Инсон ўзинг      Бош саҳифа

ГЕНРИ ФОРД ВА ИНОЯТ ХОН

«Кибрнинг таҳликаси шундаки, тарих ғилдираги кейинги айланганда биз, инсон ва миллат ўлароқ, орқага ташлаб юбориламиз...»
 

  ГЕНРИ ФОРД ВА ИНОЯТ ХОН

Генри Форд ҳақида кўплаб одамлар ёзган, уни бой-бадавлат, миллиардер эканини, «Янги дунё»нинг буюк саноатчиси, ўқимаган даҳо эканини таърифлаган. Лекин унинг ўзи узоқ жим турди, матбуотда ҳам, адабиётда ҳам кўринмади. Ўзи ҳақидаги китоблар ва мақолаларни ўқиб-ўрганиб, охири ўзи ҳақида ўзи ёзишга қарор қилди.

Менинг машинамни
сотиб олмаса, айбдор –
менинг ўзим

«Менинг ҳаётим…» китоби дарҳол бутун дунёда машҳур бўлиб кетди. Форднинг миллионлаб ададда дунё ўқиган ҳаётномаси тарихий қимматидан ташқари, бугун ҳам ислоҳотлар ўтказаётган ва ўз иши ҳамда ҳаётини ижодий ўзгартиришга чоғланган иқтисодчилар, инженерлар, конструкторлар, руҳшунослар, социолог­лар, бизнес ташкилотчилари ва раҳбарлари, ҳаётда муваффақиятга эришаман деган ҳар бир одам учун долзарбдир.
Форд нафақат йўлида чиққан муаммолар ва рақиблар билан, балки ўз-ўзи билан ҳам курашиб яшаган ва бундан осон моҳият топа олган: ҳамма одамлар ҳар хил, тенглик бўлиши мумкин эмас, ҳатто Генри Форднинг ўзидан иккита бўлса, улар ҳам бир-бирига тенг бўлмасди, дейди у.
Ўзбеклар илк машиналарни «шайтон арава» деганлар. Табиатнинг устига темир машиналар босиб келганидан Сергей Есенин ҳам таҳликага тушган. Генри Форд эса темирни табиатга қарши эмас, табиатга кўмакчи сифатида кўради, темир ҳам ер бағридан чиққанини айтади: «Кимдир машиналар ва саноатнинг кучайиб бораётган қудрати ҳақида гап бошласа, кўз ўнгимизга совуқ, темир машиналар дунёсининг тимсоли келади, бу совуқ темирлар дунёсида дарахтлар, гуллар, қушлар, ўтлоқларни темир машиналар ва темир одамлардан иборат бўлган улкан заводлар сиқиб чиқаради. Мен бунақа тасаввурга қўшилолмайман, – дейди у. – Бундан ташқари, хаёл қиламанки, агар биз машиналардан яхши фойдаланишни ўрганиб олсак, бизда дарахтлар ва қушлар, гуллар ва ўтлоқлардан баҳра олиш учун вақт кўпроқ қолади».
XXI асрнинг шоири «Агар ишламасак – қандоқ ошаймиз, Тинимсиз ишласак – қачон яшаймиз», – деган дилеммасига жавобан ундан юз йил аввал Генри Форд ёзади: «Менимча, «яшаш» ва «яшаш учун маблағ топиш» тушунчаларининг қарама-қарши экани ҳақидаги хато тасаввурларимиз билан ҳаёт қувончларини чўчитиб қўйиш учун кўп ишлар қилдик. Биз шунча кўп вақт ва кучни яшашга маблағ топишга сарфлаймизки, ҳаёт завқ-шавқи учун вақт ва куч оз қолмоқда. Куч-қувват ва машина, пуллар ва мол-мулк ҳаётий эркинликка қанчалик қулайлик яратса, шунчалик лозимдир. Бойлик мақсад эмас, мақсад учун воситадир».
Генри Форд бойлик ва одамийлик, манфаат ва шафқат, ғамхўрлик ва боқимандалик сингари истилоҳлар моҳияти ҳақида кўп ўйлайди:
«Агар мен ўзимнинг шахсий манфаатим, ғаразимни мақсад қилганимда, мавжуд ўрнатилган иш усулларини ўзгартиришга интилишга эҳтиёж йўқ эди. Агар мен фақат бойиш ҳақида ўйласам, ҳозирги тизим мен учун жуда яхши бўларди; у менга ҳаддан зиёд кўп пул келтирмоқда. Бироқ мен хизматкорлик бурчини унутмаганман. Мавжуд тузум ишлаб чиқаришнинг юксак мезонини ҳавола этмайди, зеро у ўзининг барча кўринишларида исрофгарчиликни намоён қилади; у кўплаб одамларни ўз меҳнатларининг маҳсулидан бегоналаштиради».
Ўзимча фикрлар эканман, Генри Форднинг юз йил аввал ёзган гаплари нега ҳануз долзарб эканини ўйлайман ва инсонлар ҳамиша бир хил доирада, бир тусдаги кучлар қуршовида ҳаракатланишини кўраман. Яхшилик ва ёмонлик, эзгулик ва ёвузлик, тоқатсизлик ва сабр-қаноат доимо тўқнашади, инсон изчил нафс, ҳирс ва кибр ҳамласи остида гоҳ самарали, гоҳ самарасиз курашади.
Масалан, ислоҳотчилик зеҳниятини олайлик. Инсон ҳар куни ўзини ислоҳ қилади, инсоният, давлатлар ва жамиятлар ҳам вақти-вақти билан ислоҳотларни бошдан кечиради. Генри Форднинг қайд этишича: «Ўзини ислоҳотчи атайдиган шахс аслида ҳаммасини вайрон қилишга киришгандир. У ёқасидаги тугмача ўз тешигига кирмаётгани учунгина бутун кўйлакни бурда-бурда қилиб ташлаётган кимсага ўхшайди. Тугма кирадиган тешикчани сал катталаштириш фикри унинг миясига келмайди...»
Бугун инновацияларни кўп гапирамиз, ҳолбуки Форд юз йил аввал ишлаб чиқаришга киритган инновацияларнинг санаб адоғига етиш қийин. Иқтисодда Форд киритган тамойилларни «фордизм» дейишади. Ишлаб чиқариш конвейерлари — унинг ихтироси. Генри Форд бизнес дунёсини ўзгартира олган инсондир. У секундомер билан мантиққа таянган ҳолда заводидаги ҳар бир цехга ислоҳотларни жорий этган. У ишчиларига шунақа маош берганки, уларнинг ҳар бири завод машинасидан харид қила олган, яъни пул яна бизнес айланмасига қайтган.
Форд машинани мураккаблаштирмаган, аксинча соддалаштирган ва арзонлаштирган, натижада ҳар бир америкалик машина олиш имконига эга бўлган ва машина бузилганда ўзи тузата олган. Ишга муҳаббат бўлса, у оғир туюлмаслигини билган Форд айтади: «Кимдир менинг машинамни сотиб олмаса, айбдор – менинг ўзим».

 Биз ҳукуматга ёрдам берамиз, ҳукумат бизга эмас

Генри Фордни тўсатдан бой бўлганлар, бехосдан озодликка чиққанлар, кутилмаганда эркига эришганлар ҳам ўйлантиради: «Бошида ижтимоий тузумни танқид қилиш эркинлигини олганлар – ҳар бир инсон ижтимоий тизимни танқид қилиши мумкин – бу ҳуқуқдан сармаст бўлдилар ва ҳар қандай мастга ўхшаб, мувозанатни йўқотдилар». Ҳолбуки, «эҳтиёткорликнинг энг биринчи талабларидан бири бизга ҳушёр бўлишни ва оқилона чораларни жоҳилона ҳаракатларга аралаштириб юбормасликни уқтиради».
Генри Форд ютуқларидан мақтаниш, мадҳиябозликларга ўрганиш ва ишониб қолишнинг хавфидан огоҳлантиради: «Агар мамлакатга, масалан, бизнинг мамлакатга «Вашингтон самовотдир, унинг аршида, булутларнинг ҳам тепасида ҳаммадан қудратли ва ҳаммасини билгувчи қўр тўкиб ўтиради», деб уқтирсангиз – мамлакат гиёҳванд каби келажаги йўқ бир қарамликка ўтириб қолади. Мадад Вашингтондан, Америка ҳукуматидан келмайди, мадад ўз қўлимиздан, халқдан келади, бунинг устига ўша Вашингтонга, бизнинг меҳнатимиз маҳсули тўпланадиган ва умум манфаати учун тақсимланиши керак бўлган марказга, эҳтимол, биз мадад бера оламиз. Биз ҳукуматга ёрдам берамиз, ҳукумат бизга ёрдам бермайди».
Ҳақиқатан ҳам, бирор бир ҳукумат алоҳида томорқа олиб, ҳосил етиштириб, халқни боқмайди. Ҳукумат халқ яратган бойликдан, у тўлаган солиқдан тушган маблағлар ҳисобига халққа «ғамхўрлик» қилади, агар коррупционерлар еб кетганидан ортса, албатта. Буни Генри Форд қарийб бир аср олдин – 1922 йилда чоп этилган китобида тушунтиради.
Биз учун бугун ҳам долзарб бўлиб турган масалалар, масалан, иқтисодни маъмурий-буйруқбозлик тизими исканжасидан озод қилиш борасида шундай дейилади: «Ишбилармонлик ҳаётида маъмуриятчилик руҳи озроқ бўлсин ва маъмуриятда ишчанлик руҳи кўпроқ бўлсин», – деган шиор жуда мақбулдир. Чунки у нафақат ишбилармонга ва давлатни бошқаришга, балки халққа ҳам фойдалидир».

 Монополист – ақл эмас,
куч ҳукмронлиги

Ўзи бизнес одами бўлган Генри Форд мамлакат қудрати ва халқ фаровонлигини кўпроқ ўйлайди ва иқтисод кўрсаткичлари, суръати, шиддати остида ватанни ва инсонни унутмасликни таъкидлайди: «Мустақилликнинг эълон қилиниши – тижорат акти ёки АҚШ Конституцияси – маҳсулотлар каталоги эмас. Америка Қўшма Штатлари – мамлакатдир, ҳукумат ва хўжалик ҳаёти — фақат воситадир, унинг мақсади халқ ҳаётига қадр-қиммат бахш этишдир. Ҳукумат – халқнинг хизматкоридир ва ҳамиша шундай бўлиб қолиши керак. Ҳукумат ўзини тана ҳисоблаб, халқ унинг ортиқча думига айлана бошлаган заҳоти, қасос қонуни кучга киради, зеро бундай нисбат нотабиийдир, ахлоқсизликдир ва ноинсонийликдир».
Генри Фордни монополиялар ва рақобат муҳити, омад ва омадсизлик ҳам ўйлантиради. Унга кўра: «Истиқболдан ва бўлиши мумкин бўлган омадсизликлардан қўрқадиган одам ўз қўллари билан фаолият доирасини торайтиради. Омадсизликлар – ишни яна қайтадан бошлаш ва янада оқилона ҳаракат қилишга сабаб бўлиши шарт. Омадсизлик шармандалик эмасдир – омадсизликдан қўрқиш шармандаликдир».
Форд – кўп масалаларда ўз замонасидан олдин кетган, саноатда инқилоб қилган инсон. Унга кўра пуллар муаммони ечмайди, аксинча кўпайтиради, аввал тузумни ва ташкилий ишларни тузатиш керак.
Биз бугун ўз маҳсулотининг харидорга баланд нархда олдириш ва фойда кўриш учун бошқаларнинг йўлини тўсиш, сифатсиз ички маҳсулотни қимматга ўтказиш учун сифатли ва арзон ташқи маҳсулот йўлига катта божлар ва солиқлардан иборат тўсиқлар қўйиш каби ноҳалол рақобатчи ва монополистлар ҳақида гапиряпмиз. Генри Форд буни шундай изоҳлайди: «Кимнингдир тадбиркорлигини барбод қилишга уриниш – жиноятдир, чунки фойда кетидан қувиб, кимнингдир ҳаётини пароканда қилиш ва ақл ҳукмронлиги ўрнига куч ҳукмронлигини ўрнатишдир».
Генри Фордга кўра бизнес тадбиркорнинг ҳаёт тарзига айланиши керак, афсус­ки «аксарият бизнесменлар ўз ишларини бир оғир юк сифатида қабул қиладилар. Улар бир кун келиб ҳаммасини ташлайдиган ва ором оладиган, сармоянинг устама фоизи билан яшайдиган фурсат келиши учун елиб-югурадилар, яъни улар имкон қадар тезроқ кураш майдонидан чиқишни хоҳлайдилар. Улар ҳаётни тезроқ тугаши керак бўлган жанг майдони, деб биладилар. Бу яна мен тушуна олмайдиган бир ҳолат эди. Агар мақсадимиз  сокинликда занглаб ётиш бўлса, фақат бир нарса қолади: ички дангасалигимизга асир бўлиб яшашимиз керак. Аммо, агар мақсадимиз  ўсиш, ривожланиш бўлса, ҳар тонг вақтлироқ туришимиз, кун бўйи тийрак юришимиз шарт».
Генри Форд нима қилса, қанча фойда келади, деган ечимлардан ҳам аввал қандай яшаш керак, ҳаёт нега берилган, сингари азалий саволлар устида бош қотиради. Ва бугунги кунни айнан ифодалайдиган шундай гапни айтади...

(Давоми келгуси сонда)

Келгуси сонда: Генри Форд кимларни ўлик одамлар дея ҳисоблаган? Унинг мансаб ва лавозимдагиларни дангасалар дейишига сабаб нима? Форд ва Иноят Хон ўртасидаги суҳбат қандай кечган?..    

Карим БАҲРИЕВ,
Ўзбекистон Ёзувчилар
уюшмаси аъзоси




Ўхшаш мақолалар

ГЕНРИ ФОРД ВА ИНОЯТ ХОН

ГЕНРИ ФОРД ВА ИНОЯТ ХОН

🕔13:47, 25.07.2020 ✔305

«Кибрнинг таҳликаси шундаки, тарих ғилдираги кейинги айланганда биз, инсон ва миллат ўлароқ, орқага ташлаб юбориламиз...»

Батафсил
  ГЕНРИ ФОРД ВА ИНОЯТ ХОН

ГЕНРИ ФОРД ВА ИНОЯТ ХОН

🕔11:36, 20.07.2020 ✔315

«Кибрнинг таҳликаси шундаки, тарих ғилдираги кейинги айланганда биз, инсон ва миллат ўлароқ, орқага ташлаб юбориламиз...»
 

Батафсил
«УНУТИЛГАН» НАСИҲАТ

«УНУТИЛГАН» НАСИҲАТ

🕔11:21, 20.07.2020 ✔253

ёхуд омон қолган ким?

Айни кунларда ҳаммамиз оғиз-бурнимизни ниқоб билан тўсиб юрибмиз. Бу қайси аъмолимизнинг таъсири эканини ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? 
 

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • ГЕНРИ ФОРД ВА ИНОЯТ ХОН

    ГЕНРИ ФОРД ВА ИНОЯТ ХОН

    «Кибрнинг таҳликаси шундаки, тарих ғилдираги кейинги айланганда биз, инсон ва миллат ўлароқ, орқага ташлаб юбориламиз...»

    ✔ 305    🕔 13:47, 25.07.2020
  •   ГЕНРИ ФОРД ВА ИНОЯТ ХОН

    ГЕНРИ ФОРД ВА ИНОЯТ ХОН

    «Кибрнинг таҳликаси шундаки, тарих ғилдираги кейинги айланганда биз, инсон ва миллат ўлароқ, орқага ташлаб юбориламиз...»
     

    ✔ 315    🕔 11:36, 20.07.2020
  • «УНУТИЛГАН» НАСИҲАТ

    «УНУТИЛГАН» НАСИҲАТ

    ёхуд омон қолган ким?

    Айни кунларда ҳаммамиз оғиз-бурнимизни ниқоб билан тўсиб юрибмиз. Бу қайси аъмолимизнинг таъсири эканини ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? 
     

    ✔ 253    🕔 11:21, 20.07.2020
  • ОНАМ

    ОНАМ

    Ниҳоят, ўқишга кирдим. Нақадар бахтлиман. Онамнинг орзулари рўёбга чиқди. Туну кун ўқиб, изланганим ўз йўлига, аммо элнинг дуоси барибир ижобат бўлишини англаб етдим.
     

    ✔ 476    🕔 10:37, 03.07.2020
  • ОЗОДЛИК ИСТАГИ

    ОЗОДЛИК ИСТАГИ

    «Омон қорақошнинг неварасимисан?..» – деб кампирлар каттаотамга ошкора қарай олишмаганининг ҳиссасидан чиқмоқчидек менга суқланиб қарашарди...

    ✔ 318    🕔 10:31, 03.07.2020
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар