Мустаҳкам оила      Бош саҳифа

«УНИ АСРАНГ, УНИ АВАЙЛАНГ»

бозорда сотилмайди, тиллога топилмайди

Инсон ҳаётда ҳаракат қилиб ҳамма нарсага эришиши мумкин, дейишади. Лекин неча йиллардан буён фарзанд умидида юрган инсоннинг қалб малҳами бормикан?..

«УНИ АСРАНГ, УНИ АВАЙЛАНГ»

Ёшимиз улғайган сари ҳаётдаги мақсадларимиз ҳам ўзгара боради. Лекин инсонда шундай истак ё мақсадлар бўладики, уларга на макон ва на замон даъволик қила олади.

Баъзида инсон эришмаган, эришолмаган мақсадларининг қулига айланиб қолармикан, деб ўйлаб қоламан. Ҳадеб бир нарсани ўйлайверсанг, бошқалар учун қадрсиздек кўринган нарса сенинг бутун бор ҳаётингнинг мазмуни бўлса, қанча ҳаракат қилсангу қайта ва қайта мағлубиятга учрайверсанг, баъзан яшашга ҳам куч қолмас экан...

Бунинг устига ҳаётингда сени холис тушунадиган, беғараз суянч бўла оладиган, қалбингни ардоғида тутадиган кишинг бўлмаса, яна-да оғирроқ...

Ижтимоий тармоқларда, интернет саҳифаларида сўнгги пайтда туғиб ташлаб кетиш ёки эндигина дунёга келган мурғак гўдакни ўлдириш каби ҳолатларга кўп дуч келяпмиз. Шундай хабарларни ўқиган сари менинг дардим минг чандон ортаверади.

Ҳеч эътибор берганмисиз, жажжигина қизалоқ гарчи унга ҳеч ким ўргатмаса-да қўғирчоғини ухлатади, овқатлантиради, кийимларини тўғрилайди. Бу ишларни, эҳтимол, онасидан кўриб такрорлар, лекин асли Аллоҳ унинг таби атига қўшиб яратган оналик меҳри билан қилади. Баъзида ўйлаб қоламан, дунёга келтирибла боласидан воз кечаётган «она»лар Аллоҳ инъом этган ҳис-туйғулардан мосувомикан? Фарзандини сувхалтага солиб оғзини бўғишдан, киндигини шафқатсизларча юлиб олишдан олдин ўша оналик меҳр-муҳаббати бир лаҳзага бўлса-да қалбини титратмадимикан?..

Аллоҳ ҳар бандасини турли синовлар билан синар экан. Кимдир тирноққа зор, кимлардир эса... Кимлардир қалбида ҳеч бир ачинишсиз бир буюм сингари осонгина воз кечаётган фарзандни мен неча йиллардан буён муштоқ кутаман. Икки маротаба оила қурдим. Бугун эса она тупроқнинг, онамнинг иси келмайдиган жойларда икки болага энагалик қилиб юрибман. Ўз болаларим учун аталган туйғуларим, меҳнатим бугун уларга бахшида. Йиллар ўтиб, балки улар мени эслашмас. Лекин табиатимдаги оналик туйғуларимни уларга бағишлаб, қалбим бир миқдор таскин топади.

Инсон ёши улғайган сайин ўткинчи, беқарор ҳис-туйғуларига эмас, қалбига қулоқ тутиб, ақлига суяниб қоларкан.

Болаликдаги, ёшликдаги манфаатлар эндиликда у қадар қизиқ бўлмай қоларкан.

Инсон ўз қалбини холис ва самимий ҳайратга сола оладиган бир илинж излаб қоларкан. Лекин буни ҳамма ҳам ҳис қила олмас экан. Атрофингдагиларинг, ҳатто энг яқинларингнинг фақат манфаат ва тама билан санчилган нигоҳига нишон бўлишдан ҳам оғирроқ ҳолат бўлмаса керак. Улар учун сен одам эмас, бошқалар манфаатларини рўёбга чиқарувчи бир ускунасан холос. Бир қўшиқда «Бири гул тутади, бири пул, Ҳеч бири кўнглимни тушунмас», дегани чин экан.

Оилавий ҳаёти тўкис бўлмаган киши атрофдаги бахтиёр оилаларни кўрганда, ўзининг келажакдаги гўзал турмушидан умид қилади. Ота-онасининг бағрини тўлдириб юрган болаларни кўрса, қалбида оналик туйғулари туғён кўтаради.

Фақат унинг олдида атайлаб фарзандидан сўз очиб, шу билан мақтанмоқчи, тўғрироғи, бошқа бировни камситмоқчи бўлганларга дуч келганида ҳамма дардини ичига ютади. Қалби оғриганини бир ўзи билади. Дил ёриб, буни бировга айтолмайди.

Албатта, ҳар кимнинг ҳаётида қоронғу кечалардан кейин нурли тонг ҳам келиши муқаррар. Бундан ноумид бўлиш эса, инсонга хос сифат эмас. Мен — умрининг мунаввар тонгларини интизор кутаётган бир аёл – дунёда инсон учун ўз оиласида суйиб-ардоқланишдан-да катта бойлик, бахт йўқлигига амин бўлдим. Агар сизда шундай бахт бўлса, уни кўз қорачиғингиздай асраб эҳтиёт қилинг, авайланг, дейман.

Ҳаётда бошқа нарсалар унчалик муҳим эмаслигини унутманг!

Одила МАЪМУРОВА, Истанбул, Туркия




Ўхшаш мақолалар

«УНИ АСРАНГ, УНИ АВАЙЛАНГ»

«УНИ АСРАНГ, УНИ АВАЙЛАНГ»

🕔13:45, 25.07.2020 ✔180

бозорда сотилмайди, тиллога топилмайди

Инсон ҳаётда ҳаракат қилиб ҳамма нарсага эришиши мумкин, дейишади. Лекин неча йиллардан буён фарзанд умидида юрган инсоннинг қалб малҳами бормикан?..

Батафсил
Энг катта рағбат БОЛАГА НИМА БЕРАДИ

Энг катта рағбат БОЛАГА НИМА БЕРАДИ

🕔13:43, 25.07.2020 ✔181

Баъзида фарзандларимизнинг хато ва камчиликларидан нолиймиз: эрталаб нонушта қилмайди, шимини тоза киймайди, уйда сакрамасдан ўйнолмайди...

Батафсил
ОТА-ОНА ОЛДИДАГИ ИЛК ВАЗИФА

ОТА-ОНА ОЛДИДАГИ ИЛК ВАЗИФА

🕔21:24, 08.07.2020 ✔517

Фарзандли бўлишнинг энг катта масъулияти унга чиройли исм танлашдан бошланади

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • «УНИ АСРАНГ, УНИ АВАЙЛАНГ»

    «УНИ АСРАНГ, УНИ АВАЙЛАНГ»

    бозорда сотилмайди, тиллога топилмайди

    Инсон ҳаётда ҳаракат қилиб ҳамма нарсага эришиши мумкин, дейишади. Лекин неча йиллардан буён фарзанд умидида юрган инсоннинг қалб малҳами бормикан?..

    ✔ 180    🕔 13:45, 25.07.2020
  • Энг катта рағбат БОЛАГА НИМА БЕРАДИ

    Энг катта рағбат БОЛАГА НИМА БЕРАДИ

    Баъзида фарзандларимизнинг хато ва камчиликларидан нолиймиз: эрталаб нонушта қилмайди, шимини тоза киймайди, уйда сакрамасдан ўйнолмайди...

    ✔ 181    🕔 13:43, 25.07.2020
  • ОТА-ОНА ОЛДИДАГИ ИЛК ВАЗИФА

    ОТА-ОНА ОЛДИДАГИ ИЛК ВАЗИФА

    Фарзандли бўлишнинг энг катта масъулияти унга чиройли исм танлашдан бошланади

    ✔ 517    🕔 21:24, 08.07.2020
  • «КАЛЛАСИЗ» ХОТИН

    «КАЛЛАСИЗ» ХОТИН

    Қўшнимиз бўларди. Исми Оллаберган. Ота-онасидан эрта етим қолиб қўни-қўшни, маҳалла-кўйнинг ёрдами билан вояга етиб уйланди. Маҳалланинг «ўғли» бўлгани боис ҳамма уни яхши кўрарди. Рўзғорида кам-кўсти борми ёки ҳашарми, дарҳол бориб кўмак беришар, Оллаберган ҳам ким бир юмушга айтди дегунча бориб, беминнат хизмат қиларди.

    ✔ 589    🕔 12:32, 26.06.2020
  • ОЛИМЛАРНИ ҚОЛДИРИБ ДОҒДА

    ОЛИМЛАРНИ ҚОЛДИРИБ ДОҒДА

    Олимлар «аёлларнинг хиёнатга мойиллигини бармоқ узунлигига қараб аниқлаш мумкин», деган хулосага келишди.

    ✔ 438    🕔 12:31, 26.06.2020
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар