Мустаҳкам оила      Бош саҳифа

Энг катта рағбат БОЛАГА НИМА БЕРАДИ

Баъзида фарзандларимизнинг хато ва камчиликларидан нолиймиз: эрталаб нонушта қилмайди, шимини тоза киймайди, уйда сакрамасдан ўйнолмайди...

Улғайиш палласидаги боланинг куч сарфлаётганини унинг истак-хоҳишлари шаклланаётгани, қисқача айтганда, ҳаракатларини тўғри қабул қилиш лозим экан.

Уларни ҳаддан зиёд ҳимоя қобиғига ўраш иштиёқини сўндиришга сабаб бўлади. Болаларнинг хатосини аниқлашдан олдин рағбат, чегаралашдан аввал имконият тақдим этиш керак.

Тадқиқотчилар аквариумдаги балиқчаларда кичик бир психологик тажриба ўтказишибди. Аквариумга битта катта балиқ ва турли майда балиқчалар туширилибди.

Йирик балиқ қорни очгач, қаршисидаги ожиз ҳайвончаларни ея бошлабди. Кейин лаборатория ходимлари идишнинг ўртасини шиша билан ажратиб қўйишибди. Бир томонда майда балиқчалар, бир томонда катта балиқ жойлашибди. Хўранда балиқ оч қолгани сайин ўзини нариги томонга ура бошлабди, ҳар сафар шишага урилиб қайтибди. Орадан вақт ўтиб, аквариумдаги қўшимча шиша олиб ташланганда ҳам катта балиқ майдачаларини ейишга уринмабди ва очликдан нобуд бўлибди.

Нимагадир кўп марта интилса-да, мақсадига етишга кўзи етмай ўзини ожиз ҳис этиши инсон табиатига хос. Бу ишончсизлик одатга айлангач, вақти келиб у хатоларни тузатиш ва маррани эгаллашга куч пайдо бўлганини сезмай қолади. Буюклардан бири хатолар ўрганиш ва юксалиш учун берилган имкониятлардир, дея ҳақ гапни таъкидлаган. Кичкинтойларни ҳам бирор юмушни нотўғри бажариши ва мустақил бажара олиши учун сабр қилиш унда ўзига ишонч ҳиссининг шаклланишида жуда муҳимдир.

Ҳар бир ўғил-қизнинг болаликдан ўз орзу-ўйлари бўлади. Бу мақсадларга етиш учун уларда қобилият ва иштиёқ ҳам етарли. Фақат бунда ота-она ва педагогнинг маънавий кўмаги зарур.

Масалан, мен ўқувчилар билан ишлаш жараёнида уларнинг ўз тасаввуридаги қаҳрамонларининг расмини чиздираман.

Кейин ҳар биридан инглизча изоҳ талаб қиламан. Кейин гуруҳларга бўлиниб, «коптокча» машқини бажарамиз. Бу методда ўқитувчи суратлардан болаларнинг психологик ҳолати, истакларини англаб олади ва шунга мос ҳаракат номини айтиб, коптокчани отади. Коптокчани илиб олган бола сўзни инглиз тилида такрорлайди. Маликанинг расмини тасвирлаган қизга «сиз чиройлисиз – you are prettily», футболчиларни чизган ўқувчига «сиз моҳир ўйинчи бўла оласиз – you can be featly gamester». Қувонарлиси, бу тажриба синфдаги бир ўқувчининг нутқини ривожлантиришга ёрдам берди. Қаҳрамонлар тасвирида шоира Зулфиянинг портретини чизган ўқувчи ҳар қанча ифодали шеър айтишни истаса ҳам, икки сўзни такрорлайверар, тути-либ қолаверарди. Унга «Сен истеъдодли боласан, мустақил равишда ижод қилиб кўр-чи» дедим ва қатъиятлилик билан шеър ёдлашни ўргата бошладим. Яқинда мактабимизда бўлган байрам тадбирида ўқувчим ўзи ёзган шеърини равон ўқиб берганини кўриб жуда қувондим. Асосийси, унинг «одатий ожизлик»ни унутгани, ўз-ўзига бўлган ишонч ҳисси кўтаринки кайфиятидан сезилиб турарди.

Ўзига нисбатан ишонч ҳисси шаклланган болалар мактабдаги дарс мавзу-ларини ҳаммадан яхши ва тез ўзлаштира оладилар. Хўш, бунинг учун ота-она нима қилмоғи керак? Меҳр болалар учун энг катта рағбат. Рағбат эса, педагогика ва психология илмидан маълумки, зеҳн ҳамда хотирани мустаҳкамлайди, билим олишга интилиш ҳиссини кучайтиради.

Борди-ю, кичкинтой ота-онасидан тинимсиз танбеҳ эшитаверса, унинг ўзига бўлган ишончи пасайиб кетади, келажакда ўзини омадсизлар қатори-га қўшадиган бўлиб қолади. Шунинг учун ҳам уйда унга эркин муҳит яратиш керак. Бу болани янги ғоялар, мустақил фикрларни дадил айтишга ўргатади.

Шифокорлар ҳам болани урушмай, яхши гапиришга бежиз ундашмайди.

Боиси, кулган ва хурсанд бўлган бола мияси қувонч гармонлари ишлаб чиқаради ҳамда кислород билан тўйинади.

Бироқ нимадандир қаттиқ ранжиган болада эса ўз-ўзини айблаш, хафа бў-лиш, ўзига ишонмаслик ҳислари пайдо бўлади. Бу эса унинг носоғлом нафас олишига ҳамда  асабийлашишига олиб келади. Оқибатда бош-мия томирла-рида қон яхши айланмаслиги мумкин.

Биласиз, инсон организми кислородни қабул қилгач, унинг тўртдан уч қисмини мияга юборади. Чунки мия кислород билан қанча кўп таъминланса, у шунча яхши фаолият кўрсатади. Бош мияни кислород билан таъминлаш учун эса бола кўпроқ рағбатлантирилиши, табиат қўйнида сайр қилиши, бадиий гимнастика, сузиш каби жисмоний машғулотлар билан шуғулланиши лозим.

Инсон ҳаёт ҳақидаги дастлабки тасаввурларини ўқув масканларига боришдан аввал ўз оиласидан олар экан. Тажрибали педагог Макаренко ота-оналарга қарата шундай деган эди: «Сизнинг хулқ-атворингиз ҳал қилувчи омилдир. Сиз болани фақат у билан гаплашаётганда унга бирор нарсани ўргатаётганда ёки буйруқ бераётганда, ўргатаман деб ўйламанг.

Сиз уни ҳаётингизни ҳар бир сониясида, ҳатто, ўзингиз уйда йўқ чоғингизда ҳам тарбиялайсиз. Товушингиздаги озгина ўзгаришни ҳам бола сезади ёки ҳис этади, фикрингиздаги барча бурилишлар кўринмас йўллар орқали унга етиб боради».

Демак, фарзандларга оилада таълим-тарбия берилаётганда ота-оналар-нинг ўзлари улар учун намуна бўлишлари керак. Шунинг учун ҳар бир болада ишонч туйғуси ўз оиласи бағрида яралиши зарур.

Фарзандлар ақли зукко, маънавияти етук, жисмонан соғлом бўлиши нафақат бир оиланинг, балки жамиятнинг ютуғидир. Дилбандларимизни истеъдодли, қобилиятли, омадли, бахтли бўлиб вояга етишидаги кундалик саъй-ҳаракатларимизни улкан бир иншоотнинг ғиштини жойлаштириб боришга ўхшатиш мумкин.

Шоира СОЛИЖОНОВА,

Тошкент шаҳридаги 204-мактаб ўқитувчиси




Ўхшаш мақолалар

«УНИ АСРАНГ, УНИ АВАЙЛАНГ»

«УНИ АСРАНГ, УНИ АВАЙЛАНГ»

🕔13:45, 25.07.2020 ✔180

бозорда сотилмайди, тиллога топилмайди

Инсон ҳаётда ҳаракат қилиб ҳамма нарсага эришиши мумкин, дейишади. Лекин неча йиллардан буён фарзанд умидида юрган инсоннинг қалб малҳами бормикан?..

Батафсил
Энг катта рағбат БОЛАГА НИМА БЕРАДИ

Энг катта рағбат БОЛАГА НИМА БЕРАДИ

🕔13:43, 25.07.2020 ✔182

Баъзида фарзандларимизнинг хато ва камчиликларидан нолиймиз: эрталаб нонушта қилмайди, шимини тоза киймайди, уйда сакрамасдан ўйнолмайди...

Батафсил
ОТА-ОНА ОЛДИДАГИ ИЛК ВАЗИФА

ОТА-ОНА ОЛДИДАГИ ИЛК ВАЗИФА

🕔21:24, 08.07.2020 ✔517

Фарзандли бўлишнинг энг катта масъулияти унга чиройли исм танлашдан бошланади

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • «УНИ АСРАНГ, УНИ АВАЙЛАНГ»

    «УНИ АСРАНГ, УНИ АВАЙЛАНГ»

    бозорда сотилмайди, тиллога топилмайди

    Инсон ҳаётда ҳаракат қилиб ҳамма нарсага эришиши мумкин, дейишади. Лекин неча йиллардан буён фарзанд умидида юрган инсоннинг қалб малҳами бормикан?..

    ✔ 180    🕔 13:45, 25.07.2020
  • Энг катта рағбат БОЛАГА НИМА БЕРАДИ

    Энг катта рағбат БОЛАГА НИМА БЕРАДИ

    Баъзида фарзандларимизнинг хато ва камчиликларидан нолиймиз: эрталаб нонушта қилмайди, шимини тоза киймайди, уйда сакрамасдан ўйнолмайди...

    ✔ 182    🕔 13:43, 25.07.2020
  • ОТА-ОНА ОЛДИДАГИ ИЛК ВАЗИФА

    ОТА-ОНА ОЛДИДАГИ ИЛК ВАЗИФА

    Фарзандли бўлишнинг энг катта масъулияти унга чиройли исм танлашдан бошланади

    ✔ 517    🕔 21:24, 08.07.2020
  • «КАЛЛАСИЗ» ХОТИН

    «КАЛЛАСИЗ» ХОТИН

    Қўшнимиз бўларди. Исми Оллаберган. Ота-онасидан эрта етим қолиб қўни-қўшни, маҳалла-кўйнинг ёрдами билан вояга етиб уйланди. Маҳалланинг «ўғли» бўлгани боис ҳамма уни яхши кўрарди. Рўзғорида кам-кўсти борми ёки ҳашарми, дарҳол бориб кўмак беришар, Оллаберган ҳам ким бир юмушга айтди дегунча бориб, беминнат хизмат қиларди.

    ✔ 589    🕔 12:32, 26.06.2020
  • ОЛИМЛАРНИ ҚОЛДИРИБ ДОҒДА

    ОЛИМЛАРНИ ҚОЛДИРИБ ДОҒДА

    Олимлар «аёлларнинг хиёнатга мойиллигини бармоқ узунлигига қараб аниқлаш мумкин», деган хулосага келишди.

    ✔ 438    🕔 12:31, 26.06.2020
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар