Мустаҳкам оила      Бош саҳифа

МИЛЛИЙЛИККА ТАҲДИД СОЛАЁТАН «МОДА»

Бугун «мода»лар замони десак ҳам бўлади. Илгари фақат кийинишда бўлса, ҳозир гаплашиш, юриш-туриш, умуман ҳаёт тарзи, ҳатто қўлингиздаги матоҳ – телефон тутишгача «мода»га риоя қилинмаса замондан орқада қолиб кетгандек ҳис этасиз ўзингизни.
 

МИЛЛИЙЛИККА ТАҲДИД СОЛАЁТАН «МОДА»

Аслида «мода» – бирор янги нарса кўпчилик томонидан оммавий қўлланилиши, яъни урфга кириши дейиш мумкин. Сумка тутиш, кўзойнак, кийим-кечак ва бошқалар. Ҳозир гапириш оҳангию, ижтимоий тармоқлар орқали ёзишишнинг ҳам ўз «мода»си пайдо бўлган. Жамоат жойларидаги баннерлар ва ОАВда реклама қилишда ҳам «мода» элементларини қўллаш урфга кирган. Чунки реклама – бу жар солиш, овоза қилиш, деган маънони англатади. Шу сабабли бирор буюм ёки хизматнинг бошқалар ўртасида урф бўлишида реклама ниҳоятда катта роль ўйнайди.

«Мода»га риоя қилиш ёмон... ми?

Кўпчилик «мода»нинг кетидан қувиш яхши эмаслигини айтади. Хўш, нима учун?
Сабаби, янги чиққан ва омма орасида урф булган ҳар қандай маҳсулотни сотиб олавериш яхшиликка олиб келмайди. Шу ўринда кичик бир мисолни, яқин акамизнинг менга айтиб берган воқеасини келтирсам:
– Қизим 19 ёшда. У «харид қилиш «касаллиги»га чалинган. Замонавий услубдаги қандай кўйлак, кийим-кечак пайдо бўлса, дарров олиб беришимизни талаб қилади. Энг ачинарлиси, бир марта кийган кийимини қайтиб киймайди. Янгисини олишга интилиб жанжал кўтаради. Уни психолог кўригига олиб боришга мажбур бўлдик.
– Қизингиз шопоголизмга чалинган. Шопоголизм «мода»га, яъни янгиликка ҳаддан ташқари ўчликдир, – деди психолог.
Шундан сўнг психолог менга шундай савол берди:
– Қизингиз ёшлигида нимани сўраса, сўзсиз олиб бергансиз ва бажаргансиз, шундайми?
– Афсуски, ҳа! – дея жавоб бердим.
– Демак, қизингизнинг бу психологик муаммога, яъни харид қилиш васвасасига тушиб қолишида сизнинг катта «ҳисса»нгиз бор!..
Демак, ҳадеб «мода» тенденцияларига риоя қилавериш ҳам касаллик экан. Бир сўз билан айтганда, «мода»га ҳаддан ташқари ружу қўйиш катта исрофгарчиликка сабаб бўлади.

«Мода»га риоя қилиш яхши... ми?

Наврўз байрамини жуда яхши кўраман. Йигитлар эгнида беқасамдан чопон, жийда (жуда енгил, чопонга ўхшаб тикилади), бошида дўппи. Қизлар эса атлас, адрас каби миллий либосларни кийишади.
Янги куннинг бошланиши (тенгкунлик)да бу миллий матоларимиздан тикилган кийимлар «мода» эмас, балки ростакамига урф бўлади. Қувонарлиси, бу либосларга реклама шарт эмаслиги. Шунчаки, миллий қадриятларимиз ҳар қандай европача «мода»дан устунлигининг яққол исботи — бу. Чунки ғарб услубидаги очиқ-сочиқ, бизнинг менталитетимизга тўғри келмайдиган либослар ўрнига қизларимиз миллийча кийинишни афзал кўришади. Бу эса ҳаммани жуда хурсанд қилиши аниқ. Демак, «мода»га кўр-кўрона эмас, ўзимизнинг миллий тутумларимиздан келиб эргашсак, бу фақат яхшиликка хизмат қилади.
Ўзимизнинг миллий кийимларни «мода» сифатида реклама қилиш шарт эмас. Аммо тиззаси йиртиқ шим кийиб, сочига бугунги «замонавий» услубда янгича жило берган йигитларга ва шундай нафис миллий кийимларимиз турганида ярим очиқ кийиниб, ғарб маданиятига тақлид қилган қизларга жуда ачинаман. Минг афсус!.. 

Аброр ПАЯНОВ,
ЎзЖОКУ талабаси




Ўхшаш мақолалар

ОТА-ОНА ОЛДИДАГИ ИЛК ВАЗИФА

ОТА-ОНА ОЛДИДАГИ ИЛК ВАЗИФА

🕔21:24, 08.07.2020 ✔71

Фарзандли бўлишнинг энг катта масъулияти унга чиройли исм танлашдан бошланади

Батафсил
«КАЛЛАСИЗ» ХОТИН

«КАЛЛАСИЗ» ХОТИН

🕔12:32, 26.06.2020 ✔238

Қўшнимиз бўларди. Исми Оллаберган. Ота-онасидан эрта етим қолиб қўни-қўшни, маҳалла-кўйнинг ёрдами билан вояга етиб уйланди. Маҳалланинг «ўғли» бўлгани боис ҳамма уни яхши кўрарди. Рўзғорида кам-кўсти борми ёки ҳашарми, дарҳол бориб кўмак беришар, Оллаберган ҳам ким бир юмушга айтди дегунча бориб, беминнат хизмат қиларди.

Батафсил
ОЛИМЛАРНИ ҚОЛДИРИБ ДОҒДА

ОЛИМЛАРНИ ҚОЛДИРИБ ДОҒДА

🕔12:31, 26.06.2020 ✔236

Олимлар «аёлларнинг хиёнатга мойиллигини бармоқ узунлигига қараб аниқлаш мумкин», деган хулосага келишди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • ОТА-ОНА ОЛДИДАГИ ИЛК ВАЗИФА

    ОТА-ОНА ОЛДИДАГИ ИЛК ВАЗИФА

    Фарзандли бўлишнинг энг катта масъулияти унга чиройли исм танлашдан бошланади

    ✔ 71    🕔 21:24, 08.07.2020
  • «КАЛЛАСИЗ» ХОТИН

    «КАЛЛАСИЗ» ХОТИН

    Қўшнимиз бўларди. Исми Оллаберган. Ота-онасидан эрта етим қолиб қўни-қўшни, маҳалла-кўйнинг ёрдами билан вояга етиб уйланди. Маҳалланинг «ўғли» бўлгани боис ҳамма уни яхши кўрарди. Рўзғорида кам-кўсти борми ёки ҳашарми, дарҳол бориб кўмак беришар, Оллаберган ҳам ким бир юмушга айтди дегунча бориб, беминнат хизмат қиларди.

    ✔ 238    🕔 12:32, 26.06.2020
  • ОЛИМЛАРНИ ҚОЛДИРИБ ДОҒДА

    ОЛИМЛАРНИ ҚОЛДИРИБ ДОҒДА

    Олимлар «аёлларнинг хиёнатга мойиллигини бармоқ узунлигига қараб аниқлаш мумкин», деган хулосага келишди.

    ✔ 236    🕔 12:31, 26.06.2020
  • МИЛЛИЙЛИККА ТАҲДИД СОЛАЁТАН «МОДА»

    МИЛЛИЙЛИККА ТАҲДИД СОЛАЁТАН «МОДА»

    Бугун «мода»лар замони десак ҳам бўлади. Илгари фақат кийинишда бўлса, ҳозир гаплашиш, юриш-туриш, умуман ҳаёт тарзи, ҳатто қўлингиздаги матоҳ – телефон тутишгача «мода»га риоя қилинмаса замондан орқада қолиб кетгандек ҳис этасиз ўзингизни.
     

    ✔ 236    🕔 12:28, 26.06.2020
  • ХОНАДОНИМИЗДАГИ НИҲОЛЛАР қандай камол топиши керак?

    ХОНАДОНИМИЗДАГИ НИҲОЛЛАР қандай камол топиши керак?

    Аждодларимиз оилада фарзанд тарбиясининг негизи сифатида ахлоқий учлик: ният – сўз – иш бирлигини яратишган. Мазкур учлик негизини кейинчалик луғатимизга кириб келган «виждон» сўзи билан ҳам ифодалаш мумкин.
     

    ✔ 379    🕔 12:29, 15.06.2020
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар