Ўзлик      Бош саҳифа

МАЪРИФАТНИ АНГЛАШ ЙЎЛИДА

улкан ишларга қўл урилмоқда

МАЪРИФАТНИ АНГЛАШ ЙЎЛИДА

Август ойида ёмғир шаррос қуйганини сира эслолмайман. Тарихнинг ҳам булутли кунлари ҳақида ўйлар эканман, давлатимиз раҳбарининг маърифатпарвар жадид боболаримиз ҳақидаги фикрлари хаёлда чарх уриб айланаверади. Чўлпон, Фитрат, Абдулла Қодирий, Мунаввар Қори, Беҳбудий каби боболаримизнинг орзу-интилишлари, мақсад-муддаоси не эди?.. 
«...Улар иморат қурмаган. Ўзига бойлик изламаган. Бирдан-бир хазинаси – минг машаққат билан топган пулларига кутубхона қурган. Хусусан, «Турон» кутубхонасини барпо этиб, ўзларига тирик ёдгорлик ўрнатиб кетган». Президентимизнинг бу сўзлари Чўлпон, Фитрат, Мунаввар Қори, Абдулла Қодирий, Маҳмудхўжа Беҳбудий каби маърифатпарвар боболаримизнинг ҳаёт йўли, умр мазмуни, орзу-интилиши, мақсад-муддаоларининг содда, равон, лўнда ифодасидир. 
Баъзан фақат қорин ғами, ўткинчи ҳашамлару ҳою-ҳавасларни устувор билганларнинг «Мустақиллик нима берди?..» қабилидаги калтабин саволларига дуч келишимиз табиий. Истиқлол Ватан озодлиги, ҳуррият учун курашган боболаримизнинг пок номларини тиклаш, тарихни холис ўрганиш, унинг миллат назаридан четда қолган, яна ҳам аниқроғи одамлар онгидан атай ўчириб ташланган саҳифаларини қайта тиклаш имконини бергани билан ҳам қадрлидир. 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи самарали фаолият кўрсатмоқда. Тарихнинг одамлар кўзидан нари бўлган жиҳатларига доир изланишлар фаол олиб борилмоқда. Кейинги йиллар давомида бу борадаги ишлар янада янгича маъно-мазмун билан бойиди. Атоқли боболаримиз, адабиёт, миллат фидойилари бўлган ёзувчи ва шоирлар номи билан аталувчи ижод мактаблари фаолият бошлади. 
Оддий мисол. Ўтган йилнинг декабрь ойида пойтахтимизда эъзозли адиб Абдулла Қодирий ҳайкали, унинг номидаги ижод мактаби, музей, уй-музейи барпо этилди. Юбилей санаси ғоят кўтаринки руҳда ўтказилди. Жадидлар тарихи, фаолияти билан бевосита боғлиқ бўлган «Турон» кутубхонаси янги масканда қад ростлади. Адиб умри кечган ҳовли-хонадонда ўша давр муҳитини мужассам этган уй-музей очилди. 
Мамлакатимизда миллат ўзлигини англаши йўлида улкан ишларга қўл урилмоқда. Абдулла Қодирийнинг «Ўткан кунлар»ини билмаган китобхонни топиш мушкул юртимизда. Тадқиқотчиларнинг фикрича, Чўлпон, Фитрат, Беҳбудий каби маърифатпарвар боболаримизнинг асарлари Ватанга содиқлик, юртпарварлик, фидойилик, ҳалоллик сабоғидир. 
Эътиборга молик жиҳати, бу борадаги барча ишлар кўр-кўрона йўсинда, кимлар учундир, кўз-кўз учун эмас, балки миллий ўзликни теранроқ англаш, миллатимиз қаддини янада баландроқ тутмоқлиги учун амалга оширилаётгани муҳимдир. 
Бу борадаги барча савобли саъй-ҳаракатлар ҳақида ўйларканмиз, Ватан, халқ, келажак учун масъулиятни чин юракдан ҳис этиш, адабиёт, маърифат, илмга бўлган улкан эътибор бежиз эмаслигини дилдан англаймиз. Янгиланаётган Ўзбекистонимиз ўзининг машаққатли, ҳам мураккаб йўлидан дадил одимламоқда. Танлаган йўлимиздан оғишмай, фарзанд­ларни маърифатпарвар боболаримизга муносиб инсон сифатида тарбиялаш эса муқаддас бурчдир. 
Назокат УСМОНОВА 
(ЎзА)




Ўхшаш мақолалар

БЕҲБУДИЙ БИЗНИ  КЕЧИРАРМИКАН?

БЕҲБУДИЙ БИЗНИ КЕЧИРАРМИКАН?

🕔13:15, 28.08.2020 ✔584

Ҳаётий тажрибамда давлатнинг икки хил тизимида кўп ўзгаришларга, яхшисига ҳам, ёмонига ҳам гувоҳ бўлдим. Вазиятдан чиқиш мақсадида шошилинч тадбирлар кўрилгани, турли экспериментлар ўтказилгани ҳам бор гап.
 

Батафсил
ҒОЛИБЛАРГА БАЙРАМЛАР ЯРАШАДИ

ҒОЛИБЛАРГА БАЙРАМЛАР ЯРАШАДИ

🕔13:12, 28.08.2020 ✔583

Бир дўстим коронавирусдан вафот этди. Йигирма кун аввал кўргандим. Соппа-соғ юрганди. У билан болалигимиз бирга ўтган, мактабда олдинма-кетин ўқигандик. Собиқ футболчи эди. Юрагим ачишиб кетди.

Батафсил
МАЪРИФАТНИ АНГЛАШ ЙЎЛИДА

МАЪРИФАТНИ АНГЛАШ ЙЎЛИДА

🕔13:12, 28.08.2020 ✔704

улкан ишларга қўл урилмоқда

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар