Давр нафаси      Бош саҳифа

КОРОНАВИРУСГА ТЕСТ ТОПШИРИШ

Аҳоли учун қулай тизим ишлаб чиқилади
 

Президент раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилиши аввалида мамлакатимизда эпидемиологик вазиятга яна бир бор алоҳида тўхталиб ўтилди. Коронавирус билан зарарланишнинг олдини олиш, касалликни эрта аниқлаш, симптомсиз ва енгил кечаётган беморлар билан олиб борилаётган даволаш ва назорат тадбирларини амалга оширишда янги стратегияларни қўллаш зарурлиги алоҳида қайд этилди.
Республика махсус комиссия­сига бу борада тезлик билан барча зарур чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш вазифаси топширилди. Жумладан, Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев, Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмоновга амалдаги тест-таҳлил топшириш жараёнини қайта кўриб чиқиб, аҳоли учун қулай тизимни ишлаб чиқиш учун бир кунлик муддат берилди.
Гап шундаки, сўнгги вақтларда коронавирусни аниқлаш бў­йича тест топшириш жараёнида турли муаммолар ва тушунмовчиликлар кузатилмоқда. Кўпчилик ижтимоий тармоқларда тест топшира олмаётгани, Сани­тария-эпидемиологик осо­йиш­та­лик марказларида бетартиб­лик ва тизимсизлик бўлаётгани ҳақида ёзмоқда.
Карантин муассасасида сақланаётганлардан бирининг айтишича, ҳозир ҳамма лабораториялар тиқилиб қолган. Тест жавоблари аввал бир-икки кунда чиққан бўлса, ҳозир беш-олти кунлаб кутяпти одамлар.
Коронавирусни аниқлаш учун полимер занжирли реакция (ПЦР) анализи ўтказилади. Амалдаги полимер занжирли реакция ускунаси 5 соатда ўртача 40 кишига ташхис қўяди. Аммо Тошкент вилояти Зангиота туманида барпо этилган кўп тармоқли махсус шифохона лабораториясида 2 соатда 90 та намунани аниқлаш имкони борлиги айтилган эди.
Ўша ускуналар ишлаётган бўлса, одамлар нега ўзида коронавирус бор-йўқлигини билиш учун 5 кун (!) кутмоқда? Анализ топширган одам беш-олти кунлаб кутса унгача нима бўлади? Касали ё ўтиб кетади ёки шунча кунда яна қанча одамга юқтириши ҳам мумкин.
Хуллас, бу масалага давлат раҳбарининг ўзи бевосита эътибор қаратгани, масъулларга муаммони ҳал этиш учун бир кунгина муддат бергани бежиз эмас. Бу ҳақиқатда ҳам жиддий муаммо.




Ўхшаш мақолалар

Шавкат МИРЗИЁЕВ: КАСАЛЛАРНИ ДАВОЛАШГА ҲАМ, ИҚТИСОДИЁТНИ ИШЛАТИШГА ҲАМ  МАЖБУР ВА МАСЪУЛМИЗ

Шавкат МИРЗИЁЕВ: КАСАЛЛАРНИ ДАВОЛАШГА ҲАМ, ИҚТИСОДИЁТНИ ИШЛАТИШГА ҲАМ МАЖБУР ВА МАСЪУЛМИЗ

🕔16:03, 03.08.2020 ✔44

Жойларга касалларни даволашга амалий ёрдам берадиган алоҳида гуруҳлар юборилади. Касалланганларга дастлабки малакали тиббий ёрдам кўрсатадиган «махсус поликлиникалар» ташкил этилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти раислигида 28 июль куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида айтилди.
 

Батафсил
КОРОНАВИРУСГА ТЕСТ НАТИЖАЛАРИ

КОРОНАВИРУСГА ТЕСТ НАТИЖАЛАРИ

🕔16:03, 03.08.2020 ✔41

3 кунда телефон орқали хабар берилади

Батафсил
ПАНДЕМИЯНИ ЖИЛОВЛАШ ТИЗИМЛИ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛМАГАН

ПАНДЕМИЯНИ ЖИЛОВЛАШ ТИЗИМЛИ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛМАГАН

🕔14:02, 25.07.2020 ✔318

Президент мамлакатимизда коронавирусга қарши кураш тадбирларини танқидий таҳлил қилди, ишни янгитдан ташкил этиш белгиланди

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар