Оила хуржун      Бош саҳифа

Ханка билан танка

Саид АҲМАД

Олимбой ака келинини кутиб олиш учун раисдан «Волга»ни сўраб, қоқ пешинда станцияга чиқди. Поезд келиб вагон эшигидан ўғли Тантибой билан келинининг қораси кўриниши биланоқ пешонасига шарт этиб биттани туширди! Бай-бай-бай! Келин деган ҳам шундоқ, латта қўғирчоқ бўладими? Ойдеккина экансан-ку, ола-байроқ кийимларга бало борми? Ўзинг-ку, ҳомиладорсан, сипороқ кийинмайсанми, қизталоқ!
 

Ханка билан танка

Олимбой ака ўзидан-ўзи ғўлдираб, вагонга яқин боришни ҳам, бормасликни ҳам билмай, келинининг «қадди-қомати»га маҳлиё бўлиб қотиб турарди. Ўғли Тантибой вагон зинасидан юбкаси торлигидан тушолмай қийналаётган хотинини қўлтиқлаб туширди-да, ҳар бири сандиқдек-сандиқдек иккита чамадонни аранг судраб, дадаси томонга юра бошлади. Олимбой ака ичида «э, дидинг қурсин», деди энсаси қотиб. У, бу «бедаво»ларни қишлоқ гузаридан қандоқ қилиб олиб ўтаман, деган хаёл билан банд эди. У ўғлининг олдида писанда қилаётгандек қорнини чиқазиб, писта чақиб келаётган келинига бошдан-оёқ разм солди. Сочи эркакча қирқилган, икки қулоғида редискадек қип-қизил зирак, лабини шундоғам бўяптики, худди помидор тишлаб келаётганга ўхшайди. Шимнинг почасидек тор юбканинг ён томонига қаторасига йигирматача қора тугма қадалган. Бўйнида ҳар бири ёнғоқдек келадиган жўн сариқ мунчоқ. Юпқа капрон кўйлакдан елкасидаги ҳуснбузарлари бемалол кўриниб турибди. Олимбой аканинг унга қараб туриб, дод деб юборишига оз қолди. Ўғилчани — фарзанди қобилни айтмайсизми, олдида икки букчайиб, пилдираганича чамадон кўтариб кел­яптилар. Э, шўринг қурсин, адойи тамом бўпсан-ку!
Фарзанд экан. У ноилож турқи-таровати ғули-ғули товуққа ўхшаган ўғлининг қаршисига чиқиб, қучоқ очиб кўришди. Келин унга қиравериб ипдек-ипдек ингичка бўлиб кетган қошини кериб салом берди. Келинни ҳурмат юзасидан машинанинг олдига ўтқазишди. У йўлда: «Машинани қачон олдинглар», деб қолди. Чол ўзини эшитмаганга солиб, ўғлидан келинининг исмини сўради.
– Ханифа, янгичасига Ханка, – деди Тантибой «бизнинг хотин шунақа» деб писанда қилаётгандек, гапининг охирини жингалак қилиб.
Келиннинг исми Олимбой акага Ханка эмас, Ҳанги бўлиб эшитилди шекилли, бир сакраб тушди.
– Биз эскичасига Ҳанифа деяверайлик, ўғлим, қишлоқчилик эмасми, билган ундоқ дейди, билмаган мундоқ дейди.
Келин чолнинг гапига ҳайрон бўлиб, елка учириб қўйди. Чол ўз ўйи билан ўзи овора эди. У, қишлоқдаги жамики аскиябозларнинг серқочириқ, серпайрови эди. Аскиябозларнинг ҳаммасига ўзи лақаб қўйган, тўю маъракаларда, гапу гаштакларда панд емай, соврин олган аскиябозлардан эди. Ана энди «бежирим» келинни кўрган ҳазилвон ошналари нима деяркин? Чолни мана шу ташвиш қийнарди. Унинг устига шаҳарга ўқишга кетиб тўрт йилда мулла бўлиб келиш ўрнига Тантибой отини Танка қилиб ўзига ўхшаш беўхшов хотин олиб келаётган ўғлини бутун қишлоқ тўрт кўз бўлиб кутиб ўтирган эди. Чол тўй тадоригини ҳам кўриб қўйган. Шу бугуноқ уйни одам босиб кетади. Тўйни қолдирсаммикин, дея дилидан ўтказди чол. У ер остидан келинига разм солди. «Тавба, «Муштум»даги суратларга ишонмасдим. Энди ишондим, майли, бўлар иш бўлибди, тўй бўлмаса ҳам, тўйча қилиб бериб қутулмасам…»
Гузарга келганда машинани жуда тез ҳайдаб ўтиб кетишди, кўчанинг чанги буруқсаб кетди. Самовардаги чойхўрлар: «Оббо, Олим қизиқ босар-тусарини билмай қопти-ку», дея машина орқасидан қараб қолишди. Кимдир, чолнинг омади келди, деди. Самоварчи уларга пичинг қилди:
– Кўпам ҳовлиқаверманглар, келинни келганда кўр, сепини ёйганда кўр.
Тўйларда дастурхоннинг тўрида ўтирган Олим қизиқ, ҳадеганда тўйни бош­лайвермаганидан, ҳамма ҳайрон эди. Чол эса, келинига: йўл юриб чарчагансиз, иссиқ кунда кўчага чиқмай туринг, уриниб қоласиз, деб уни уйда сақларди. Келин уйда ўтиравериб, сиқилиб кетди. Чолга билдирмай, икки марта морожнийхона қидириб гузарни ҳам айланиб келди. Кампир бўлса, агрономнинг хотинига жадал бепасон одми кўйлак тиктирарди. У аллақаёқдан келинининг сочига мослаб улама ҳам топиб келди. Қани энди Ханкаси тушмагур уламани тақа қолса. Йўқ, унамади. Кўкракбурма штапель кўйлакни улоқтириб ташлади. Кампир юм-юм йиғлади. Чол уни юпатмоқчи бўлди:
– Қўй, хотин, йиғлама, фарзандимиз кетидан келган фарзандимиз… Бизнинг қўлимиздан нима келарди? Ҳамманинг боласи бинойидек бир ҳунар эгаси бўлиб келяпти…
Чол шу куни гузарга чиқиб, таъби тирриқ бўлиб қайтди. Улфатлари унга, келиннинг қўлини кўрсак бўларди, тўйни-ку еб кетдингиз, деб туриб олишибди. Чол ноилож эртага тушдан кейинга ҳаммани тўйга хабарлаб келди. Бу гапдан хабардор бўлган Ханка апил-тапил кийимларига дазмол босиб, тирноқ бўяй бош­лади. Кампир Танкани четга чақирди:
– Жон болам, айланай болам, хотинингга айт, эл олдида бошимни хам қилмасин. Ярашадиган ишни қилсин.
Танка ҳам онасининг гапини эламади.
– Ая, сиз тушунмайсиз, жуда орқада қолиб кетибсизлар-ку. Ҳар нима бўлса ҳам қишлоқисизлар-да.
Айвоннинг пешонасида унинг гап­ларини эшитиб ўтирган Олимбой ака тутақиб кетиб ўрнидан турди.
– Ҳой, менга қара, қачондан бери тушунадиган бўлиб қолдинг? Кўтар тўрва халтангни! Биласанми, тўртта одамнинг орасига кириб ҳали тилимни бермаганман-а!
Чол жаҳл устида уйга кириб, чамадонни ҳовлига улоқтирди.
– Ҳозирнинг ўзида жўна! Сенларни деб қариганимда майна бўлишга тоқатим йўқ.
Кампир унинг кетида елиб-югуриб:
– Ҳой, дадаси, шаштингиздан қайтинг, – деб ёлворарди. Йўқ, чол шаштидан қайтмади. Икковини олдига солиб, катта кўчагача ҳайдаб чиқди. Келин лўлилик қилиб, уни қолоқликда айблар, агар уни Танкадан ажратиб юборишса, қуртдек қилиб нафақа ундириб олишини шанғиллаб гапирарди.
Чол бу гапларга парво қилмай, ҳовлига кириб, эшикни ичидан занжирлаб олди. Катта-кичик ўртага тушди, бўлмади. Одам бўлиб келганда уйга киритаман, деб туриб олди.
Эрталаб раис самоварга кирса, келин-куёв бир бурчакда ўтиришибди. Поездга етишолмай қолишган экан. Раис уларни койий-койий уйга юбориб қўйди. Ханка чолнинг ҳамма шартига кўнди-ю, фақат биттасига кўнмади.
– Этаги тор юбкамга индаманг, ўзим жудаям яхши кўраман.
– Ахир, жон болам, ариқлардан ўтолмай қийналасан.
– Келинг, Олимбой ака, кийса кия қолсин, – деди раис чолга кўзини қисиб. – Хўш, энди яна битта гап. Омон-эсон ўқишдан ҳайдалиб кепсизлар. Энди бекор юриш ярашмайди. Нима кўп, иш кўп, маслаҳат билан қандай иш қилишларинг­ни эртага ўзимга айтасизлар.
Раис шундоқ деди-ю, бошини сарак-сарак қилиб чиқиб кетди.
Орадан уч кун ўтгач, Танка товуқбоқарликка, Ханка ўша фермага ҳисобчиликка кетди.
Олимбой ака энди тўю ҳашамларда илгаригидек катта гапирмас, аскияга аралашадиган бўлса, юмшоқроқ қилиб суяб чистон қилар эди.
1961 йил. 




Ўхшаш мақолалар

«Ҳайдалган мухбир»

«Ҳайдалган мухбир»

🕔12:43, 26.06.2020 ✔229

Журналистика касбининг ўзига хос ажабтовур олами бор. Журналист деган мардум кунда-кунора бирор «бошоғриқ»қа учрайди, қизиқарли бир ҳангома устидан чиқади. Баъзан ёш боладек соддалиги ҳам бу фидойи инсонлар танлаган касбига мос. Касб байрами арафасида иш жараёнида, ҳаётда содир бўлган «бир қайнови ичида» гаплар, айрим воқеаларни ёдга олмоқчи бўлдик.

Батафсил
Матбуотнинг кучи

Матбуотнинг кучи

🕔12:41, 26.06.2020 ✔231

Бешинчи синфдалигимдаёқ газетага мақола ёза бошлаганман. Еттинчи-саккизинчи синфларга чиқиб шеърлар, кичик-кичик ҳикоя, масаллар ёзардим. Мактабни тамомлаган даврларимда эса газетачиликка қўлим анча келишиб қолганди.

Батафсил
Ханка билан танка

Ханка билан танка

🕔12:24, 26.06.2020 ✔232

Саид АҲМАД

Олимбой ака келинини кутиб олиш учун раисдан «Волга»ни сўраб, қоқ пешинда станцияга чиқди. Поезд келиб вагон эшигидан ўғли Тантибой билан келинининг қораси кўриниши биланоқ пешонасига шарт этиб биттани туширди! Бай-бай-бай! Келин деган ҳам шундоқ, латта қўғирчоқ бўладими? Ойдеккина экансан-ку, ола-байроқ кийимларга бало борми? Ўзинг-ку, ҳомиладорсан, сипороқ кийинмайсанми, қизталоқ!
 

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • «Ҳайдалган мухбир»

    «Ҳайдалган мухбир»

    Журналистика касбининг ўзига хос ажабтовур олами бор. Журналист деган мардум кунда-кунора бирор «бошоғриқ»қа учрайди, қизиқарли бир ҳангома устидан чиқади. Баъзан ёш боладек соддалиги ҳам бу фидойи инсонлар танлаган касбига мос. Касб байрами арафасида иш жараёнида, ҳаётда содир бўлган «бир қайнови ичида» гаплар, айрим воқеаларни ёдга олмоқчи бўлдик.

    ✔ 229    🕔 12:43, 26.06.2020
  • Матбуотнинг кучи

    Матбуотнинг кучи

    Бешинчи синфдалигимдаёқ газетага мақола ёза бошлаганман. Еттинчи-саккизинчи синфларга чиқиб шеърлар, кичик-кичик ҳикоя, масаллар ёзардим. Мактабни тамомлаган даврларимда эса газетачиликка қўлим анча келишиб қолганди.

    ✔ 231    🕔 12:41, 26.06.2020
  • Ханка билан танка

    Ханка билан танка

    Саид АҲМАД

    Олимбой ака келинини кутиб олиш учун раисдан «Волга»ни сўраб, қоқ пешинда станцияга чиқди. Поезд келиб вагон эшигидан ўғли Тантибой билан келинининг қораси кўриниши биланоқ пешонасига шарт этиб биттани туширди! Бай-бай-бай! Келин деган ҳам шундоқ, латта қўғирчоқ бўладими? Ойдеккина экансан-ку, ола-байроқ кийимларга бало борми? Ўзинг-ку, ҳомиладорсан, сипороқ кийинмайсанми, қизталоқ!
     

    ✔ 232    🕔 12:24, 26.06.2020
  • Анализ

    Анализ

    Одамнинг шарманда бўлиши жуда осон экан. Ўн беш кун шифохонада ётаман деб, элу-юртга масхара бўлаёздим.
     

    ✔ 414    🕔 12:15, 15.06.2020
  • Куёвбола ва тўтиқуш

    Куёвбола ва тўтиқуш

    Ниҳоят, ўғилни уйлайдиган бўлдик. Ўзига қолса ҳали-бери уйланиш хаёлига келмайди. Ҳозир қайси бола «Ота, менга хотин олиб беринг!», дейди?
     

    ✔ 209    🕔 11:34, 15.06.2020
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар