Саломатлик      Бош саҳифа

Тиш кариесига учрамай десангиз...

Кариес – оғиз бўшлиғининг энг кенг тарқалган касалликларидан биридир. Кариес пайдо бўлганда, аввало, тиш эмали шикастланади, агар даволанмаса, у тишнинг қаттиқ тўқималарини шикастлайди. Халқ орасида кариес «тиш чириши», «тиш қуртлаши» деган атамалар билан ҳам номланади.

Кариес – оғиз бўшлиғининг энг кенг тарқалган касалликларидан биридир. Кариес пайдо бўлганда, аввало, тиш эмали шикастланади, агар даволанмаса, у тишнинг қаттиқ тўқималарини шикастлайди. Халқ орасида кариес «тиш чириши», «тиш қуртлаши» деган атамалар билан ҳам номланади.

Белгилари

Тиш сирти ранги ўзгариши (доғ қо-рамтир ёки оқимтир бўлиши мумкин) ёки унинг тузилиши, масалан ғадир-будурлиги – касаллик пайдо бўлишидан далолат берадиган аломатлар. Шунингдек, овқатланганда тиш оғриғи, айниқса ширин, иссиқ ва совуқ таъсирида юз берадиган кучли оғриқ ҳам кариесдан далолат беради.

Оғиздан нохуш ҳид келиши ҳам касаллик аломати бўлиши мумкин.

Агар касаллик ўрта босқичга ўтиб кетган бўлса, тишда чуқурча пайдо бўлган бўлади – одатда у тил билан осонликча сезилади. Бироқ, «тешик» фақатгина кариес туфайли содир бўлмайди, аниқ ташхисни фақат тиш шифокори қўяди.

Кариеснинг дастлабки белгиси – тиш эмалидаги қора доғлар. Агар бу доғларга эътибор берилмаса, кариес диаметри ошиши ва патология тиш тўқималарига чуқурроқ тарқалиб, «тешик» пайдо қилиши мумкин.

 Сабаблари

Тиш чиришининг асосий сабаби – кислоталар ишлаб чиқарадиган бактериялардир, улар тиш тўқимасидан фтор ва калцийнинг ювилишига сабабчи бўлади.

Микроорганизмлар оғиз бўшлиғини тозалашдан 1-2 соат ўтгач, кўпайишни ва тишни шикастлашни бошлайди.

Бундан ташқари, тишнинг емирилишига тез-тез ширинликлар истеъмол қилиш, айниқса улар узоқ вақт давомида тишларга «ёпишиб» қолиши ҳам сабаб бўлиши мумкин. Нотўғри овқатланиш нафақат тишга, балки умуман оғиз бўшлиғининг саломатлигига салбий таъсир қилади.

Шунингдек, кариес бошқа омиллар билан бир қаторда, иммунитет тизими бузилиши сабабли ҳам ривожланади. Бузилишнинг сабаби эса стресс бўлиши мумкин. Стресс, шунингдек, оғиз бўшлиғида минерализация жараёнларини секинлаштира олади.

Тиш кариеси организмда умумий ўзгаришлар натижасида келиб чиқади. Масалан, маҳаллий ва умумий иммунитетнинг пасайиши, ошқозон-ичак тизимидаги ўзгаришлар кариес шаклланишида муҳим рол ўйнайди. Оғиз бўшлиғи шахсий гигиенасига амал қилинмаган ҳолатда тиш эмалида нохуш қоплама ҳосил бўлади ва бу кариесга олиб келади. Қоплама тишларни доимий тозаламаслик ёки нотўғри тозалаш натижасида, айниқса тишларнинг тиш чўткаси кам тегадиган соҳалар (тиш ён тарафлари, ақл тишлари)да  ривожланади.

Сўлак таркибининг ўзгариши, яъни унда минерал тузлари миқдорининг оши-ши ҳам кариесни пайдо қилиш эҳтимоли бор. Соматик касалликлар, минерал тузлар етишмовчилиги, айниқса тишлар чиқаётган вақтда озуқа билан етарлича минераллар тушмаслиги кариес ривожланиш хавфини ошириб юборади.

 Давоси

Кариес стоматологлар томонидан визуал кўрув вақтида ёки инструментал текширувлар ёрдамида аниқланади. Бемордаги шикоятлар кариес ташхисини қўйиш учун ёрдам беради. Кариеснинг асосий давоси тиш зарарланган соҳасини олиб ташлаш ва унинг ўрнини пломбалашдир.

Зарарланган соҳа тўлиқ олиб ташлана-ди ва унинг ўрни дезинфекцияланади. Бу амалиёт қанча сифатли амалга оширилса, пломбаланган модда ҳам шунча сифатли бўлади ва узоқ муддат хизмат қилади.

 Профилактикаси

Аввало сифатли тиш пастаси ва сифатли тиш чўткасидан фойдаланиш. Оғиз бўшлиғи шахсий гигиенасига қатъий риоя қилиш зарур. Агар тиш эмал қаватининг юмшаб қолганлиги сезилса, ўзида фтор сақловчи воситалардан фойдаланиш талаб этилади (паста, эритма ва лаклар).

Овқатланиш тартибида углеводлар истеъмолини тартибга солиш, ўзида калций микроэлементини кўп сақловчи маҳсулотлар истеъмол қилиш, эко-логик салбий ҳудудларда ичимлик сувни тозалаб, фильтрдан ўтказилган ҳолда ичиш тавсия этилади.

Профилактика мақсадида йилда икки маротаба тиш шифокори кўригидан ўтиш зарур.

Тишларни кариесдан ҳимоя қилиш учун, тишни юваётганда уларни «супу-рувчи» ҳаракатлар билан тозалаш керак.

Ушбу муолажа бўйича ҳаракатлар камида 3-5 дақиқа бўлиши керак. Тилни тозалашни ҳам унутманг. Овқатлангандан кейин албатта тишларингизни тозаланг.

Озиқланиш ҳам кариес ривожланишига таъсир қилади. Ширин ёки жуда нордон (яшил олма, лимон) истеъмол қилганингиздан кейин бироз сув ичинг ва оғзингизни яхшилаб чайқаб ташланг. Калций ва фторга бой бўлган мева ва сабзавотлар истеъмол қилинг, шунингдек витамин С ва Д га ҳам эътибор қаратинг. Хом сабзи тишлар соғлиғига, айниқса, фойдали таъсир кўрсатади.

Маҳфуза ПЎЛАТОВА тайёрлади.




Ўхшаш мақолалар

ОШҚОЗОНДАГИ ОҒРИҚ  САРАТОНГА ОЛИБ КЕЛИШИ МУМКИН

ОШҚОЗОНДАГИ ОҒРИҚ САРАТОНГА ОЛИБ КЕЛИШИ МУМКИН

🕔15:51, 03.08.2020 ✔45

ёхуд белгиларсиз кечадиган касаллик ҳақида биласизми?
 

Батафсил
Тиш кариесига учрамай десангиз...

Тиш кариесига учрамай десангиз...

🕔13:42, 25.07.2020 ✔189

Кариес – оғиз бўшлиғининг энг кенг тарқалган касалликларидан биридир. Кариес пайдо бўлганда, аввало, тиш эмали шикастланади, агар даволанмаса, у тишнинг қаттиқ тўқималарини шикастлайди. Халқ орасида кариес «тиш чириши», «тиш қуртлаши» деган атамалар билан ҳам номланади.

Батафсил
Коронавирус

Коронавирус

🕔11:32, 20.07.2020 ✔293

белгилари кузатилса қаерга мурожаат қилиш керак?
 

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • ОШҚОЗОНДАГИ ОҒРИҚ  САРАТОНГА ОЛИБ КЕЛИШИ МУМКИН

    ОШҚОЗОНДАГИ ОҒРИҚ САРАТОНГА ОЛИБ КЕЛИШИ МУМКИН

    ёхуд белгиларсиз кечадиган касаллик ҳақида биласизми?
     

    ✔ 45    🕔 15:51, 03.08.2020
  • Тиш кариесига учрамай десангиз...

    Тиш кариесига учрамай десангиз...

    Кариес – оғиз бўшлиғининг энг кенг тарқалган касалликларидан биридир. Кариес пайдо бўлганда, аввало, тиш эмали шикастланади, агар даволанмаса, у тишнинг қаттиқ тўқималарини шикастлайди. Халқ орасида кариес «тиш чириши», «тиш қуртлаши» деган атамалар билан ҳам номланади.

    ✔ 189    🕔 13:42, 25.07.2020
  • Коронавирус

    Коронавирус

    белгилари кузатилса қаерга мурожаат қилиш керак?
     

    ✔ 293    🕔 11:32, 20.07.2020
  • АНЕМИЯ ҚАНДАЙ КАСАЛЛИК?

    АНЕМИЯ ҚАНДАЙ КАСАЛЛИК?

    Анемия бир қатор касалликларда синдром сифатида юзага келади ва тананинг барча аъзолари ва тўқималарига кислород етказиб беришда узилишларга олиб келади ва бу ўз навбатида кўплаб бошқа касалликларнинг ривожланишига сабаб бўлади. 
     

    ✔ 295    🕔 11:31, 20.07.2020
  • Олимлар коронавирусни «ўлдирувчи» маҳсулотни аниқлашди

    Олимлар коронавирусни «ўлдирувчи» маҳсулотни аниқлашди

    Франциянинг Монпелье университети тадқиқотчилар гуруҳи коронавирусни «ўлдирувчи» маҳсулотни аниқлашди, дея хабар берди «The Sun».
     

    ✔ 313    🕔 11:28, 20.07.2020
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар