Мустаҳкам оила      Бош саҳифа

«КАЛЛАСИЗ» ХОТИН

Қўшнимиз бўларди. Исми Оллаберган. Ота-онасидан эрта етим қолиб қўни-қўшни, маҳалла-кўйнинг ёрдами билан вояга етиб уйланди. Маҳалланинг «ўғли» бўлгани боис ҳамма уни яхши кўрарди. Рўзғорида кам-кўсти борми ёки ҳашарми, дарҳол бориб кўмак беришар, Оллаберган ҳам ким бир юмушга айтди дегунча бориб, беминнат хизмат қиларди.

Келин ҳам шу қишлоқлик Абдураҳмон деган кишининг қизи эди. Орада уларнинг бир ўғил ва бир қизи дунёга келди. Аммо нимагадир Оллаберган хотини билан келиша олмас, уйидан кунора жанжал аримасди. Тўғрироғи, унинг хотини «оғзи очиқ», дилозор бир жувон эди. Эрни эрим демас, ҳадеб етимлигини юзига солиб, катта кетарди, шу сабаблими, уларнинг уйида кунора можаро эди. Келин шу икки-уч йил ичида жанжаллашиб, уйига кетиб колган пайтлари ҳам кўп бўлди. Гоҳ маҳалла, гоҳо отам аралашиб келиннинг отаси Абдураҳмонга минг бир тавалло қилиб, келинни олиб келиб қўшиб қўйишарди.
Кунларнинг бирида уларнинг оиласида яна жанжал бўлди шекилли, ҳовлисидан баланд-баланд овоз чиқа бошлади. Оллаберган ака билан девор-дармиён қўшнимиз. Уларнинг ҳовлиси шундоққина боғдевордан кўриниб турарди. Отам иккаламиз томорқада ишлаб юриб, бу жанжални эшитиб турардик. Отам бирпас ишини тўхтатиб ўша ёққа қулоқ тутди. Мен ҳам жимиб қолдим. Эр-хотиннинг гап сўзларидан жанжалнинг нима сабабдан келиб чиққани маълум бўлди. Оллаберганнинг аёли қариндошининг тўйига катта гилам олиб борадиган. Оллаберганнинг шу гиламни олиб боришга пули йўқлигидан хотинига ҳадеб бир нималарни тушунтиришга тиришар, аммо хотини қани энди унинг гапига кўна қолса. Рўзғорда ахир эрининг бир ўзи ишласа. Бир ёнда бола-чақа. Ҳамон аёл ўз айтганидан қолмас, баланд-баланд гапириб, эркакнинг шаънига тегадиган гаплар айтиб бақирарди. Ахири бўлмади, Оллаберган уни урди, шекилли, у баттар бақира бошлади. Бу шовқинга бир-икки қўни-қўшни ҳам чиқишди. Мен отамга «сиз ҳам боринг, ана, Қуронбой оға ҳам шу ерда», дедим нариги қўшнимизни ўша ёқдалигини кўриб. Отам бирпас ўйланиб турди-да: «Эй ўғлим, эр-хотиннинг орасига эси кетган тушади, дейишган машойихлар», деб яна ишини давом эттираверди.
Аммо шу пайт Қуронбой ака боғдеворнинг нариги томонида туриб, отамни чақирди. Отам ишини тўхтатиб, улар томонга ўтди. Қўни-қўшни бир бўлиб уларга тушунтиришга уринишар, аммо аёл на отамнинг, на бошқа қўшниларнинг гапини эшитарди. Бир шапалоқ еган шекилли ҳадеб эрига қараб «қаматаман, қамоқда чиритаман», деб оғзидан кўпик сочиб бақирарди. Бу аёл уриш-жанжалдан бехабар кишида ташқаридан қараганда эри ўласи қилиб калтаклагандай тасаввур уйғотарди. Аёл ҳеч кимнинг – ҳатто, отамнинг ҳам таваллосига қулоқ солмади. Кўч-кўронини кўтариб, иккала боласини етаклаб кетиш тадоригини кўра бошлади.
Қўни-қўшнилар гапи ўтмагач, бу ерда туриш бефойдалиги учун аста-секин тарқалишди. Отам ўшанда «калласиз аёл экансан, хайф сенга шундай иморат, шундай рўзғор, шундай эр», деб чиқиб қайтган экан.
Аёл барибир ўз билганидан қолмай отасиникига кетиб қолди.
Орадан ойлар ўтди. Аммо Оллаберганнинг хотинидан кўнгли совиган шекилли лоақал бир марта ҳам хотинини излаб бормади. Уйни қулфлаб томорқасини бизга топшириб, бошқа юртга ишга кетди. Олти ойми, етти ойми, ўша ёқларда ишлаб қайтди. У пайтда томорқасига экилган барча экинлар пишиб етилган, фақат уларни териб олиш қолган эди. Шунда бир куни Оллаберган:
– Ота, эккан экинларингиз пишиб етилибди, йиғиштириб олинглар, исроф бўлиб, чириб-нетиб қолмасин, – деб қолди.
– Э, ўғлим, ўзингга буюрсин. Келинни олиб келгин. Болаларинг билан мазза қилиб енглар, – деди.
– Йўқ, ота, боргим йўқ, кўнглим жуда совиган. Аммо...
– Ҳа, ана шу «аммо»си бор-да, болам, икки қоракўзинг бор, уволи ёмон-да, боргин, агар келмаса, ўзим бораман, – деди отам.
Хуллас, отам Оллаберганни қўярда-қўймай қайнотасиникига жўнатди. Кечқурун уйда отам билан чой ичиб ўтирсак, Оллаберган бўшашиб кириб келди.
– Юбормади, ота, қайнотам сизни келсин, деди. «Калласиз хотин эмишман, қўшнимиз Матмурод ота айтди», дебди келинингиз. Шу киши келсин, каллам борми-йўқми топиб берсин, кейин бораман, деётганмиш.
Отам соқолини силаб ўйланиб қолди.
– Эр-хотиннинг орасига эси кетган тушади, деган эдия отам раҳматли, – деди отам кийинаётиб менга эшиттириб. – Энди нима бўлсаям гуноҳи менинг гарданимда экан, ялиниб-ёлвориб бўлса-да, келинни олиб келмасак бўлмас.
Кечқурун отам Оллаберганни эргаштириб унинг қайнотасиникига қараб йўлга тушишди.
– Матмурод, ўзинг яхши одамсанку, аммо тилинг бир жойда турмайди, – дебди дабдурустдан Абдураҳмон ака отамга зарда қилиб. – Нима қиласан эр-хотиннинг орасига тушиб. Нима, сен каллали, биз калласиз бўлдикми энди?! – деб Абдураҳмон отамга гал бермай ҳадеб ўзиникини маъқуллар, отам бўлса, уни жимгина эшитиб ўтирарди.
Ахийри отамга навбат тегиб, бошини хам қилиб:
– Мулла Абдураҳмон, ёшлигимиздан дўстмиз, шу пайтгача сан-манга бормадик. Агар мендан ўтган бўлса, кечир, сен ҳам кечир, қизим, буларнинг оиласини қўш, норасида болалар етим бўлмасин, – дебди.
Абдураҳмон домла ҳам ўзи тенги одамни узр сўраб туриши кўнглини юмшатдими ёки анча пайтдан буён бу текин томоқларни боқиб ўтириш жонига текканми, куёвга жуда кўп танбеҳлар бериб, қизини уларга қўшиб жўнатди.
Шу воқеадан сўнг отам анчагача ўзига келолмай юрди. Оллаберган хотини билан яшай бошлади. Орада бир қиш, бир ёз ўтди. Оллаберган яна четларда ишлаб келди. Аммо барибир эр-хотиннинг моши пишмади. Кейинчалик расмана ажрашишди. Оллаберган ҳам мўмин-қобил, ювошгина жувонга уйланди. Олдинги хотини иккита норасидасини Оллаберганга ташлаб шаҳарлик, хотини ўлган бойваччага эрга тегиб кетди.
У ерда ҳам тилининг дастидан қувилди. Ундан кейин ҳам уч-тўрт эр қилди. Аммо ҳеч қаерда ҳам ўнгишмади. Ахийри, яна отасининг олдига келди. Бир куни орқаворатдан Абдураҳмон аканинг: «Матмурод тўғри айтган экан, ҳақиқатан ҳам калласиз аёл экансан», деган гапини эшитиб қолдим.
Отамнинг донолигига яна бир бор тан бергандим ўшанда.
Болтабой МАТҚУРБОН




Ўхшаш мақолалар

ОТА-ОНА ОЛДИДАГИ ИЛК ВАЗИФА

ОТА-ОНА ОЛДИДАГИ ИЛК ВАЗИФА

🕔21:24, 08.07.2020 ✔67

Фарзандли бўлишнинг энг катта масъулияти унга чиройли исм танлашдан бошланади

Батафсил
«КАЛЛАСИЗ» ХОТИН

«КАЛЛАСИЗ» ХОТИН

🕔12:32, 26.06.2020 ✔236

Қўшнимиз бўларди. Исми Оллаберган. Ота-онасидан эрта етим қолиб қўни-қўшни, маҳалла-кўйнинг ёрдами билан вояга етиб уйланди. Маҳалланинг «ўғли» бўлгани боис ҳамма уни яхши кўрарди. Рўзғорида кам-кўсти борми ёки ҳашарми, дарҳол бориб кўмак беришар, Оллаберган ҳам ким бир юмушга айтди дегунча бориб, беминнат хизмат қиларди.

Батафсил
ОЛИМЛАРНИ ҚОЛДИРИБ ДОҒДА

ОЛИМЛАРНИ ҚОЛДИРИБ ДОҒДА

🕔12:31, 26.06.2020 ✔234

Олимлар «аёлларнинг хиёнатга мойиллигини бармоқ узунлигига қараб аниқлаш мумкин», деган хулосага келишди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • ОТА-ОНА ОЛДИДАГИ ИЛК ВАЗИФА

    ОТА-ОНА ОЛДИДАГИ ИЛК ВАЗИФА

    Фарзандли бўлишнинг энг катта масъулияти унга чиройли исм танлашдан бошланади

    ✔ 67    🕔 21:24, 08.07.2020
  • «КАЛЛАСИЗ» ХОТИН

    «КАЛЛАСИЗ» ХОТИН

    Қўшнимиз бўларди. Исми Оллаберган. Ота-онасидан эрта етим қолиб қўни-қўшни, маҳалла-кўйнинг ёрдами билан вояга етиб уйланди. Маҳалланинг «ўғли» бўлгани боис ҳамма уни яхши кўрарди. Рўзғорида кам-кўсти борми ёки ҳашарми, дарҳол бориб кўмак беришар, Оллаберган ҳам ким бир юмушга айтди дегунча бориб, беминнат хизмат қиларди.

    ✔ 236    🕔 12:32, 26.06.2020
  • ОЛИМЛАРНИ ҚОЛДИРИБ ДОҒДА

    ОЛИМЛАРНИ ҚОЛДИРИБ ДОҒДА

    Олимлар «аёлларнинг хиёнатга мойиллигини бармоқ узунлигига қараб аниқлаш мумкин», деган хулосага келишди.

    ✔ 234    🕔 12:31, 26.06.2020
  • МИЛЛИЙЛИККА ТАҲДИД СОЛАЁТАН «МОДА»

    МИЛЛИЙЛИККА ТАҲДИД СОЛАЁТАН «МОДА»

    Бугун «мода»лар замони десак ҳам бўлади. Илгари фақат кийинишда бўлса, ҳозир гаплашиш, юриш-туриш, умуман ҳаёт тарзи, ҳатто қўлингиздаги матоҳ – телефон тутишгача «мода»га риоя қилинмаса замондан орқада қолиб кетгандек ҳис этасиз ўзингизни.
     

    ✔ 233    🕔 12:28, 26.06.2020
  • ХОНАДОНИМИЗДАГИ НИҲОЛЛАР қандай камол топиши керак?

    ХОНАДОНИМИЗДАГИ НИҲОЛЛАР қандай камол топиши керак?

    Аждодларимиз оилада фарзанд тарбиясининг негизи сифатида ахлоқий учлик: ният – сўз – иш бирлигини яратишган. Мазкур учлик негизини кейинчалик луғатимизга кириб келган «виждон» сўзи билан ҳам ифодалаш мумкин.
     

    ✔ 379    🕔 12:29, 15.06.2020
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар