Инсон ўзинг      Бош саҳифа

ГЕНРИ ФОРД ВА ИНОЯТ ХОН

«Кибрнинг таҳликаси шундаки, тарих ғилдираги кейинги айланганда биз, инсон ва миллат ўлароқ, орқага ташлаб юбориламиз...»

ГЕНРИ ФОРД ВА ИНОЯТ ХОН

(Мақоланинг бошланиши ўтган сонда)

Генри Форд инсон қандай яшаши керак, ҳаёт нега берилган, сингари азалий саволлар устида бош қотирар экан, бугунги кунни айнан ифодалайдиган шундай гапни айтади: «Ҳаёт, менинг англашимча, бекат эмас, ҳаёт – саёҳатдир. Унда «дам олиш учун тўхтадим», деб ўйлаётган одам аслида ортга, пастга кетаётган одамдир. Чунки ҳамма нарса ҳаракатдадир ва аввал бошданоқ ҳаракат учун яратилгандир. Ҳаёт оқиб боради.

Ҳатто, агар инсон ҳамма вақт айнан битта кўчада яшаса ва айнан битта уйда истиқомат қилса ҳам, кўча ва уй ўзгармаса ҳам, инсоннинг ўзи ўзгаришдадир, ҳар куни бошқачадир... Ҳаёт  бу – жанг, унда бирор хато қадам қўйсанг, ўша заҳоти ютқазасан, деган ақидадан мунтазамлик, ўзгаришларни ёқтирмаслик иштиёқи пайдо бўлади.

Одамлар ярим ўлик ҳолатларига кўникадилар... Бунақа одамларни ҳар қадамда учрата-ман, улар англамайдиларки, кечаги кун кечаги кунда қолиб кетди, бугунги кунда кечаги хаёллар билан кўз очмаслик керак.

Шундай бир қоидани тошга  ўйиб ёзиш керак: «Ўз йўлимни батамом топиб олдим, етади», дейдиган одам ўзига бир боқсин, қарасин, мияси ухлаб қолганини кўрсин.

Хавф дилимизга «ҳаётда қиладиган ишимни қилиб қўйдим», деган кибр билан кириб келади. Бундай эътиқоднинг таҳликаси шундаки, тарих ғилдираги кейинги айланганда биз, инсон ва миллат ўлароқ, орқага ташлаб юбориламиз».

Адолат ва тараққиёт учун бироз тентаклик

Миллатни олдинга тортадиганлар аслида шиддатли, кутилмаганда яққол фикрловчи, четдан қараганда девонароқ кўринадиганлар бўлади, шекилли. Шу билан бирга, одамлар нима деркин, деган исканжага тушиб қолмаслик керак. Аҳли донишларнинг гапи бор: «Халқ нима деркин, деб эмас, Холиқ нима деркин, деб яшаш керак». Шу йўсинда Генри Форд айтади: «Ҳамма одамлар устимдан кулмасин, тентак деб ўйламасин, деб даҳшатга тушади, бирор янгиликка интилмайди. Тан оламан, ижтимоий фикр – одамларни сиртмоқда ушлаб турадиган катта кучдир. Ижтимоий фикр инсонни маъ-навий жиҳатдан мукаммаллаштирмаса ҳам, ижтимоий жиҳатдан бир қадар жиловлаб туради. Лекин адолат ва тараққиёт учун бироз тентак бўлиш ҳам мақбулдир. Қолаверса, тентаклар узоқ яшайдилар ва жуда кўп умрлари ўзларининг тентак эмасликларини исботлаш билан ўтади. Улар бош-лаган иш ўлганларидан сўнг ҳам давом этади ва улар тентак бўлмаганликларини исботлайди».

Бюрократия ва расмиятчилик – ривожланишга тўсиқ эканини Генри Форд оддий тарзда кўрсата олади: «Агар ишбоши раҳбарга мурожаат қилмоқчи бўлса, унинг йўли аввал участка бошлиғи ўринбосари, участка бошлиғи, цех бошлиғи ва кейин раҳбарнинг барча муовинлари орқали ўтади. То бу ишбоши ўз фикрини бошлиққа етказгунича, ўша ишнинг ўзи тарих қаърига кириб кетган бўлади. Буюк маъмурий дарахтнинг қуйисидаги чап бурчакнинг бу «меваси» то Кузатув кенгаши президентига етиб келгунича олти ҳафта ўтади. Ғоя бу қудратли шахсга бахтиёр етиб келгунича, у шарҳлар ва изнларнинг тоғи остида қолади. Кўпинча иш расмий «тасдиқ»ланганда уни бажариш аллақачон кечикиб бўлган бўлади. Қоғозлар турли босқичларда айланиб юради ва ҳар бир раҳбарча масъулиятни бошқасига ағдаришга ҳаракат қилади, «битта ақл яхши, иккита ақл ундан яхшироқ» деган тамойил бу тахлит бошлиқчалар учун қулайдир».

Ҳазрат Алишер Навоий: «Эл нетиб топқай мениким, мен ўзимни топмасам?!» – дейди. Генри Форд ҳам шунга ҳамоҳангдир: «Ўз иши билан жиддий шуғулланган инсонда бошқа инсон билан ҳам шуғулланишга вақт бўлмайди. Менежерларнинг вазифаси – ҳамма уйғун тарзда умумий мақсад томон ҳаракатланишини назорат қилишдир. «Алоқаларни йўлга қўйиш» учун одамлар тўдасини йиғиш ортиқча даҳмазадир. Қўлни қўлга бериб ишлаш учун бир-бирини севиш шарт эмас. Жуда яқин ошна-оғайничилик зарар келтириши мумкин, чунки бир ошна иккинчи оғайнисининг хатосини беркитишга ҳаракат қилади. Ишда хатоларни беркитиш икки томонга ҳам зарар келтиради».

Форднинг корхоналарида ишлаб чиқариш ўсган сари, машиналарининг нархлари тинимсиз тушган. Унинг ютуқлари сабаблари: сотув ҳажмининг ошиши – нарх тушгани сабабли кўпчилик сотиб ола олган, кўпчилик сотиб олган сари автомобиль ишлаб чиқариши ўсган; ишлаб чиқариш ха-ражатларини қисқартиришни ташиш масофаларини қисқартириш, қисмларини ўзида ишлаб чиқариш, конвейерни жорий этиш орқали амалга ошириш. У харажатларини қисқартириш учун эҳтиёт қисмлар сифатини пасайтирмаган ёки ишчилар маошини камайтирмаган.

Мансаб – дангасалик сабабчиси

Унинг тамойили оддийлик ва универсаллик эди.

«Бизнесни меҳнат, фақат меҳнат бошқаради. Бу биз лавозимларни ёқтирмаслигимизнинг яна бир сабабидир. Лавозим ва мансаблар одамларни даҳшатли тарзда тезда айнитади, мансаб дангасаликка сабаб бўлади ёки дилга шундай қутқу солади: «Мен буюкман, анави пандавақилар ишлаши керак».

Генри Фордни энг кўп ўйлантирган масала бу – ҳаётнинг, дунёда яшашнинг моҳиятидир. Биламизки, бу фикрлаш шиддати уни ўз замонасининг машҳур сўфийларидан бўлган Иноят Хон билан учрашувга етаклаган. Бу учрашув баҳс матнини А.Смит ёзиб олганди. Учрашув «Форд Моторс»нинг Дирборндаги (Ми-чиган) қароргоҳида 1926 йилнинг февралида бўлиб ўтган. У ҳақда «Детройт Ньюс» газетаси ўша йилги 7 февраль сонида хабар берган.

Шарқ мистицизми даҳоси ва Ғарб материализмининг даҳоси учрашиб, бир соатлар-ча гаплашадилар. Суҳбат мавзуси ҳаётнинг ибтидоси, Яратувчи, моддий дунё, инсон ҳаёти, қалб синоатлари, абадиятнинг бизга-ча ва биздан кейинги воқелиги масалалари бўлганди.

Форд ва Иноят Хон суҳбати

«Менинг ўйлашимча, ҳар қандай дин эзгуликни туғдиради, – дейди Форд. Иноят Хон давом эттиради: «Мен ҳам шундай ф икрдаман, бироқ, келинг, янада чуқурроқ фикрлайлик, бу нарсалар...» «Автомобиллар... – жилмаяди Форд, – машиналарни ҳаракатга келтирадиган куч ҳам кўзга кўринмайди... Менинг билишимча, инсонни ҳаракатга келтирадиган куч унинг қалбида, руҳиятида, эҳтимол, ундан ҳам нарида яширинган, инсоннинг ичида ва атрофида қандайдир кучлар, онгнинг ва қудратнинг улгилари бор – уларни истасангиз электронлар деб атанг, инсон нимадир эзгу иш қилмоқчи бўлса, ана шу кучлар ёрдам беради. Менинг назаримда, ана шу бўлинмас моҳиятнинг энг кичик зарраси ҳам ақллидай, у инсон руҳиятига кўмак беришга тайёр туради, аммо биз ана шу кўринмас кучни топа оламизмикин ва уни ўзимизга торта оламизмикин?!. Биз жуда шошамиз ва сабрсизлик қиламиз. Бесабрлик билан натижани истаймиз. Биз қалбимиз билан ана шу бизни зор кутаётган куч ила жипс лашиш йўлини топишимиз лозим».

Пири муршид Иноят Хон айтади: «Коинотдаги ҳар бир зарранинг, ҳар бир атомнинг туғма онглилигида намоён бўладиган Биру Бор, кўринган ва кўринмаётган ҳаммасини қамраб олган Яратган бор». «Сизнинг усулингиз – ибодат ҳаловатими?» – сўрайди Форд. «Ҳа, ибодат, ўзини унутар даражадаги сомеълик. Дунёнинг моддий объектларидан руҳан ажралиб, қайта ва қайта ўз руҳимизни Оламларнинг, Коинотнинг сарвари билан боғлашдир», – жавоб беради Иноят Хон. «Менинг тушунчамда – дейди Форд, – бу ҳар бир инсоннинг шахсий динидир... Мен дину иймон инсониятга атрофдаги ҳамма нарсада намоён бўлган ҳаққоний куч билан руҳан бирлашиш эшикларини очишига ишонаман. Лекин мен шуни билдимки, агар, сиз айтгандай, буюмлар, мол-дунё, бизнес билан боғлиқ ҳар ёндан босиб келадиган асабий кечинмаларимдан бир лаҳза чекинсам, кучларимнинг, фикримнинг янгиланаётганини сезаман, сиз буни Худо, Онг деб атайверинг, бу фойдали ва дилни қониқтирадиган кучдир».

Иноят Хон, буни ҳам инкор этмаган ҳолда, Биру Борга интилишнинг юқори чўққиси томон йўл борлигини кўрсатади: Банда Биру Бор билан ажралганлик ва бирликни батамом англаганидан сўнг, ҳаққоний фароғат ва чуқур қувончга тўлади, шундай ҳолга тушадики, инсоннинг руҳияти бир лаҳзада бунёдкорга айланади... Масалан, мусаввирнинг илҳом билан яратган асари дастлабки режасидагидан бошқача чиқади. Илҳом инсон ўзини олдига қўйган вазифасига тўла бахш этганда, ўзини унутиб ишлаганда, ташқи дунёдан буткул узилганда, уни яратувчилик ҳисси қамраб олади, у шундай асар яратадики, инсоннинг дили қаъридан у буткул унутган нарсалар қалқиб чиқади. Ярат ган оҳангл арининг ичига ғарқ бўлиб турган мусиқачи ҳам шу жазавададир...» «Ҳаёт, гўзаллик, куч, ҳақиқат ва ҳаловатнинг соҳиби бўлган Биру Бор билан бирлик ҳолати фақат инсон ўзини, нафсини, истакларини унутган ҳолатда юз беради...», – дейди Иноят Хон. «Пири Муршид Хон, – дейди Генри Форд, – сизнинг фикрларингизни барча динларнинг инсонлари тушуна олади... Агар ғайб илмини сўнгигача муҳокама қилишга уринсак, англай олмай қоламиз. Фақат бир нарсани англадимки, оламда ҳадсиз руҳий қудрат яширин ва биз ўзимизни ундан бебаҳра қолдирганмиз. Ва мен инсоният бу қудр ат билан ҳаёт учун муҳим тарзда юзлаша олишига ишонаман». «Демак, Сизнинг Худога ростакамига ишончингиз борми, жаноб Форд?» – сўрай-ди Иноят Хон. «Албатта! – тез жавоб беради Форд. – Ахир, бу олам қачондир яралмаганмиди ва ҳар куни янгиланиш ва яралишда давом этмаяптими?! Мен шунга ишонаманки, бир куни биз шу яратилганларнинг Яратувчиси, ҳаққоний кучнинг манбаи ҳақида, руҳнинг салтанати ҳақида етарлича билиб оламиз ва ўзимиздаги яратувчилик қудратини очамиз.

Қатъий ишончим борки, бугун моддий нарсаларга берилган инсоният эртага руҳиятга эътибор бера бошлайди. Биз бугун фақат ишонишга уринаётган нарсаларни улар эртага аниқ биладилар... Бунинг учун, Аршнинг салтанатига, жаннатга кириш учун болаларнинг беғуборлиги даражасига монанд ҳолда қайтишимиз керакдир».

Иноят Хон сабоғини давом эттираркан: «Биз Шарқда айтамизки, барча моддий ва руҳий дунёда намоён бўладиган Биру Борнинг нурига ҳар бир якка инсон қанчалар чулғаниши инсоннинг муқаррабликка бўлган уриниши ва уни тириклигининг манбаи деб билишига боғлиқдир».

Форднинг қувлиги тутади:

«Ҳар ҳолда мен, руҳнинг изчил фаоллигини ўйлаганда ва унга ишонганда, шу ерни ва шу вақтни ҳам назарда тутаман ва ўйлайманки, у жуда кўп ибодатда ўтираверса, қачон ишлайди, ахир у бу дунёда ҳам нимадир иш қилишга улгуриши керак?!» «Агар у тақводор бўлса, бир қадар вақтини ибодатга ажратса, – деб жавоб беради Иноят Хон, – у қилган ишидан кўпроқ иш қилади, бу ишни ҳалол ва тўкис қилади, ишдан қониқиш ва ҳаловат олади. Мен бу дунёдан юз ўгиришга ва бу дунёда муваффақиятга эришишга қарши тарғиб қилмайман.

Моддий дунёда ютуқларга эришиш, ҳалол ва инсоф билан эришиш баробарида, қалб ва руҳ дунёсини унутмасликка, Биру Борни танишга ва уни билишга чақираман». «Бу рост, – дейди Генри Форд, – тирикликнинг ҳаққоний дастури шу ва биз унга муҳтожмиз!»

Карим БАҲРИЕВ,

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси




Ўхшаш мақолалар

ГЕНРИ ФОРД ВА ИНОЯТ ХОН

ГЕНРИ ФОРД ВА ИНОЯТ ХОН

🕔13:47, 25.07.2020 ✔306

«Кибрнинг таҳликаси шундаки, тарих ғилдираги кейинги айланганда биз, инсон ва миллат ўлароқ, орқага ташлаб юбориламиз...»

Батафсил
  ГЕНРИ ФОРД ВА ИНОЯТ ХОН

ГЕНРИ ФОРД ВА ИНОЯТ ХОН

🕔11:36, 20.07.2020 ✔315

«Кибрнинг таҳликаси шундаки, тарих ғилдираги кейинги айланганда биз, инсон ва миллат ўлароқ, орқага ташлаб юбориламиз...»
 

Батафсил
«УНУТИЛГАН» НАСИҲАТ

«УНУТИЛГАН» НАСИҲАТ

🕔11:21, 20.07.2020 ✔253

ёхуд омон қолган ким?

Айни кунларда ҳаммамиз оғиз-бурнимизни ниқоб билан тўсиб юрибмиз. Бу қайси аъмолимизнинг таъсири эканини ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? 
 

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • ГЕНРИ ФОРД ВА ИНОЯТ ХОН

    ГЕНРИ ФОРД ВА ИНОЯТ ХОН

    «Кибрнинг таҳликаси шундаки, тарих ғилдираги кейинги айланганда биз, инсон ва миллат ўлароқ, орқага ташлаб юбориламиз...»

    ✔ 306    🕔 13:47, 25.07.2020
  •   ГЕНРИ ФОРД ВА ИНОЯТ ХОН

    ГЕНРИ ФОРД ВА ИНОЯТ ХОН

    «Кибрнинг таҳликаси шундаки, тарих ғилдираги кейинги айланганда биз, инсон ва миллат ўлароқ, орқага ташлаб юбориламиз...»
     

    ✔ 315    🕔 11:36, 20.07.2020
  • «УНУТИЛГАН» НАСИҲАТ

    «УНУТИЛГАН» НАСИҲАТ

    ёхуд омон қолган ким?

    Айни кунларда ҳаммамиз оғиз-бурнимизни ниқоб билан тўсиб юрибмиз. Бу қайси аъмолимизнинг таъсири эканини ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? 
     

    ✔ 253    🕔 11:21, 20.07.2020
  • ОНАМ

    ОНАМ

    Ниҳоят, ўқишга кирдим. Нақадар бахтлиман. Онамнинг орзулари рўёбга чиқди. Туну кун ўқиб, изланганим ўз йўлига, аммо элнинг дуоси барибир ижобат бўлишини англаб етдим.
     

    ✔ 478    🕔 10:37, 03.07.2020
  • ОЗОДЛИК ИСТАГИ

    ОЗОДЛИК ИСТАГИ

    «Омон қорақошнинг неварасимисан?..» – деб кампирлар каттаотамга ошкора қарай олишмаганининг ҳиссасидан чиқмоқчидек менга суқланиб қарашарди...

    ✔ 318    🕔 10:31, 03.07.2020
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар