Китоб бу — мўъжиза      Бош саҳифа

ТЕЛБАВОР ҲАҚИҚАТЛАР

«Сиз унақа эмассиз!» Тўла ишонч ва самимият билан айтилган ушбу кичиккина жумла жилд-жилд ёзилган севги қиссаларидан устун бўла олар даражада кучли.

ТЕЛБАВОР ҲАҚИҚАТЛАР

Асли «телба» аталмиш шахс княз Мишкиннинг тилидан айтилиши эса жумланинг кучлилик даражасини янада оширган.

Биз «телба» дея қараган шахс ўзининг бор сумбати билан яхшиликка безанган. Шу хислати туфайли ўзини ҳар бир эзгу иш учун масъул санайди. Фёдор Достоевский «Телба»ни шунчалар моҳирлик билан тасвирлаганки, уни ўқиб туриб, беихтиёр ўзимиздаги жоҳилликларни кўрамиз.

Ҳар қайси инсонда оз миқдорда бўлса ҳам телбалик бордек. Қаттиқ ғазабланган, кучли қўрқув ва саросимада қолган инсоннинг ҳолатини тасвирга олиб секинлаштирилган кадрда кўрилса, эҳтимол, ўша вазиятга тушган инсон ўзини умуман таний олмас. Бу биргина шахсга доир бўлса, шундай буюк телбаликлар тарих қатларига яширинки, улар ҳақида ўқиб-ла қўрқувга тушади инсон.

Танимизга бир ўйлаб кўрайлик, жаҳон урушлари, бутун миллат ва халқларнинг фожиасига айланган хунрезликлар айрим инсонларнинг телбалигидан бошланмаганми? Мишкиннинг телбалиги фақатгина унинг ўзига тегишли. Тутқаноқ тутган пайтида содир қилган ўзи англамаган ҳолидаги айрим хатти-ҳаракатлари унинг ўзидан ўзгага зарар келтирмайди. Соппа-соғ инсонлар томонидан ишлаб чиқилган куч ёрдамида бошқаларга сингдирилган гўзал шиорлару минг хил ранглар билан безалган телба-ликлардан огоҳлантириш бордек бу асарда.

Одатда, биз ўз ақлимизга зид келган ҳар бир ҳолатни телбалик деб ҳисоблаймиз. Баъзи бир ҳолатларимизни қувлигимиз билан пардаламоқчи бўламиз. Аммо княз Мишкин биз билган ва ўйлаган қуйма қолипларга бирор марта тушмайди. У ўзининг болаларча соддалиги, беғуборлиги, самимияти билан қайта-қайта ҳайратлантираверади.

Асар бошланишида сокин турмуш тарзига эга инсонлар ҳаёти, улардаги суҳбатлар ҳам умумий ва маиший гаплардан ташкил топгандек таассуротлантиради. Ва шу орқали ўзига ипсиз, жуда мустаҳкам боғлай олади... Муаллифнинг ўзига хос услуби ўқувчи-китобхон тафаккурига жуда секин таъсир қилади. Аммо ушбу таъсир асар якунида ўзининг кутилган самарасини беради. Ўқувчи шу асарни ўқиш учун сарфлаган вақтига асло афсусланмайди.

Достоевский қаҳрамонлар ҳақидаги хулосани ҳамиша ўқувчига қолдиради. Асарда муаллиф ҳатто у ўртамиёна ёки ёмонликка мойиллиги бор образларнинг ҳам фазилатлари ҳақида қистириб ўтади. Муаллифнинг энг тубан қаҳрамони ҳам баъзи жиҳатлари билан ўзингиздан анча юқори эканини ҳис қиласиз. Асар сизда ана шу ҳиссиётни уйғота олгани билан ҳам алоҳида аҳамиятлидир.

Хуллас, ўзингизга бошқа назар билан бир қараб кўриш, қолаверса биз телба дейдиган одамлар дунёсига бир назар ташлаш учун Фёдор Достоевскийнинг «Телба» асарини ўқиб чиқишни тавсия этамиз.

Зиннура МУҲАММАДАЛИЕВА




Ўхшаш мақолалар

ОСОЙИШТАЛИКДАГИ УРУШЛАР

ОСОЙИШТАЛИКДАГИ УРУШЛАР

🕔15:53, 03.08.2020 ✔37

«–…Мен катта бўлсам милтиқ сотиб оламан.
– Милтиқни нима қиласан?
– Отамни отаман!!!»

Бугунги кунда адабиёт, адабий олам, адабий муҳит анчагина   ривожланмоқда. Бунга ўз ҳиссасини қўшаётган шоир, ёзувчиларимиз   талайгина. Улар орасида таниқли адиб Назар Эшонқул ҳам бор. Бу  ижодкорнинг маҳорати қаҳрамонларидами ё уларнинг табиатида? 

Батафсил
Фарзанд  билан ҳар куни…

Фарзанд билан ҳар куни…

🕔15:52, 03.08.2020 ✔37

«Ким фарзандларини руҳий хасталиклардан сақлашни ва буюк шахсият эгаси бўлишини истаса, қуйидаги тавсияларга риоя қилсин, иншааллоҳ, яхши натижага эришади», дейди Доктор Али Саллобий ва фарзанд билан алоқани мустаҳкамлаш дастурини эътиборимизга ҳавола этади: 
 

Батафсил
ТЕЛБАВОР ҲАҚИҚАТЛАР

ТЕЛБАВОР ҲАҚИҚАТЛАР

🕔13:52, 25.07.2020 ✔187

«Сиз унақа эмассиз!» Тўла ишонч ва самимият билан айтилган ушбу кичиккина жумла жилд-жилд ёзилган севги қиссаларидан устун бўла олар даражада кучли.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • ОСОЙИШТАЛИКДАГИ УРУШЛАР

    ОСОЙИШТАЛИКДАГИ УРУШЛАР

    «–…Мен катта бўлсам милтиқ сотиб оламан.
    – Милтиқни нима қиласан?
    – Отамни отаман!!!»

    Бугунги кунда адабиёт, адабий олам, адабий муҳит анчагина   ривожланмоқда. Бунга ўз ҳиссасини қўшаётган шоир, ёзувчиларимиз   талайгина. Улар орасида таниқли адиб Назар Эшонқул ҳам бор. Бу  ижодкорнинг маҳорати қаҳрамонларидами ё уларнинг табиатида? 

    ✔ 37    🕔 15:53, 03.08.2020
  • Фарзанд  билан ҳар куни…

    Фарзанд билан ҳар куни…

    «Ким фарзандларини руҳий хасталиклардан сақлашни ва буюк шахсият эгаси бўлишини истаса, қуйидаги тавсияларга риоя қилсин, иншааллоҳ, яхши натижага эришади», дейди Доктор Али Саллобий ва фарзанд билан алоқани мустаҳкамлаш дастурини эътиборимизга ҳавола этади: 
     

    ✔ 37    🕔 15:52, 03.08.2020
  • ТЕЛБАВОР ҲАҚИҚАТЛАР

    ТЕЛБАВОР ҲАҚИҚАТЛАР

    «Сиз унақа эмассиз!» Тўла ишонч ва самимият билан айтилган ушбу кичиккина жумла жилд-жилд ёзилган севги қиссаларидан устун бўла олар даражада кучли.

    ✔ 187    🕔 13:52, 25.07.2020
  • ҚУЁШ БАРЧАГА БАРОБАР НУР СОЧ(М)А(Й)ДИ...

    ҚУЁШ БАРЧАГА БАРОБАР НУР СОЧ(М)А(Й)ДИ...

    Уни ўқир экансиз ўз болаларини меҳрибонлик уйларига ташлаб кетаётган ота-оналар, манфаатни кўзлаб фарзандини ўқитмай пул топишга ундаётган одамлар, бойлик сабаб инсонийлик нима эканлигини унутаётган кимсалар кўз олдингиздан ўтади.

    ✔ 181    🕔 13:50, 25.07.2020
  • ТИЛ ҚОМУСИ

    ТИЛ ҚОМУСИ

    Халқнинг эҳтиёжини инобатга олиб, беш жилддан иборат «Ўзбек тилининг изоҳли луғати»нинг янги нашри чоп этилди.
     

    ✔ 434    🕔 10:33, 03.07.2020
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар