МИЛЛИЙ ҚЎШИН ОРЗУСИ
(биринчи мақола)
БатафсилНиҳоят, ўқишга кирдим. Нақадар бахтлиман. Онамнинг орзулари рўёбга чиқди. Туну кун ўқиб, изланганим ўз йўлига, аммо элнинг дуоси барибир ижобат бўлишини англаб етдим.
Қаерда юрсам ҳам доимо юмушлар қуршовида қолардим. Оғир сумка кўтарган онахонлар, катта йўлдан ўтолмай термулиб турган болалар, машинаси ўт олмай ўчиб қолган ҳайдовчи акалар... ҳамма – ҳаммаси. Уларга кўмаклашгач, менга қараб:
– Келажакдаги энг катта орзуинг нима? – дерди.
Мен эса битта сўзни айтардим... «Ўқишга кириш!» Тамом. Сабаби, уйимизда онам ўқишим учун қўлидан келганича шароитлар яратиб берди. Оғир ишлар қилдирмади. Доимо асраб-авайлади.
Ёшлигимда «сариқ касали»га чалинганман. Бу ҳам етмаганидек сал ўтмай қайталаган. Ҳадеб ўзгариш бўлавермагач, шифокорлар шундай дейишган:
– Шу уч кун ичида ўзига келмаса, сақлаб қололмаймиз...
Бу сўзларни эшитган онамнинг аҳволини тасаввур қилаверинг. Бир ҳафта туни билан мижжа қоқмай чиққан аёлга... уч кун, бор-йўғи деймизу, муддатнинг ҳар бир сонияси гўё асрдек туюлганига аминман.
Йиллар ўтди. Улғайдим. Аллоҳнинг хоҳиш-иродаси билан бугун талабаман. Волидамнинг:
– Қўлингдан келганича, эзгулик қил! – деган сўзлари қулоғим остида жаранглаб турибди. Тошкентга келиб, энг кўп ўйлаган инсоним онам бўлди.
Йилда бир марта онасининг ҳолидан хабар олмайдиганларни тасаввур этолмаяпман!
Аброр ПАЯНОВ,
ЎзЖОКУ талабаси
Таҳририятдан қайтаётганимда ҳавонинг авзойи бузуқ эди. Бекатда бироз турганимдан сўнг, автобус келди.
БатафсилЎзбекистон мазкур глобал жараёндан қандай сабоқ ва хулосалар чиқариши керак?
Батафсил