Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Бюджет маблағлари, ота-она ишончи, ўқувчи умидининг йўқолиши ЯНА ҚАНЧА ДАВОМ ЭТАДИ?

Мактабда таълим сифати, самарадорлиги, ўқитувчилар меҳнати ҳамда репититор фаолияти ҳақида ўтган йиллар давомида газетамизда бир қанча мақолалар эълон қилинди. Бу масала юзасидан жамоатчиликнинг фикр-мулоҳазалари ўрганилиб, таҳлилга тортилди. Лекин халқни қийнаб келаётган ушбу оғриқли муаммога соҳа мутасаддиларидан бирон амалий ҳаракат кузатилгани йўқ.
 

Бюджет маблағлари, ота-она ишончи, ўқувчи умидининг йўқолиши ЯНА ҚАНЧА ДАВОМ ЭТАДИ?

Масалага мутасаддилар ечим топишга уринмагани, жамоатчиликнинг билдирган ўринли таклифлари инобатга олинмаганидан сўнг бу иш бевосита  давлат раҳбарининг ҳақли эътирозига сабаб бўлди.
Ҳақиқатан, давлат таълим тизимига миллиардлаб маблағ ажратади, ғамхўрлик қилади. Ота-оналар фарзандининг билимли бўлиши учун қўлидан келганини аямайди. Устоз-мураббийлар эса ўқувчига илм бериш учун доимий изланишда. Фарзандлар ўқиб маърифатли бўлиш учун астойдил бел боғлаган...
Унда муаммо нимада?
«Репититор» деган сўз бизга қачон кириб келганига аҳамият қаратсак, таълимнинг сифат даражаси қачондан бой берила бошлагани аён бўлади. Ўқувчи ўн бир йил давомида ўзлаштирмаган билимни пайти келиб репититор саноқли ойлар ичида етказиб берадиган бўлди. Бу жуда юқори натижа. Аммо нега биргина репититор хусусий тартибда берган билимни бутун бир педагогик жамоа – улкан таълим тизими уддалашни зиммасига олмади? Қайтага репититорлар учун катта йўл, кенг имкониятлар яратиб берилди. Мактабда ўқувчига дарс бериш касбий вазифаси бўлган, бунинг учун давлат бюджетидан маош оладиганлар ўз синфидаги болалардан репититорлик гуруҳи тузиб олиш билан даромад манбаини икки ҳисса оширгани ҳеч кимни таажжубга солмади. Бора-бора бу иш мактабларда енг ичидаги «легал» фаолият турига айланди.
Синфдошларининг кўпчилиги шу йўлни тутгандан кейин ўқувчида танлаш имконияти қоладими? У ҳам ота-онасига дийдиё қилиб, шу сафга қўшилади, албатта. Қарабсизки, асосий дарслар иккинчи даражага тушиб, репититорлик машғулотлари юқори мартабага чиқиб олади. 
Ўқитувчисининг раъйини қайтармай, унга лаббай деб жавоб бериб, тезда репититорлик гуруҳига қўшилган ақлли ўқувчи билан ўқитувчи орасида ҳамма муносабатлар бир текис йўлга қўйилади. Чунки эндиликда у ўқитувчи учун алоҳида даромад келтирувчи объект-да. 
Мактабларда ўз вазифасини виждонан бажарадиган, ўқувчиси учун ўз фарзандидан ҳам кўпроқ қайғурадиган фидойи ўқитувчилар кўплиги бизнинг бахтимиз, албатта. Уларнинг дарс беришдаги фаолиятидан гўёки қониқмайдиган ота-оналар ҳам йўқ эмас. «Мактаб барибир яхши таълим бера олмайди, мактабда яхши ўқитувчилар йўқ, яхшиси, фарзандимни репититорга берсам, бирпасда ҳамма нарсани ўрганиб олади», қабилида фикрлайдиган айрим ота-оналар ўқувчининг мактаб ва ундаги таълимга нисбатан ишончини сўндиришган, десак хато бўлмайди. Аслида ўқувчига йиллар давомида мактаб ўқитувчиси таълим бериб, билимини юксалтириб бориши керак. Бунинг орқасида мактаб жамоасининг катта ва заҳматли меҳнати бор. Бироқ баъзан ўқувчининг ўқишга киришдаги катта муваффақиятига негадир бошқалар эга чиқади. Бу эса, мактаб ва ундаги таълим тизимига бўлган ишончни йўқотиши билан бирга, мактаб жамоаси учун ҳам маънавий зарба бўлади.
Афсуски, бугун мактаб ёшиданоқ оилада ўз ҳолига ташлаб қўйилган ёки нохолис қарашлар билан тарбияланаётган фарзандлар йўқ эмас. Баъзи ота-оналар фарзанддаги бундай ҳолатга мутлақо бефарқ. Натижада, бола ким қаерга етакласа, ўшанинг етовига юриб кетаверади. Илмли, маърифатли бўлиши, интеллектуал салоҳиятни эгаллаши керак бўлган болалар вояга етгач, жамиятга шунчаки индивид шаклида кириб келади. Бу эса жамият учун энг хатарли ҳолат.
Хусусий секторда репититорлик фаолияти қўллаб-қувватланиши, уларга шарт-шароитлар яратиб берилиши, қонуний йўл қўйилиши айримларнинг суиистеъмолчилик кайфиятига, халқ таълимини тўлиғича даромад манбаига айлантириб олишига сабаб бўлди. 
Икки ўртада ҳар қандай ҳолда мактабни тарк этмай фидойи меҳнат қилаётган ўқитувчиларга, мактаб жамоасига, таълим тизимига ишонч сусайди. Репититорга борадиган одам мактабда ўқимаса ҳам бўлаверади, қабилидаги нотўғри фикр шаклланишига сабаб бўлди.
Тинимсиз меҳнат эвазига ўз ҳақини пешона тери билан топаётган ўқув марказлари ҳам кўп. Улар ўз вақтида мактабда олинмаган билимнинг ўрнини тўлдириш учун ҳаракат қилаётганидан кўз юмиб бўлмайди. Шундай қаттиққўл ва талабчан педагоглар ёрдамида минг-минглаб ўқувчилар қисқа вақтдан унумли фойдаланиб билим олиш, ўз устида ишлаш, энг муҳими, ҳаққоний натижага эришиш нималигини билиб олишди. Ўн бир йил давомида мактабдан олмаган билимини олти ой ичида репититордан топганлар кам дейсизми?
Бирма-бир таҳлил қилганда мактаб ва ўқитувчи, ота-она ва фарзанд ҳамда репититор орасидаги бу муаммо юзага келишидан жиддий манфаатдорлар борга ўхшайди. Акс ҳолда, бу муаммога йўл қўйилмаган, масалага тизимли ёндашилган ва ўз вақтида ижобий ҳал қилинган бўлар эди.




Ўхшаш мақолалар

«ХАЛҚ МАШИНАСИ»НИНГ НАРХИ

«ХАЛҚ МАШИНАСИ»НИНГ НАРХИ

🕔16:02, 03.08.2020 ✔73

нега халқнинг чўнтагига яраша эмас?

Батафсил
ҚУРБОН ҲАЙИТИДА  БАЖАРИЛАДИГАН АМАЛЛАР

ҚУРБОН ҲАЙИТИДА БАЖАРИЛАДИГАН АМАЛЛАР

🕔15:59, 03.08.2020 ✔45

Ноқулай шароит уларга монелик қилмайдими?

Батафсил
Калтак яна тиббиётнинг “етим” бўғини бошида синадимми?

Калтак яна тиббиётнинг “етим” бўғини бошида синадимми?

🕔13:58, 25.07.2020 ✔325

Амалга оширилаётган, оширилиши лозим бўлган тадбирлар ҳақида ҳамма ўз фикрини билдирмоқда, кимдир раҳбарларни танқид қилса, кимдир аҳоли жон бошига пул тарқатилишини талаб қилади, кимдир карантин чоралари узайтирилиши шарт деса, бошқаси карантиндан фойда йўқлигини даъво қилмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар