Долзарб мавзу      Бош саҳифа

БИЗ ҚАНЧАМИЗ?

2022 йилда аҳоли рўйхатга олинади, бу нима учун керак?

2022 йилда Ўзбекистон Республикасида аҳолини рўйхатга олиш умуммиллий тадбири ўтказилади. Бу муҳим жараёнга тайёргарлик кўришнинг ҳуқуқий асослари шаклланмоқда.

БИЗ ҚАНЧАМИЗ?

Шу давргача аҳолини рўйхатга олишга оид қонун қабул қилинмаган эди. Ўзбекис­тон Республикаси Президентининг «2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид давлат Дас­тури тўғрисида»ги Фармони билан тасдиқланган давлат Дастурининг 38-бандида аҳолини рўйхатга олиш концепциясини тайёрлаш вазифаси белгилан эди. Мазкур фармон ижросини таъминлаш мақсадида Давлат статистика қўмитаси томонидан манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда аҳолини рўйхатга олиш концепцияси ишлаб чиқилди. Ўзбекистон Респуб­ликаси Президентининг 2019 йил 5 февралда «Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги Фармони қабул қилинди.
Она диёримизда аҳолини рўйхатга олишнинг ҳуқуқий асослари халқаро меъёрларга мос тарзда шаклланмоқда. Ўзбекис­тон Президенти Шавкат Мирзиёев 2020 йил 16 март куни «Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида»ги қонунни имзолади.
Тарихий манбалардан маълумки, аҳолини дастлабки рўйхатга олиш қадимги Греция, Вавилон, Месопотамия, Рим, Хитой, Япония ва Мисрда ўтказилган. Бундан кўзланган асосий мақсад одамлардан солиқ йиғиш, бож олиш ҳамда ҳарбий сафарбарлик учун уларнинг сонини аниқлаш бўлган. Шу боисдан ҳам бу рўйхатга олишда асосан эркаклар эътиборда бўлган. 
Аҳолини энг биринчи расмий рўйхатга олиш 1790 йилда АҚШда, кейинчалик 1800 йилда Швеция ва Финляндияда, 1801 йилда Англия, Дания, Норвегия ва Францияда ўтказилган. Аммо бу аҳоли рўйхатлари жуда оддий шаклда ҳамда узоқ муддатга чўзилган. Масалан, биринчи АҚШда аҳолини рўйхатга олиш ишлари 18 ой давомида олиб борилган.
ХIХ асрга келиб, аҳолини рўйхатга олиш жуда кенгайди. Қатор Европа мамлакатларида статистика ташкилотлари тузилди. Аҳолини рўйхатга олиш илмий дастурлар асосида олиб борилиши йўлга қўйилди. Хусусан, 1870 – 1879 йилларда дунёнинг 48 та, 1890 йилларда эса 57 та давлатида аҳоли рўйхати ўтказилган. ХIХ аср охирида дунё аҳолисининг 21 фоизи рўйхатга олинган бўлса, ХХ аср бошида 54 фоиз аҳоли рўйхатдан ўтказилган. Иккинчи жаҳон урушидан кейин, аҳолини рўйхатга олиш тизими янада такомиллаштирилди. 1945-1954 йилларда 151 та давлатда, 1965-1974-йилларда 179 та давлатда аҳоли рўйхати ўтказилган. Ҳозирги пайтда, дунё­даги деярли барча давлатларда аҳолини рўйхатга олиш ишлари олиб борилмоқда.
Мамлакатимизда демографик жараёнларнинг ҳолатини ўрганишда ҳудудларда ўтказилган аҳоли рўйхати маълумотлари муҳим аҳамият касб этади. Манбаларда келтирилишича, Ўзбекистон ҳудудида дастлабки аҳоли рўйхати 1897 йилда Туркистон генерал-губернаторлиги томонидан ўтказилган. Бу борадаги маълумотлар ХIХ аср охирида Ўзбекистонда мавжуд оилалар сони, аҳоли сони, ёши ва жинси, этник таркиби, туғилиш, ўлим каби демографик жараёнлар ҳақида тассаввур ҳосил қилишга ёрдам берган. Ўзбекистон ҳудудида кейинчалик 1926, 1939, 1959, 1970, 1979 ва 1989 йилларда аҳолини рўйхатга олиш ишлари ташкил этилган.
Кўпгина мамлакатларда аҳолини рўйхатга олиш қонун билан тартибга солиниши мустакамлаб қўйилган. Масалан, Буюк Британияда 1920 йилда «Қўшма қиролликда аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида»ги қонуни қабул қилинган. Мазкур қонунда аҳолини рўйхатга олишнинг барча қоидалари, фуқаролар, уй хўжаликлари, корхоналар ва муассасаларнинг қайси тоифалари рўйхатга олиниши, аҳолини рўйхатга олишни ким ўтказиши, сўров варақалари қандай бўлиши кераклиги белгилаб қўйилган. 
Ушбу давлатда ҳар галги аҳолини рўйхатга олишдан тахминан бир йил аввал бунга доир алоҳида қонун ҳужжати қабул қилинади (бунда, албатта, 1920 йилги қонун ҳужжатига ҳавола қилинади). Бу қонунда аҳолини рўйхатга олиш услубига аниқлик киритилади, рўйхатга олиш муддати ва бунинг учун ажратиладиган маблағ миқдори белгиланади. Буюк Британияда аҳолини рўйхатга олиш ҳар ўн йилда, одатда, апрель ойида ўтказилади. Бу сананинг танланиши мамлакатда аҳоли ўртасида оммавий тадбирларнинг ўтказилиши учун об-ҳаво қулай бўлиши билан изоҳланади. АҚШда 1790 йилдан буён, ҳар 10 йилда аҳолини рўйхатга олиш ўтказиб келинади. Аҳолини рўйхатга олиш мамлакатнинг кўп асрлик қонунчилик асосига таянади.
ХVIII асрда қабул қилинган АҚШ Конс­титуциясининг 1-моддасида «Вакиллар палатасидаги жойлар ва тўғридан-тўғри солиқлар Иттифоққа кирувчи штатлар бўйи­ча уларнинг аҳолиси сони асосида тақсимланади. Аҳолининг амалдаги сони Қўшма Штатлар Конгресси биринчи мажлисидан кейин уч йил мобайнида, кейин ҳар ўн йилда мунтазам ҳисоблаб чиқилади», деб қайд этилган. 

Анъанага кўра, АҚШда аҳолини рўйхатга олишга муҳим умумдавлат аҳамиятига эга тадбир сифатида қаралади. Унда барча аҳолининг иштирок этиши Америка демократияси зарур шарти, деб баҳоланади.

Польшада аҳолини рўйхатга олиш узоқ тарихга эга. Бу ерда мазкур тадбир Европада илк бор 1764 йилда ўтказилган. Ҳозирги пайтда мамлакатда аҳолини рўйхатга олиш халқаро меъёрлар асосида ўтказилади. Ҳар 10 йилда ўтказиладиган бу тадбирда аҳоли анъанавий: ёши, жинси, маълумоти, иш жойи, миллати, шунингдек, тураржойи ва унинг маиший асбоблар билан жиҳозланиши каби саволларга жавоб бериши керак бўлади. Аммо уй хўжалиги аъзолари ва турар жой тўғрисидаги саволлар батафсил саволларнинг 34 гуруҳидан иборатдир.
Уларнинг қонунига мувофиқ, Польшанинг ҳар бир фуқароси сўровнома саволларига тўла ва ҳаққоний жавоб бериши шарт. Маълумот беришдан бош тортиш учун жарима тўланади, ёлғон маълумот берганлик учун эса озодликдан маҳрум этилиши ҳам мумкинлиги белгилаб қўйилган.
Янги қабул қилинган «Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида»ги қонунда рўйхатга олиш варағи, шахсга доир маълумотларни йиғиш тартиблари ва респондентнинг ҳуқуқлари каби масалалар белгиланган. 

Эндиликда мамлакатимизда 10 йилда камида бир марта аҳолини рўйхатга олиш ўтказилади. Қонунга кўра рўйхатга олиш бутун Ўзбекистон ёки муайян ҳудудлар бўйича ўтказилиб, демографик сана ва аҳолининг ижтимоий-иқтисодий характеристикасини аниқлашга қаратилган шахсий маълумотларни йиғиш ва уларни қайта ишлаш тартибларини белгилайди.

Ушбу муҳим ҳужжатга кўра, рўйхатга олишнинг асосий мақсади — Ўзбекистонда аҳоли таркибининг ҳолати ва ривожланиш динамикаси ҳақида мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий ривож­лантириш соҳасидаги давлат сиёсатининг устувор йўналиш­ларини белгилаш ва амалга ошириш учун зарур бўлган ишончли ва холис ахборотни олишдан иборатдир.
Қуйидагилар рўйхатга олишнинг асосий вазифалари этиб белгиланди:
• аҳолининг соғлиғини мустаҳкамлаш, хотин-қизлар ва болалар яшаш шарт-шароитларини яхшилаш, оилаларга ёрдам кўрсатиш бўйича чораларни ишлаб чиқиш мақсадида аҳоли таркибидаги, мамлакатнинг демографик вазиятдаги ўзгаришларни баҳолашга доир маълумотлар базасини кенгайтириш;
• шаҳарларни ва бошқа аҳоли пунктларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг, меҳнат ресурсларини жойлаштириш ҳамда улардан фойдаланишнинг узоқ, ўрта ва қисқа муддатли прогнозларини ҳамда дастурларини тайёрлаш;
• аҳолини рўйхатга олишлар оралиғидаги даврда аҳоли сони ва таркибининг жорий ҳисобини, ҳисоб-китобларини ҳамда прогнозларини амалга ошириш;
• ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича илмий тадқиқотларни ўтказиш.
Ҳужжатда, шунингдек, аҳолини рўйхатга олиш соҳасида давлат органлари ваколатлари, респондент ва рўйхатга олувчи ходимларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳам келтириб ўтилган. Қонунга кўра аҳолини рўйхатга олиш 10 йилда энг камида бир марта амалга оширилиши керак. Рўйхатга олишни ўтказиш, унинг саналари ва муддатлари тўғрисидаги қарор Президент томонидан қабул қилинади. Рўйхатга олиш тўғрисидаги таклиф ҳукумат томонидан уни ўтказишнинг тахминий муддатларидан камида уч йил олдин киритилади.
Аҳолини рўйхатга олиш дастури ёши, миллати, тилларни билиши, маълумоти, яшаш шароитлари, яшаш учун маблағлар манбалари ва бошқа масалаларни ўз ичига олади. Сўров давлат тилида олиб борилади. Рўйхатга олиш бўйича якуний маълумотлар юридик ва жисмоний шахслар учун очиқ бўлади ҳамда оммавий ахборот воситаларида эълон қилиниб, Давлат статистика қўмитаси расмий сайтига жойлаштирилади.

Пўлат ЭРМАТОВ,
Хоразм вилояти статистика
бошқармаси ахборот хизмати
бош мутахассиси
 




Ўхшаш мақолалар

МУҲОФАЗАГА МУҲТОЖ ВИЖДОН

МУҲОФАЗАГА МУҲТОЖ ВИЖДОН

🕔21:26, 08.07.2020 ✔71

Орол инқирози ва унинг салбий оқибатларини бартараф қилиш борасида матбуотда бонг урила бошлаганида бўзбола эдим... ...Мактабимиз директори Болтабой Худойназаров адабиёт муҳиби бўлгани учунми, мендек ҳаваскор ўқувчисини ўзига яқин дўст деб биларди. Хонасига чақириб олиб, катталардек гурунглашарди.

Батафсил
ҲAЛ ҚИЛУВЧИ ЛAҲЗA

ҲAЛ ҚИЛУВЧИ ЛAҲЗA

🕔21:26, 08.07.2020 ✔70

Коронавирус офатидан инсоният қандай хулосалар чиқармоқда?

Батафсил
БИЗ ҲАМ ОДАМЛАРДЕК ЯШАШНИ ИСТАЙМИЗ...

БИЗ ҲАМ ОДАМЛАРДЕК ЯШАШНИ ИСТАЙМИЗ...

🕔10:39, 03.07.2020 ✔209

Бу Қашқадарё вилояти Нишон тумани «Гулистон» маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли Боғишамол қишлоғи аҳолисининг фарёди
 

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • МУҲОФАЗАГА МУҲТОЖ ВИЖДОН

    МУҲОФАЗАГА МУҲТОЖ ВИЖДОН

    Орол инқирози ва унинг салбий оқибатларини бартараф қилиш борасида матбуотда бонг урила бошлаганида бўзбола эдим... ...Мактабимиз директори Болтабой Худойназаров адабиёт муҳиби бўлгани учунми, мендек ҳаваскор ўқувчисини ўзига яқин дўст деб биларди. Хонасига чақириб олиб, катталардек гурунглашарди.

    ✔ 71    🕔 21:26, 08.07.2020
  • ҲAЛ ҚИЛУВЧИ ЛAҲЗA

    ҲAЛ ҚИЛУВЧИ ЛAҲЗA

    Коронавирус офатидан инсоният қандай хулосалар чиқармоқда?

    ✔ 70    🕔 21:26, 08.07.2020
  • БИЗ ҲАМ ОДАМЛАРДЕК ЯШАШНИ ИСТАЙМИЗ...

    БИЗ ҲАМ ОДАМЛАРДЕК ЯШАШНИ ИСТАЙМИЗ...

    Бу Қашқадарё вилояти Нишон тумани «Гулистон» маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли Боғишамол қишлоғи аҳолисининг фарёди
     

    ✔ 209    🕔 10:39, 03.07.2020
  • «КОММУНИЗМ ИЗЛАЁТГАН»ЛАР

    «КОММУНИЗМ ИЗЛАЁТГАН»ЛАР

    ёхуд нонингизни ҳалоллаб енг, ҳамкасб!

    Яқинда марказий телеканаллардан бирида «Давлат тили ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни ижросига бағишланган кўрсатув намойиш қилинди. Тошкентдаги Халқаро пресс-клубдан тўғридан-тўғри эфирга узатилган ушбу кўрсатув баҳс-мунозараларга жуда бой тарзда кечди. Унда мазкур қонун ижросига масъул бўлган мутасаддилар, тилшунос олимлар, ижодкорлар, журналист ва блогерлар қатнашгани билан эътиборни ўзига жалб қилди.
     

    ✔ 196    🕔 10:36, 03.07.2020
  • ҚОНУН ВА «зам»ҲОКИМ ЎРТАСИДА САРСОН АЁЛ

    ҚОНУН ВА «зам»ҲОКИМ ЎРТАСИДА САРСОН АЁЛ

    ёхуд Урганч шаҳар ҳокимлиги камбағалликни қандай қисқартирмоқчи?

    Хоразм вилоятида ҳозир 58 минг оила камбағаллик бўсағасида яшамоқда, уларнинг 856 таси эса ўта ночор аҳволда экани ачинарлидир. Бу рақамларни мамлакатимиз Президенти жорий йилнинг март ойида Хоразмга қилган ташрифи доирасида Урганч шаҳрида ўтказган фаоллар йиғилишида алоҳида таъкидлаган эди.

    ✔ 267    🕔 12:57, 26.06.2020
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар