Саломатлик      Бош саҳифа

«ДАВЛЕНИЕ» ОШИБ КЕТГАНДА…

ёхуд кўринмас душманни қандай «тутиш» мумкин?
 

«ДАВЛЕНИЕ»  ОШИБ КЕТГАНДА…

Хафақон (гипертония) энг кенг тарқалган юрак-қон томир касалликларидан бири ҳисобланади. Баъзи маълумотларга кўра, сайёрамизнинг 15 ёшдан 64 ёшгача бўлган ҳар тўртинчи аҳолиси юқори қон босимидан азият чекмоқда. Гипертониянинг асосий хавфи шундаки, вақт ўтиши билан у юрак хуружи, узоқ муддатли ногиронлик ёки ҳатто ўлимга олиб келиши мумкин.
Одатда, босим кун давомида ва ҳар хил ҳолатларда кўтарилиши ёки тушиши мумкин (фаол ҳаракат пайтида у юқори, ухлаш пайтида пастроқ). Аммо у доим нормал ҳолатга қайтиши керак.
Физиологик ва кимёвий даражаларда босимнинг ошиши организмнинг ҳар қандай хавф ёки стрессга табиий реакцияси ҳисобланади. Критик вазиятда адреналин қонга тарқалади, юрак тезроқ ишлай бошлайди, қон томирлари тораяди, мушаклар қисқаради ва босим кўтарилади. Организм ўзини сақлаб қолиш учун ўз ресурсларини шу тарзда сафарбар қилади, шунинг учун юқори қон босими мудофаа механизми эмас, балки тўғридан-тўғри таҳдидга айланади.
Мунтазам стресс, хавотир, уйқусизлик, шахсий ёки ишдаги муаммолар  – буларнинг барчаси қон босимининг ошишига олиб келиши мумкин. Шу билан бирга, шифокорлар гипертония касаллигининг бошқа сабабларини ҳам таъкидлайдилар: ирсият, ортиқча вазн, қалқонсимон без, организмда магний етишмовчилиги, баъзи дори-дармонларни қабул қилиш.
Аёлларга қараганда эркакларда гипертония касаллиги кўпроқ учрайди ва уларнинг тарқалиши 50 ёшдан ошган одамларда юқори. Айнан шу ёшда гормонал ўзгаришлар рўй беради, биз бора-бора кам ҳаракат қила бошлаймиз, оғирлик ўсади ва ҳаёт давомида тўпланган тажрибалар тинчлик бермайди. Хавфли гуруҳга 55 ёшдан катта эркаклар ва 65 ёшдан катта аёллар киради. Аммо шуни ёдда тутиш керакки, хафақон касаллиги ёшга чекловлар қўймайди, ҳатто жуда ёшлар ҳам қон босимидан азият чекиши мумкин.
Стресс қанча кўп бўлса, гипертоник инқироз эҳтимоли шунчалик юқори бўлади. Бундай ҳолда, энг мақбул ечим – дам олиш ва тинчланишдир.
Гипертония у туғдириши мумкин бўлган асоратлар ва оқибатлар билан хавфли. Атеросклерознинг ривожланиши, юрак етишмовчилиги, миокард инфаркти, мия қон айланишининг сурункали бузилиши, буйрак касаллиги (буйрак етишмовчилиги), кўришнинг ёмонлашиши, қандли диабетнинг асоратлари, метаболик синдром каби жиддий касалликларнинг баъзилари ногиронлик, ҳатто ўлимга олиб келиши мумкин. Шунинг учун гипертония аломатларини билиш ва уни дастлабки босқичда аниқлашга ҳаракат қилиш муҳимдир.
Одатда гипертония касаллигининг биринчи аломатлари ташвиш туғдирмайди, кўпинча одамлар уларга бефарқ бўлишади. Чарчоқ, бефарқлик, қовоқлар «учиши», кўнгил айниши, мунтазам бош оғриғи – буларнинг ҳаммаси эътибор марказида бўлиши керак. Ушбу аломатлар пайдо бўлганда, босимни мунтазам равишда ўлчашни бошланг. Агар у доимий равишда баланд бўлса, дарҳол шифокор билан маслаҳатлашинг.
Инсоннинг ҳаёт тарзи, овқатланиши қон босимининг кўрсаткичларига бевосита таъсир кўрсатиш хусусиятига эга. Айниқса, овқатланишда кўп туз ёки шўр маҳсулотларни истеъмол қилиш, хамирли таомларга ружу қўйишнинг организмга катта таъсири бор. Бу маҳсулотларнинг бари инсон танасида сувнинг «тутилишига» сабаб бўлгани боис қон босимининг ортишига сабабчи бўлади.
Қон босимини назорат қилиш дас­тури турмуш тарзини ўзгартириш ва дори терапиясидан иборат. Турмуш тарзини ўзгартириш қуйидагиларни ўз ичига олади:
кунига 30 дақиқагача мунтазам жисмоний машқлар;
кам калорияли овқатланиш ва вазн йўқотиш;
туз истеъмолини камайтириш;
спиртли ичимликлар истеъмол қилишни чеклаш;
тўйинган ёғ кислоталари ва холестеролга бой овқатлар миқдорини камайтириш;
мева истеъмолини кўпайтириш;
тамаки чекишдан воз кечиш.
Қон босимининг кўтарилиши даражаси юқори бўлса, дарҳол дори препаратлари буюрилади. Артериал гипертензия билан оғриган беморларни даволаш доимий равишда амалга оширилади, чунки уни олиб ташлаш қон босимининг ошишига олиб келади.
Хафақонга
чалинмай десангиз...
Энг аввало:
– тўғри овқатланиш;
– кунлик туз миқдори (ўртача 4-5 гр.) истеъмолига амал қилиш;
– тана вазнини меъёрда сақлаш;
– асабийлашмаслик;
– йилда бир марта шифокор кўригидан ўтиб туриш.
Жисмоний ҳаракатда бўлиш, кундалик юкламаларни – пиёда юриш, енгил югуришларни бажариб турсангиз, хафақон касаллигининг олдини олган бўласиз. 




Ўхшаш мақолалар

Коронавирус  инфекцияси билан ким кўпроқ касалланади?

Коронавирус инфекцияси билан ким кўпроқ касалланади?

🕔09:38, 28.09.2020 ✔531

Аҳолини қизиқтирган саволларга Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Абдусаматова жавоб берди.

Батафсил
«ДАВЛЕНИЕ»  ОШИБ КЕТГАНДА…

«ДАВЛЕНИЕ» ОШИБ КЕТГАНДА…

🕔09:05, 28.09.2020 ✔526

ёхуд кўринмас душманни қандай «тутиш» мумкин?
 

Батафсил
Глаукома — қайтариб бўлмайдиган касаллик

Глаукома — қайтариб бўлмайдиган касаллик

🕔13:07, 28.08.2020 ✔625

Глаукома (юнон тилидан таржима қилинганда «денгизнинг яшил ранги» деган маънони англатади) даволанмаса, кўзнинг бутунлай кўрмай қолишигача олиб келиши мумкин бўлган прогрессив касалликдир. Ҳозирги вақтда глаукома деганда кўпинча келиб чиқиши турли бўлган касалликлар гуруҳи тушунилади. Ушбу касалликларнинг ривожланишига нима сабаб бўлганлиги борасида ҳали, ҳамон аниқ бир тўхтам мавжуд эмас. Глаукома ҳар қандай ёшда пайдо бўлиши мумкин, аммо кўпинча у қарияларда ривожланади.
 

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Коронавирус  инфекцияси билан ким кўпроқ касалланади?

    Коронавирус инфекцияси билан ким кўпроқ касалланади?

    Аҳолини қизиқтирган саволларга Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Абдусаматова жавоб берди.

    ✔ 531    🕔 09:38, 28.09.2020
  • «ДАВЛЕНИЕ»  ОШИБ КЕТГАНДА…

    «ДАВЛЕНИЕ» ОШИБ КЕТГАНДА…

    ёхуд кўринмас душманни қандай «тутиш» мумкин?
     

    ✔ 526    🕔 09:05, 28.09.2020
  • Глаукома — қайтариб бўлмайдиган касаллик

    Глаукома — қайтариб бўлмайдиган касаллик

    Глаукома (юнон тилидан таржима қилинганда «денгизнинг яшил ранги» деган маънони англатади) даволанмаса, кўзнинг бутунлай кўрмай қолишигача олиб келиши мумкин бўлган прогрессив касалликдир. Ҳозирги вақтда глаукома деганда кўпинча келиб чиқиши турли бўлган касалликлар гуруҳи тушунилади. Ушбу касалликларнинг ривожланишига нима сабаб бўлганлиги борасида ҳали, ҳамон аниқ бир тўхтам мавжуд эмас. Глаукома ҳар қандай ёшда пайдо бўлиши мумкин, аммо кўпинча у қарияларда ривожланади.
     

    ✔ 625    🕔 13:07, 28.08.2020
  • ИНСОНИЯТГА ТАҲДИД СОЛАЁТГАН СЕМИЗЛИК

    ИНСОНИЯТГА ТАҲДИД СОЛАЁТГАН СЕМИЗЛИК

     Cоvid-19 учун яхши шароит…ми?

    Пандемия инсониятни «уй қармоғи»га ташлагани, иш-у ҳаракатдан чеклаб қўйгани – айни ҳақиқат. Камҳаракатлилик аслида инсонни кўплаб касалликларга гирифтор қилади. Бунинг устига, охирги вақтлар уйда ўтириб, эртаю кеч қорин ғамидан ортмай қолганимиз ҳам рост. Ижтимоий тармоқларда ҳам турли хил овқат-у ширинликларнинг суратлари кўпайиб қолгани ҳазиломуз киноялар билан ифодаланмоқда.
     

    ✔ 674    🕔 11:23, 25.08.2020
  • ТАНАМИЗДАГИ ХОЛ хавфли бўлиши мумкин

    ТАНАМИЗДАГИ ХОЛ хавфли бўлиши мумкин

    Меланома – меланотситлар (меланин пигментини ишлаб чиқарувчи тери ҳужайралари)дан пайдо бўладиган ўсма бўлиб, сўнгги ўн йиллар давомида бу касаллик билан оғриш ҳолатлари кўпайган. 75 фоиздан ортиқ меланомалар терида жойлашган холлар ёки сепкиллар ўрнида ривожланади. Шу сабабли мутахассислар танадаги холларни доимо назорат қилиб бориш ва улардан бирортасининг кўриниши шубҳа уйғотса дарҳол онколог шифокорга кўринишни маслаҳат бермоқда.
     

    ✔ 405    🕔 10:30, 17.08.2020
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар