Аниқ саволга аниқ жавоб      Бош саҳифа

КОРОНАВИРУС Мактаблар очилгач, вазият ёмонлашадими?

Саволларга Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси
Барно АБДУСАМАТОВА жавоб берди.

КОРОНАВИРУС Мактаблар очилгач, вазият ёмонлашадими?

 Ўзбекистонда карантин туфайли вазият анча барқарорлашган эди. Карантин чек­ловлари  юмшатилиб, хусусий боғча, мактаб, олийгоҳлар фаолияти тикланганда вазият қайта ёмонлашмайдими?

– Ёз фасли жуда қийин кечди. Одамлар вирус хавфини жиддий қабул қилиб, тартиб-интизомга қатъий риоя қилишни бошладилар ва бу тиббиёт ходимларига анча ёрдам бўлди. Шунингдек, эпидемиологик вазият ҳам бирмунча барқарорлашди.
Аммо ҳозир аҳоли ўртасида яна бўшашиш кузатилмоқда, айникса ёшлар орасида. Ижтимоий масофани сақламай, ниқобларни нотўғри тақиш ҳолатлари кузатилмоқда. Бошқа давлатларда шундай ҳолатлар кузатилганда  касаллик сони яна ортгани кузатилди.
Агар одамлар орасида бефарқлик ҳолатлари кўпаядиган бўлса, 1-2 ой ичида касаллар сони кескин ортади, вазият ёмонлашади. Шунинг учун барча, шу жумладан ота-оналар, болалар ҳамда ўқитувчилар эҳтиёт чораларига катъий амал килишлари зарур.
Вазиятни назорат килиш одамларнинг ўз қўлларида.

Коронавирус ало­мат­­лари бўлган беморларга оилавий поликлиникадан биринчи ёрдам тўпламлари бериладими ёки фақат тест топшириб аникланган беморларгами?

– Коронавирус аломатлари бўлган киши аввало ҳудудий шифокорга мурожаат қилиши керак. Шифокор тиббий кўрикдан ўтказиб барча тавсияларни беради.
Коронавирус аломатлари бўлган беморлар гумон қилинганлар гуруҳига киради. Коронавирус тасдиқланган ва гумон қилинганларга касалликнинг енгил формасида уйда даволаниш учун бепул дори тўпламлари поликлиника томонидан берилади.
Ҳар бир оилавий поликлиникада махсус мобиль гуруҳлар ташкил килинган. Бу гуруҳлар беморнинг тиббий аҳволини анииклаштириб, унга бепул дори-дармонлар тўпламини етказиб беради.
Гумон қилинганларга даволаниш жараёнида касалликнинг кечишига қараб тест топшириш тавсия этилади. Уй шароитида даволанаётганлар албатта поликлиника шифокорлари назоратида бўладилар.

Касалликнинг қандай даврида қайси усул самарали?
 
– Инкубацион, яъни яширин даврда фақат ПЗР самарали. Касаллик кечиши даврида – ПЗР ҳамда IgM, шунингдек, клиник белгилар камайиб бораётган даврда + IgG ҳам самарали.
Соғайиш даврида – IgM ҳамда IgG самарали. Шунингдек, тузалганига узоқ вақт бўлган бўлса, фақат IgG самарали.
Хулоса қиладиган бўлсак, экспресс-тест­лар орқали касалликнинг инкубацион даврини аниқлаб бўлмайди. ПЗР усулида эса вирусга нисбатан организмда иммунитет бор ёки йўқлигини аниқлаб бўлмайди. Касаллик белгилари мавжуд бўлган беморлар учун ҳар икки усул ҳам самарали.




Ўхшаш мақолалар

1 ОКТЯБРДАН НИМАЛАР ЎЗГАРАДИ?

1 ОКТЯБРДАН НИМАЛАР ЎЗГАРАДИ?

🕔11:20, 02.10.2020 ✔389

Ўзгараётган акциз солиғи ставкалари, тадбиркорлар учун янги имтиёз, кучга кираётган янги тартиблар

Батафсил
КОРОНАВИРУС Мактаблар очилгач, вазият ёмонлашадими?

КОРОНАВИРУС Мактаблар очилгач, вазият ёмонлашадими?

🕔09:04, 28.09.2020 ✔460

Саволларга Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси
Барно АБДУСАМАТОВА жавоб берди.

Батафсил
КОРОНАВИРУС

КОРОНАВИРУС

🕔13:05, 28.08.2020 ✔609

Коронавирус билан касалланиш болаларда бирор асорат қолдирадими? 

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • 1 ОКТЯБРДАН НИМАЛАР ЎЗГАРАДИ?

    1 ОКТЯБРДАН НИМАЛАР ЎЗГАРАДИ?

    Ўзгараётган акциз солиғи ставкалари, тадбиркорлар учун янги имтиёз, кучга кираётган янги тартиблар

    ✔ 389    🕔 11:20, 02.10.2020
  • КОРОНАВИРУС Мактаблар очилгач, вазият ёмонлашадими?

    КОРОНАВИРУС Мактаблар очилгач, вазият ёмонлашадими?

    Саволларга Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси
    Барно АБДУСАМАТОВА жавоб берди.

    ✔ 460    🕔 09:04, 28.09.2020
  • КОРОНАВИРУС

    КОРОНАВИРУС

    Коронавирус билан касалланиш болаларда бирор асорат қолдирадими? 

    ✔ 609    🕔 13:05, 28.08.2020
  • Маҳалла рўйхатига киритилмаган бўлса...

    Маҳалла рўйхатига киритилмаган бўлса...

    Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Саодат Боймирзаева АОКА ҳузуридаги штабда ташкил этилган брифингда муҳим саволларга жавоб берди:
     

    ✔ 767    🕔 10:39, 17.08.2020
  • Таълим кредити кимларга берилади?

    Таълим кредити кимларга берилади?

    Марказий банк ахборот хизмати раҳбари ­Акмал Назаров АОКА ҳузуридаги штабда ўтказилган брифингда аҳолидан тушган айрим саволларга жавоб қайтарди:
     

    ✔ 511    🕔 10:36, 17.08.2020
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар