Олтинчи туйғу      Бош саҳифа

БОЛАЛАРГА СИНГДИРИЛАЁТГАН ИЛЛАТЛАР ёхуд тарбия фақат мактабга боғлиқ эмас!

Айрим ёш ота-оналар боланинг фақат индивидуал ривожланиши билан ўралашиб қоладилар. Уларга баъзида ҳайрон қоласан. Фарзандининг чақалоқлигиданоқ ундан «вундеркинд»ни шакллантиришга ҳаракат қилади. Албатта, ҳаммамиз ҳам фарзандимиз кун келиб даромадли касбнинг муваффақиятли эгаси бўлишини хоҳлаймиз. Уларни шундай тарбиялашга интиламиз. Аммо...
 

БОЛАЛАРГА СИНГДИРИЛАЁТГАН  ИЛЛАТЛАР ёхуд тарбия  фақат мактабга боғлиқ эмас!

Қандай қилсак, бой-бадавлат бўлади, деган орзудаги ота-оналар билан суҳбатда бу аён бўлиб қолмоқда. Тарбия борасида солиштирганда ҳам фалончи олигарх эталон қилиб олинади доим. Болага номи чиққан машҳурлар исмини қўйиш ҳам удум бўлган. Ҳозир бошланғич синфлардаги болаларнинг аксарият исмлари ўша кишиларга ўхшаб юрсин, деб ният қилинади. Ойбек, Бобур, Низомиддин каби исмларни қўйиш камайиб кетаётганлиги ачинарли.
Маълум вақтларда зиёлиларга қиёсланган исмлар энди кам қўйиляпти. Ахир яхши ният билан қўйилган исм ҳам кўрк. Биз ота-оналар болада ривожлантириш мумкин бўлган барча нарсаларни ривожлантирармиз, бироқ, инсоний жиҳатлар, хулқ-атворнинг оддий қоидалари эса бироз четга чиқиб қолгандек гўё. Муҳими – ғалаба сари олға, ўзгалардан ёмонроқ бўлмаслик, улгуриш ва енгиш. Болада худбинлик учқунлари ёшлигиданоқ шаклланиб бормоқда.
Биз билиб-билмай шу каби ёмон иллатни болага сингдириб қўяётганимизни пайқай олмаяпмиз. Янги ўқув йили бўсағасида турибмиз. Бу йилдан бошлаб барча синфлар кесимида Тарбия фани жорий этиляпти. У қандай самара беради, буни вақт кўрсатади. Назаримда, тарбия фақат мактабга боғлиқ эмас, балки оила, маҳалла ва кенг жамоатчиликка боғлиқ.

Баъзида ҳатто ўзимиз ҳам ёшларга ғамхўрлик ва обрў, эзгулик ва ҳашамат ўртасида тўғри танловни кўрсата олмаймиз. 

Шунинг учун ҳам ўз шахсиятингиз, чегараларингиз, қобилиятингиз ва имкониятларингизни ҳимоя қилиш – тўғри ва ижобий ҳолат. Бироқ ўзгаларнинг айнан шу ҳуқуқларини тан олишингиз жуда муҳим. Хўш, болага биз нималарни ўргатмай доғда қолмоқдамиз?
Биринчидан, эзгулик, ўзгаларга ёрдам қўлини узатиш, ғамхўрлик. Интернет, мобиль алоқа ва исталган ахборотни олиш имкониятига эга болалар ота-онаси ва ўқитувчилари уларга ҳаётнинг фақат қора томонларини кўрсатишларига эҳтиёж сезишмайди. Улар буни телевизион янгиликлар, Youtube тармоғидаги роликлар орқали билиб олишади. 
Ҳа, (юмшоқ қилиб айтганда) дунё мукаммал эмас, бироқ бу одамлар фақат бир-бирига зарар етказишнигина билади дегани ҳам эмас. Цивилизациянинг бугунги кунга қадар барҳаётлигининг сабаби – бизнинг эзгулик ва ёрдамга ишончимиз. 
Яқинда шаҳримиз маҳалларидан бирида бир неча уй бирданига ёниб кетди. Маҳалла аҳли шу хонадон жабрдийдаларига қўлдан келганича маблағ тўплашга киришишди. Шунда ажойиб бир тарбиявий воқеа ёз берди. Дониёр исмли 6-синф ўқувчиси ҳар куни отасининг топшириғи билан 2000 сўмга икки буханка нон олиб, қолган қайтимига ўзига музқаймоқ олишга келишилган экан. Дўкон қаршисидаги ёниб кетган уйларни кўриб, Дониёр қолган арзимаган пулига музқаймоқ ейишдан воз кечиб, яъни болалик ширин нафсини тийиб, талафот кўрганларга маблағ тўплаётган маҳалла вакилига бориб жабрдийдаларга ёрдам деб ўзининг арзимасада ҳиссасини қўшди. Бу воқеа гувоҳларни ларзага келтирди. Шу мурғак қалб эзгуликнинг энг каттасини қилди. Кейин билсак, боланинг оиласида ҳаммага ёрдам бериш одати бор экан. 
Иккинчидан, миннатдор бўлиш ва «Раҳмат» айтиш кўникмаси. Тавозели, мулойим ва маданиятли бўлиш – жуда муҳим. Бу нафақат яхши хулқ белгиси, балки ўзингизда мавжуд бўлганини қадрлаш ва ҳаётни ҳурмат қилиш ҳамдир. Китоб ўқиган киши ҳар қачон маданиятли бўлади. Бадфеълдан ҳамма қочади. Болалигида сўконғич бўлган бола катта бўлганида ҳам шу феъли билан қолади.
Яхшилик қилган одамга доим раҳмат айтиш ва ўз миннатдорлигини изҳор қилиш одамийлик мулки. Чегара доирасида тавозели бўлиш кишининг ички маданиятини билдиради. Ҳозир ёши катталарни ҳурмат қилмайдиганлар орамизда учрамоқдаки, бу бетарбиялик­лар шубҳасиз хунук кўринади. Корея, Япония каби мамлакатлардаги инсонларнинг тавозесига киши ҳавас қилади. Бизда ҳам қўли доим кўксида бўладиган болаларимиз йўқ эмас. Бирор иш буюрсангиз, «Хўп бўлади», дейишлик кишининг одоби дейилади. Аммо, ёш амалдорларнинг баъзи беодоблиги ҳам учрамоқда. Хайрият, булар озчилик.
Учинчидан, ёқимли суҳбатдош бўлиш, мулоқот қилиш кўникмаси. Ўзгалар гапини бўлмасдан тинглаш, чуқур маъноли ва танқидли фикрларни ичда сақлай билиш – дўстга эга бўлишни истайдиган киши учун муҳим хусусиятлардан бири. Албатта, ҳаётда суҳбат қуриш истагини уйғотувчи кишилар ҳар доим ҳам мавжуд бўлавермайди. Жиғингизга тегадиган қўшни, эзма қариндош ҳам учраб туради, бироқ қўполлик кўпинча можаро ва зиддиятларни келтириб чиқаради. 
Тўртинчидан, ташқи кўринишнинг тартиблилиги. Сўнгги урфда кийиниш мумкин, бироқ ювилмаган сочлар ташқи кўринишга кўрк бермаслиги ва кишида ишончни сўндириши аниқ. Инсонда ички маданият ва ташқи маданияти ҳам ниҳоятда гўзал бўлиши лозим. Ҳозир ота-оналар болаларини соф миллий кийимларимиздан воз кечдириб мутлақо ғарбча, бизга умуман ярашмаган кийимларни – ўғил болаларга калта пайпоқ, тор ва тиззаси йиртиқ шим кийдирмоқдаларки, бу соғлиққа ҳам, ор-номусимизга ҳам зид. Кийим масаласида ҳамиша ўртамиёналик, замонасига, миллатига мос бўлиш яхши.
Бешинчидан, бемаъни сўзлар ва салбий ибораларсиз тоза нутқ. Барча грамматик хатолар учун уришиш шарт эмас, бироқ нутқ маданияти – инсон учун муайян даража ва имконият демак. Болаларга фикрини аниқ баён этиш, ўз нуқтаи назарини суҳбатдошига етказа билиш, бой луғат захирасига эга бўлишда ёрдам беринг. Ана ўшанда уларни келажакда кўплаб муаммо ва ноқулай вазиятлардан халос этасиз.
Агар китоб ўқимаса, сўз бойлигини қаердан олади бола? Агар ота-она китоб ўқимаса, аҳвол бундан баттар бўлади. Уйида битта ҳам китоби йўқ оилалар бор. Ваҳоланки, шу оилаларнинг моддий бойлиги бисёр. Фақат маънавий бойликдан қисилиб қолганини ўзлари ҳам билишмайди. 
Олтинчидан, бағрикенглик (толерантлик) – ота-оналар ўз фарзандларига бериши лозим бўлган энг муҳим қад­риятлардан. Бутун дунё учун бу ҳали ҳам оғриқли нуқта. Бироқ жигарбандларимиз зўравонлик зулмни уйғотиши, сабр ва ўзганинг нуқтаи назарини қабул қилиш – ўзаро ишонч ва тотув ҳаёт кечиришнинг ягона калити эканини билиши лозим. Ҳар қандай миллат, дин ажратиш ҳамма даврларнинг энг жирканч иллатлари бўлиб келган. 
Еттинчидан, дунёга илмий нигоҳ. Биз ва сайёрамиз муайян қонунлар бўйича яшаймиз. Илм-фан туфайли замонавий цивилизация ютуқларига эришилган. Кўпчилик учун илмий қонуниятларни тушуниш осон эмас, бироқ барини юқори кучлар томонидан амалга оширилган деб тушуниш ҳам аҳмоқона ҳолат. Айнан илм-фан болаларга ҳаёт асосини англаш ва фирибгарлар қўлига тушиб қолмаслик имконини беради. Яна гап китобга, турли-туман «Болалар энциклопедия»ларини ўқишга тақалаверади. Очиғи, болалар фантастик китобларни ўқимай қўйди. Афсуски, фантастик китоблар ҳам ёзилмаяпти. Техника, муҳандислик илмига қизиқиш бўлмас экан, ривожланиш бўлмайди. Рақамли дунё, иқтисоднинг талаби шу.
Саккизинчидан, табиат ва атроф-­оламга ғамхўрлик билан муносабатда бўлиш. Бу масалада чиройли ва баланд­парвоз гаплар билан чегараланишнинг ўзи етарли эмас. Йўлакнинг ифлослиги, гулларнинг пайҳон қилингани, чиқиндининг идишга солинмаслиги устидан шикоят қиламиз. Бироқ ўз-ўзимизни назорат қилиб, бунга фарзандларни ҳам ўргатишни ҳеч ким маън этмайди. Болалар сақич чайнаб ерга отмоқдалар, писта чақиб, атрофни ифлос қилмоқда. Биз ҳамон бефарқмиз. Япония мактаб­ларида болалар ҳафтани бир кунида мактабларини ўқитувчиси бошчилигида қиртишлаб тозалайдилар. 
Германияда йўлаклар айни болалар иштирокида ювилади. Ҳамма нарса ҳар йили бўялади. Бунда айни мактаб ўқувчилари фаол. Бизда ота-оналар бу каби юмушларни бошқалар қилиб беришини талаб қилишдан нарига ўтмайди. Ҳеч ким меҳнат қилиб ўлиб қолган эмас. Ҳашар, шанбаликлар мажбурий меҳнат эмас, балки миллий одатларимиз. Озодалик иймоннинг бир бўлаги. Ҳамма ўз атрофини ораста қилмаса, унга биров келиб қилиб бермайди. Ҳозирги болаларга озгина иш буюрсанг, ота-оналари эътироз билдирмоқда.
Тўққизинчидан, орзу қилиш, хаёлот оламига шўнғиш, тасаввур оламини бойитиш, янги нарсаларга интилиш, ўз олдига мақсадлар қўйиш – баланд­ликларга интилишни болаларга ўргатишимиз керак. Яхши ният – ярим давлат. Яхши ниятга фаришталар ҳам омин, деб туради. Бу одатий нарсалардан ташқарига чиқиш, дунёқарашни кенгайтириш, оламни турли бурчакдан кўриш имконини беради.
Ўнинчиси, ҳалол ва сабрли бўлиш. Ўзгалар ҳақидан қўрқиш. Ҳаётимизнинг асоси ҳам мана шунда. Барча таълим ва тарбия воситалари шу эзгу ишга йўналтирилиши даркор.

Бахтиёр КАРИМОВ,
Ўзбекистон Республикаси
халқ ўқитувчиси




Ўхшаш мақолалар

ТУҒИЛИШДАН ОЛДИНГИ ҲАЁТ

ТУҒИЛИШДАН ОЛДИНГИ ҲАЁТ

🕔09:21, 28.09.2020 ✔453

ёхуд уч зулмат ичидаги ёруғлик

Оламдаги ҳар бир ҳодиса сабаб ва қонуниятларсиз вужудга келмайди. Аллоҳ таоло табиат ҳодисаларини бир-бири билан мустаҳкам боғланган қонунлар асосида барпо бўлишига боғлиқ қилиб қўйган. Бу қонуниятлар шунчалик дақиқ ва мукаммалки, уларнинг бири издан чиқса, бошқасига таъсир қилмай қолмайди.

Батафсил
ФАРЗАНДИНГИЗ ЧАПАҚАЙМИ?..

ФАРЗАНДИНГИЗ ЧАПАҚАЙМИ?..

🕔09:08, 28.09.2020 ✔464

«Мажбурий ижро»ни тўхтатинг

Сизга ҳам чап қўлда ёзадиган ёки асосий юмушларни чап қўл орқали бажарадиган инсоннинг ҳаракатлари ғалати туюлганми ҳеч?

Батафсил
УЙДАГИ ЭРТАК ҚАҲРАМОНЛАРИ

УЙДАГИ ЭРТАК ҚАҲРАМОНЛАРИ

🕔09:07, 28.09.2020 ✔449

Болажонлар ўзлари биладиган эртак қаҳрамонлари ёки ҳайвонларга эга бўлишни ёқтиришади. Моҳир педогог Азиза Жумамуротова бу эҳтиёжнинг ўрнини тўлдиришнинг ажойиб йўлини топди.
 

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • ТУҒИЛИШДАН ОЛДИНГИ ҲАЁТ

    ТУҒИЛИШДАН ОЛДИНГИ ҲАЁТ

    ёхуд уч зулмат ичидаги ёруғлик

    Оламдаги ҳар бир ҳодиса сабаб ва қонуниятларсиз вужудга келмайди. Аллоҳ таоло табиат ҳодисаларини бир-бири билан мустаҳкам боғланган қонунлар асосида барпо бўлишига боғлиқ қилиб қўйган. Бу қонуниятлар шунчалик дақиқ ва мукаммалки, уларнинг бири издан чиқса, бошқасига таъсир қилмай қолмайди.

    ✔ 453    🕔 09:21, 28.09.2020
  • ФАРЗАНДИНГИЗ ЧАПАҚАЙМИ?..

    ФАРЗАНДИНГИЗ ЧАПАҚАЙМИ?..

    «Мажбурий ижро»ни тўхтатинг

    Сизга ҳам чап қўлда ёзадиган ёки асосий юмушларни чап қўл орқали бажарадиган инсоннинг ҳаракатлари ғалати туюлганми ҳеч?

    ✔ 464    🕔 09:08, 28.09.2020
  • УЙДАГИ ЭРТАК ҚАҲРАМОНЛАРИ

    УЙДАГИ ЭРТАК ҚАҲРАМОНЛАРИ

    Болажонлар ўзлари биладиган эртак қаҳрамонлари ёки ҳайвонларга эга бўлишни ёқтиришади. Моҳир педогог Азиза Жумамуротова бу эҳтиёжнинг ўрнини тўлдиришнинг ажойиб йўлини топди.
     

    ✔ 449    🕔 09:07, 28.09.2020
  • БОЛАЛАРГА СИНГДИРИЛАЁТГАН  ИЛЛАТЛАР ёхуд тарбия  фақат мактабга боғлиқ эмас!

    БОЛАЛАРГА СИНГДИРИЛАЁТГАН ИЛЛАТЛАР ёхуд тарбия фақат мактабга боғлиқ эмас!

    Айрим ёш ота-оналар боланинг фақат индивидуал ривожланиши билан ўралашиб қоладилар. Уларга баъзида ҳайрон қоласан. Фарзандининг чақалоқлигиданоқ ундан «вундеркинд»ни шакллантиришга ҳаракат қилади. Албатта, ҳаммамиз ҳам фарзандимиз кун келиб даромадли касбнинг муваффақиятли эгаси бўлишини хоҳлаймиз. Уларни шундай тарбиялашга интиламиз. Аммо...
     

    ✔ 739    🕔 13:11, 28.08.2020
  • Ўсмирлик депрессияси

    Ўсмирлик депрессияси

    Ҳайт тарзидан қониқмаслик ва ўзини бахтсиз сезиш қандай оқибатларга олиб келмоқда?

    ✔ 2689    🕔 10:24, 13.03.2020
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар