаблари тамом бўлди, ҳисоби. Битта бу эмас, айвондаги ром ҳам оддий экан, яхши жойлашмаган. Очиб қў­йишга қўрқамиз. Кўчиб тушмасин, деб. «Мендан шартномага имзо чекиб, қабул қилиб олгансизлар, энди ишим йўқ», – дейди қурувчи. Чинданам қўл қўйиб, қабул қилиб олганмизда. Лекин, шартномада катта труба турибди, қиммат эшик ром кўрсатилган. Қабул қилишдан олдин синаб кўриш керак эди дейди  бир танишим. Ҳужжатлар киришдан олдин тайёрланган бўлса, биз кам-кўстини яшамай туриб билмаймиз-ку? Камерага бу гапларни ёзманг, қизим. Балога қолиб юрмайин, яна...
Ҳа, шу кезларда юракка айтиб бўлмас катталикдаги ҳадик ўрмалаган. Ўпирилган «Сардоба» сув омбори, эвакуация қилинган аҳоли, уйсиз қолган одамлар, ҳўл қўғирчоғини қучоқлаб турган қизалоқ... Неча кунки, тонгни ўз уйида эмас ўзга манзилда қаршилаётган сирдарёликлару, қозоқ биродарларимиз ҳақида ўйлайман. Уй-жойдан ажралиш, бир кунда боридан мосуво бўлиш – ҳеч кимнинг бошига тушмасин. Мисқоллаб йиғиниб, ўғли-қизи учун уй-жой қилган, тўйлар қиламан деган инсоннинг бир ўгрилиб қарагунча – бор бисоти эгнидаги либоси бўлиб турибди. Буни ҳис қилишнинг ўзи аянчли, оғир. Энди бошига тушганларнинг аҳволини тушунаверинг.
Албатта давлатимиз, сахий юртдош­ларимиз жабрланганлар беҳаловат бўлишига йўл қўймаяпти, нимаики зарур, нимаики керакли албатта, етказиб берилмоқда. Эл бўлиб шаклланганимиз, ўзганинг ғамини ўзиники деб қабул қилувчилардан эканимиз намоён бўлмоқда. Катталар қаторида ёшгина мурғак болажонлар ҳам энг севимли ўйинчоғи, йиғиб юрган пулини ҳам саховат учун бермоқда. Тенгқури ўйинчоқсиз қолганини, унга нимадир ёрдам қилиш кераклигини англаяпти, улар.
Кетган мол-мулк вақти-соати билан тикланар, уй-жой масаласи ҳам ҳал этилар. Бир неча кундирки, кўчирилган аҳолининг йўқолган ҳужжатлари расмийлаштирилиб эгаларига топширилмоқда. Аммо... қолган кўнгилни олиш, пешонаси тиришиб турган жабрдийдаларнинг чеҳрасини ёритиш – ҳаммасидан мушкули шу? Уйларни, манзиллари ювиб кетган сув каби, кўнгилдаги дард, доғларни вақт ювади. Аммо, сув омборини қураётганда лойиҳани амалга ошираётганда лоқайдлик қилган, топшириқни бажаришда алдов, фириб аралаштирганларга нисбатан қўзғалган нафрат ювилармикан?! Сувга қўшилиб оққан нарсалар, асбоб-анжомлар, мол-мулк орасида қалдирғочларнинг ини ҳам бор. Улар яқингинада келиб, Сардобанинг кўм-кўк осмони узра қанот қоқиб, уйлар бўғотига «иморат» сола бошлаган эди. Одамку одам, қушнинг ини бузилмасин, дея бежиз айтмайди халқимиз.
Қайси куни, ижтимоий тармоқда, бир суратга кўзим тушди. Машҳур «юлдузлар» сардобаликлар ёнига кўнгил сўраш учун бориб, «селфи» қилишган. Икки четдаги «юлдуз»дан бошқа ҳамманинг боши эгик. 10-11 ёш атрофидаги болакай ҳам суратга тик қараб тушмаган. Юрагим оғриди. Унинг митти қалбига кирган бу «дард» сабабчиси бўлган лойиҳачилару, пудратчилар, қурувчилар – шу болакай ўрнида ўз фарзандингизни қўйиб кўра оласизми? Унинг бошини эгган нафсингиз ўпқони қачон тўлади? Ахир, кўпнинг дуосини олишдек саодат йўли турганда, сиз қайси йўл бошини тутганингиз аён бўлди-ку?..
Бир кунда бирдан улғайиб қолган болажон, қаддингни тик тут! Бу кунлар тезда унут бўлсин. Суратларга кулиб, табассум билан тушар онларинг яқин. Сен кучли мамлакатнинг фарзандисан. Давлатимиз раҳбари айтгани каби: биз ҳаммасини биргаликда енгамиз!
Зиёда АМИНОВА,
журналист




Ўхшаш мақолалар

«БОЛАЛАРИНГИЗНИ ТАРБИЯЛАМАНГ, улар барибир ўзингизга ўхшашади...»

«БОЛАЛАРИНГИЗНИ ТАРБИЯЛАМАНГ, улар барибир ўзингизга ўхшашади...»

🕔10:38, 03.07.2020 ✔208

Фарзандни севиш нимадан бошланади? Фарзандни севиш, аввало, ота-онанинг ўзаро бир-бирига меҳр-муҳаббатли бўлишидан, бир-бирини ҳурмат қилиши, асраб-авайлашидан бошланади. Жумладан, отанинг фарзандини севиши жуфти ҳалолига яхши муносабатда бўлишидан, уй ишларида унга ёрдамлашиб туришидан, киприклар кўзни чанг-ғуборлардан асрагандай, аёлини эъзозлашидан бошланмоғи даркор.

Батафсил
«CИРЛИ САНДИҚ»ДАГИ СЕҲРЛИ САС

«CИРЛИ САНДИҚ»ДАГИ СЕҲРЛИ САС

🕔10:37, 03.07.2020 ✔198

Бу овоз ҳали-ҳамон кўпчиликнинг қулоғида жаранглаб туради
 

Батафсил
БОЗОР ВИРУС ЎЧОҒИГА  АЙЛАНМАСЛИГИ УЧУН

БОЗОР ВИРУС ЎЧОҒИГА АЙЛАНМАСЛИГИ УЧУН

🕔12:52, 26.06.2020 ✔400

Оддий қоидалар назоратчининг эмас, ўзимизнинг саломатлигимиз учунлигини англашимиз зарур

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • «БОЛАЛАРИНГИЗНИ ТАРБИЯЛАМАНГ, улар барибир ўзингизга ўхшашади...»

    «БОЛАЛАРИНГИЗНИ ТАРБИЯЛАМАНГ, улар барибир ўзингизга ўхшашади...»

    Фарзандни севиш нимадан бошланади? Фарзандни севиш, аввало, ота-онанинг ўзаро бир-бирига меҳр-муҳаббатли бўлишидан, бир-бирини ҳурмат қилиши, асраб-авайлашидан бошланади. Жумладан, отанинг фарзандини севиши жуфти ҳалолига яхши муносабатда бўлишидан, уй ишларида унга ёрдамлашиб туришидан, киприклар кўзни чанг-ғуборлардан асрагандай, аёлини эъзозлашидан бошланмоғи даркор.

    ✔ 208    🕔 10:38, 03.07.2020
  • «CИРЛИ САНДИҚ»ДАГИ СЕҲРЛИ САС

    «CИРЛИ САНДИҚ»ДАГИ СЕҲРЛИ САС

    Бу овоз ҳали-ҳамон кўпчиликнинг қулоғида жаранглаб туради
     

    ✔ 198    🕔 10:37, 03.07.2020
  • БОЗОР ВИРУС ЎЧОҒИГА  АЙЛАНМАСЛИГИ УЧУН

    БОЗОР ВИРУС ЎЧОҒИГА АЙЛАНМАСЛИГИ УЧУН

    Оддий қоидалар назоратчининг эмас, ўзимизнинг саломатлигимиз учунлигини англашимиз зарур

    ✔ 400    🕔 12:52, 26.06.2020
  • ЎРНИМИЗ ҚАЕРДА?

    ЎРНИМИЗ ҚАЕРДА?

    Халқда бир яхши гап бор: қалдирғоч тинч жойда уя қуради. «Тинч жой» деганда фақатгина урушлар ва ҳарбий тўқнашувлардан холи ҳудуд тушунилмайди.  Тинч жой ҳар томонлама қулай, инсонлар эмин-эркин ўз ишини қила оладиган, биров-бировнинг жонию молигагина эмас, ҳурмати, ор-номуси, қадрияти, қалби ва этиқодий эркинликларига ҳам дахл қилмайдиган жойдир. 
     

    ✔ 232    🕔 12:47, 26.06.2020
  • ЧЕТ ТИЛЛАРИНИ ТЕЗ ВА ОСОН ЎРГАНИШ

    ЧЕТ ТИЛЛАРИНИ ТЕЗ ВА ОСОН ЎРГАНИШ

    Бунга қандай эришиш, луғат бойлигини ошириш мумкин?
     

    ✔ 137    🕔 12:27, 26.06.2020
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар