Мустаҳкам оила      Бош саҳифа

ХОНАДОНИМИЗДАГИ НИҲОЛЛАР қандай камол топиши керак?

Аждодларимиз оилада фарзанд тарбиясининг негизи сифатида ахлоқий учлик: ният – сўз – иш бирлигини яратишган. Мазкур учлик негизини кейинчалик луғатимизга кириб келган «виждон» сўзи билан ҳам ифодалаш мумкин.
 

ХОНАДОНИМИЗДАГИ НИҲОЛЛАР қандай камол топиши керак?

Аждодларимизнинг кўҳна тарбиявий тизими ҳозирги кунларда биз тўқнашган ахлоқий, маданий, жисмоний, экологик муаммоларни бартараф қилиш нуқтаи назаридан бебаҳодир. Жумладан, аёл кишига ҳурмат, уни эъзозлаш, она сифатида қадрлаш ғоялари марказий ўринлардан бирини эгаллаган. Демак, бу ғоя ёш авлодга кундалик турмушда, яхши боланинг намунавий сиймоси орқали ижтимоий тарбияда изчил сингдириб борилган.
Фарзандларнинг келажакда қандай маънавият эгаси бўлиши кўп жиҳатдан ота-она, у берган тарбияга боғлиқ. Ҳар бир ота-она фарзанди олдида ўз оталик, оналик бурчини тўлиқ ҳис этиши, унга жавобгарлигини маънан англаб етиши керак.
Оилада сингдирилган тарбия, Ватан, эл-юрт, мустақиллик, озодлик ҳақида берилган тушунча, тасаввур боланинг мурғак қалбида бир умр муҳрланиб қолади. Оила мустаҳкам, тинч, фаровон, соғлом бўлсагина, жамиятда барқарорлик вужудга келади. 
Оилада бола маънавиятини шакллантиришнинг асосий муҳити билан танишиб чиқамиз.
Меҳр-оқибат
таълими

Ушбу туйғудан маҳрум бўлган киши ўз яқинларини, ватандошларини, Ватанини ҳурмат қилишга қодир бўлмайди, одамларга яхшилик қила олмайди. Оиладаги меҳр-муҳаббат ва самимият, оила аъзоларининг бир-бирига эътиборлилиги ва ғамхўрлиги болалар руҳиятига кучли таъсир қилади, боланинг ҳис-туйғулари намоён бўлиши, унинг маънавий эҳтиёжлари шаклланиши ва амалга ошиши учун кенг имкониятлар беради. 

Самимийлик
муҳити

Ота-оналар ҳаётнинг муҳим аҳамиятли ҳолатларида болаларга ёлғон сўзламаслиги керак. Бола ҳар қандай ёлғон, алдаш, сохтакорликни фавқулодда ўткирлик билан тез сезади, уни пайқаб саросима ва васвасага тушади, шубҳа-гумонга ғарқ бўлади. Агар бирор гапни болага айтиш мумкин бўлмаса, у ҳолда бемаъни гапни ўйлаб топиб, сўнгра каловланиб қолгандан ёки ёлғон сўзлаб алдагандан, буни бола билиб қолганидан кўра ҳамма вақт яхшиси тўғри жавоб беришдан қочиш ёки болага билдиришнинг маълум бир чегарасидан нарига ўтмаслик лозим.   
Ҳеч қачон «Буни билишга ёшлик қиласан» ёки «Буни сен барибир тушунмайсан», демаслик керак. 

Тарбияда
таъсирчан сўз

Сўз билан тарбиялаш учун сўз тарбияланувчининг фикрида ва қалбида из қолдириши керак. Бунинг учун эса сўзларнинг маъносига тушуниб етишни ўргатиш лозим. Фақат ана шундагина ҳиссий таъсир қилишга умид қилишимиз мумкин. Тарбиячи аниқ факт­лар, воқеалар, ҳодисалардан умумий ҳақиқатларни, хулқ-атвор тамойилларини очиб беришга ўз вақтида ўтиши керак. Ўсмирлар мулоҳаза қилишни ёқтиришади, бироқ ота-оналар уларнинг балоғатга етмаганини таъкидлаб, буни улар ҳали кичкина экани ва шу сабабли улар ўз фикрини билдиришга кичиклик қилиши билан изоҳлаб кўпинча уларнинг мулоҳазаларини бўлишади. Бироқ, айнан мана шу мулоҳазалар орқали ўсмирлар маънавий-ахлоқий тушунчаларни англаб олади.

Меҳнат қилиш
кўникмаси

Аввало, ота-онанинг ўзи боланинг кўз ўнгида  меҳнат билан  шуғулланиши бу борада энг самарали таъсир кўрсатади. Бола катталарнинг ишини мунтазам равишда кузатиб бориб, буни ўйин­да амалга оширишга ҳаракат қила бошлайди. Сўнгра   ёрдамчи    сифатида    меҳнат    жараёнига киришади  ва  ниҳоят, ишни   мустақил бажаришга ўтади.

Бола маънавияти

Бола ҳаётидан дабдаба, қашшоқлик, алкоголь сингари ҳолатларни истисно қилиш зарур. Болани ахлоқсиз кимсалар билан мулоқотга киришишдан эҳтиёт қилиш керак. Тақлид қилиш билим ва тажрибани эгаллаб олишнинг муҳим усули ҳисобланади. Бу эса болани ўз атрофидаги одамларнинг барча хатти-ҳаракатларини қайтаришга мажбур қилади. Бола фақат етти ёшга тўлгандан кейин ўз ахлоқий асосларини шакллантиради ва атрофдаги одамларнинг хулқ-атвори ва қилмишига баҳо бериши мумкин. Шу сабабли болани севадиган ва унга яхшилик тилайдиган катта ёшдагилар ўзларининг ахлоқсиз хатти-ҳаракатлари билан болага намуна бўлмаслик учун ўзларининг ҳар бир қадамини қатъий назорат қилишлари зарур.
Ота-оналар оилавий муносабатларнинг софлигига эътиборни қаратишлари зарур. Оила бир қанча вазифаларни бажарадиган ижтимоий институт ҳисобланади. Бу вазифалар ичида муайян бир доирада мустаҳкам ғоялар, қадриятлар, ғоялар тизими асосида дунёқарашни шакллантириш муҳим аҳамият касб этади. 
С.ИСРОИЛОВА
 




Ўхшаш мақолалар

ОТА-ОНА ОЛДИДАГИ ИЛК ВАЗИФА

ОТА-ОНА ОЛДИДАГИ ИЛК ВАЗИФА

🕔21:24, 08.07.2020 ✔71

Фарзандли бўлишнинг энг катта масъулияти унга чиройли исм танлашдан бошланади

Батафсил
«КАЛЛАСИЗ» ХОТИН

«КАЛЛАСИЗ» ХОТИН

🕔12:32, 26.06.2020 ✔238

Қўшнимиз бўларди. Исми Оллаберган. Ота-онасидан эрта етим қолиб қўни-қўшни, маҳалла-кўйнинг ёрдами билан вояга етиб уйланди. Маҳалланинг «ўғли» бўлгани боис ҳамма уни яхши кўрарди. Рўзғорида кам-кўсти борми ёки ҳашарми, дарҳол бориб кўмак беришар, Оллаберган ҳам ким бир юмушга айтди дегунча бориб, беминнат хизмат қиларди.

Батафсил
ОЛИМЛАРНИ ҚОЛДИРИБ ДОҒДА

ОЛИМЛАРНИ ҚОЛДИРИБ ДОҒДА

🕔12:31, 26.06.2020 ✔236

Олимлар «аёлларнинг хиёнатга мойиллигини бармоқ узунлигига қараб аниқлаш мумкин», деган хулосага келишди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • ОТА-ОНА ОЛДИДАГИ ИЛК ВАЗИФА

    ОТА-ОНА ОЛДИДАГИ ИЛК ВАЗИФА

    Фарзандли бўлишнинг энг катта масъулияти унга чиройли исм танлашдан бошланади

    ✔ 71    🕔 21:24, 08.07.2020
  • «КАЛЛАСИЗ» ХОТИН

    «КАЛЛАСИЗ» ХОТИН

    Қўшнимиз бўларди. Исми Оллаберган. Ота-онасидан эрта етим қолиб қўни-қўшни, маҳалла-кўйнинг ёрдами билан вояга етиб уйланди. Маҳалланинг «ўғли» бўлгани боис ҳамма уни яхши кўрарди. Рўзғорида кам-кўсти борми ёки ҳашарми, дарҳол бориб кўмак беришар, Оллаберган ҳам ким бир юмушга айтди дегунча бориб, беминнат хизмат қиларди.

    ✔ 238    🕔 12:32, 26.06.2020
  • ОЛИМЛАРНИ ҚОЛДИРИБ ДОҒДА

    ОЛИМЛАРНИ ҚОЛДИРИБ ДОҒДА

    Олимлар «аёлларнинг хиёнатга мойиллигини бармоқ узунлигига қараб аниқлаш мумкин», деган хулосага келишди.

    ✔ 236    🕔 12:31, 26.06.2020
  • МИЛЛИЙЛИККА ТАҲДИД СОЛАЁТАН «МОДА»

    МИЛЛИЙЛИККА ТАҲДИД СОЛАЁТАН «МОДА»

    Бугун «мода»лар замони десак ҳам бўлади. Илгари фақат кийинишда бўлса, ҳозир гаплашиш, юриш-туриш, умуман ҳаёт тарзи, ҳатто қўлингиздаги матоҳ – телефон тутишгача «мода»га риоя қилинмаса замондан орқада қолиб кетгандек ҳис этасиз ўзингизни.
     

    ✔ 236    🕔 12:28, 26.06.2020
  • ХОНАДОНИМИЗДАГИ НИҲОЛЛАР қандай камол топиши керак?

    ХОНАДОНИМИЗДАГИ НИҲОЛЛАР қандай камол топиши керак?

    Аждодларимиз оилада фарзанд тарбиясининг негизи сифатида ахлоқий учлик: ният – сўз – иш бирлигини яратишган. Мазкур учлик негизини кейинчалик луғатимизга кириб келган «виждон» сўзи билан ҳам ифодалаш мумкин.
     

    ✔ 380    🕔 12:29, 15.06.2020
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар