Саломатлик      Бош саҳифа

Коронавирус

белгилари кузатилса қаерга мурожаат қилиш керак?
 

Коронавирус

– Коронавирус юқтирганликда шубҳа бўлса, қаерга мурожаат қилиш керак? Тез ёрдамга қўнғироқ қилсак СЭСга, СЭСдагилар оилавий поликлиникага мурожаат қилинг, дейди. Ҳеч қайси тайинли маслаҳат бермайди?

Саволга Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов жавоб берди:
– Ҳозирги кунда ҳудудидан қатъи назар барча оилавий полик­линикаларда (жумладан, Тошкент шаҳридаги 64 та поликлиникада) мобиль тезкор эпидемиологик бригадалар ташкил қилинди.
Улар таркибида инфекционист, эпидемиолог ва умумий амалиёт шифокори мавжуд бўлиб, улар жойларда вазиятни ўрганишади ва уй шароитида ёки касалхонада даволаниш бўйича қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга.
Касаллик аломатлари бўлмаганда, ўзингизни тинчлантириш учун тест таҳлили топширишга ҳаракат қилманг. Таҳлиллар фақат аниқ кўрсатма бўлганда қабул қилинади.

«Эргоферон» коронавирусдан ҳимоя қила оладими?

– Бизга «Эргоферон» ичиш кераклигини уйимизга келиб ҳамширалар айтишаяпти. Бу иммунитетни кўтарармиш. Коронавирус юқишига қарши дейи­шаяпти. Шу ростми?

Саволга Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков жавоб берди:
– Коронавирус инфекциясининг олдини олишда биринчи навбатда санитария-гигиена ва карантин талабларига риоя этиш зарур. Ҳамширалар фуқароларга энг аввало шуни тушунтиришлари керак, коронавирус ҳамшира даволайдиган касаллик эмас.
Касаллик профилактикаси учун ёки касаллик белгилари намоён бўлса, албатта шифокорга мурожаат қилиш керак, ҳар хил тавсиялар ва рекламадаги препаратлар билан билиб-билмай ўзбошимчалик билан даволаниш натижасида касалликни оғир формасига ўтказиб юбориш мумкин.

Касаллик аломатсиз кечиши мумкинми?

– Коронавирусда иссиқ чиқмаслиги ҳам мумкинми, фақат томоқ оғриқ ва озроқ йўтал билан?

Саволга Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков жавоб берди:
– Коронавирус инфекциясини «симптомсиз» шаклида, яъни касаллик белгиларисиз ўтадиган шаклларида тана ҳарорати кўтарилмайди ёки субфебрил ҳарорат бўлади. COVID-19 асосан ёшларда, иммун тизими юқори одамларда касаллик белгиларисиз кечади, чунки иммунитети нормал организм вируснинг тарқалишига қаршилик кўрсатади, лекин касалликни симптом­сиз шакл­лари атрофдагилар учун хавфли ҳисобланиб, касаллик тарқалишига сабаб бўлади. Шуни назарда тутган ҳолда томоқ оғриғи ва йўтал белгилари пайдо бўлганида ҳам тиббий ёрдамга мурожаат қилиш мақсадга мувофиқдир.
COVID-19 касаллиги юқиш вақти ва биринчи аломатлар пайдо бўлишининг ўртасида ўртача 5-6 кун ўтиши мумкин. Лекин бу кўрсаткич ҳар хил беморда 1 кундан 14 кунгача кузатилиши мумкин.

Манба: АОКА телеграм канали




Ўхшаш мақолалар

ОШҚОЗОНДАГИ ОҒРИҚ  САРАТОНГА ОЛИБ КЕЛИШИ МУМКИН

ОШҚОЗОНДАГИ ОҒРИҚ САРАТОНГА ОЛИБ КЕЛИШИ МУМКИН

🕔15:51, 03.08.2020 ✔45

ёхуд белгиларсиз кечадиган касаллик ҳақида биласизми?
 

Батафсил
Тиш кариесига учрамай десангиз...

Тиш кариесига учрамай десангиз...

🕔13:42, 25.07.2020 ✔189

Кариес – оғиз бўшлиғининг энг кенг тарқалган касалликларидан биридир. Кариес пайдо бўлганда, аввало, тиш эмали шикастланади, агар даволанмаса, у тишнинг қаттиқ тўқималарини шикастлайди. Халқ орасида кариес «тиш чириши», «тиш қуртлаши» деган атамалар билан ҳам номланади.

Батафсил
Коронавирус

Коронавирус

🕔11:32, 20.07.2020 ✔294

белгилари кузатилса қаерга мурожаат қилиш керак?
 

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • ОШҚОЗОНДАГИ ОҒРИҚ  САРАТОНГА ОЛИБ КЕЛИШИ МУМКИН

    ОШҚОЗОНДАГИ ОҒРИҚ САРАТОНГА ОЛИБ КЕЛИШИ МУМКИН

    ёхуд белгиларсиз кечадиган касаллик ҳақида биласизми?
     

    ✔ 45    🕔 15:51, 03.08.2020
  • Тиш кариесига учрамай десангиз...

    Тиш кариесига учрамай десангиз...

    Кариес – оғиз бўшлиғининг энг кенг тарқалган касалликларидан биридир. Кариес пайдо бўлганда, аввало, тиш эмали шикастланади, агар даволанмаса, у тишнинг қаттиқ тўқималарини шикастлайди. Халқ орасида кариес «тиш чириши», «тиш қуртлаши» деган атамалар билан ҳам номланади.

    ✔ 189    🕔 13:42, 25.07.2020
  • Коронавирус

    Коронавирус

    белгилари кузатилса қаерга мурожаат қилиш керак?
     

    ✔ 294    🕔 11:32, 20.07.2020
  • АНЕМИЯ ҚАНДАЙ КАСАЛЛИК?

    АНЕМИЯ ҚАНДАЙ КАСАЛЛИК?

    Анемия бир қатор касалликларда синдром сифатида юзага келади ва тананинг барча аъзолари ва тўқималарига кислород етказиб беришда узилишларга олиб келади ва бу ўз навбатида кўплаб бошқа касалликларнинг ривожланишига сабаб бўлади. 
     

    ✔ 296    🕔 11:31, 20.07.2020
  • Олимлар коронавирусни «ўлдирувчи» маҳсулотни аниқлашди

    Олимлар коронавирусни «ўлдирувчи» маҳсулотни аниқлашди

    Франциянинг Монпелье университети тадқиқотчилар гуруҳи коронавирусни «ўлдирувчи» маҳсулотни аниқлашди, дея хабар берди «The Sun».
     

    ✔ 314    🕔 11:28, 20.07.2020
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар