Коронавирус билан касалланиш болаларда бирор асорат қолдирадими? 


– Коронавирусдан сўнг болаларда бош оғриғи, йўтал ва ҳазм қилиш аъзолари фаолиятидаги бузилишлар сақланиб қолади.
Болалар коронавирус олдида аввал ўйлагандан кўра кўпроқ заифроқ бўлиб чиқди – уларнинг кўпчилигида ҳатто тузалгандан кейин ҳам салбий асоратлари сақланиб қолади. Бу ҳақда «The Wall Street Journal» хабар берди.
Америкалик шифокорлар COVID-19 дан сўнг болаларда бош оғриғи, йўтал ва ҳазм қилиш аъзолари фаолиятидаги бузилишлар сақланиб қолишини кўпроқ қайд эта бошлади. Шунга қарамай, уларнинг аксарияти вирусни енгил шаклда ўтказиши тасдиқланган.
Болаларда мультисистемали яллиғланувчи синдром деб аталувчи асорат энг кўп учрайди. Таъкидланишича, АҚШда 9 июлдан буён касалликни юқтирган болалар сони икки баравар кўпайган.
Коронавирусга чалинган кўпгина болаларда Кавасаки касаллигини эслатувчи кўплаб яллиғланишлар қайд этилган. Кейинроқ COVID-19 фонида болаларда ҳалокатли гиперцитокинемия — организм тўқималари шикастланишига олиб келувчи назорат қилиб бўлмайдиган яллиғланиш ривожланиши мумкинлиги ҳам исботланган.


Экспресс-тест таҳлили тартиби қандай ва у кимларда ўтказилади?


– Иммуноглобулин М ва G синфига кирувчи антитаначалар тезкор тестлар, яъни, сезгирлиги 85 фоиздан, спецификлиги эса 95 фоиздан кам бўлмаган очиқ ва ёпиқ турдаги иммунофермент таҳлили тўпламлари билан аниқланади.
Бунда М синфига кирувчи антитаналар ёки COVID-19га қарши йиғинди антитаначалар ижобий бўлган барча беморлар тўғрисида шошилинч хабар Санитария-эпидемиологик осо­йишталик марказига берилади ва улар қўшимча равишда COVID-19га ПЗР таҳлилида текширилади.
ПЗР таҳлили манфий, лекин G синфига кирувчи антитаначалар ёки COVID-19га қарши йиғинди антитаначалар текшириш натижаси ижобий бўлган шахсларда иммунитет пайдо бўлган ва COVID-19дaн ҳимояланган деб ҳисобланади. 
ПЗР таҳлили жавоби мусбат бўлганда текширилувчи коронавирус инфекцияси билан касалланган деб ҳисобланади ва касаллик кечиши даражасига қараб даволанишга юборилади.

Коронавирусдан соғайган кишилар ушбу хасталикка яна қайта чалиниши мумкинми?


– Гонконг университети тадқиқотчилари коронавирусни қайта юқтириб олиш бўйича дастлабки ҳолат тасдиқлангани ҳақида маълум қилди.
33 ёшли эркакда у COVID-19га чалиниб, касалликдан тузалганидан тўрт ярим ой вақт ўтиб яна инфекция юқтириб олиш ҳолати кузатилган. Бемор биринчи марта коронавирус инфекциясига чалинганида унда касалликнинг енгил белгилари кузатилган, ҳозирда ушбу аломатлар ҳам мавжуд эмас.
Олимларнинг фикрича, так­рорий инфекция эркак Испаниядан қайтганидан кейин янги вирус томонидан қўзғатилган. Вирус геноми текширилганида коронавируснинг иккинчи штамми биринчисидан фарқли экани ва июль-август ойларида Европада тарқалган штаммга ўхшаш экани аниқланган.
«Koronavirus Info»
Телеграм канали
материаллари асосида
таёрланди.




Ўхшаш мақолалар

1 ОКТЯБРДАН НИМАЛАР ЎЗГАРАДИ?

1 ОКТЯБРДАН НИМАЛАР ЎЗГАРАДИ?

🕔11:20, 02.10.2020 ✔389

Ўзгараётган акциз солиғи ставкалари, тадбиркорлар учун янги имтиёз, кучга кираётган янги тартиблар

Батафсил
КОРОНАВИРУС Мактаблар очилгач, вазият ёмонлашадими?

КОРОНАВИРУС Мактаблар очилгач, вазият ёмонлашадими?

🕔09:04, 28.09.2020 ✔459

Саволларга Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси
Барно АБДУСАМАТОВА жавоб берди.

Батафсил
КОРОНАВИРУС

КОРОНАВИРУС

🕔13:05, 28.08.2020 ✔609

Коронавирус билан касалланиш болаларда бирор асорат қолдирадими? 

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • 1 ОКТЯБРДАН НИМАЛАР ЎЗГАРАДИ?

    1 ОКТЯБРДАН НИМАЛАР ЎЗГАРАДИ?

    Ўзгараётган акциз солиғи ставкалари, тадбиркорлар учун янги имтиёз, кучга кираётган янги тартиблар

    ✔ 389    🕔 11:20, 02.10.2020
  • КОРОНАВИРУС Мактаблар очилгач, вазият ёмонлашадими?

    КОРОНАВИРУС Мактаблар очилгач, вазият ёмонлашадими?

    Саволларга Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси
    Барно АБДУСАМАТОВА жавоб берди.

    ✔ 459    🕔 09:04, 28.09.2020
  • КОРОНАВИРУС

    КОРОНАВИРУС

    Коронавирус билан касалланиш болаларда бирор асорат қолдирадими? 

    ✔ 609    🕔 13:05, 28.08.2020
  • Маҳалла рўйхатига киритилмаган бўлса...

    Маҳалла рўйхатига киритилмаган бўлса...

    Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Саодат Боймирзаева АОКА ҳузуридаги штабда ташкил этилган брифингда муҳим саволларга жавоб берди:
     

    ✔ 767    🕔 10:39, 17.08.2020
  • Таълим кредити кимларга берилади?

    Таълим кредити кимларга берилади?

    Марказий банк ахборот хизмати раҳбари ­Акмал Назаров АОКА ҳузуридаги штабда ўтказилган брифингда аҳолидан тушган айрим саволларга жавоб қайтарди:
     

    ✔ 511    🕔 10:36, 17.08.2020
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар