Инсон ўзинг      Бош саҳифа

«УНУТИЛГАН» НАСИҲАТ

ёхуд омон қолган ким?

Айни кунларда ҳаммамиз оғиз-бурнимизни ниқоб билан тўсиб юрибмиз. Бу қайси аъмолимизнинг таъсири эканини ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? 
 

«УНУТИЛГАН» НАСИҲАТ

Ҳазрати мавлоно Жалолиддин Румий Маснавийи шарифда бир ҳикоятни келтирганлар. 
«Ҳиндистонлик донишманд узоқ сафардан оч ва юпун аҳволда келган мусофирларни кўриб, уларнинг ҳолига  ачинди. Уларга: «Узоқ ва заҳматли сафардан яхши-ёмон кунларни бошдан кечириб келаяпсиз. Сафар давомида фил болаларига дуч келишингиз мумкин. Дўстларим, ҳар қанча оч қолсангиз ҳам ўт ва япроқларга қаноат қилинг. Лекин фил болаларига зинҳор тегманг! Филлар болаларини қаттиқ қўриқлайди. Мен сизни огоҳлантирдим, буни асло унутманг!», деб панду-насиҳат қилди.   
Мусофирлар донишманд билан хайрлашиб, йўлда давом этишди. Узоқ юрмасларидан, бир семиз фил боласига дуч келишди. Донишманднинг огоҳлантирганини унутиб, оч бўридек унга ҳужум қилишди. Ораларидан бири дўстларини бу ишдан қайтарди. Дўстлари унга қулоқ осмай, фил боласини тутиб, сўйиб еди. Филни тутишдан қайтарган одамгина ўзини тийди. Чунки у донишманднинг гапини эсидан чиқармаган эди.
Қорни тўйган йўловчилар узаниб, уйқуга кетишди. Оч одам эса уйғоқ эди. Баҳайбат филнинг чопиб келаётганини кўриб, ўрнидан туриб қочди. Фил уни тутиб олди. Оғзини уч марта ҳидлаб кўрди. Боласининг ҳидини топмагач, унга тегмади, соғ-омон қўйиб юборди. Кейин ухлаб ётганлар томон юрди. Ҳар бирининг оғзини ҳидлади. Сўнгра хартуми билан бирма-бир даст кўтарганча ерга уриб, барини ўлдирди…»
«Эй, ғофил инсон! — деб хулоса ясайди мавлоно. — Билгинки, сен фил боласини еяпсан. Бундай луқманинг ҳиди дунёю-охиратда инсонни, шубҳасиз, абгор қилади». 
Ҳа, энг зиддиятли паллада нафсига қарши жанг­га кира олган, ҳавойи хоҳишларига қарши чиқа олган, ўзининг ҳар бир нафаси имтиҳон эканини англай билган кишигина Яратганнинг амри билан барча тегирмонлардан бутун чиқади.  
...Йўл бошидаги насиҳатни унутганлар бугун ҳам она фил ҳайбатидан хавфсираб калондимоғини ниқоблаб яшаяпти... Тўғри, баъзида оғиз-бурунни, юзни, яна нималарнидир ниқоб билан тўсиш мумкин. Аммо қалбни, виждонни, қуёшни ниқоблаб бўлмайди.
Ҳақиқат ҳар доим қуёшдай порлаб тураверади.




Ўхшаш мақолалар

МИЛЛИЙ ҚЎШИН ОРЗУСИ

МИЛЛИЙ ҚЎШИН ОРЗУСИ

🕔16:37, 22.01.2021 ✔23

 (биринчи мақола)

Батафсил
Ўтказиб юборилган қўнғироқ

Ўтказиб юборилган қўнғироқ

🕔10:43, 28.12.2020 ✔570

Таҳририятдан қайтаётганимда ҳавонинг авзойи бузуқ эди. Бекатда бироз турганимдан сўнг, автобус келди.

Батафсил
ҚАДРИЯТЛАР ТРАНСФОРМАЦИЯСИ

ҚАДРИЯТЛАР ТРАНСФОРМАЦИЯСИ

🕔18:23, 12.11.2020 ✔879

Ўзбекистон мазкур глобал жараёндан қандай сабоқ ва хулосалар чиқариши керак?

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар