Китоб бу — мўъжиза      Бош саҳифа

КЎНГИЛ БИТИКЛАРИДА ҲАЁТ ДАРСИ

«Одатда, кундалик дафтардаги битиклар ҳаммага ҳам ошкор этилавермайди. Лекин шундай ёруғ, ўлмас хотиралар ҳам борки, уларни эл-улус билан баҳам кўрсангиз, қалбингиз таскин топади, кўнгил хотиржам бўлади...» 
 

КЎНГИЛ БИТИКЛАРИДА ҲАЁТ ДАРСИ

Таниқли журналист ва шоир, Ўзбекистон Респуб­ликасида хизмат кўрсатган журналист Норқобил Жалил кундалик дафтаридаги «ёруғ, ўлмас хотираларни эл-улус билан баҳам» кўрди. Йиллар давомида қоралаб юрган кундалигининг энг сара, таъсирчан саҳифалари жамланиб, «Кўнгилдан кўчирмалар» номи остида салмоқли китоб бўлиб нашр этилди.
«Хотира-ёдномалар дарёсига ғарқ бўлишнинг ўзига хос сеҳри, шукуҳи бўлади – муаллифни изтиробга солган армонлар, таассуфлар ўқувчи кўнглига кўчиб ўтади...» деб ёзади китоб сўзбошисида таниқли ёзувчи, журналист ва олим Хуршид Дўстмуҳаммад. Китобни варақлаб бу гап­ларнинг нечоғлик ҳақиқат эканига гувоҳ бўласиз. Китобдан муаллифнинг ўттиз йилдан ортиқ вақт давомидаги кўрган-кечирганлари: бошдан ўтказган аламли ва қувончли кунлари, ўзи шоҳид бўлган таъсирли воқеалар, учрашган инсонлари, устозлари, замондошлари ҳақидаги қайдлари ўрин олган.
Айниқса, муаллифнинг узоқ йиллик журналистик фаолияти мобайнида гоҳ касб тақозоси билан, баъзан ўзининг қизиқувчан-одамшавандалиги юзасидан, дам шоиртабиатлилиги туфайли қанчадан-қанча инсонлар ҳақида ёзганлари ўқувчи қалбида албатта из қолдиради. Муаллиф ҳар бир инсонни шунчаки таъриф-тавсиф қилиб ўтмайди. Уларнинг ҳар биридан ўзи учун бир дарс – маънавий сабоқ олади. Бу сабоқларда нафақат муаллиф, балки китобни ўқиган ҳар бир инсон учун ҳаётий хулосалар бор.
Бир қарашда китобда қаламга олинган хотиралар ҳамманинг ҳаётида учраши мумкин бўлган одатий ҳодисаларга ўхшайди. Аммо бу бир қарашда, холос... Мисол учун муаллиф ҳаётида учраган инсонлардан бири Бобожон бобо шундай фикрлайди: «Дори-дармон бериб, ухлатаман бу чолни деб ўйлаяпсан-да, қайда, бу кўзларга тупроқ тўлсагина китоб ўқишдан тўхтайди, қизим. Бир кун дейсанми? Ярим соатни айт, ўқимасам ўлиб қоламан...»
Ҳаётда бу каби фикрлайдиган, шунга аввало, ўзи амал қиладиган, шу асосда яшайдиган мардум ҳар қадамда дуч келавермайди. Муаллиф бундан моҳирона фойдаланган. Маънавияти бой, иши ва амали бир ҳазрати инсонни оммага таништиришни истаган ва мақсадига етган.
Китоб шу турда ёзилган бошқа хотира-асарлардан анча фарқ қилади. Унда фақатгина кундаликдаги битиклар эмас, кези келганда шу битикларнинг юзага келишига сабаб бўлган ҳолатлар, улар билан боғлиқ ижод намуналари: суҳбатлар, эсселар, мақолалар ҳам ўрин олган. Турли йилларда бир қатор муассасаларда фаолият юритган журналиснинг уй, оила, қавм-қариндош­лар, ишхона ва ҳамкасблар, устозлар, ижодий сафарлар, сиҳатгоҳлар, қабристон... каби кўплаб манзил-маконларда кечган воқеалар атрофидаги ўй-хаёл, кечинмаларига гувоҳ бўламиз.
Шулар орасида оилада кечган нозик бир муносабат ­эътиборни тортади. Уйига совчи келган ота қизининг бу борадаги раъйини у билан очиқ-ошкор муҳокама қилмайди. Лекин қизнинг муносабатини билмаслик, ота-онанинг ўзича йўл тутиши ҳам баъзида қизнинг ҳуқуқини поймол қилиши мумкин. Бундай пайтларда қизининг кўнглига қўл солиб кўрадиган асосий инсон – онага эса, қиз учун ҳамишаги эркаликларига нишон бўладиган бир инсон сифатида қаралади. Қиз бу масалада ҳам онасига эркалик қилиб, унинг раъйини қайтариши турган гап. Отанинг эса, йўриғи бошқа. Шу кезда ота ўзига хос миллийлигимиз, ота ва фарзанд орасидаги андишани маҳкам тутганча янгича йўл тутади: қизига телефонхат жўнатади. Бу билан қиз отанинг олдида нозик мавзуда суҳбатлашиб, ноқулай ҳолатга тушиб қолишдан сақланади. Бу ҳам оиладаги миллий тутумларни тартибга солишда замонавий ускуналардан ижодий фойдаланишнинг бир йўли-да.
Эсдаликларда Омон Матжон, Аҳмад Аъзам, Матназар Абдулҳаким, Тоғай Мурод, Шавкат Раҳмон, Муҳаммад Юсуф, Мирзо Кенжабек каби ижодкорлар, уларнинг ижодий лабораторияси, ҳаётларида кечган, ҳали кўпчиликка маълум бўлмаган айрим воқеа-ҳодисаларнинг ҳам муаллиф иштироки билан боғлиқ бир қанча жиҳатлари келтириб ўтилган. Эл суйган, машҳур инсонларнинг ҳаётдаги асл инсоний қиёфасини кўрсатувчи бири-биридан муҳим гурунглар, хотиралар ёзиб олинган. Булар ўқувчи ўша машҳур инсонлар ҳақидаги биографик маълумотларни янада бойитишга асқатади.
Туғилиш – фаолият – ўлим. Китобдаги барча хотираларни бир жойга жамлаб, ўзаро боғлаб турган ип муаллиф воқеаларни ана шу уч нуқта атрофида жамлагани бўлса керак. Тўғри, китобда келтирилган хотиралар айрим хронологик изоҳларни истисно этганда бирон шаклда таснифланмаган. Китобда қаламга олинган ёдномаларнинг асосида ётувчи ғоя ҳам шундадир балки.
Муаллиф «Талабалар шаҳарчаси»нинг қаттиқ нонини бирга татиган, сирдош-синашта жўра»си Шодиёр Тўраев ҳақидаги хотираларини «Ҳаёт дарсин бериб кетди», деб номлагани ҳам бежиз эмас. Китобдаги ҳар бир воқеа, ундаги одамлар ўқувчи-китобхон учун ҳам ўзига хос ҳаёт дарси бўлиши, шубҳасиз.
 




Ўхшаш мақолалар

ОСОЙИШТАЛИКДАГИ УРУШЛАР

ОСОЙИШТАЛИКДАГИ УРУШЛАР

🕔15:53, 03.08.2020 ✔37

«–…Мен катта бўлсам милтиқ сотиб оламан.
– Милтиқни нима қиласан?
– Отамни отаман!!!»

Бугунги кунда адабиёт, адабий олам, адабий муҳит анчагина   ривожланмоқда. Бунга ўз ҳиссасини қўшаётган шоир, ёзувчиларимиз   талайгина. Улар орасида таниқли адиб Назар Эшонқул ҳам бор. Бу  ижодкорнинг маҳорати қаҳрамонларидами ё уларнинг табиатида? 

Батафсил
Фарзанд  билан ҳар куни…

Фарзанд билан ҳар куни…

🕔15:52, 03.08.2020 ✔37

«Ким фарзандларини руҳий хасталиклардан сақлашни ва буюк шахсият эгаси бўлишини истаса, қуйидаги тавсияларга риоя қилсин, иншааллоҳ, яхши натижага эришади», дейди Доктор Али Саллобий ва фарзанд билан алоқани мустаҳкамлаш дастурини эътиборимизга ҳавола этади: 
 

Батафсил
ТЕЛБАВОР ҲАҚИҚАТЛАР

ТЕЛБАВОР ҲАҚИҚАТЛАР

🕔13:52, 25.07.2020 ✔186

«Сиз унақа эмассиз!» Тўла ишонч ва самимият билан айтилган ушбу кичиккина жумла жилд-жилд ёзилган севги қиссаларидан устун бўла олар даражада кучли.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • ОСОЙИШТАЛИКДАГИ УРУШЛАР

    ОСОЙИШТАЛИКДАГИ УРУШЛАР

    «–…Мен катта бўлсам милтиқ сотиб оламан.
    – Милтиқни нима қиласан?
    – Отамни отаман!!!»

    Бугунги кунда адабиёт, адабий олам, адабий муҳит анчагина   ривожланмоқда. Бунга ўз ҳиссасини қўшаётган шоир, ёзувчиларимиз   талайгина. Улар орасида таниқли адиб Назар Эшонқул ҳам бор. Бу  ижодкорнинг маҳорати қаҳрамонларидами ё уларнинг табиатида? 

    ✔ 37    🕔 15:53, 03.08.2020
  • Фарзанд  билан ҳар куни…

    Фарзанд билан ҳар куни…

    «Ким фарзандларини руҳий хасталиклардан сақлашни ва буюк шахсият эгаси бўлишини истаса, қуйидаги тавсияларга риоя қилсин, иншааллоҳ, яхши натижага эришади», дейди Доктор Али Саллобий ва фарзанд билан алоқани мустаҳкамлаш дастурини эътиборимизга ҳавола этади: 
     

    ✔ 37    🕔 15:52, 03.08.2020
  • ТЕЛБАВОР ҲАҚИҚАТЛАР

    ТЕЛБАВОР ҲАҚИҚАТЛАР

    «Сиз унақа эмассиз!» Тўла ишонч ва самимият билан айтилган ушбу кичиккина жумла жилд-жилд ёзилган севги қиссаларидан устун бўла олар даражада кучли.

    ✔ 186    🕔 13:52, 25.07.2020
  • ҚУЁШ БАРЧАГА БАРОБАР НУР СОЧ(М)А(Й)ДИ...

    ҚУЁШ БАРЧАГА БАРОБАР НУР СОЧ(М)А(Й)ДИ...

    Уни ўқир экансиз ўз болаларини меҳрибонлик уйларига ташлаб кетаётган ота-оналар, манфаатни кўзлаб фарзандини ўқитмай пул топишга ундаётган одамлар, бойлик сабаб инсонийлик нима эканлигини унутаётган кимсалар кўз олдингиздан ўтади.

    ✔ 180    🕔 13:50, 25.07.2020
  • ТИЛ ҚОМУСИ

    ТИЛ ҚОМУСИ

    Халқнинг эҳтиёжини инобатга олиб, беш жилддан иборат «Ўзбек тилининг изоҳли луғати»нинг янги нашри чоп этилди.
     

    ✔ 433    🕔 10:33, 03.07.2020
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар