Китоб бу — мўъжиза      Бош саҳифа

РАМЗЛАРГА ЯШИРИНГАН ДАРД

Саид Аҳмаднинг «Қоракўз мажнун» номли ҳикояси ёзувчининг ижодий маҳорати ниҳоятда бебаҳо эканини белгилаб беради. Ҳикоя нега айнан «Қоракўз мажнун» номи билан аталган? Дунёда ким борки, кўнгил бермаган, меҳр қўймаган. Мана шу муҳаббатни ёзувчи Қоракўз орқали тасвирлайди. Қоракўз Саодат аяга, яъни унинг меҳрига мажнун эди.
 

РАМЗЛАРГА ЯШИРИНГАН ДАРД

Ҳикоя тонг тасвири билан бошланиб, тонг тасвири билан тугайди. Қуръон сураси билан бошланиб, Саодат аянинг «Ҳожибадал» бўлиши билан якунланади. Ижодкор айнан шу ўхшатишни жуда нафислик билан қўллаган. Ёзувчининг нега айнан тонг тасвирини танлагани ва Қуръон сураси билан боғлаганини билиб оламиз. Қуръон сураси, яъни Аллоҳнинг сўзи – эзгулик, ёруғлик тимсоли. Саодат аянинг «Ҳожибадал» бўлиши эса, унга жаннат йўлларининг, зиёнинг очилишидир. Ижодкор шу сабаб ҳикояни тонг тасвири билан бошлаган.
Шуни эслатиб ўтиш жоизки, Саид Аҳмад китобхонга ҳикоянинг боши тонг, яъни яхшилик ва охири эса тун, яъни Қоракўз мажнуннинг ўлими билан тугашини билдириб ўтган.
Асардаги барча нарса қаҳрамонлар ҳаётига, уларнинг ёшига ўхшатилган. Мисол қилиб тут дарахтини олайлик. Мана шу биргина кекса тут мисолида уч ҳолатни тасвирлаган.
Биринчи ҳолат. Асардаги деярли барча қаҳрамонларнинг ёши катта. Кичкиналардан фақатгина, икки набира образи келтирилган. Бу кекса тут  дарахти Саодат ая тимсоли, кекса тутнинг қалин новдалари эса Саодат аянинг фарзандлари. Дарахт шохига илиниб қолган варрак эса бу оилада ёш болалар борлигини билдиради.
Иккинчи ҳолат. Асардаги бош қаҳрамонлар Саодат ая ва Қоракўз акс эттирилган. Бунда Саодат ая кекса тут мисолида, Қоракўз эса варрак мисолида тасвирланган. Ёзувчи бу ҳолатни маҳорат билан тасвирлаган. Асарда хомуш тут шохларида варракнинг илиниб қолгани ва варракнинг думи илондек тўлғанаётгани келтирилган. Бу ҳолатни ўйга толган маъюс Саодат аянинг ортидан эргашиб, бир қадам ҳам қолмайдиган Қоракўзга қиёс қилишимиз мумкин.
Учинчи ҳолат. Тут Саодат ая, варрак эса олисларга кетган, лекин ўзига  ипдек боғлаган Бўрихон тимсолида кўришимиз мумкин. Варрак думининг осмонларга учиши Бўрихоннинг олисларда эканига, варракнинг тут шохларига мажбуран илиниб қолгани эса, онанинг ҳали-ҳамон кўнгил узмаганига қиёсланади. Биламизки, бешик тут дарахтидан қилинади. Бу тут дарахти айни вақтда Бўрихон ётган бешигининг ҳам ёши анча улғайганини билдиради. Бўрихон олисда бўлса-да, туғилган жойи мана шу туп­роқ эканини эслатиб ўтган.
Асарда барча тасвирлар бир-бири билан чамбарчас боғлиқ. Асар қаҳрамонига монанд айнан куз фасли танланган. Асарда сентябрь тасвири келтирилган. Куз фасли айни вақтда умр якуни ва кўнгилсизлик мисолида тасвирланган.
Куз инсон умрига ҳам ишора қилади. Сентябрь оёқлаб, сувлар тиниққан, ариқ туб­ларида бола-бақра ташлаб юборган пиёлами, чойнак қопқоғими, қошиқми шундоққина кўриниб турибди. Бу ёзувчи томонидан китобхонга ўтган умрнинг сарҳисобини, босиб ўтган йўлида қилинган ишларнинг яққол акс этганини тушинтириб ўтган.
Куз кўнгилсизлик тасвирида. Бўрихон 1970 йил кеч кузда ўз динидан чиқди. Бир ўзбек йигитининг ўз динидан чиқиши миллат учун гўёки дарахт баргининг сарғайиб ерга тушиши, дарахт ўз баргидан ажралиши кабидир.
Асарда Бўрихон образи алоҳида ўринга эга. Фарзанд ва она ўртасидаги меҳрсизлик. Бу тасвир айнан Саид Аҳмаднинг «Уфқ» романида ҳам учрайди. Ёзувчи Бўрихон тимсолида мустамлака давридаги «ўзбеклар»ни акс эттирган.
Асар ҳаёт ҳақиқатлари билан борича тасвирланса, ёзувчининг меҳрига йўғрилган бўлса, албатта жонли янграйди. Саид Аҳмад буни уддалай олди.  Китобхон қаҳрамонларга қўшилиб уларнинг ҳаётида яшайди. Ана шундай тасвирлардан бири  – Қоракўз тасвири. Ёзувчи асарида Қоракўзга биринчи сониядаёқ меҳрни, кўнгилни сингдира олган. Буни унинг онасидан кўнгил уза олмаган, ундан хавотирда қолган боладек жон бергани мисолида кўришимиз мумкин.
Шалола ОРИПОВА




Ўхшаш мақолалар

ТИЛ ҚОМУСИ

ТИЛ ҚОМУСИ

🕔10:33, 03.07.2020 ✔119

Халқнинг эҳтиёжини инобатга олиб, беш жилддан иборат «Ўзбек тилининг изоҳли луғати»нинг янги нашри чоп этилди.
 

Батафсил
КЎНГИЛ БИТИКЛАРИДА ҲАЁТ ДАРСИ

КЎНГИЛ БИТИКЛАРИДА ҲАЁТ ДАРСИ

🕔10:32, 03.07.2020 ✔120

«Одатда, кундалик дафтардаги битиклар ҳаммага ҳам ошкор этилавермайди. Лекин шундай ёруғ, ўлмас хотиралар ҳам борки, уларни эл-улус билан баҳам кўрсангиз, қалбингиз таскин топади, кўнгил хотиржам бўлади...» 
 

Батафсил
ОЙДИННИ ОРЗУЛАГАН ФАРЁД

ОЙДИННИ ОРЗУЛАГАН ФАРЁД

🕔12:50, 26.06.2020 ✔237

Тоғай Муроднинг «Ойдинда юрган одамлар» асарини ўқиб...

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • ТИЛ ҚОМУСИ

    ТИЛ ҚОМУСИ

    Халқнинг эҳтиёжини инобатга олиб, беш жилддан иборат «Ўзбек тилининг изоҳли луғати»нинг янги нашри чоп этилди.
     

    ✔ 119    🕔 10:33, 03.07.2020
  • КЎНГИЛ БИТИКЛАРИДА ҲАЁТ ДАРСИ

    КЎНГИЛ БИТИКЛАРИДА ҲАЁТ ДАРСИ

    «Одатда, кундалик дафтардаги битиклар ҳаммага ҳам ошкор этилавермайди. Лекин шундай ёруғ, ўлмас хотиралар ҳам борки, уларни эл-улус билан баҳам кўрсангиз, қалбингиз таскин топади, кўнгил хотиржам бўлади...» 
     

    ✔ 120    🕔 10:32, 03.07.2020
  • ОЙДИННИ ОРЗУЛАГАН ФАРЁД

    ОЙДИННИ ОРЗУЛАГАН ФАРЁД

    Тоғай Муроднинг «Ойдинда юрган одамлар» асарини ўқиб...

    ✔ 237    🕔 12:50, 26.06.2020
  • РАМЗЛАРГА ЯШИРИНГАН ДАРД

    РАМЗЛАРГА ЯШИРИНГАН ДАРД

    Саид Аҳмаднинг «Қоракўз мажнун» номли ҳикояси ёзувчининг ижодий маҳорати ниҳоятда бебаҳо эканини белгилаб беради. Ҳикоя нега айнан «Қоракўз мажнун» номи билан аталган? Дунёда ким борки, кўнгил бермаган, меҳр қўймаган. Мана шу муҳаббатни ёзувчи Қоракўз орқали тасвирлайди. Қоракўз Саодат аяга, яъни унинг меҳрига мажнун эди.
     

    ✔ 233    🕔 12:49, 26.06.2020
  • «ҲАМИША СЕН ХИЗМАТ ЭТГИЛ ХАЛҚ УЧУН...»

    «ҲАМИША СЕН ХИЗМАТ ЭТГИЛ ХАЛҚ УЧУН...»

    Эл саломатлиги учун шифокорлик касбининг нақадар юксак аҳамиятга эга экани мана неча ойдирки дунё миқёсида намоён бўлмоқда. Жаҳонда коронавирус пандемияси авж олган шу кунларда бу балодан одамлар ҳаётини асрашга, уни енгишда, аввало, мана шу фидойи касб эгалари кечаю-кундуз ҳаракат қилмоқда. Шундай вақтларда шифокорлик касбини танлаганларга, уларни ўқитган, тиб илмидан сабоқ берган устозларига ҳар қанча раҳматлар айтса арзийди. Элнинг мана шундай эътирофига сазовор бўлиб келаётган, ҳар йили юзлаб ёшлар қўлига шифокор деган шарафли касб дипломини тутқизаётган табаррук даргоҳлардан бири – Тошкент педиатрия тиббиёт институти ҳисобланади.
     

    ✔ 132    🕔 12:44, 26.06.2020
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар