Ўзлик      Бош саҳифа

ҒОЛИБЛАРГА БАЙРАМЛАР ЯРАШАДИ

Бир дўстим коронавирусдан вафот этди. Йигирма кун аввал кўргандим. Соппа-соғ юрганди. У билан болалигимиз бирга ўтган, мактабда олдинма-кетин ўқигандик. Собиқ футболчи эди. Юрагим ачишиб кетди.

Дўстимнинг вафотига оддий бепарволик, касалликни менсимаслик сабаб бўлди. Ҳозир қайси ошнамизни кўрсам, у ҳақда гурунглашиб қоляпмиз.
Бу воқеа сабаб ҳаётнинг шафқатсизлиги, умрнинг ўткинчилиги ҳақида яна бир бор ўйлаб қолдим. Дўстим мол-мулки бор, ўзига тўқ одам эди. Яхши ният билан анча-мунча бунёдкорлик ишларини бошлаб юборган экан. Албатта, фарзандлари отасининг ишини давом эттиришади, унинг номи унутилмайди, у оғайнилари, биродарлари, авлодларининг хотирасида яшайверади. Лекин… бу таскин берувчи туйғулар кўнгилни овутолмайди. Қалб йиғлайверади...

Унинг ўрнида сиз ҳам, мен ҳам бўлишим мумкин эди. Демак, бу дунё омонат, буни ҳис қилиб яшашимиз керак. Бу туйғу кишини улғайтиради. Вақтнинг қад­рига етишга, мўлжаллаган режаларингизни бажаришга улгуришга, эзгу ишлар қилишга ундайди.

Мамлакатимизда карантин чоралари юмшатилиб, транспортлар ҳаракатига, умумий овқатланиш шохобчалари, бозорлар, масжидлар, дам олиш масканлари фаолиятига рухсат бериляпти. Кўчаларимиз одамлар оқимига тўлди, қайноқ ҳаёт бошланди.
Юртимизнинг энг улуғ ва ардоқли айёми – Мустақиллик байрами яқинлашмоқда. Халқимиз мустабид тузум азобларидан қутулиб, эркин нафас олаётганига, мустақил ҳаёт қурганига 29 йил бўлди. 1991 йилда туғилган йигит-қизлар бугун баркамол ёшда. Бу ёшдаги инсон тоғни талқон қилишга, ҳар бир ишни уддалашга қодир. Бугун Ўзбекис­тон ана шундай ёшда.
Давлатимизнинг куч-қудрати бу йилги синовларда яна бир бор намоён бўлди. Давлат бор экан, фуқароларимиз, халқимиз ҳар қандай синовларни, мушкуллик­ларни енгаверади. Дунёдаги катта давлатларга нисбатан ҳам, қўшниларимизга қараганда ҳам, кам талафот кўрган ҳолда, жипс­лик ва аҳиллик намоён этиб, бу синовлардан чиқмоқдамиз.
Бугун интернет, ижтимоий тармоқларсиз ҳаётимизни тасаввур этиб бўлмай қолди. Аҳоли ижтимоий тармоқлар орқали жамиятимизда кечаётган қизғин жараёнларга фаол муносабат билдирмоқда. Бу ҳуқуқий демократик жамият сари интилаётган мамлакатимиз учун айни муддаодир. Буни, маълум бир маънода, жамоатчилик назоратининг бир кўриниши сифатида ҳам қабул қилса бўлади.
Давлатимиз раҳбарининг шахсан назоратида ижтимоий тармоқларда кўтарилаётган муаммоларга ечим топилаётир. Халқнинг дарду ташвишлари, кўтарилаётган масалалар ижобий ҳал этилмоқда. Бу одамларни хурсанд қилмоқда. Халққа хизмат қилишни олий қадриятга айлантираётган Ўзбекистон раҳбарияти учун ижтимоий тармоқлар аҳоли кайфияти билан танишишнинг бир воситаси бўлиб қолди, дейиш мумкин.
Бироқ гоҳида ижтимоий тармоқлар орқали айтилаётган баъзи фисқу фужур, миш-миш гаплар, ёмон ниятда тарқатилаётган ёлғон хабарлар, ахборотлар, қилинаётган «даъво»лар кишини ранжитади. Кўнгилга ғулу солади, ташвишлантиради.
Келинг, улуғ байрамимиз арафасида яна бир бор босиб ўтган йўлимизга назар солиб, мустақиллик бизга нима берди, деган саволга жавоб излаб кўрайлик.
Инсон ер юзида пайдо бўлгандан буён эркинликка интилади. Инсонни қўяверинг, ҳатто ҳайвонот олами ҳам озод яшашни хоҳлайди. Мана шу эркинлик – мустақилликни биз 1991 йилда қўлга киритдик. Ота-боболаримиз орзу қилган, қатағонга учраган, жон фидо қилган кунларга бизнинг авлод етди.
Мустақилликнинг шарофати билан биз она тилимизнинг давлат тили сифатидаги мақоми мустаҳкамланишига, имон-эътиқод эркинлигига эришдик. Миллий қадриятларимиз, байрамларимиз тикланди. Пахта яккаҳокимлигига барҳам берилди, озиқ-овқат, энергия мустақиллиги қўлга киритилди. Миллий атрибутларимиз – байроқ, герб, мадҳия, миллий пулимизга эга бўлдик. Ўз армиямиз, ҳуқуқ-тартибот органларимиз тузилди. Уларнинг қайси бирини санай...
Кейинги уч-тўрт йилда амалга оширилаётган ислоҳотлар қамровидан ақлингиз шошади. Ким ўйлаган эди Тошкентда прописка режимига ўрнатилган тақиқлар барҳам топади деб. Ёки конвертация масаласини олинг. Олий ўқув юртларига қабулдаги оммавий порахўрликларга барҳам беришнинг ўзи бир инқилоб. 

Автомашина олишдаги «шапка»лар, банклардан кредит олишдаги бюрократик тўсиқлар. Ҳудудлардаги ёқилғи танқислиги, электр таъминотидаги узилишлар...
Булар бугун эсдан чиқди. Одамзоднинг табиати ўзи шунақа: қорин тўйса, кечаги ғам-ташвиш унутилади.

Бу гапларни нима учун айт­япмиз?!
Биз ўтмишни унутмаслигимиз, бошимиздан ўтказган қи­йинчиликларни эслаб туришимиз керак. Бу кўнгилга шукр туйғусини солади. Шукр, қаноат қилган одам эса, муқаддас китоб­ларимизда ёзилишича, албатта, мақсад-муддаосига эришади.
Бугун жонажон юртимизнинг шаҳар ва қишлоқларини кезиб, одамларимизнинг ташвиш-ўйлари билан бир қизиқинг. Уларнинг гўзал орзуларидан кўнглингиз яйрайди. Бири янги уй қурган, бири кредитга машина олган. Яна бири ўғил уйлантириш, қиз чиқариш ташвишида. Тезроқ карантин тугасайди, тўйларни бошлаб юборардик, дейди кўзлари ёниб. Ташвишли, синовли кунлардан ҳам кучга тўлиб, чиниқиб чиқадиган бундай элни яна қаердан топасиз, биродар?! Бундай халқни яхши кўрмай, унинг учун хизмат қилмай бўладими?!
– Ҳар куни битта шеър ёзяп­ман ё таржима қиляпман, – дейди Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг Қашқадарё вилояти бўлими раҳбари, шоир Ўроз Ҳайдар жўшиб. – Кайфияти яхши одамга коронавирус ҳам йўламаскан.
Ҳа, халқимиз ҳар қандай бало-қазони ҳамиша кўтаринки кайфият ва шижоатли меҳнат билан енгиб келган. Бу сафар ҳам шундай бўлади. Биз, албатта, олдимиздаги барча синовлардан муваффақият билан ўтамиз! Ғолибларга эса байрамлар ярашади.

Абдужалол ТАЙПАТОВ




Ўхшаш мақолалар

БЕҲБУДИЙ БИЗНИ  КЕЧИРАРМИКАН?

БЕҲБУДИЙ БИЗНИ КЕЧИРАРМИКАН?

🕔13:15, 28.08.2020 ✔595

Ҳаётий тажрибамда давлатнинг икки хил тизимида кўп ўзгаришларга, яхшисига ҳам, ёмонига ҳам гувоҳ бўлдим. Вазиятдан чиқиш мақсадида шошилинч тадбирлар кўрилгани, турли экспериментлар ўтказилгани ҳам бор гап.
 

Батафсил
ҒОЛИБЛАРГА БАЙРАМЛАР ЯРАШАДИ

ҒОЛИБЛАРГА БАЙРАМЛАР ЯРАШАДИ

🕔13:12, 28.08.2020 ✔594

Бир дўстим коронавирусдан вафот этди. Йигирма кун аввал кўргандим. Соппа-соғ юрганди. У билан болалигимиз бирга ўтган, мактабда олдинма-кетин ўқигандик. Собиқ футболчи эди. Юрагим ачишиб кетди.

Батафсил
МАЪРИФАТНИ АНГЛАШ ЙЎЛИДА

МАЪРИФАТНИ АНГЛАШ ЙЎЛИДА

🕔13:12, 28.08.2020 ✔715

улкан ишларга қўл урилмоқда

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар