Олтинчи туйғу      Бош саҳифа

ФАРЗАНДИНГИЗ ЧАПАҚАЙМИ?..

«Мажбурий ижро»ни тўхтатинг

Сизга ҳам чап қўлда ёзадиган ёки асосий юмушларни чап қўл орқали бажарадиган инсоннинг ҳаракатлари ғалати туюлганми ҳеч?

ФАРЗАНДИНГИЗ ЧАПАҚАЙМИ?..

Эҳтимол ўзингиз ёки энг яқин дўстингиз, оила аъзоларингиздан бири чапақайдир. Ҳа, аввалдан чапақай инсонларга ёки чап қўлда ёзаётганларга атрофидагилар ҳайрат кўзи билан қарашади. Негаки кўпчиликнинг фикрича, юмушларни чап қўл ёрдамида бажариш мураккаб ва бунда улар қийинчиликка учрашади. Аслида эса, чапақайлик ҳам инсонга берилган қобилиятдир.

Атрофимиздаги инсонларни кузатганимизда шунга амин бўламизки, баъзилар кундалик ишларни чап қўлда бажаришади-ю, бироқ ўнг қўлда ёзишади, баъзилар эса ёзувни чап қўлда ёзса-да, қолган юмушларни бажаришда ўнг қўлдан фойдаланишади. Аслида, биринчи ҳолат чапақайлик ҳисобланади, иккинчиси эса ёзиш қобилияти чап қўлга берилгани билан изоҳланади. Чапақайликни бола уч-беш ёшдалигида унинг хатти-ҳаракатларини кузатган ҳолда аниқласа бўлади. Хўш, чапақай боланинг ҳаракатларини тузатса бўладими? Умуман олганда, бунинг бола психологиясига таъсири қандай?
Ҳалигача эсимда, болалигимда беш ёшимгача оёқ кийимимни тескари киярдим, овқатланаётганда ҳам қошиқни чап қўлда ушлардим, уйдагилар ўнг қўлда овқат ейилади, дейишса-да, кейинроқ билмаган ҳолда мени «овқатлантириш»га яна чап қўлим ёрдамга келаверарди. Лекин ҳеч қачон ота-онам бу ҳолатларда қаттиқ танбеҳ беришмаган, вазият юмшоқлик билан тушунтиришган. Масалан, дастурхон олдида «таом ўнг қўлда ейилиши керак, чап қўлда ейилган овқатга шайтон аралашади», каби сўзлар билан тушунтиришга уринишган. Энди эса у одатларим болалигимда қолиб кетган, ҳозир барча юмушларни ўнг қўлим ёрдамида бажараман. Бироқ ҳали-ҳамон ёзувда чап қўлдаман. Болалигимда чап қўлда қоғоз қоралаётганимни кўрганларнинг аксарияти «вой, чап қўлда ёзяпсанми?» дея ҳайратланиб сўрашарди. Бу сўзларни бирон марта салбий қабул қилмаганман, негаки эсимни таниганимдан бери ота-­онам ўнг қўлда ёзишимга мажбурлашмаган, аксинча бу ноёб қобилият ҳаммага ҳам берилмаслиги, чапақайлар ижодкор бўлишларини уқтиришган. Ва бугун шунга амин бўлдимки, ота-онам ёзишда ўнг қўлдан фойдаланишимга мажбурламай, аксинча қолган ишларни ўнг қўлда бажаришим кераклигини тушунтириб тўғри қилишган экан.
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачон бирингиз еса, ўнг қўли билан есин. Қачон бирингиз ичса, ўнг қўли билан ичсин. Чунки шайтон чап қўли билан еб, чап қўли билан ичади», дедилар». Болага ёшлигидан кундалик юмушларни ўнг қўлда бажариш кераклигини маълум мисоллар билан тушунтириб, ортиқча қийноқларсиз ўргатса бўлади. Бироқ психологларнинг таъкидлашича, чап қўлда ёзадиган болани ўнг қўлда ёзишга мажбурлаш салбий оқибатларга олиб келар экан.
«Яқин кунларгача чапақай болаларни ўнг қўлда ёзишга ўргатиш мажбурий равишда амалга оширилган. Бироқ ҳозирги кунда ҳам бундай ҳолатлар учрамоқда. Айниқса ота-оналарнинг чапақай фарзандларини таълим жараёнида ўнг қўлини ишлатишга мажбур қилишлари ва ўқитувчиларни ҳам бунга ундашлари болаларнинг психик саломатлигида жиддий муаммоларни келтириб чиқармоқда. Кўплаб маълумотларга кўра, невротик ҳолатлар ва неврозлар ўнг қўл устунлик қилувчи болаларга нисбатан чапақайларда кўпроқ учрамоқда. Чунки чапақай болаларни мажбурлаб турли хил жазо чораларини қўллаш орқали ўнг қўлга ўргатиш невроз ривожланишига сабаб бўлиши мумкин.
Ўйлаб кўринг, сиз ўнг қўлда ёзасиз-у бироқ кимдир сизни мажбурлаб чап қўлда ёздирмоқчи. Қани буни уддалай оласизми? Қанчалик қийинчилик туғдиради бу ҳолат? Энди буни бола психологиясига буриб таҳлил қиладиган бўлсак, ҳали энди мактабга борган болани ўнг қўлда ёзишга мажбурлаш икки ҳисса қийинчиликка сабаб бўлади, бу унинг ўқишига, психологиясига, ўзига бўлган ишончига ҳам салбий таъсир кўрсатади», – дейди психолог Нодира Ғафурова.
Дарҳақиқат, юқоридаги сўзларнинг исботини шахсан ўзим яқин қариндошимда кузатганман. Бундан тўрт йил олдин қишлоқдаги янгам уйимизга келган эди, гап энди мактабга бораётган ўғлига бориб тақалди. Аввалдан ҳам билар эдим, жияним расм чизаётганда, ручкани доим чап қўлида ушларди. Янгам ўғлининг мактабда ўқиши қийин кечаётганини, дарс тайёрлаш чоғи ҳар гал йиғлаб уй вазифаларини бажаришини айтиб қолди. Бунинг сабабини сўраганимда, чап қўлда ёзаётганини кўрган бобом уни ўнг қўлда ёзишга мажбурлаган, ҳаттоки жазо чоралари ҳам қўллаган. Хўп, бобом эскича одам, у пайтлар чапақайлик қаттиқ қораланиб, мактабда болаларни қийноқлар билан ўнг қўлда ёзишга ундашган. Бироқ шу асрнинг педагогини қарангки, жиянимнинг ўқитувчиси ҳам мактабда чапақай ўқувчиларини ўнг қўлда ёзишга ўргатиш учун астойдил ҳаракат қилар экан. Очиғи, буни эшитиб, жудаям ранжидим, жаҳлим чиққани ҳам рост. Ахир мактабда эскича фикрга эга муаллимнинг сабоғини олиб уйга қайтган болани уйда ҳам «мажбурлов комитети» кутиб турган бўлса, унинг психологияси нима бўлсин?!
Мана шу воқеага тўрт йил бўлди, «мажбурий ижро» кўмакида жияним бошланғич синфни ҳам тугатди. Энди ўқишини сўраганимда, унинг тортинчоқ эканини, доскага чиққанда «ўзини йўқотиб қўйиши», дарсларни ўзлаштиришга қийналишини айтишди, ҳуснихати ҳам талаб даражасида эмас экан. Мана, қийноқлар, жазолар натижаси… ўзимизга ўхшатамиз деб нимани бой бердик-у, ўжарлигимиз ортидан ким жабр кўрди, таёқ кимнинг бошида синди?..
Чап қўли орқали бетакрор расмлар чизган рассомлар, қуйма сатрлар битган шоир-у ёзувчилар, мусиқа ноталарини яратган бастакорлар-у олимлар, спортчиларни бугун бутун дунё тан олган. «Чап қўллар» инсониятга турли соҳаларда Леонардо да Винчи, Эйнштейн, Чарли Чаплин, Пушкин каби даҳоларни берган.
Тажрибаларнинг кўрсатишича, чапақай болани биринчи синфга келганида ўнг қўлга ўргатиш вазиятни янада қийинлаштиради. Шунинг учун ҳам, имкон қадар чап қўлда ёзадиган болани ўнг қўлга ўргатмаган маъқул. Болангизнинг чапақай эканига тўла ишонч ҳосил қилган бўлсангиз уни ортиқча босим остида ўнг қўлда ёзишга ўргатишга уринманг. Бу болада табиий жараённи тушунмасликка олиб келиши ва уни илм ўрганишидан безишига, жамиятдан четлашишига олиб келиши мумкин. Сизга айтадиганимиз, ҳар қандай вазиятда фарзандингизнинг кўнгли, унинг туғма қобилиятлари билан ўртоқлашинг. Йўқса, келажакда композиторлар, рассомлар, ижодкорлар, математиклар, машҳур футболчи ва баскетболчилар етишиб чиқишига тўсқинлик қилишингиз мумкин.

Маҳфуза ПЎЛАТОВА




Ўхшаш мақолалар

ТУҒИЛИШДАН ОЛДИНГИ ҲАЁТ

ТУҒИЛИШДАН ОЛДИНГИ ҲАЁТ

🕔09:21, 28.09.2020 ✔453

ёхуд уч зулмат ичидаги ёруғлик

Оламдаги ҳар бир ҳодиса сабаб ва қонуниятларсиз вужудга келмайди. Аллоҳ таоло табиат ҳодисаларини бир-бири билан мустаҳкам боғланган қонунлар асосида барпо бўлишига боғлиқ қилиб қўйган. Бу қонуниятлар шунчалик дақиқ ва мукаммалки, уларнинг бири издан чиқса, бошқасига таъсир қилмай қолмайди.

Батафсил
ФАРЗАНДИНГИЗ ЧАПАҚАЙМИ?..

ФАРЗАНДИНГИЗ ЧАПАҚАЙМИ?..

🕔09:08, 28.09.2020 ✔465

«Мажбурий ижро»ни тўхтатинг

Сизга ҳам чап қўлда ёзадиган ёки асосий юмушларни чап қўл орқали бажарадиган инсоннинг ҳаракатлари ғалати туюлганми ҳеч?

Батафсил
УЙДАГИ ЭРТАК ҚАҲРАМОНЛАРИ

УЙДАГИ ЭРТАК ҚАҲРАМОНЛАРИ

🕔09:07, 28.09.2020 ✔449

Болажонлар ўзлари биладиган эртак қаҳрамонлари ёки ҳайвонларга эга бўлишни ёқтиришади. Моҳир педогог Азиза Жумамуротова бу эҳтиёжнинг ўрнини тўлдиришнинг ажойиб йўлини топди.
 

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • ТУҒИЛИШДАН ОЛДИНГИ ҲАЁТ

    ТУҒИЛИШДАН ОЛДИНГИ ҲАЁТ

    ёхуд уч зулмат ичидаги ёруғлик

    Оламдаги ҳар бир ҳодиса сабаб ва қонуниятларсиз вужудга келмайди. Аллоҳ таоло табиат ҳодисаларини бир-бири билан мустаҳкам боғланган қонунлар асосида барпо бўлишига боғлиқ қилиб қўйган. Бу қонуниятлар шунчалик дақиқ ва мукаммалки, уларнинг бири издан чиқса, бошқасига таъсир қилмай қолмайди.

    ✔ 453    🕔 09:21, 28.09.2020
  • ФАРЗАНДИНГИЗ ЧАПАҚАЙМИ?..

    ФАРЗАНДИНГИЗ ЧАПАҚАЙМИ?..

    «Мажбурий ижро»ни тўхтатинг

    Сизга ҳам чап қўлда ёзадиган ёки асосий юмушларни чап қўл орқали бажарадиган инсоннинг ҳаракатлари ғалати туюлганми ҳеч?

    ✔ 465    🕔 09:08, 28.09.2020
  • УЙДАГИ ЭРТАК ҚАҲРАМОНЛАРИ

    УЙДАГИ ЭРТАК ҚАҲРАМОНЛАРИ

    Болажонлар ўзлари биладиган эртак қаҳрамонлари ёки ҳайвонларга эга бўлишни ёқтиришади. Моҳир педогог Азиза Жумамуротова бу эҳтиёжнинг ўрнини тўлдиришнинг ажойиб йўлини топди.
     

    ✔ 449    🕔 09:07, 28.09.2020
  • БОЛАЛАРГА СИНГДИРИЛАЁТГАН  ИЛЛАТЛАР ёхуд тарбия  фақат мактабга боғлиқ эмас!

    БОЛАЛАРГА СИНГДИРИЛАЁТГАН ИЛЛАТЛАР ёхуд тарбия фақат мактабга боғлиқ эмас!

    Айрим ёш ота-оналар боланинг фақат индивидуал ривожланиши билан ўралашиб қоладилар. Уларга баъзида ҳайрон қоласан. Фарзандининг чақалоқлигиданоқ ундан «вундеркинд»ни шакллантиришга ҳаракат қилади. Албатта, ҳаммамиз ҳам фарзандимиз кун келиб даромадли касбнинг муваффақиятли эгаси бўлишини хоҳлаймиз. Уларни шундай тарбиялашга интиламиз. Аммо...
     

    ✔ 739    🕔 13:11, 28.08.2020
  • Ўсмирлик депрессияси

    Ўсмирлик депрессияси

    Ҳайт тарзидан қониқмаслик ва ўзини бахтсиз сезиш қандай оқибатларга олиб келмоқда?

    ✔ 2689    🕔 10:24, 13.03.2020
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар