Долзарб мавзу      Бош саҳифа

ЭЪТИҚОД ЗАВОЛГА ЮЗ ТУТГАНДА...

Инсон ақл-заковати бундан уч минг йил олдинги даврга нисбатан анча юксак, десак хато бўлмаса керак-а? Фан-техника мисли кўрилмаган даражада ривожланган, яшаш учун ҳамма шароит яратилган, гўё. Бироқ инсон ўз ҳаётини ўзи издан чиқармоқда, ўзининг илдизига болта урмоқда. Қандай қилиб дейсизми? Ақл-заковатда тенгсиз кўриладиган бугунги инсоннинг табиатга муносабатига боқинг, ҳаммаси аён бўлади.

Одамлар сув, тупроқ, ҳаво ва оловни муқаддас билишган. Агарда кимда-ким мана шу тўрт унсурнинг бирортасига зарар етказса, қаттиқ жазоланган. Ота-боболаримиз тутумида чиқиндию ахлатларни чуқур қазиб кўмиш қатъий белгиланган. Афсуски, сувга тупуриш катта гуноҳ деб билган аждодларнинг ворислари бугун ариқларни нималар билан тўлдириб ташлашмаяпти...
Бундан ўттиз йиллар олдин ариқдан оқаётган сувдан ҳовучимизни тўлдириб ичаверардик. Ҳозир чиқинди, ювинди, мағзава аралаш оқаётган ариқ сувига қўл ювишга ҳам жирканади киши.
Табиатга нисбатан тажовуз собиқ иттифоқ даврида авж олди. Пахта якка ҳокимлиги туфайли атроф-муҳитни ифлослантирувчи, кимёвий моддалардан меъёридан ортиқ фойдаланиш оқибатида сув, тупроқ, ҳаво ифлосланди. Экологик мувозанатнинг бузилиши оқибатида Орол денгизи қуриди.
Бугунги кунда Орол муаммоси фақатгина биз яшаётган минтақанинг эмас, балки бутун дунё дардига айланиб улгурди. Орол ХХI асрга келиб ўз қирғоғидан икки юз километр масофага чекинган бўлиб, бугун минглаб тонна чанг-тўзон осмону фалакка кўтарилиб, шамол бу тўзонларни минглаб километр узоқларга олиб бормоқда. Демак, Орол фожиаси бутун дунё атроф-муҳитига таҳдид солмоқда.
Шундай савол туғилади, Оролимиз нега қуриди?
Мустақилликка эришгунимизга қадар Ўзбекистон собиқ иттифоқ учун пахта хом ашёси етказиб берувчи асосий ҳудудга айлантирилди. Энди тасаввур қилиб кўринг, Ўзбекистонда мустақилликка эришилгач, йилига уч миллион тонна пахта етиштирилди. Хўш, собиқ иттифоқ даврида биз неча тонна «оқ олтин» етказиб берганмиз? Икки баробар кўп – яъни олти миллион тонна.
Собиқ иттифоқ даврида Ўзбекистондаги экин майдонларининг олтмиш беш, етмиш фоизига пахта экилиши оқибатида сувга бўлган талаб ҳаддан ташқари ошиб кетди.
Менимча, энг асосий фожиа бу – собиқ шўролар даврида тарихий, миллий қадриятларимизнинг оёқ-ости қилиниши туфайли одамлар шуурида атроф-муҳитга бўлган муносабат ҳам ўзгарган. Минг йиллар мобайнида ота-боболаримиз томонидан онгимизда шакллантирилган табиатга нисбатан эътиқоднинг завол топишидир. Буни кўз ўнгимизда зилол сув оқаётган ариқ устида гилам, тўшак ювиб, мағзава оқизаётган замондошимиз сиймосида кўришимиз мумкин.
Кейинги ўн беш йиллар оралиғида дунё бўйлаб экологик фалокат ҳар лаҳзада ўзини намоён қилмоқда. Ичимлик сув танқислиги аллақачон миллиарддан зиёд одамларнинг тақдирига айланиб бўлди. Табиат ҳаёт-мамот масаласига айланди. Дунё олимлари экологик мувозанатни тиклаш чораларини излашмоқда. Ҳозирги кунда инсоният бошига тушган коронавирус балоси ҳам бизнинг табиатга бўлган муносабатимизнинг акс-садосидир балки...
Ушбу долзарб муаммонинг ечимини узоқдан эмас, ўзимиздан излайлик. Оила, мактаб, бутун жамиятда табиатга бўлган муносабатни тубдан ўзгартиришимиз, лозим бўлса, ҳуқуқий асосларини яратган ҳолда бутун борлиққа нисбатан, инсониятда табиатга нисбатан муносабатни эътиқод даражасига кўтаришимиз керак.
Барно БОҒИБЕКОВА
 




Ўхшаш мақолалар

МУҲОФАЗАГА МУҲТОЖ ВИЖДОН

МУҲОФАЗАГА МУҲТОЖ ВИЖДОН

🕔21:26, 08.07.2020 ✔75

Орол инқирози ва унинг салбий оқибатларини бартараф қилиш борасида матбуотда бонг урила бошлаганида бўзбола эдим... ...Мактабимиз директори Болтабой Худойназаров адабиёт муҳиби бўлгани учунми, мендек ҳаваскор ўқувчисини ўзига яқин дўст деб биларди. Хонасига чақириб олиб, катталардек гурунглашарди.

Батафсил
ҲAЛ ҚИЛУВЧИ ЛAҲЗA

ҲAЛ ҚИЛУВЧИ ЛAҲЗA

🕔21:26, 08.07.2020 ✔74

Коронавирус офатидан инсоният қандай хулосалар чиқармоқда?

Батафсил
БИЗ ҲАМ ОДАМЛАРДЕК ЯШАШНИ ИСТАЙМИЗ...

БИЗ ҲАМ ОДАМЛАРДЕК ЯШАШНИ ИСТАЙМИЗ...

🕔10:39, 03.07.2020 ✔211

Бу Қашқадарё вилояти Нишон тумани «Гулистон» маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли Боғишамол қишлоғи аҳолисининг фарёди
 

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • МУҲОФАЗАГА МУҲТОЖ ВИЖДОН

    МУҲОФАЗАГА МУҲТОЖ ВИЖДОН

    Орол инқирози ва унинг салбий оқибатларини бартараф қилиш борасида матбуотда бонг урила бошлаганида бўзбола эдим... ...Мактабимиз директори Болтабой Худойназаров адабиёт муҳиби бўлгани учунми, мендек ҳаваскор ўқувчисини ўзига яқин дўст деб биларди. Хонасига чақириб олиб, катталардек гурунглашарди.

    ✔ 75    🕔 21:26, 08.07.2020
  • ҲAЛ ҚИЛУВЧИ ЛAҲЗA

    ҲAЛ ҚИЛУВЧИ ЛAҲЗA

    Коронавирус офатидан инсоният қандай хулосалар чиқармоқда?

    ✔ 74    🕔 21:26, 08.07.2020
  • БИЗ ҲАМ ОДАМЛАРДЕК ЯШАШНИ ИСТАЙМИЗ...

    БИЗ ҲАМ ОДАМЛАРДЕК ЯШАШНИ ИСТАЙМИЗ...

    Бу Қашқадарё вилояти Нишон тумани «Гулистон» маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли Боғишамол қишлоғи аҳолисининг фарёди
     

    ✔ 211    🕔 10:39, 03.07.2020
  • «КОММУНИЗМ ИЗЛАЁТГАН»ЛАР

    «КОММУНИЗМ ИЗЛАЁТГАН»ЛАР

    ёхуд нонингизни ҳалоллаб енг, ҳамкасб!

    Яқинда марказий телеканаллардан бирида «Давлат тили ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни ижросига бағишланган кўрсатув намойиш қилинди. Тошкентдаги Халқаро пресс-клубдан тўғридан-тўғри эфирга узатилган ушбу кўрсатув баҳс-мунозараларга жуда бой тарзда кечди. Унда мазкур қонун ижросига масъул бўлган мутасаддилар, тилшунос олимлар, ижодкорлар, журналист ва блогерлар қатнашгани билан эътиборни ўзига жалб қилди.
     

    ✔ 199    🕔 10:36, 03.07.2020
  • ҚОНУН ВА «зам»ҲОКИМ ЎРТАСИДА САРСОН АЁЛ

    ҚОНУН ВА «зам»ҲОКИМ ЎРТАСИДА САРСОН АЁЛ

    ёхуд Урганч шаҳар ҳокимлиги камбағалликни қандай қисқартирмоқчи?

    Хоразм вилоятида ҳозир 58 минг оила камбағаллик бўсағасида яшамоқда, уларнинг 856 таси эса ўта ночор аҳволда экани ачинарлидир. Бу рақамларни мамлакатимиз Президенти жорий йилнинг март ойида Хоразмга қилган ташрифи доирасида Урганч шаҳрида ўтказган фаоллар йиғилишида алоҳида таъкидлаган эди.

    ✔ 268    🕔 12:57, 26.06.2020
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар