Долзарб мавзу      Бош саҳифа

ТУҒИЛГАН, АММО ҚАЙД ЭТИЛМАГАН

Тошкент вилоятида нима учун 256 ҳолатда туғилганлик гувоҳномалари муддати ўтиб берилди?
 

ТУҒИЛГАН, АММО ҚАЙД ЭТИЛМАГАН

Кейинги пайтда ФҲДЁ бўлимлари  томонидан фуқароларнинг бир неча йил кечикиб бўлсада туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаларни олаётгани ҳақидаги хабарларни тез-тез эшитяпмиз. Хўш, нима учун ўша фуқаролар туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаларни ўз вақтида расмийлаштирмаган? 

Боланинг туғилишини қайд этиш мажбурий бўлиб, бола туғилган жойдаги ёки ота-онасидан бирининг доимий яшаш жойидаги ФҲДЁ бўлими томонидан бевосита ёки Давлат хизматлари марказлари орқали амалга оширилиши лозим. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 14 ноябрдаги қарори билан тасдиқланган «Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидалари»да ёзиб қўйилган.
Давлат хизматлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси томонидан маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, мутахассислар ҳамда ФҲДЁ бўлими ходимлари томонидан уйма-уй юриб шаръий никоҳда яшаётганлар, айрим сабабларга кўра, фарзандларига ўз вақтида туғилганлик ҳақида гувоҳномаларни ололмаган фуқаролар бор ёки йўқлиги ўрганилиб, уларга ҳали ҳам шахсини тасдиқловчи ҳужжатларни расмийлаштириш имконияти мавжудлиги бўйича тушунтириш бериб келинмоқда.
Жорий йилнинг 1 июнь ҳолатига кўра Тошкент вилоятида 31 минг 580 та туғилиш ҳолати расмийлаштирилган бўлиб, шундан 16 минг 337 таси ўғил, 15 минг 243 таси қиз болалар. Туман ва шаҳар ФҲДЁ бўлимлари томонидан 256 та муддати ўтиб туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувлари расмийлаштирилган. Суднинг ҳал қилув қарори асосида 15 та, васийлик ва ҳомийлик органининг аризаси асосида 133 та, тиббиёт муассасасининг аризаси асосида 18 та муддати ўтиб туғилганлик ҳақидаги гувоҳномалар берилди. Туғруқхоналардан ташқари жойларда туғилганлар 2 тани, асослантирувчи ҳужжатлар мавжуд эмаслиги сабабли рад этилган аризалар эса 8 тани ташкил этади.
Маълумотларга мурожаат қилсак, ФҲДЁ органлари томонидан далолатномаларнинг муддати ўтиб қайд этилишига кўпроқ ота-онанинг эътиборсизлиги ёки масъулиятсизлиги, туғилишни қайд этиш учун ҳужжатлар тўлиқ бўлмаганлиги, оилавий шароит билан боғлиқ ҳолатлар, ота (она)нинг паспорти йўқлиги ёки муддати тугаганлиги сабаб бўлмоқда. Баъзан эса, ота-­она қонуний никоҳда бўлмаганлиги, бола уйда туғилганлиги бўйича далолатнома тузилмаганлиги, туғилганлик ҳақидаги тиббий маълумотноманинг йўқ ёки йўқотилганлиги, туғруқ муассасаси томонидан туғилганлик ҳақидаги тиббий маълумотнома берилмаганлиги, бола бошқа давлатда туғилганлиги сабаб ҳам далолатномаларнинг муддати ўтиб қайд этилиши ҳолатлари кузатилмоқда.
Хорижий давлатларда туғилишни ўз вақтида қайд қилмаганлик учун белгиланган тартибда жавобгарлик қўлланилади. Масалан, Франция қонунчилигида туғилишни қайд этиш бола туғилганидан сўнг 5 иш кунида амалга оширилиши шарт. Ушбу муддат ўтиб кетса боланинг туғилиши суд тартибида қайд қилинади. Бу ҳолда, боланинг ҳуқуқларини поймол қилганлиги учун ота-онасига ёки бошқа манфаатдор шахсларга нисбатан 3750 евро жарима ёки 6 ойгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилади.
Мамлакатимизда эса белгиланган муддатнинг ўтиб кетганлиги туғилганликнинг қайд этилишига асло тўсқинлик қила олмайди. Шунингдек, ҳеч қандай жазо чораси ҳам белгиланмаган. 
Ҳар бир ота-онадан туғилган фарзандларига гувоҳномаларни ўз вақтида олишларини сўраб қоламиз. Акс ҳолда бу фарзандингиз ҳуқуқларини бузиш ҳисобланади.
Гулруҳ ЯКУБОВА,
ФҲДЁ органлари фаолиятида 
ҳуқуқни қўллаш
амалиётини мувофиқлаштириш
ва методик таъминлаш шўъбаси
бош маслаҳатчиси




Ўхшаш мақолалар

«ХАЛҚ МАШИНАСИ»НИНГ НАРХИ

«ХАЛҚ МАШИНАСИ»НИНГ НАРХИ

🕔16:02, 03.08.2020 ✔73

нега халқнинг чўнтагига яраша эмас?

Батафсил
ҚУРБОН ҲАЙИТИДА  БАЖАРИЛАДИГАН АМАЛЛАР

ҚУРБОН ҲАЙИТИДА БАЖАРИЛАДИГАН АМАЛЛАР

🕔15:59, 03.08.2020 ✔45

Ноқулай шароит уларга монелик қилмайдими?

Батафсил
Калтак яна тиббиётнинг “етим” бўғини бошида синадимми?

Калтак яна тиббиётнинг “етим” бўғини бошида синадимми?

🕔13:58, 25.07.2020 ✔325

Амалга оширилаётган, оширилиши лозим бўлган тадбирлар ҳақида ҳамма ўз фикрини билдирмоқда, кимдир раҳбарларни танқид қилса, кимдир аҳоли жон бошига пул тарқатилишини талаб қилади, кимдир карантин чоралари узайтирилиши шарт деса, бошқаси карантиндан фойда йўқлигини даъво қилмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар