Китоб бу — мўъжиза      Бош саҳифа

ҲАҚИҚИЙ ТАШНАЛИК

ёхуд «қоғозга ўралган» гаплар

«Китобимни очингиз ва унда баён қилинган воқеалар ҳақида яхшилаб ўйлаб кўрингиз. Ишонаверишингиз мумкин, уни ўқиш натижасида ҳам жасоратли, ҳам доно бўласиз, чунки менинг китобимда бутунлай бошқача йўсиндаги руҳ ва қандайдир фақат юксак дидли кишиларга тушунарли бўладиган таълимотни кўрасизки, бу эса сизга бизнинг дин, худди шу каби сиёсатимизга доир ўта махфий ва даҳшатли сирларни очиб беради...»
 

ҲАҚИҚИЙ ТАШНАЛИК

«Гаргантюа ва Пантагрюэль» асарини ўқиб, тўғриси муаллифни бошида ҳазилкаш қизиқчи деб ўйлайсиз, алжирашсифат фикрларидан қотиб-қотиб куласиз. Мутолаа давомида эса муаллифга бўлган ҳурматингиз ошади, уни ҳушёр ислоҳотчи-ахлоқшунос сифатида кашф эта бошлайсиз. Якунда эса Раблега тан берасиз.
Асарда муаллиф ким бўлиб гавдаланмасин, унда ўша давр, тузим, мафкура, инсонлар ҳаёти, амалдорлар жабр-зулми, заҳарханда кулги кўзгудагидек акс этади. Воқеалар ривожи оддий одамларнинг атрофида, турли рамзлар воситасида шакллантирилади. Оддий мисол, асарда схоластик тафаккурга қарши сатирик муносабатнинг ифодаланиши қуйидагича:
«– Оролингизда фақат қушлар яшар экан-да. Улар шудгор қилмайди, ғалла экмайди, деҳқончилик қилмайди. Қиладиган ишлари шохдан-шохга сакраб сайраш. Буларни боқиш учун озиқ-овқатни қаердан оласизлар?
– Бошқа мамлакатлардан оламиз...»
Яъни, ўша вақтда Рим папаси католик динидаги ҳамма мамлакатлардан солиқ ундирган. Протестантликни қабул килган Скандинавия, Германиянинг шимолий вилоятлари, Голландия, Англия каби мамлакатлар эса солиқ тўлашдан бош тортган. Қушларни католик руҳонийлари, монахлар мисолида олсак, биргина диалог орқали уларнинг қилмишлари очиб берилганини кўришимиз мумкин.
Француа Рабленинг китоби ўрта асрнинг эски тарбия системасини қув­ноқ кулги билан акс эттирди, ўрта аср фанлари устидан, монахлар ҳаётидан, папани католиклар беҳад ардоқлаб, унга сиғинишларидан кулди. Бу кулги очиқдан-очиқ ва шафқатсиз бўлгани учун ҳам Париж университетининг илоҳиёт факультети «Гаргантюа ва Пантагрюэль»ни зарарли ва дин асосларини бузувчи китоб сифатида тақиқлади.
Мутолаа бошланишида мириқиб куласиз, охирида эса ич-ичингиздан тўлиб йиғлайсиз, аҳволимизга ачинасиз. Рабле кулган ижтимоий воқеликнинг кўпгина томонлари буржуа жамиятида ҳали ҳам сақланиб қолган, шунинг учун ҳам унинг бу асари ҳали ҳам ўз аҳамиятини йўқотган эмас.
Асардан тагига чизиб қўйган жумлаларимни келтираман:
«...Бу дунёда ҳамма иш чатоқ: имонимизни руҳонийларга топшириб қўйганмиз. Баданимизни докторлар ҳимоя қилади. Лекин касалга ёзиб берадиган дориларини ўзи ҳеч қачон ичмайди. Нега? Чунки ишонмайди! Мол-мулкимизни судьялар ҳимоя қилади. Лекин буларнинг ўзи ўғрилар! Тинч яшашга имкон бермай, бизни талашади. Билди­нгизми?»
«...Шуни ҳам сенга айтиб қўяйки, биз ўзимизнинг монастиримизда қадимий одатларга риоя қиламиз, яъни пешинги ибодатдан олдин «энг яхши ибодатхона»га — монастир ошхонасига кирамизда, ошпазларга сажда қилиб, гўштдан кўпроқ солиб, овқатни тезроқ пиширишини сўраймиз. Монахнинг қорнидан бўлак нима ташвиши бор. Кетдик, Панург!»
«Пантагрюэль Тулузада кўп турмади. Бир кун у монахлар билан ўчакишган профессорни гулханда пишираётганликларини кўриб қолди-да, эртасиёқ Тулузадан жўнаб кетди».
Рабле жамиятга шунчалар теран нигоҳ билан назар солганки, натижада фожиадан комедия «ясаш» даражасига эришган. Кулги — дунёга қўрқмай муносабатда бўлишнинг асосини тайёрлашда муҳим омил эканини исботлаган.
Муаллиф кулги асосида золим амалдорлар, ҳукмрон доира — «баҳайбат қаҳрамонлар»нинг хонадонига, уларнинг ички дунёсига кириб борди. Уларни эл кўзида қилиб бўлмайдиган ишларни бажаришга, гапириб бўлмайдиган сўзларни гапиришга ундади. Бунга эришди ҳам. У кўпинча жоҳил монахлар томонидан бузиб талқин қилинган қадимий ёдгорлик­ларни излаб, ўрганишга киришди.
Французларнинг ҳайбатли, важоҳатли Гаргантюа ва Пантагрюэль ҳақидаги мустаҳкам чегарага эга, улкан масофа билан ажратилган қарашларини кулги маданияти воситасида ўқувчига яқинлаштирди. Давлат амалдорларининг қилмиши, номаъқул ишларини оддий халқ воситасида очиб бериб, оқсуяклар қатламига қора халқ орқали кўзгу тутди. Бу асаргача француз адабиётида оддий одамлар бош қаҳрамон даражасига кўтарилмаган эди, Рабле эса буни уддалади.
«Гаргантюа ва Пантагрюэль»да халқ орзулари, қалбининг чуқур ерларининг хилватларидаги яширин истагу умидлари акс эттирилган. Рабле яшаган монас­тир Францискан орденига мансуб эди. Францисканчи монахларга эса илму фан билан шуғулланиш тақиқланган, диний китоблардан бошқа китоб ўқиш ҳам ман этилганди. Монастир уставида ҳатто «Монах монахликка ўтишдан илгари ўқиш-ёзишни ўрганмаган бўлса, уни монастирда ўрганиб ўтирмасин» деган банд ҳам бор эди.
Рабле билимга беҳад қизиққанлигидан бу уставга риоя қилмади, ўлимга ҳам тик боқа билди. У ёшлигидан мутолаага қизиқади, ўқишга берилади, қадимги юнон ва лотин тилларини мукаммал ўрганади, қадимий файласуф ва шоирларнинг асарларини яширинча ўқийди. Бу иши учун бир неча марта жазоланади ҳам.
У қадимий тилларни, табиий фанларни, айниқса тиббиётни ўрганишга киришади. Сўнг кўп йиллар беморларни даволаш билан шуғулланади, бакалавр, кейинроқ эса тиббиёт фанлари доктори унвонини олади. Асар якунида ҳам «Сеҳрли шиша ороли»даги садаф қувурлардан буралиб-буралиб чиқиб, ер қаъридан антиқа оҳанг таратаётган фонтаннинг сувини илму маърифатга, билимга қиёслаши фикримиз исботидир: 
«Шишахоним ўз мулозимларига қадаҳлар олиб келишни буюрди. Бизга шу фонтан сувидан ичишни таклиф қилди. Ростини айтганда, биз бундай яхши таклифни рад этадиган тентаклардан эмасдик, албатта. Жон-жон деб рози бўлдик! Катта-катта қадаҳларни тўлдириб ичдик. Шу заҳотиёқ ўзимизда ғалати ўзгариш сездик. Чарчоғимиз тарқаб, баданимиз яйради, юзларимиз қизарди, ўзимизни тетик, соғлом, ҳатто камида ўн ёш ёшарган ҳис этдик.
– Ажойиб сув экан, – деди Пантагрюэль. – Бунақа сувни умрим бино бўлиб ичмагандим. Ҳеч қандай сув бунчалик шифобахш эмас...»
Гаргантюа туғилиши биланоқ «Чанқадим!», дейди. Бу ерда у жамиятнинг, халқнинг тимсоли. У даврда бутун миллат чанқаган эди, илмга ташна эди. Чақалоқнинг чанқоғини босиш учун вино беришлари эса ҳукмрон доиранинг одамларга бўлган муносабати, золим ҳукмдорларнинг асл башараси эди. Асар якунида эса бу рўй-рост айтилади:
«Жиринг» — буюк сўз экан, бу сўз кўп халқларга маълум: «Ичинг!» дегани. Сув ичинг дегани эмас, ҳеч қанақа жонивор ҳам, инсон ҳам сув ичмай яшай олмайди. Бу ерда бошқа нарса кўзда тутилганки, уни ҳам инсон боласи ҳар куни ичиб туриши керак. Бунга биз бетиним интилишимиз, топинишимиз, у ақл ва юрагимизга мадор бахш этиши учун, ичиб, бақувват, қудратли, одил ва фаол бўлишимиз учун сабот ва матонат билан уни қидиришимиз керак. Қанақа ичимлик тўғрисида гапираётганимни фаҳмлагандирсиз. Мен оламда мавжуд нарсалар тўғрисидаги ҳақиқий билим ҳақида гапиряпман. Фақат шу билимгина жоҳиллик жаридан сизларни чиқара олади, фақат шу билимгина сизларни хурофот ва бидъатдан қутқазади, кўзларингизни очади, янги ажойиб ҳаёт сари олиб боради. Бизларнинг фонтанимиздан сув ичиб, тетик ва соғлом бўлганингиз сингари билим суви ҳам сизларни тетик қилади, соғлом қилади; чарчоқларингизни йўқотади, ялқовлик, зерикиш касалидан халос қилади…»
Асарни ўқиб, эсимни танигандан буён бўлган ҳаётим кўз олдимга келди. Қизиқ, мен ҳам туғилганимда «Чанқадим!» демаганмиканман? 

Абдулазиз АҲМЕДОВ




Ўхшаш мақолалар

Ўқишдан, фикрлашдан тўхтаган киши ТАРАҚҚИЁТДАН ОРТДА ҚОЛАДИ

Ўқишдан, фикрлашдан тўхтаган киши ТАРАҚҚИЁТДАН ОРТДА ҚОЛАДИ

🕔10:29, 23.10.2020 ✔66

Китоб ўқиш инсон учун муваффақият ва саодат эшикларини очувчи калитдир. Илм излаш, китоб, газета ва журналларни мутолаа қилиш кишининг дунёқарашини кенгайтиради, ўзига хос лаззат бағишлайди. Ўзгалар олдида соҳибининг илмий, маданий ва ахлоқий савиясини юқорига кўтариб қўяди.
 

Батафсил
СОҚОВ ВА ДУДУҚ БЎЛИБ ҚОЛМАЙ ДЕСАНГИЗ...

СОҚОВ ВА ДУДУҚ БЎЛИБ ҚОЛМАЙ ДЕСАНГИЗ...

🕔10:28, 23.10.2020 ✔38

Академик лицейда ўқирдим. Лицейимиз директори ташаббуси билан «Бир ҳафтада бир китоб» лойиҳаси ташкил этилган эди. Лойиҳага кўра ҳар бир ўқувчи бир ҳафтада биттадан бадиий китобни мутолаа қилиши ва таассуротларини туман газетасига ёзиш топшириғи берилган. Танлов ғолиблари тақдирланадиган бўлди.
 

Батафсил
ҚИЁФАСИЗ КИМСАЛАР ФОЖИАСИ

ҚИЁФАСИЗ КИМСАЛАР ФОЖИАСИ

🕔11:03, 09.10.2020 ✔296

Ҳаётимиз ўткинчи нарсаларга шу қадар тўлиб кетганки, баъзан шуларсиз ҳаёт ҳаёт эмасдек, шуларсиз бир онимизни тасаввур этолмаймиз гўё. Ҳаётимизда пул, мол-дунё тўплаш, бир-биридан ўзиш шу даражада кескинлашганки, бунинг оқибатида одамлар қариндошми ёки дўст – бир-бирини танимай қиёфасиз кимсаларга айланиб бормоқда...

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Ўқишдан, фикрлашдан тўхтаган киши ТАРАҚҚИЁТДАН ОРТДА ҚОЛАДИ

    Ўқишдан, фикрлашдан тўхтаган киши ТАРАҚҚИЁТДАН ОРТДА ҚОЛАДИ

    Китоб ўқиш инсон учун муваффақият ва саодат эшикларини очувчи калитдир. Илм излаш, китоб, газета ва журналларни мутолаа қилиш кишининг дунёқарашини кенгайтиради, ўзига хос лаззат бағишлайди. Ўзгалар олдида соҳибининг илмий, маданий ва ахлоқий савиясини юқорига кўтариб қўяди.
     

    ✔ 66    🕔 10:29, 23.10.2020
  • СОҚОВ ВА ДУДУҚ БЎЛИБ ҚОЛМАЙ ДЕСАНГИЗ...

    СОҚОВ ВА ДУДУҚ БЎЛИБ ҚОЛМАЙ ДЕСАНГИЗ...

    Академик лицейда ўқирдим. Лицейимиз директори ташаббуси билан «Бир ҳафтада бир китоб» лойиҳаси ташкил этилган эди. Лойиҳага кўра ҳар бир ўқувчи бир ҳафтада биттадан бадиий китобни мутолаа қилиши ва таассуротларини туман газетасига ёзиш топшириғи берилган. Танлов ғолиблари тақдирланадиган бўлди.
     

    ✔ 38    🕔 10:28, 23.10.2020
  • ҚИЁФАСИЗ КИМСАЛАР ФОЖИАСИ

    ҚИЁФАСИЗ КИМСАЛАР ФОЖИАСИ

    Ҳаётимиз ўткинчи нарсаларга шу қадар тўлиб кетганки, баъзан шуларсиз ҳаёт ҳаёт эмасдек, шуларсиз бир онимизни тасаввур этолмаймиз гўё. Ҳаётимизда пул, мол-дунё тўплаш, бир-биридан ўзиш шу даражада кескинлашганки, бунинг оқибатида одамлар қариндошми ёки дўст – бир-бирини танимай қиёфасиз кимсаларга айланиб бормоқда...

    ✔ 296    🕔 11:03, 09.10.2020
  • «КИШИ АЙБИНГ ДЕСА...»

    «КИШИ АЙБИНГ ДЕСА...»

    ёхуд Навоийнинг мунаққидлик маҳорати

    Алишер Навоий асарлари ҳақиқат мезонларида яралгани учун ҳам ўқувчини ўзига тез жалб қилади. Шоир ўз даврининг адолатпеша, ҳақиқатгўй сиймосини кўз олдимизда гавдалантиради.

    ✔ 451    🕔 09:18, 28.09.2020
  • ҲАҚИҚИЙ ТАШНАЛИК

    ҲАҚИҚИЙ ТАШНАЛИК

    ёхуд «қоғозга ўралган» гаплар

    «Китобимни очингиз ва унда баён қилинган воқеалар ҳақида яхшилаб ўйлаб кўрингиз. Ишонаверишингиз мумкин, уни ўқиш натижасида ҳам жасоратли, ҳам доно бўласиз, чунки менинг китобимда бутунлай бошқача йўсиндаги руҳ ва қандайдир фақат юксак дидли кишиларга тушунарли бўладиган таълимотни кўрасизки, бу эса сизга бизнинг дин, худди шу каби сиёсатимизга доир ўта махфий ва даҳшатли сирларни очиб беради...»
     

    ✔ 425    🕔 09:09, 28.09.2020
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар