Саломатлик      Бош саҳифа

ИНСОНИЯТГА ТАҲДИД СОЛАЁТГАН СЕМИЗЛИК

 Cоvid-19 учун яхши шароит…ми?

Пандемия инсониятни «уй қармоғи»га ташлагани, иш-у ҳаракатдан чеклаб қўйгани – айни ҳақиқат. Камҳаракатлилик аслида инсонни кўплаб касалликларга гирифтор қилади. Бунинг устига, охирги вақтлар уйда ўтириб, эртаю кеч қорин ғамидан ортмай қолганимиз ҳам рост. Ижтимоий тармоқларда ҳам турли хил овқат-у ширинликларнинг суратлари кўпайиб қолгани ҳазиломуз киноялар билан ифодаланмоқда.
 

ИНСОНИЯТГА ТАҲДИД СОЛАЁТГАН СЕМИЗЛИК

Карантиндан чиқиб, ойлаб кўрмаган танишларимни учратганимда, аксарияти уйда «зерикканидан» анчагина вазн йиғганига гувоҳ бўлдим. Бироқ жуда кўпчилигимиз камҳаракатлилик, семизлик инсонга кун келиб, қандай азиятлар олиб келишини, вазнимизга бўлган бефарқлигимиз қайсидир касалликка чалиниш эҳтимолини ошириши мумкинлиги ҳақида ўйлаб ҳам кўрганимиз йўқ. Хўш, вазннинг меъёридан ошиб кетиши инсон учун қанчалик хавфли? Дўмбоқ бўлиш саломатликка қандай салбий таъсир кўрсатади?
Мутахассислар тилида айтадиган бўлсак, тўқималар ва органларда ортиқча ёғ борлиги семизлик дейилади. Шифокорларнинг таъкидлашича, семизликнинг 3 тури мавжуд бўлиб, гипоталамо ва эндокрин тури бу инсонга боғлиқ бўлмаган семизлик ҳисобланади, бироқ ҳозирги кунда жуда кўп учрайдиган, барча давлатлардаги инсонларни қийнаб келаётган бирламчи семизлик инсоннинг ўз саломатлигига бефарқлиги, нотўғри овқатланиш, камҳаракатлилик, яъни зарур жисмоний фаолият йўқлиги билан ривожланади. Оддий қилиб айт­ганда, бир-бирини тўлдирадиган олтита асосий сабаб қуйидагича: юқори калорияли озиқ-овқатларни, шакарли ва спиртли ичимликларни ортиқча истеъмол қилиш, уйқу бузилиши (кам ёки ортиқча уйқу), узоқ муддат телевизор қаршисида ўтириш ва жисмоний фаолият камлиги. Энди бир ўйлаб кўрайлик, карантин давомида қайси омилга алоҳида эътибор қаратдик ёки меъёрдаги вазнимизни сақлаб қолиш учун кун давомида неча соат жисмоний машқлар билан шуғулландик? Бу саволга жавоб бериш чоғида кўпчилигимиз ўйга толишимиз аниқ. Негаки ҳақиқатни айтадиган бўлсак, карантин бизни дангаса, ебётарга айлантириб қўйди.
Статистик маълумотларга қараганда, семизлик муаммоси дунёнинг 20-30 фоиз аҳолисида кузатилар экан. Кичик бўлмаган бу рақамлар ортидан қанчалаб инсон турли хил касалликлар домига тушмоқда ва афсуски семизлик аллақачон эрта ўлим ҳолларининг сабабларидан бирига айланиб улгурди. Ортиқча вазн муаммоси ҳозирги вақтда фақат тиббий эмас, балки ижтимоий аҳамият ҳам касб этмоқда. Чунки ортиқча вазнлилик атеросклероз (қон томирлар ичига зарарли ёғларнинг тўпланиши, томирларнинг торайиши), юрак ишемик, қандли диабет, хафақон (гипертония) касалликлари, саратон, бепуштлик каби хавфларнинг «дунёга келишига» бош сабабчи бўлиши мумкин. Бу каби касалликлар семиз одамларда 2-3 баробар кўпроқ учраб, эрта ногиронликка ва ўлимга олиб келади. Ўйлашнинг ўзи қўрқинчли, лекин афсуски бу ҳақиқат – ортиқча вазн бевақт ўлим хавфини уч марта оширар экан.
Бундан 7-8 йиллар аввал телевизор орқали кўпгина давлатларда тез тайёр бўладиган овқатлар (фаст-фуд)ни кўп истеъмол қилиш оқибатида вазн ортиши ва семизликка дучор бўлаётганлар ҳақида такрор-такрор айтилар эди. У вақтлар бизда ҳозиргидай «фаст-фуд» сотадиган жойлар кўп бўлмаган. Бироқ бугун ҳар қадамда ошхона, кафелар борлигини ҳисобга олсак, уларнинг аксариятини «фаст-фуд» маҳсулотлари сотиладиган овқатланиш жойлари ташкил этади. Кунора лаваш, хот-дог, гамбургер каби тезпишар овқатларни истеъмол қилмасак, нафс қурғурнинг қозони тўймайдигандай.
Балки ҳамёнбоплиги учун ҳам «фаст-фуд»нинг харидори кўпдир? Ёки кўпчиликка манзур келар… Бироқ тезпишар овқатларни ҳаддан зиёд истеъмол қилишнинг зарари, унинг инсон саломатлигига таъсири борасида такрор-такрор уқтирилмаяпти. Семизликка қарши курашиш бугун саломатликда энг охирги поғонага тушиб қолгандай, гўё.

Чирой эмас, саломатлик кушандаси

Семизликка кўпчилик саломатликка хавф солувчи омил деб эмас, балки бор-йўғи чиройни чегараловчи тўсиқ деб қараётгани ачинарлидир. Telegram мессенжери, ижтимоий тармоқлар орқали вазн йўқотувчи дорилар тинмай реклама қилинади. Уларнинг бир донаси «фалон сўм» билан пулланмоқда. Энг қизиғи, кўпчилик шунда ҳам осонини кўзлайдики, битта таблеткани ичса, дарров игна санчилган пуфакдай кичрайиб қоладигандай оздирувчи дориларни излашга тушишади. Аслида, семизликни биргина дори орқали эмас, балки мунтазам жисмоний ҳаракат, қўшимча чора-тадбирлар, шифокор маслаҳати-ю тавсиялари орқалигина бартараф этиш мумкин.
«Ҳозирги вақтда семизлик ҳар қандай ёшда кузатиладиган сурункали метаболик касаллик ҳисобланади, аҳолининг умумий касалланиш ва ўлими ҳолатлари кўпайиши билан кечади. Дори-дармонлар фақат қисқа муддатли яхшиланишга эришиш имконини беради, аммо доимий ва узоқ муддатли таъсирга эга эмас. Агар дорилар билан даволаш курсини тугатгандан кейин бемор ўзининг турмуш тарзини ўзгартирмаса ва парҳезли тавсияларга амал қилмаса, тана вазни яна тезда ортади. Бугунги кунда ирсий семизликдан ташқари, овқатланиш тартибига тўғри риоя қилмаслик, вазннинг меъёрига аҳамият бермаслик оқибатида ортиқча вазнли инсонлар сезиларли кўпайган, — дейди Навоий шаҳар 27-сонли оилавий поликника бош шифокори Нурмурод Бобоёров. — Энг ёмони, бунинг ортидан юрак, эндокрин, онкологик, психологик, репродуктив ва бошқа касалликлар хавфи ҳам ортади. Натижада биз охирги йилларда қандли диабет, гипертония, юрак оғриғи каби касалликка чалинган беморларни кўп учратяпмиз. Бугун семизликка қарши курашиш, вазнимиз меъёрига эътиборли бўлиш ҳар қачонгиданда муҳимдир».

Семизларда коронавирус хавфи юқори…ми?

Нью-Йорк университети қошидаги Лангон тиббиёт маркази врачлари март ойида коронавирус юқтириб, шифохонага ётқизилган 4000 беморни таҳлилдан ўтказишган. Маълум бўлишича, жиддий семизлик, 40 килограммдан зиёд ортиқча вазнга эга бўлган, 65 ёшдан ошган инсонларнинг шифохонага ётқизилиш эҳтимоли жуда катта. Семизликка йўлиққанларга уч баробар кўпроқ интенсив терапия керак бўлар экан, чунки семизлик шамоллаш жараёнлари ҳосил бўлиш эҳтимолини кучайтиради, деган Лангон маркази доценти Кристофер Петрилли.
Дарҳақиқат, юртимизда ҳам Covid-19 билан оғриб, касаллик оғир кечиши оқибатида ўлим ҳолатлари юз берган аксарият ўрта ёшдаги кишиларда семизликнинг маълум бир даражаси аниқланган. Ҳолатни ўз кўзи билан кўрган, коронавирусга чалинган беморларни даволашда иштирок этган юқумли касалликлар шифокори Жалолиддин Бердиев ҳам юқоридаги сўзларни тасдиқлади: «Ҳақиқатан ҳам, семизликнинг қайсидир даражасига чалинган, қандли диабет билан оғриган, бирор сурункали касали бор инсонларда коронавирус оғир кечди ва бу беморларда ўлим ҳолатлари кўп кузатилди. Умуман олганда, семиз инсон организми билан вазни нормал ҳолатдаги инсон ички органлари ўртасида катта фарқ бор. 

Чунки вазни меъёрдаги одамлар тўқималарида кислота алмашинуви нормал ҳолатда бўлса, семизлик билан азият чекаётганларда қон айланиш, организмни кислород билан таъминлаш даражаси паст ҳолатда бўлади.

Вазн ошган сари одамнинг ички орган ва тўқималари ишлаши қийинлашиб, физиологик жараёнлар бузилиб боради. Бунинг устига, пневмония бошланганидан сўнг, вазият янада мураккаблашади.
Бирор киши ортиқча вазнга эга бўлса, унинг танасида ёғ миқдори кўпаяди, жисмоний чидамлилик ва ўпканинг ҳажми паст бўлади. Кислородни бутун танага етказиб бериш учун кўп ҳаракат талаб этилади. Бу юрак ва қон оқимига таъсир қилади. Айнан организмнинг кўплаб қисмларида кераксиз ёғ қатлами пайдо бўлиши, моддалар алмашинуви бузилиши натижасида вазни оғир одамларда касаллик ҳолати икки-уч баробар қийин кечади. Беморларни даволаш мобайнида шунга амин бўлдимки, семизлик коронавирус инфекциясини касалхонага ётқизиш хавфини икки баравар оширади. Аслида, кўпгина касалликларнинг олдини олишга ортиқча вазндан воз кечиш ва даволаш орқали эришилади».
Ғарб олимлари коронавирус инфекцияси хавфини оширадиган омиллар сирасига биринчи ўринда, семизликни киритишмоқда, чекиш ва камҳаракатлилик ҳам бундан мустасно эмас. Бугунги кунда семириб кетиш юқумли бўлмаган пандемия деб ҳам аталмоқда. Бундан келиб чиқадики, семизлик – алоҳида эътибор талаб этадиган глобал муаммо.
Нашрларда АҚШда коронавирус билан касалланган «оғир беморларнинг» 48,3 фоизи ортиқча вазнли одамлар экани, хабар берилган. Бироқ бизда бу ҳақида на статистика келтирилди, на атрофлича маълумот берилди. Биз оддий ҳол деб баҳолаган муаммо, аслида, қандай аянчли оқибатларга олиб келишини бутун дунё тажрибаси, бугунги мураккаб шароит исботлаб турибди. Семизликка фақатгина гўзаллик душмани сифатида эмас, балки саломатликнинг кушандаси сифатида қараш вақти келди, чамамда.
Маҳфуза ПЎЛАТОВА,
«Оила даврасида» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Коронавирус  инфекцияси билан ким кўпроқ касалланади?

Коронавирус инфекцияси билан ким кўпроқ касалланади?

🕔09:38, 28.09.2020 ✔531

Аҳолини қизиқтирган саволларга Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Абдусаматова жавоб берди.

Батафсил
«ДАВЛЕНИЕ»  ОШИБ КЕТГАНДА…

«ДАВЛЕНИЕ» ОШИБ КЕТГАНДА…

🕔09:05, 28.09.2020 ✔526

ёхуд кўринмас душманни қандай «тутиш» мумкин?
 

Батафсил
Глаукома — қайтариб бўлмайдиган касаллик

Глаукома — қайтариб бўлмайдиган касаллик

🕔13:07, 28.08.2020 ✔625

Глаукома (юнон тилидан таржима қилинганда «денгизнинг яшил ранги» деган маънони англатади) даволанмаса, кўзнинг бутунлай кўрмай қолишигача олиб келиши мумкин бўлган прогрессив касалликдир. Ҳозирги вақтда глаукома деганда кўпинча келиб чиқиши турли бўлган касалликлар гуруҳи тушунилади. Ушбу касалликларнинг ривожланишига нима сабаб бўлганлиги борасида ҳали, ҳамон аниқ бир тўхтам мавжуд эмас. Глаукома ҳар қандай ёшда пайдо бўлиши мумкин, аммо кўпинча у қарияларда ривожланади.
 

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Коронавирус  инфекцияси билан ким кўпроқ касалланади?

    Коронавирус инфекцияси билан ким кўпроқ касалланади?

    Аҳолини қизиқтирган саволларга Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Абдусаматова жавоб берди.

    ✔ 531    🕔 09:38, 28.09.2020
  • «ДАВЛЕНИЕ»  ОШИБ КЕТГАНДА…

    «ДАВЛЕНИЕ» ОШИБ КЕТГАНДА…

    ёхуд кўринмас душманни қандай «тутиш» мумкин?
     

    ✔ 526    🕔 09:05, 28.09.2020
  • Глаукома — қайтариб бўлмайдиган касаллик

    Глаукома — қайтариб бўлмайдиган касаллик

    Глаукома (юнон тилидан таржима қилинганда «денгизнинг яшил ранги» деган маънони англатади) даволанмаса, кўзнинг бутунлай кўрмай қолишигача олиб келиши мумкин бўлган прогрессив касалликдир. Ҳозирги вақтда глаукома деганда кўпинча келиб чиқиши турли бўлган касалликлар гуруҳи тушунилади. Ушбу касалликларнинг ривожланишига нима сабаб бўлганлиги борасида ҳали, ҳамон аниқ бир тўхтам мавжуд эмас. Глаукома ҳар қандай ёшда пайдо бўлиши мумкин, аммо кўпинча у қарияларда ривожланади.
     

    ✔ 625    🕔 13:07, 28.08.2020
  • ИНСОНИЯТГА ТАҲДИД СОЛАЁТГАН СЕМИЗЛИК

    ИНСОНИЯТГА ТАҲДИД СОЛАЁТГАН СЕМИЗЛИК

     Cоvid-19 учун яхши шароит…ми?

    Пандемия инсониятни «уй қармоғи»га ташлагани, иш-у ҳаракатдан чеклаб қўйгани – айни ҳақиқат. Камҳаракатлилик аслида инсонни кўплаб касалликларга гирифтор қилади. Бунинг устига, охирги вақтлар уйда ўтириб, эртаю кеч қорин ғамидан ортмай қолганимиз ҳам рост. Ижтимоий тармоқларда ҳам турли хил овқат-у ширинликларнинг суратлари кўпайиб қолгани ҳазиломуз киноялар билан ифодаланмоқда.
     

    ✔ 675    🕔 11:23, 25.08.2020
  • ТАНАМИЗДАГИ ХОЛ хавфли бўлиши мумкин

    ТАНАМИЗДАГИ ХОЛ хавфли бўлиши мумкин

    Меланома – меланотситлар (меланин пигментини ишлаб чиқарувчи тери ҳужайралари)дан пайдо бўладиган ўсма бўлиб, сўнгги ўн йиллар давомида бу касаллик билан оғриш ҳолатлари кўпайган. 75 фоиздан ортиқ меланомалар терида жойлашган холлар ёки сепкиллар ўрнида ривожланади. Шу сабабли мутахассислар танадаги холларни доимо назорат қилиб бориш ва улардан бирортасининг кўриниши шубҳа уйғотса дарҳол онколог шифокорга кўринишни маслаҳат бермоқда.
     

    ✔ 405    🕔 10:30, 17.08.2020
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар