Инсон ўзинг      Бош саҳифа

ЖИНҒИЛНИ ҚАНДАЙ АСРАБ ҚОЛАМИЗ?

Дашту далаларни айланиб бўлиб, Мирзачўл тумани маркази Гагарин шаҳридан Жиззах томон қайтмоқда эдик. «Мирзачўл-Жиззах» катта йўли ўнгу сўлидаги ариқ ва катта йўл ёқаларида сон-саноқсиз саф тортган жинғил (юлғун) буталари учрайди. Офтоб тиғига дош бериб кўкка бўй чўзаётган ушбу буталар чор-атрофга ўзгача кўрк-тароват бағишлайди.

ЖИНҒИЛНИ ҚАНДАЙ АСРАБ ҚОЛАМИЗ?

Бу бутазорлар қанчадан-қанча судралиб юрувчилар ва бошқа жонзотларга муқим бошпана, озуқа ва емиш топишнинг асосий манбаи ҳисобланади. Юзлаб турдаги фойдали ҳашаротлар учун керак пайтда хавф-хатарлардан асрайдиган жой ҳисобланади жинғил буталари. Мирзачўлнинг ҳақиқий кўрки бўлган бу бутасимон дарахт ҳозирги кунда зовурларнинг қирғоқларида ҳам топилади.
Кейинги йилларда ғалладан бўшаган экинларга ўт қў­йиб юборилиши оқибатида бу ўсимликка ҳам жиддий зиён етмоқда. Баъзида эса зовурларнинг ҳимоя зоналарига ҳам атай ўт қўйиб юбориляпти. Ўт-ўланга қўшилиб жинғиллар ҳам ёниб, зовур атрофини файзсиз ҳолатга келтириб қўймоқда. Оқибат, шу атрофдаги ҳайвонат дунёсига ҳам катта зарар етяпти.
Одатда қушлар жинғилга ин қурмайди. Аммо қанотли дўстларимиз уни устида полапонлари билан учиб-қўниб ўйнашни хуш кўради. Сирасини айтганда, жинғил Мирзачўлнинг энг керакли ўсимлигидир. Жинғилзорлардаги жониворлар миграцияси қандай кечяпти? Улар ушбу жараён чоғида бош­қаларни сиқиб қўймайдими? Ёки бошқа жойда кўпайиб кетмайдими? Шу сингари талай саволлар кўпу, аммо жўяли жавоб йўқ.
Сўнгги пайтларга келиб, жинғил ўсимлиги аҳволи баттар хароблаша бошлади. Тўғрироғи, қўлига болта ушлаган одам йўл ва зовур бўйларини яшнатиб, чиройли этиб турган минг-минг­лаб буталар остидан кесиб кетишнинг зап ҳадисини олди. Оқибат бир-бирига «қўл бериб», яқин ўсган ўсимлик йўқлик сари завол тутмоқда. Унинг сони йилдан-йилга камайиб, йўқолиб бормоқда. Тўғри, дастлаб қиш кунлари аҳоли ноиложликдан, уйини иситиш учун бу ишга қўл ураётгандир, деган фикрда эдим. Аммо бу ўсимлик йўқолишига сабаб, асосан, экинларга ҳалақит беради, деб уни остидан чопиб ташланаётгани экан.
Ҳар йили қишда аҳоли орасида жинғил ва бошқа ўсимлик­ларни кесмаслик, уни нобуд этмаслик масаласи кўтарилади. Чунки, табиатда ҳар бир турнинг ўрни, вазифаси бор. Бордию, нимадир бўлиб ўша мувозанат бузилгудек бўлса, унинг жабрини одамзот тортишга маҳкум. Афсуски, орамизда она табиатга мислсиз зиён-заҳмат етказишдан тоймайдиган, қулоқсиз инсонлар оз бўлсада учраб туради. Мабода сиз уларга «Оғайни сиз, нотўғри йўл тутаяпсиз», деб айтгудек бўлсангиз, дарҳол «биттагина бута кесилгани билан осмон узилиб ерга тушармиди», дея жиртакилик қилади. Қолаверса, очиқ, яйдоқ далада ўсган  жинғилларга «кўз-қулоқ» бўлишнинг иложи йўқ. Инсофни ҳар кимнинг ўзига берсин.
Аслида биз учун кичик, майда масаланинг ўзи йўқ. Шундай бўлгач, йўл ва ариқ ёқаларига ажиб бир жозиба, уйғунлик бахш этиб турган жинғилни йўқотишга зўр бермайлик. Зеро, биз бугун асраган ўсимлик эртанги авлод кўзини қувонтиради. Фақат сўз билан, тушунтириш билан бирор бир натижага эришиш қийин. Кўпчилик биладими-йўқми Жиззах, Пахтакор, Дўстлик, Мирзачўл катта асфальт йўли бўйи яқинидаги аҳоли жинғилни таг-томири билан чопиб олиб кетяпти. Шу важдан қуйидаги таклифларни баён қилмоқчиман: Аввало, аҳоли ўз вақтида газ ва кўмир каби табиатга қирон келтирмайдиган ёқилғи маҳсулотлари билан таъминланиши керак. Ўсиб келаётган ёш авлодга экологияга оид қонунларни шунчаки, юзаки эмас, чуқурроқ ўргатиш, мактаб, лицей, коллеж, олий ўқув юртларида экология илмидан сабоқларга жиддий эътибор қаратиш. Яна, ҳар бир вилоят ва туманларнинг ўз «Қизил китоби» бўлса...
Ана шунда бугунги экологик қалтис вазиятнинг илдизига болта урилиб, муаммолар қисман бўлсада камаярми?!
Улуғбек ЖУМАЕВ,
«Оила даврасида» мухбири 




Ўхшаш мақолалар

ОНАМ

ОНАМ

🕔10:37, 03.07.2020 ✔125

Ниҳоят, ўқишга кирдим. Нақадар бахтлиман. Онамнинг орзулари рўёбга чиқди. Туну кун ўқиб, изланганим ўз йўлига, аммо элнинг дуоси барибир ижобат бўлишини англаб етдим.
 

Батафсил
ОЗОДЛИК ИСТАГИ

ОЗОДЛИК ИСТАГИ

🕔10:31, 03.07.2020 ✔122

«Омон қорақошнинг неварасимисан?..» – деб кампирлар каттаотамга ошкора қарай олишмаганининг ҳиссасидан чиқмоқчидек менга суқланиб қарашарди...

Батафсил
ЖИНҒИЛНИ ҚАНДАЙ АСРАБ ҚОЛАМИЗ?

ЖИНҒИЛНИ ҚАНДАЙ АСРАБ ҚОЛАМИЗ?

🕔12:34, 26.06.2020 ✔235

Дашту далаларни айланиб бўлиб, Мирзачўл тумани маркази Гагарин шаҳридан Жиззах томон қайтмоқда эдик. «Мирзачўл-Жиззах» катта йўли ўнгу сўлидаги ариқ ва катта йўл ёқаларида сон-саноқсиз саф тортган жинғил (юлғун) буталари учрайди. Офтоб тиғига дош бериб кўкка бўй чўзаётган ушбу буталар чор-атрофга ўзгача кўрк-тароват бағишлайди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • ОНАМ

    ОНАМ

    Ниҳоят, ўқишга кирдим. Нақадар бахтлиман. Онамнинг орзулари рўёбга чиқди. Туну кун ўқиб, изланганим ўз йўлига, аммо элнинг дуоси барибир ижобат бўлишини англаб етдим.
     

    ✔ 125    🕔 10:37, 03.07.2020
  • ОЗОДЛИК ИСТАГИ

    ОЗОДЛИК ИСТАГИ

    «Омон қорақошнинг неварасимисан?..» – деб кампирлар каттаотамга ошкора қарай олишмаганининг ҳиссасидан чиқмоқчидек менга суқланиб қарашарди...

    ✔ 122    🕔 10:31, 03.07.2020
  • ЖИНҒИЛНИ ҚАНДАЙ АСРАБ ҚОЛАМИЗ?

    ЖИНҒИЛНИ ҚАНДАЙ АСРАБ ҚОЛАМИЗ?

    Дашту далаларни айланиб бўлиб, Мирзачўл тумани маркази Гагарин шаҳридан Жиззах томон қайтмоқда эдик. «Мирзачўл-Жиззах» катта йўли ўнгу сўлидаги ариқ ва катта йўл ёқаларида сон-саноқсиз саф тортган жинғил (юлғун) буталари учрайди. Офтоб тиғига дош бериб кўкка бўй чўзаётган ушбу буталар чор-атрофга ўзгача кўрк-тароват бағишлайди.

    ✔ 235    🕔 12:34, 26.06.2020
  • БАХТЛАРДАН БАЛАНДДА

    БАХТЛАРДАН БАЛАНДДА

    Рўзининг кун бўйи қиладиган иши шу: эрталаб хотини ажратиб олиб кетган картошка-пиёзларни арчиш, айтганидай қилиб тўғраш. Кейин уйда зерикиб ўтириш. Хотини ўтқизиб кетганича ўтирган жойидан ўзи на тура олади, на ёта олади, зарурат учун ҳам қўшнининг ўғлини чақиради… 

    ✔ 229    🕔 12:26, 26.06.2020
  • ЎРГАНГАН КЎНГИЛ...

    ЎРГАНГАН КЎНГИЛ...

    Жуманинг иши юришмади. Ота-онаси ҳаётлигида бирон касб-кор бошини тутмади. Уйланди. Бола-чақали бўлди. Бахтига хотини ақлли чиқиб, бозорда товуқ олиб сотишга ўтди. Бозордан тушган беш-олти сўм пул билан рўзғорни тебратишарди. Маҳалладаги бир-икки фермерлар Жумага гап солиб кўришди:

    ✔ 127    🕔 12:26, 26.06.2020
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар