Давр нафаси      Бош саҳифа

Аёллар учун қўшимча грант кимларга берилади?

Ҳукумат қарори билан хотин-қизлар учун қўшимча грант асосида олий таълим муассасаларига кириш тартиби белгиланди, дея хабар берди Адлия вазирлиги.
 

Аёллар учун қўшимча грант кимларга берилади?

Маълум қилинишича, 23 июнь куни Вазирлар Маҳкамаси томонидан олий таълим муассасаларига қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида хотин-қизларга танловда иштирок этиш учун тавсиянома бериш ва уларни ўқишга қабул қилишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Низомга мувофиқ, бундай тавсияномалар қуйидаги мезонлардан бири асосида берилади:
• кам таъминланган оиладан чиққан хотин-қизлар;
• тўлиқсиз оилада тарбияланаётган, яъни ота ёки онаси вафот этган хотин-қизлар;
• 14 ёшгача бўлган икки ва ундан ортиқ фарзандларни тарбиялаётган, бошқа қариндошларидан алоҳида яшаётган ёлғиз аёл (эркак)ларнинг қизлари;
• шахсий уй-жойга эга бўлмаган, ижарада яшаётган оилалар;
• ота-оналардан бири ёки ҳар иккиси ишсиз бўлган ва иш қидирувчи шахс сифатида аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларида ҳисобда турганлар;
• ногиронлиги бўлган фарзанди бор оилалардан чиққан хотин-қизлар;
• олий маълумотли хотин-қизлар билан қамраб олиш даражаси респуб­ликанинг ўртача кўрсаткичларидан икки ёки ундан ортиқ маротаба паст бўлган туманлар, шунинг­дек, олис ва бориш қийин бўлган ҳудудларда яшовчи оилалардаги қиз фарзандлар (уларни ўз ҳудудида 3 йил ишлаш шарти билан).
Шу билан бирга, мазкур низом билан тавсиянома олиш тартиби ҳам белгиланди. Унга кўра, ҳар йили февраль ойида хотин-қизларга тавсияномалар бериш бўйича ишчи гуруҳи тузилади.
Белгиланган тартибга асосан, туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари тавсиянома олиш мақсадида мурожаат этган хотин-қизларнинг ҳужжатларини ҳар йили 10 майга қадар Қорақалпоғистон Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаларига тақдим этади.
Ишчи гуруҳ томонидан саралаб олиниб, қўшимча қабул кўрсаткичлари учун танловда иштирок этишга тавсия этилган хотин-қизларнинг рўйхати ҳар йили 15 июнга қадар Давлат тест марказига тақдим этилади ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.

Имтиёзли тавсиянома олий маълумот олиш истагида бўлган хотин-қизларга 3 йилдан кўп бўлмаган муддатга берилади.

«Тавсиянома ажратилган қўшимча тўрт фоизли давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида абитуриент сифатида рўйхатдан ўтишида танлаган биринчи таълим йўналиши бўйича танловда иштирок этиш ҳуқуқини беради, иккинчи ва ундан кейинги олий таълим олиш учун танловда иштирок этишга нисбатан татбиқ этилмайди», – де­йилади хабарда.




Ўхшаш мақолалар

ҚАТЪИЙ КАРАНТИН ЯНА ҚАЙТДИ

ҚАТЪИЙ КАРАНТИН ЯНА ҚАЙТДИ

🕔21:29, 08.07.2020 ✔74

Ўзбекистонда 10 июлдан 1 августгача карантин чоралари кучайтирилади. Бу ҳақда республика махсус комиссияси ахборотида маълум қилинди.

Батафсил
АБГОР ШАРТ-ШАРОИТ — ҚИЙНОҚ БИЛАН ТЕНГ

АБГОР ШАРТ-ШАРОИТ — ҚИЙНОҚ БИЛАН ТЕНГ

🕔12:59, 26.06.2020 ✔297

Инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун, инсон ҳуқуқлари олий қадрият, деб кўп эътироф этилади. Чунки бу улуғвор ғоялар қонунларимиз туб моҳиятига сингдирилган. Муҳими, ана шу имкониятлардан барча бирдек фойдаланиши. Аммо амалда бундан баҳраманд бўла олмаётган одамлар йўқ эмас.

Батафсил
Аёллар учун қўшимча грант кимларга берилади?

Аёллар учун қўшимча грант кимларга берилади?

🕔12:59, 26.06.2020 ✔301

Ҳукумат қарори билан хотин-қизлар учун қўшимча грант асосида олий таълим муассасаларига кириш тартиби белгиланди, дея хабар берди Адлия вазирлиги.
 

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • ҚАТЪИЙ КАРАНТИН ЯНА ҚАЙТДИ

    ҚАТЪИЙ КАРАНТИН ЯНА ҚАЙТДИ

    Ўзбекистонда 10 июлдан 1 августгача карантин чоралари кучайтирилади. Бу ҳақда республика махсус комиссияси ахборотида маълум қилинди.

    ✔ 74    🕔 21:29, 08.07.2020
  • АБГОР ШАРТ-ШАРОИТ — ҚИЙНОҚ БИЛАН ТЕНГ

    АБГОР ШАРТ-ШАРОИТ — ҚИЙНОҚ БИЛАН ТЕНГ

    Инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун, инсон ҳуқуқлари олий қадрият, деб кўп эътироф этилади. Чунки бу улуғвор ғоялар қонунларимиз туб моҳиятига сингдирилган. Муҳими, ана шу имкониятлардан барча бирдек фойдаланиши. Аммо амалда бундан баҳраманд бўла олмаётган одамлар йўқ эмас.

    ✔ 297    🕔 12:59, 26.06.2020
  • Аёллар учун қўшимча грант кимларга берилади?

    Аёллар учун қўшимча грант кимларга берилади?

    Ҳукумат қарори билан хотин-қизлар учун қўшимча грант асосида олий таълим муассасаларига кириш тартиби белгиланди, дея хабар берди Адлия вазирлиги.
     

    ✔ 301    🕔 12:59, 26.06.2020
  • «ОБОД ХОНАДОН» АКЦИЯСИ

    «ОБОД ХОНАДОН» АКЦИЯСИ

    Одамлар кўнглига ободлик нафасини олиб кирмоқда

    ✔ 331    🕔 12:38, 26.06.2020
  • ПРЕЗИДЕНТ МАКТАБЛАРИГА ҚАБУЛ ҚАЧОН БОШЛАНАДИ?

    ПРЕЗИДЕНТ МАКТАБЛАРИГА ҚАБУЛ ҚАЧОН БОШЛАНАДИ?

    Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги тасарруфидаги мактабларга 2020/2021 ўқув йили учун ўқувчиларни қабул қилиш имтиҳонлари бўйича маълумот берилди.

    ✔ 206    🕔 12:37, 26.06.2020
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар