Саломатлик      Бош саҳифа

ЭРКАЛАНГ, ҚУЧОҚЛАНГ... АҚЛЛИ БЎЛАДИ

Биласизми?.. Менимча билмайсиз! Йўқ... биласиз, аммо эътибор бермайсиз – шуниси тўғрироқ. Ҳар бир бола ҳам жисмонан, ҳам руҳан соғлом бўлиши учун ота-онасининг қучоқлаши ва эркалашларига сув ва ҳаводек эҳтиёж сезади. Ҳиссий муносабатлар, болаларимизни бахтиёр қилиши билан бирга, бахт улаша олиши учун ҳам керак. Мавзуни қизиқиб ўқияпсизми: демак ё болангизни кўп қучоқлаб, кўп эркалайсиз ёки аксинча, умуман бу ишни қилмайсиз. Демак, бу гапларнинг илмий исботи...

ЭРКАЛАНГ, ҚУЧОҚЛАНГ... АҚЛЛИ БЎЛАДИ

Кўпроқ ўпинг

Калифорниялик профессор Алан Шор олиб борган тадқиқотлар натижаси шуни кўрсатдики, ота-онаси етарлича қучоқлаган, ўпган болалар миясида нейронлар сони кўплиги ва фаоллиги билан ажралиб туради. Бундай болакайларнинг боши МРТ текширувидан ўтказилганда, мия ҳажми ҳам меҳрга тўйинмаган болаларникига қараганда, каттароқ эканлиги маълум бўлди. Ота-онаси билан ҳиссий яқинлиги кўп болалар тенгқурларига қараганда ақллироқ бўлиши ҳам фанда исбот топган. Қучоқлаш ва ўпишни бола миясига қандай алоқаси бор дейсизми? Унда эшитинг: умри давомида ҳар бир бола миясида нейронлар ривож­ланиб, мустаҳкамланади. Нейронлар сифати ва миқдори ҳар бир боланинг ақлий салоҳиятига ўз таъсирини кўрсатади.

Кўпроқ қучоқланг

Болаликдан эркалашлар, ўпич ва ачомлашга тўйинган болалар улғайгач ҳаётдаги турли хил салбий воқеликларда ўзларини йўқотиб қўйишмайди. Чунки бола ота-онаси (айниқса онаси)нинг қўл тафтини, меҳрини ҳис қилиб улғайса, стрессга мойиллиги камаяди. Бундай болалар ўзларини доимо керакли ва ҳимоялангандек сезишади. АҚШнинг Гарвард университети профессори Мари Кларксон ўзининг илмий ишида шуни исботладики, кам меҳр кўрган, ота-онасининг қўл тафтини, яъни меҳрини деярли ҳис қилмаган болаларда қон босимининг ошиши кўп кузатилади. Бу эса кўпинча жиззакилик, хавотирлилик, йиғлоқилик билан намоён бўлади. Оқибатда инсон болалик хатти-ҳаракатини ўзи англамаган ҳолда катта ҳаётга кўчиради. Яъни жисмонан улғайган бўлса-да, ота-она тафти орқали олинмаган меҳр етишмовчилиги туфайли, вақти-вақти билан ўзини боладек тутишни бошлайди. Бу ҳолатларнинг олдини олмоқчи бўлсангиз, фарзандингиздан бор меҳрингизни аяманг, уларни эркалаш, қучоқлашни одат қилинг.

Бахтиёрлик эликсири

Шуни билингки, қучоқлаш орқали гўдакда  ижтимоий мослашувчанлик, яъни хайрихоҳлик, меҳрибонлик шаклланади. Бу орқали болаларимизда севимли бўлиш билан бир қаторда, сева билиш, меҳр кўрсатиш туйғулари ўз-ўзидан шаклланади.
АҚШ Майами штатида тиббий институтлар томонидан ўтказилган ижтимоий суриштирувлар натижаси шуни кўрсатадики, ота-онанинг тафти орқали ҳис қилинадиган меҳрга тўйинмаган болалар улғайгач оила қуришда, айниқса фарзанд тарбиясида муаммоларга дуч келишади. Юқоридагиларни инобатга олиб шуни хулоса қилиш мумкин: қандай кайфиятда бўлишингиздан қатъи назар, болангизни ўпинг, қучоқланг, эркаланг, яхши кўринг. Фақат шу орқали фарзандингизни чинакамига бахтиёр этасиз.
Гулноза НАФИС,
психолог, журналист




Ўхшаш мақолалар

Алцгеймер қандай касаллик?

Алцгеймер қандай касаллик?

🕔21:23, 08.07.2020 ✔43

Қариётган ота-онангиз ёки бобо-бувингиз соғлиғига жиддий эътиборда бўлинг. Улар билан дилдан суҳбатлашинг, турли бадантарбия ёки ақлий машқлар билан шуғулланинг, овқатланишига аҳамият қаратинг.
 

Батафсил
«СУЮҚ ОЛТИН»нинг минг бир шифоси

«СУЮҚ ОЛТИН»нинг минг бир шифоси

🕔21:21, 08.07.2020 ✔45

Зайтун ёғи бошқа ўсимлик ёғларига нисбатан инсон организмида енгил ўзлаштирилади. Ҳар хил қон гуруҳларига мансуб инсонларга бирдек мос келадиган, фойдали ягона ёғ ҳисобланади.
 

Батафсил
БОЛАЛАРДА РАХИТ КАСАЛЛИГИ

БОЛАЛАРДА РАХИТ КАСАЛЛИГИ

🕔12:47, 26.06.2020 ✔266

Аломатлари қандай, давоси борми?

Рахит – болаларда ҳаётининг дастлабки икки йилидаги кенг тарқалган касаллик бўлиб, асосан суякларнинг ўзига хос ўзгариши билан намоён бўлади. Бу хасталик организмда калций ва фосфор моддалари етишмаслиги туфайли келиб чиқади.
 

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Алцгеймер қандай касаллик?

    Алцгеймер қандай касаллик?

    Қариётган ота-онангиз ёки бобо-бувингиз соғлиғига жиддий эътиборда бўлинг. Улар билан дилдан суҳбатлашинг, турли бадантарбия ёки ақлий машқлар билан шуғулланинг, овқатланишига аҳамият қаратинг.
     

    ✔ 43    🕔 21:23, 08.07.2020
  • «СУЮҚ ОЛТИН»нинг минг бир шифоси

    «СУЮҚ ОЛТИН»нинг минг бир шифоси

    Зайтун ёғи бошқа ўсимлик ёғларига нисбатан инсон организмида енгил ўзлаштирилади. Ҳар хил қон гуруҳларига мансуб инсонларга бирдек мос келадиган, фойдали ягона ёғ ҳисобланади.
     

    ✔ 45    🕔 21:21, 08.07.2020
  • БОЛАЛАРДА РАХИТ КАСАЛЛИГИ

    БОЛАЛАРДА РАХИТ КАСАЛЛИГИ

    Аломатлари қандай, давоси борми?

    Рахит – болаларда ҳаётининг дастлабки икки йилидаги кенг тарқалган касаллик бўлиб, асосан суякларнинг ўзига хос ўзгариши билан намоён бўлади. Бу хасталик организмда калций ва фосфор моддалари етишмаслиги туфайли келиб чиқади.
     

    ✔ 266    🕔 12:47, 26.06.2020
  • Кўп дардга даво – карам

    Кўп дардга даво – карам

    Биз ошхонада кўпам фойдаланмайдиган карам бир қанча фойдали хусусиятларга эга. Дори воситаси сифатида карам турли мамлакатлар халқ табобатида кенг қўлланилади. Қуйидаги карам ҳақидаги тавсияларимиз бу маҳсулотга бўлган муносабатингизни ижобий томонга ўзгартирса, ажаб эмас.
     

    ✔ 265    🕔 12:46, 26.06.2020
  • БОЛАЛАРНИ ҚИЙНАЁТГАН ДАРДЛАРГА ДАВО ТОПИШ

    БОЛАЛАРНИ ҚИЙНАЁТГАН ДАРДЛАРГА ДАВО ТОПИШ

    миллий тибббиёт марказининг бош мақсади

    ✔ 427    🕔 11:37, 15.06.2020
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар