Саломатлик      Бош саҳифа

БОЛАЛАРНИ ҚИЙНАЁТГАН ДАРДЛАРГА ДАВО ТОПИШ

миллий тибббиёт марказининг бош мақсади

БОЛАЛАРНИ ҚИЙНАЁТГАН ДАРДЛАРГА ДАВО ТОПИШ

Қизиқ ҳолат. Эндигина атак-чечак юра бошлаган болажон йиқилган замон оғриган жойини кўрсатиб онаси ёки опаси олдига югуриб боради. Оғриган жойини биргина силаб ёки ўпиб қўйишса, болакай дарров тузалиб қолади. Шуниси ҳам борки, болакайга ойижониси юзидаги ачиниш, жон койитиш маълум маънода тасалли, юпанч беради...

Аслида болалар дардига даво топиш осон иш эмас. Улар танасидаги дарди ҳақида гапириб бера олмайди. Шунинг учун ҳам болалар хасталикларини даволашга соғлиқни сақлаш соҳасининг муҳим тармоғи сифатида қаралади.
Болажонларнинг дардини аритадиган, бу соҳадаги оворагарчиликлардан халос этадиган алоҳида тиббиёт марказига юртимизда эҳтиёж ва зарурат бор эди. Ана шу ҳолат инобатга олиниб пойтахтимизнинг Яшнобод туманида замонавий стандартлар асосида Болалар миллий тиббиёт маркази барпо этилди.
Ўзбек оиласи нақадар болажон, болапарвар. У ўз жигаргўшасини ўзи емай, ўзи ичмай, ўзи киймай бўлсада, бировдан кам қилмасдан ўстиради, оёққа қўяди. Боламнинг кўнгли ўксимасин деб гоҳида ўзини сувгаям, ўтгаям уради. Ишқилиб, ҳар не бўлсада болажони соғ-саломат бўлиб ўсса бас. Болажони дунёсини бойитишда, зийнатлашда ота-она ўзбекона руҳ, миллий қадриятлар нури билан чароғон этадиган бадиий китоблардан ҳам расамади билан фойдаланади. Ва яна болаликни, болаларни алдаб бўлмайди. Бу палланинг ҳар лаҳзаси эртанги кун учун маҳобатли пойдевор бўлишини ёддан чиқармаслигимиз керак.
Болалар миллий тибббиёт маркази биносини бунёд этишда ана шу талаблар бош мезон бўлди. Қиймати 130 миллион доллардан зиёд бўлган мазкур марказ Корея Республикаси кўмагида, «Баум» корпорацияси лойиҳаси асосида барпо этилди. Бу юқори технологиялар асосида хизмат кўрсатишга ихтисослашган Марказий Осиёда ягона ушбу турдаги болалар тиббиёт муассасасидир. Бу ерда йилига 1,5 мингдан зиёд ноёб жарроҳлик амалиётларини бажариш имконияти мавжуд.
«Бу марказ – миллий бойлигимиз. Бу ерда болаларни малакали даволаш билан бирга замонавий телемедицина технологиялари асосида мамлакатимиз ҳудудларида ҳам юқори сифатли тиббий хизматларни ташкиллаштириш керак», – деган эди Президент Шавкат Мирзиёев 20 май куни ушбу муассаса билан танишув чоғида.
– Бу ерда ҳар бир бемор болани сўнгги русумдаги замонавий тиббиёт усулларида даволаш имкони бор, – дейди Болалар кўп тармоқли миллий тиббиёт маркази директори, тиббиёт фанлари номзоди, доцент Мурод Жаъфаров. – Мураккаб жарроҳлик амалиёти ўтказиш ҳам хориждаги тиббиёт муассасаларидаги нархнинг тенг ярмигача арзонлашади.
Яқинда ушбу тиббиёт марказида ташкил этилган пресс-тур жараёнида журналистлар марказ фаолияти билан яқиндан танишдилар. Тўрт қаватли даволаш корпуси 280 та ўринга эга, поликлиникада кунига 250 нафаргача бемор қабул қилинади. Марказ магнит резонанс томографи, мультиспирал компьютер томографи, ДНК анализатори ҳамда онкологик касалликларни бир неча йил олдин аниқлайдиган замонавий технологиялар билан жиҳозланган. Бу ерда фаолият юритиш учун 100 дан ортиқ врач ва ҳамширалар Жанубий Кореяда малака ошириб қайтди.
Болалар марказининг гемодиализ бўлими бирваракайига ўн нафар беморга буйрак ўрнини босувчи терапияни амалга ошира олади. Шу билан бирга марказнинг жарроҳлик бўлимида ноёб урологик, кардиожарроҳлик, офтальмологик, оторинологик, пластик ва кам инвазив жарроҳлик амалиётлари ўтказилади, гемато-онкология, генетик тиббиёт, нуклеар тиббиёт ва бошқалар бўйича даволаш ишлари олиб борилади.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, янгитдан ташкил этилган Болалар миллий тиббиёт маркази мажмуаси турли дардлардан азоб чекаётган болажонларнинг соғайиб, ота-онаси ва яқинлари бағрига тезроқ қайтишига яқиндан ёрдам беришини ният қилиб қоламиз. Ота-­оналарнинг марказ шифокорларини фақат яхши гап билан тилга олишлари уларнинг бундан кейинги ҳаракатларига узвий боғлиқ.

Улуғбек ЖУМАЕВ,
«Оила даврасида» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Алцгеймер қандай касаллик?

Алцгеймер қандай касаллик?

🕔21:23, 08.07.2020 ✔43

Қариётган ота-онангиз ёки бобо-бувингиз соғлиғига жиддий эътиборда бўлинг. Улар билан дилдан суҳбатлашинг, турли бадантарбия ёки ақлий машқлар билан шуғулланинг, овқатланишига аҳамият қаратинг.
 

Батафсил
«СУЮҚ ОЛТИН»нинг минг бир шифоси

«СУЮҚ ОЛТИН»нинг минг бир шифоси

🕔21:21, 08.07.2020 ✔45

Зайтун ёғи бошқа ўсимлик ёғларига нисбатан инсон организмида енгил ўзлаштирилади. Ҳар хил қон гуруҳларига мансуб инсонларга бирдек мос келадиган, фойдали ягона ёғ ҳисобланади.
 

Батафсил
БОЛАЛАРДА РАХИТ КАСАЛЛИГИ

БОЛАЛАРДА РАХИТ КАСАЛЛИГИ

🕔12:47, 26.06.2020 ✔266

Аломатлари қандай, давоси борми?

Рахит – болаларда ҳаётининг дастлабки икки йилидаги кенг тарқалган касаллик бўлиб, асосан суякларнинг ўзига хос ўзгариши билан намоён бўлади. Бу хасталик организмда калций ва фосфор моддалари етишмаслиги туфайли келиб чиқади.
 

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Алцгеймер қандай касаллик?

    Алцгеймер қандай касаллик?

    Қариётган ота-онангиз ёки бобо-бувингиз соғлиғига жиддий эътиборда бўлинг. Улар билан дилдан суҳбатлашинг, турли бадантарбия ёки ақлий машқлар билан шуғулланинг, овқатланишига аҳамият қаратинг.
     

    ✔ 43    🕔 21:23, 08.07.2020
  • «СУЮҚ ОЛТИН»нинг минг бир шифоси

    «СУЮҚ ОЛТИН»нинг минг бир шифоси

    Зайтун ёғи бошқа ўсимлик ёғларига нисбатан инсон организмида енгил ўзлаштирилади. Ҳар хил қон гуруҳларига мансуб инсонларга бирдек мос келадиган, фойдали ягона ёғ ҳисобланади.
     

    ✔ 45    🕔 21:21, 08.07.2020
  • БОЛАЛАРДА РАХИТ КАСАЛЛИГИ

    БОЛАЛАРДА РАХИТ КАСАЛЛИГИ

    Аломатлари қандай, давоси борми?

    Рахит – болаларда ҳаётининг дастлабки икки йилидаги кенг тарқалган касаллик бўлиб, асосан суякларнинг ўзига хос ўзгариши билан намоён бўлади. Бу хасталик организмда калций ва фосфор моддалари етишмаслиги туфайли келиб чиқади.
     

    ✔ 266    🕔 12:47, 26.06.2020
  • Кўп дардга даво – карам

    Кўп дардга даво – карам

    Биз ошхонада кўпам фойдаланмайдиган карам бир қанча фойдали хусусиятларга эга. Дори воситаси сифатида карам турли мамлакатлар халқ табобатида кенг қўлланилади. Қуйидаги карам ҳақидаги тавсияларимиз бу маҳсулотга бўлган муносабатингизни ижобий томонга ўзгартирса, ажаб эмас.
     

    ✔ 265    🕔 12:46, 26.06.2020
  • БОЛАЛАРНИ ҚИЙНАЁТГАН ДАРДЛАРГА ДАВО ТОПИШ

    БОЛАЛАРНИ ҚИЙНАЁТГАН ДАРДЛАРГА ДАВО ТОПИШ

    миллий тибббиёт марказининг бош мақсади

    ✔ 428    🕔 11:37, 15.06.2020
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар