Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

ДУНЁҚАРАШИМИЗ ҚАЧОН ВА ҚАНДАЙ ЎЗГАРАДИ?

Жамият доим муайян қонуниятларга боғланган ҳолда тараққий этган. Ҳар қандай давлатчилик шаклларидаги эврилишларда шахсларнинг мантиқан мазмунли, моҳиятан яхши ниятли холис натижаларга эришишида қонуниятлар муҳим ўрин тутган. 
 

ДУНЁҚАРАШИМИЗ ҚАЧОН ВА ҚАНДАЙ ЎЗГАРАДИ?

Оддий кундалик қарашлар ақл-заковат эгалари бўлган зиёлилар учун фалсафий қонуниятларга риоя этишни янада жонлантириш вазифасини юкламоқда. Жамиятда фалсафий қонуниятлар моҳиятини англаб етиш, кундалик мулоқотларда қўллаш, тушуниб жорий этиш ҳолати муҳим аҳамиятга эга. Нуқтаи назаримизча, бу каби аҳамиятли ҳолатларнинг эътиборли бўлишига синчковлик билан фалсафий қараш учун таъсирчан фикр-мулоҳаза ёки асосли таклифлар бериш ўз таъсир кучига эга десак, хато бўлмайди.
«Ё ҳозир, ё ҳеч қачон!»

Инсониятнинг қонуниятлар мазмунини англаши, ҳаёти давомида унга интилиши жамиятга нисбатан дун­ёқарашлар ўзгаришига олиб келиши кундай равшан. Шунинг учун мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган «дунёқараш ўзгариши ё ҳозир, ё ҳеч қачон!» ғоясини англаб етиш мазмундор ва талабчан оғирлик марказига эга бўлган юклама ҳисобланади. Шу боисдан давлат ва жамият ижтимоий-иқтисодий тараққиётини белгиловчи ҳаракатларда турмуш тарзининг баъзи бир жиҳатларига онгли ва масъулият билан эътибор қаратиш жуда долзарб бўлиб бораётгани маълум жараён сифатида англаб етилиши шарт.
Узлуксиз таълим тизими ва унинг моҳият мазмунига оид фикр-мулоҳазаларни илгари суриш таълим моҳиятига тегишли ҳолда баён этиладиган илк нуқтаи назар ва хусусий хулосалардир.
Бугунги кунда жиддий тараққиёт босқичига кўтарилаётган, дунё ҳамжамияти учун қизиқарли дунёқарашни шакллантирадиган математика фанини жиддий ва холислик билан мантиқий таҳлил қилиш ўринли тафсилотларга олиб келади. Том маънода, табиат назарияси ва амалиёти математика, демакки, инсоният учун назария вақт, амалиёт иқтисод (уй-жой) бўлишига бевосита боғланадиган математик таҳлилдаги дунёқараш таъминланиши лозим бўлади. Қолган натижалар физика, кимё, биология фанлари доиралари ичида айланади, бу математик мантиқ – барча фанларнинг илму фанга тўлиқ боғлиқлик маъно-мазмунини беради.
Фанлар қонуниятлари ва унинг таъсир кучига жиддий таҳлил билан мантиқий фикр қаратсак, уларнинг барча таъсирлари инсоният учун бир вақтда содир бўлади. Айниқса тарбияга оид тушунчалар ўта нозиклик билан англашни талаб этади. Масалан, ақлий тарбия ёки ахлоқий тарбия тўхтаб туради, кейин жисмоний ёки меҳнат тарбияси келади деб ажрата олмаймиз. Зотан, инсоннинг баҳоланиш мажбуриятига оид ҳолатларни инсонларнинг ўзаро муҳокама қилиши жиддий муаммо. Фанни ўқитиш фанга нисбатан эмас, шахс шаклланишини касбий фаолият, алқисса катта босимлар остида кичик ҳаётига тайёрлаш вазифасини бажариши лозим.

Дунёқараш ўзгариши – манфаат

Шахс дунёқараши ўзгариши манфаат дегани. Манфаатга оид фикрлар кўпинча асосий восита сифатида бойлик – мол-дунё деган тушунчага олиб келади. Бойликка муносабат ўзгариши аввало, фалсафий қонуниятлар билан ўзаро уйғунлашиши шарт. Ал-Хоразмий бобомиз кашф қилган «ноль» сони чексиз сонлардан иборат имконият эмас, тескари математик амални таъминлаб, «нол»га кўпайтиришга келиб қолмаслигимиз учун фалсафий қонуниятлар асосида яшаш тарзимизни вужудга келтиришимиз муҳим ўринга эга бўлмоқда.
Фикр-ғоя ва дунёқараш асосларини жўн нуқтаи назар билан «деҳқонча» содда тил билан тушуниш зарур. Табиатан, шахс шаклланиши нуқтаи назаридан ҳар бир ҳолатга мантиқий таҳлил билан эътибор қилганда, фалсафий қонуниятлар: қарама-қаршиликлар бирлиги ва кураши, инкорни инкор қилиш, сифат ўзгариши билан миқдор ўзгариши содир бўлиши лозим. Мазкур фалсафий қонуниятлар бугун ҳам ўзгаришсиз таъсир кучида қолганига ички бир туйғу билан келиш мумкин.
Узлуксиз таълим жараёнидан нимадир кутиш, инсоният имконияти учун берилган вақт қадрига етиши асосланган ҳукмрон юқори босим бўлиб, буни жиддий таҳлил қилиш жоиз. Таълим жараёнидаги қарама-қаршиликлар курашига киришиши оқибатида инкор қилиш хоҳ салбий, хоҳ ижобий бўлсин, у англаб етиш билан содир бўлса, унда сифат ўзгариши миқдорга боғланади ёки тескариси – миқдор сифатсиз бўлади.
Энди шахс баҳоланишини фалсафий қонуниятлар асосида ижтимоий ҳаракат сифатида кириб келаётган беш ташаббусни англаб етишга ҳаракат қилайлик.
Давлат раҳбари 2019 йил 19 март куни ёшларга эътиборни кучайтириш учун маданият, санъат, театр, жисмоний тарбия ва спортга жалб қилиш, ахборот технологияларидан фойдаланишга оид кўникмалар шакллантириш, ёшлар ўртасида китобхонлик тарғиботини кучайтириш, хотин-қизлар бандлигини ошириш масалаларини белгилаб берди. Бу ташаббуслар расмий тадбир ёки оддий кўринишдаги ғоя эмас. Мазкур ташаббуслар моҳиятини мукаммал англаб етиш учун фалсафий қонуниятларга боғлиқ ҳолда педагогик қоидалар асосида оддий тилда содда тушунишга ҳаракат қилиш мақсадга мувофиқ.
Мазмунан беш ташаббус ғояси инсоният тамаддунининг ўзига хос тартиб ва талабларидир. Шунинг учун жамият тараққиётида шахслар ўртасида ижодий муҳит пайдо бўлса, унда ушбу жараёнга киришиш ва курашиш лозим бўлади ҳамда орқага чекинишга йўл йўқлигини кенгроқ дунёқараш билан тушуниб етиш зарурати туғилади. Кишилик жамиятида доим дунёқараш ўсиши илмий-ижодий муҳитга боғлиқ бўлган.
Яшаш ва касбий фаолиятда фалсафий қонуниятларга риоя этиш ва бу қонуниятларни инсоният тамаддуни учун қўллай олиш муҳим аҳамиятга эга. Узлуксиз таълим сифати таъминланиши учун тоза, ҳур фикр, тиниқлик асосида ўзгарадиган қараш, холис ва тартибли интилиш, шунингдек, болалик каби беғубор соддалик устувор бўлиши шарт. Шунинг учун математика фани атамалари ёки «тил»ида координата ўқлари бўйлаб фазовий ҳаракатларда вектор чизиқлари билан онгимизда фазовий шакл билан беш ташаббусни ўзимиз учун қабул қилишга интилиб кўрайлик.
Илгари сурилган ташаббусларни гўзал англаш ва чиройли яшашга ҳаракат сифатида устувор ҳаётий мукаммал­ликка интилиш деб билиш шарт. Мазкур ташаббуслар онгли ва қувноқ яшаш учун илк сценарий сифатида асослаб берилган. Буни англаб етган ҳолда бажариш ва беғубор тушуниш шахс шаклланишида муқим илдиз отиш билан мукаммаллаша боради. Қалбан, юракдан соғ-саломат бўлиш барча ишлар дебочаси бўлади. Инсон соғ-саломат бўлиши учун чиройли яшаши, гўзал фикр-мулоҳаза юритиш учун зарурий нарсаларни ўзлаштиришнинг етакчи манбаси бўлган ахборот технологиялари хизмат қилади, қолаверса, санъат ва спорт ривожида ўз ўрнига эга бўлган соҳа – ахборот-коммуникация бўлади, белгилаб берилган барча ташаббусларнинг ижтимоий тизимни англаб етиш илмий, бадиий асарлар ва дарсликларни ўқиш билан ўз таъсир кучига эга бўлади. Бу каби ижтимоий салоҳият ва қадриятга эга ижобий таъсирларнинг ҳаммасини, аввало, оналар англаб етиши ҳал этувчи қонуниятдир. Шунинг учун ислоҳотлардаги энг олий ҳақиқатни таъминловчи куч – она ҳисобланади.
Қадим илдизларимизда «жаннат оналар оёғи остида»лиги мукаммал баён этилган. Буни англаб етиш, умуман эсдан чиқармаслик ҳар бир фарзанд – келажак авлоднинг муқаддас ва энг фахрли бурчи саналади. Барча эзгу ишлар бошланиши ҳамда натижаси – хотин-қизларга ижобий ва ижодий муносабатлар асосида шакллантирилган шарт-шароитлар билан якунланади.

Қаюм БОЙМИРОВ,
Низомий номидаги ТДПУ
Термиз филиали директори,
педагогика фанлари номзоди




Ўхшаш мақолалар

ЭФИР УЧУН ҚИЛИНАЁТГАН ЭҲСОНЛАР

ЭФИР УЧУН ҚИЛИНАЁТГАН ЭҲСОНЛАР

🕔15:58, 03.08.2020 ✔72

Биз ростдан ҳам бирдам халқмиз...ми?!

Батафсил
ОҒИЗ – ЮЗДАГИ ЙИРТИҚ ЭМАС

ОҒИЗ – ЮЗДАГИ ЙИРТИҚ ЭМАС

🕔15:56, 03.08.2020 ✔66

Ундан чиқаётган ҳар сўз ақл тегирмонида тортилиши керак
 

Батафсил
Бувимнинг армони

Бувимнинг армони

🕔13:49, 25.07.2020 ✔191

Бувим ёмғирни яхши кўрарди. Ёмғир ёғаётганда ҳаммамиз уйга биқиниб олган пайтларимиз ҳам бувим ташқарида куймаланиб юраверар, бошларидаги рўмоллари жиққа ҳўл бўлгандагина, алмаштиргани уйга кириб, тағин ташқариларди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • ЭФИР УЧУН ҚИЛИНАЁТГАН ЭҲСОНЛАР

    ЭФИР УЧУН ҚИЛИНАЁТГАН ЭҲСОНЛАР

    Биз ростдан ҳам бирдам халқмиз...ми?!

    ✔ 72    🕔 15:58, 03.08.2020
  • ОҒИЗ – ЮЗДАГИ ЙИРТИҚ ЭМАС

    ОҒИЗ – ЮЗДАГИ ЙИРТИҚ ЭМАС

    Ундан чиқаётган ҳар сўз ақл тегирмонида тортилиши керак
     

    ✔ 66    🕔 15:56, 03.08.2020
  • Бувимнинг армони

    Бувимнинг армони

    Бувим ёмғирни яхши кўрарди. Ёмғир ёғаётганда ҳаммамиз уйга биқиниб олган пайтларимиз ҳам бувим ташқарида куймаланиб юраверар, бошларидаги рўмоллари жиққа ҳўл бўлгандагина, алмаштиргани уйга кириб, тағин ташқариларди.

    ✔ 191    🕔 13:49, 25.07.2020
  • ДУНЁҚАРАШИМИЗ ҚАЧОН ВА ҚАНДАЙ ЎЗГАРАДИ?

    ДУНЁҚАРАШИМИЗ ҚАЧОН ВА ҚАНДАЙ ЎЗГАРАДИ?

    Жамият доим муайян қонуниятларга боғланган ҳолда тараққий этган. Ҳар қандай давлатчилик шаклларидаги эврилишларда шахсларнинг мантиқан мазмунли, моҳиятан яхши ниятли холис натижаларга эришишида қонуниятлар муҳим ўрин тутган. 
     

    ✔ 254    🕔 11:35, 20.07.2020
  • «БОЛАЛАРИНГИЗНИ ТАРБИЯЛАМАНГ, улар барибир ўзингизга ўхшашади...»

    «БОЛАЛАРИНГИЗНИ ТАРБИЯЛАМАНГ, улар барибир ўзингизга ўхшашади...»

    Фарзандни севиш нимадан бошланади? Фарзандни севиш, аввало, ота-онанинг ўзаро бир-бирига меҳр-муҳаббатли бўлишидан, бир-бирини ҳурмат қилиши, асраб-авайлашидан бошланади. Жумладан, отанинг фарзандини севиши жуфти ҳалолига яхши муносабатда бўлишидан, уй ишларида унга ёрдамлашиб туришидан, киприклар кўзни чанг-ғуборлардан асрагандай, аёлини эъзозлашидан бошланмоғи даркор.

    ✔ 536    🕔 10:38, 03.07.2020
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар