Китоб бу — мўъжиза      Бош саҳифа

КОРОНАВИРУСГА ҚАРШИ «МАЪНАВИЙ ВАКЦИНА»

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон АЛИМОВ ҳазратларининг бевосита ташаббуси ва умумий таҳрири остида «Вабо – инсонлар учун бир синов» номли янги китоб нашрдан чиқди.

КОРОНАВИРУСГА ҚАРШИ «МАЪНАВИЙ ВАКЦИНА»

Аллоҳ таоло инсониятни иродали ва қатъиятли қилиб яратган. Одамзот ҳар қандай вазиятга кўникиши, ҳар турли бало-офат, ўлат ва мусибатни осонликча енгиб ўтиши мумкин. Бунинг ҳам ўзига яраша шартлари бор. Аввало, табиийки, бу борада Аллоҳ таолонинг каломига, суюкли Пайғамбаримизнинг суннатларига, улуғларнинг ҳаётий тажрибаларига эргашилади. Энг муҳими, жорий этилган қатъий қоидаларга риоя қилиш шарт.
Хабарингиз бор, орадан беш ойдан зиёдроқ вақт ўтган эса-да, ҳануз бутун дунё коронавирусга қарши кураш олиб боряпти. Қатъий чоралар қўлланиши туфайли бу офат бироз чекинган бўлса-да, бироқ карантин талаблари юмшатилиши билан бу бало яна дарров бўй кўрсата бошлаяпти.
Сўнгги кунларда юртдошларимиз карантин қоидаларига риоя қилишда сусткашликка йўл қўйишаётгани оқибатида аҳоли орасидан ҳам касалланганлар аниқланяпти. Бу ташвишланарли ҳол, албатта. Касалликка чалинганлар ҳақида келтирилган рақамлар шунчаки сонлар эмас, балки улар ортида қанчадан-қанча маъсум инсонларнинг, муштипар кексаларнинг, бегуноҳ гўдакларнинг тақдири бор.
Бутун дунё халқлари коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқиш учун бор куч-ғайратини, маблағини сафарбар қилаётган, тиббиёт ходимлари ҳафталаб, ойлаб лабораториялардан чиқмай, изланишлар олиб бораётган бир пайтда муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари бошчилигида Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан, таъбир жоиз бўлса, коронавирусга қарши «маънавий вакцина» ишлаб чиқилди.
«Вабо – инсонлар учун бир синов» китоби шуниси билан аҳамиятлики, ундан ўқувчи «Коронавирус қандай касаллик?», «Пандемия нима?», «Вабо рўй берса, қандай йўл тутиш керак?», «Тарихимиздаги даҳшатли ўлат қандай даф этилган?» каби саволларга ҳам диний, ҳам тиббий, ҳам замонавий жиҳатдан аниқ жавоблар олади.
Бир мавзуни ўз вақтида, батафсил, ҳар жиҳатдан очиб берган асар қўлма-қўл мутолаа қилинади, дейишади. Ҳақ гап. Ушбу асарнинг аҳамияти шундаки, унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгашининг коронавирус (COVID-19) инфекция тарқалишининг олдини олиш бўйича Фатвоси ҳам ўрин олган. Буни бугунги шароитда ҳар бир мўмин-мусулмон киши ўқиб билиб олиши шарт.
Иссиқ жонни иситмасиз, ҳаётни ўлимсиз тасаввур қилиш қийин. Бундай вазият (коронавирус инфекция туфайли жорий этилган карантин)га илк марта дуч келяпмиз (бошқа дуч келмайлик, иншо Аллоҳ). Бундай пайтда жаноза ва дафн маросимлари қандай ўтказилади? Мабодо, коронавирус инфекциясини юқтириб олган бемор вафот этса, у қандай дафн этилади? 
Албатта, бундай саволлар бошига шундай иш тушган кишиларни ўйлантириши табиий. «Вабо – инсонлар учун бир синов» китобида ана шу ва бошқа муҳим саволларга жавоб топишингиз мумкин.
Хуллас, мутолаа муҳибларининг китоб жавонлари яна бир дурдона асар билан бойийдиган бўлди. Янги асар Ўзбекистон мусулмонлари идорасига қарашли янги очилган «Шамсуддинхон Бобохонов босмахонаси» масъулияти чекланган жамиятида чоп этилди. Китобга А.Хўжамов, Т.Низомов, Ж.Шодиев муҳаррирлик қилган бўлиб, иборалар халқчил, содда ва тушунарли шаклда берилган.
Ушбу асар кенг доирадаги китобхонларга мўлжаллангани билан янада аҳамиятлидир. Аллоҳ таоло ушбу китобни барчамизга муборак қилсин.
 




Ўхшаш мақолалар

ТИЛ ҚОМУСИ

ТИЛ ҚОМУСИ

🕔10:33, 03.07.2020 ✔119

Халқнинг эҳтиёжини инобатга олиб, беш жилддан иборат «Ўзбек тилининг изоҳли луғати»нинг янги нашри чоп этилди.
 

Батафсил
КЎНГИЛ БИТИКЛАРИДА ҲАЁТ ДАРСИ

КЎНГИЛ БИТИКЛАРИДА ҲАЁТ ДАРСИ

🕔10:32, 03.07.2020 ✔120

«Одатда, кундалик дафтардаги битиклар ҳаммага ҳам ошкор этилавермайди. Лекин шундай ёруғ, ўлмас хотиралар ҳам борки, уларни эл-улус билан баҳам кўрсангиз, қалбингиз таскин топади, кўнгил хотиржам бўлади...» 
 

Батафсил
ОЙДИННИ ОРЗУЛАГАН ФАРЁД

ОЙДИННИ ОРЗУЛАГАН ФАРЁД

🕔12:50, 26.06.2020 ✔237

Тоғай Муроднинг «Ойдинда юрган одамлар» асарини ўқиб...

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • ТИЛ ҚОМУСИ

    ТИЛ ҚОМУСИ

    Халқнинг эҳтиёжини инобатга олиб, беш жилддан иборат «Ўзбек тилининг изоҳли луғати»нинг янги нашри чоп этилди.
     

    ✔ 119    🕔 10:33, 03.07.2020
  • КЎНГИЛ БИТИКЛАРИДА ҲАЁТ ДАРСИ

    КЎНГИЛ БИТИКЛАРИДА ҲАЁТ ДАРСИ

    «Одатда, кундалик дафтардаги битиклар ҳаммага ҳам ошкор этилавермайди. Лекин шундай ёруғ, ўлмас хотиралар ҳам борки, уларни эл-улус билан баҳам кўрсангиз, қалбингиз таскин топади, кўнгил хотиржам бўлади...» 
     

    ✔ 120    🕔 10:32, 03.07.2020
  • ОЙДИННИ ОРЗУЛАГАН ФАРЁД

    ОЙДИННИ ОРЗУЛАГАН ФАРЁД

    Тоғай Муроднинг «Ойдинда юрган одамлар» асарини ўқиб...

    ✔ 237    🕔 12:50, 26.06.2020
  • РАМЗЛАРГА ЯШИРИНГАН ДАРД

    РАМЗЛАРГА ЯШИРИНГАН ДАРД

    Саид Аҳмаднинг «Қоракўз мажнун» номли ҳикояси ёзувчининг ижодий маҳорати ниҳоятда бебаҳо эканини белгилаб беради. Ҳикоя нега айнан «Қоракўз мажнун» номи билан аталган? Дунёда ким борки, кўнгил бермаган, меҳр қўймаган. Мана шу муҳаббатни ёзувчи Қоракўз орқали тасвирлайди. Қоракўз Саодат аяга, яъни унинг меҳрига мажнун эди.
     

    ✔ 233    🕔 12:49, 26.06.2020
  • «ҲАМИША СЕН ХИЗМАТ ЭТГИЛ ХАЛҚ УЧУН...»

    «ҲАМИША СЕН ХИЗМАТ ЭТГИЛ ХАЛҚ УЧУН...»

    Эл саломатлиги учун шифокорлик касбининг нақадар юксак аҳамиятга эга экани мана неча ойдирки дунё миқёсида намоён бўлмоқда. Жаҳонда коронавирус пандемияси авж олган шу кунларда бу балодан одамлар ҳаётини асрашга, уни енгишда, аввало, мана шу фидойи касб эгалари кечаю-кундуз ҳаракат қилмоқда. Шундай вақтларда шифокорлик касбини танлаганларга, уларни ўқитган, тиб илмидан сабоқ берган устозларига ҳар қанча раҳматлар айтса арзийди. Элнинг мана шундай эътирофига сазовор бўлиб келаётган, ҳар йили юзлаб ёшлар қўлига шифокор деган шарафли касб дипломини тутқизаётган табаррук даргоҳлардан бири – Тошкент педиатрия тиббиёт институти ҳисобланади.
     

    ✔ 132    🕔 12:44, 26.06.2020
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар