Етти кун      Бош саҳифа

БЎЛАЖАК ЮРИСТЛАРГА ҒАФУР ҒУЛОМ СТИПЕНДИЯСИ

Тошкент давлат юридик университети Ғафур Ғулом номидаги махсус стипендия ҳамда кўркак нишонини таъсис этди, дея хабар берди университет жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими.

Мана шу орқали атоқли адиб ижодини кенг тарғиб қилиш мақсад қилинган. Университет Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Шерзод Пўлатовнинг айтишича, йил давомида Ғафур Ғулом ижоди билан боғлиқ китоб ярмаркалари, янги асарлар тақдимотлари, бадиий ва ҳужжатли фильмлар намойиши, турли танловлар, фестиваллар, викториналар ўтказиш, адиб яшаган манзилларга илмий-маърифий экспедициялар уюштириш режалаштирилган.
– Ғафур Ғулом уй-музе­йини оталиққа оляпмиз, – дея қўшимча қилди Ш.Пўлатов. – Тез орада университетда Ғафур Ғулом хонаси ташкил қилиниб, суюкли шоир ва ёзувчимизнинг ҳаёт йўли акс этган экспозиция билан бойитилади. Махсус сайтни ишга туширдик. Адиблар боғи мажмуасидаги Ғафур Ғулом ҳайкалини обод этиш масъ­улиятини ҳам зиммамизга олганмиз.
Ғафур Ғулом номидаги махсус стипендияга ҳар бир факультетдан бир нафардан талаба сазовор бўлиши мумкин. Номзодлар ўқиш ва ижодда фаол, китобхонлик тарғиботига муносиб ҳисса қўшаётган ёш ижодкорлар орасидан танлаб олинади. Стипендияни қўлга киритиш учун улар тест синовидан ўтиши керак. Ғафур Ғулом номидаги кўкрак нишони билан нафақат ижодкор талабалар, балки илму маърифатга ошно ўқитувчиларни ҳам тақдирлаш кўзда тутилган. Ғолибларга бир марталик пул мукофоти ҳам тақдим этилади.
Жорий ўқув йилидан Тошкент давлат юридик университетида таълим олаётган бадиий ҳаваскор ёшлар танлов асосида «Илҳом» мукофотига ҳам тавсия этилади.




Ўхшаш мақолалар

ҲОКИМ МАКТАБЛАРГА 100 млн. СЎМЛИК КИТОБ СОВҒА ҚИЛДИ

ҲОКИМ МАКТАБЛАРГА 100 млн. СЎМЛИК КИТОБ СОВҒА ҚИЛДИ

🕔10:36, 23.10.2020 ✔33

Қорақалпоғистоннинг Шуманай тумани ҳокими Баҳодир Янгибаев туман халқ таълими бўлимига қарашли 33 та мактабга умумий қиймати 100 млн. сўмлик китоблар совға қилди.
 

Батафсил
Мактабларда она тили дарслари кўпайтирилади

Мактабларда она тили дарслари кўпайтирилади

🕔10:36, 23.10.2020 ✔30

«Мамлакатимизда ўзбек тилини янада ривож­лантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент Фармони қабул қилинди. Унга мувофиқ, 2020–2030 йилларда ўзбек тилини ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш концепцияси ҳамда асосий йўналишлари тасдиқланди.
 

Батафсил
Фуқародан маълумотнома сўраш —  ҚОНУНГА ЗИД

Фуқародан маълумотнома сўраш — ҚОНУНГА ЗИД

🕔09:34, 16.10.2020 ✔155

2020 йил 1 январдан бошлаб давлат органлари ва ташкилотлари томонидан жами 28 турдаги ҳужжатларни фуқаролардан талаб қилиши, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан эса уларнинг берилишига йўл қўйилмаслиги белгиланган эди. Шунга қарамасдан маҳалла идораларида турли «справка»ларни талаб этилиши қанчалар ўринли?
 

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • ҲОКИМ МАКТАБЛАРГА 100 млн. СЎМЛИК КИТОБ СОВҒА ҚИЛДИ

    ҲОКИМ МАКТАБЛАРГА 100 млн. СЎМЛИК КИТОБ СОВҒА ҚИЛДИ

    Қорақалпоғистоннинг Шуманай тумани ҳокими Баҳодир Янгибаев туман халқ таълими бўлимига қарашли 33 та мактабга умумий қиймати 100 млн. сўмлик китоблар совға қилди.
     

    ✔ 33    🕔 10:36, 23.10.2020
  • Мактабларда она тили дарслари кўпайтирилади

    Мактабларда она тили дарслари кўпайтирилади

    «Мамлакатимизда ўзбек тилини янада ривож­лантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент Фармони қабул қилинди. Унга мувофиқ, 2020–2030 йилларда ўзбек тилини ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш концепцияси ҳамда асосий йўналишлари тасдиқланди.
     

    ✔ 30    🕔 10:36, 23.10.2020
  • Фуқародан маълумотнома сўраш —  ҚОНУНГА ЗИД

    Фуқародан маълумотнома сўраш — ҚОНУНГА ЗИД

    2020 йил 1 январдан бошлаб давлат органлари ва ташкилотлари томонидан жами 28 турдаги ҳужжатларни фуқаролардан талаб қилиши, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан эса уларнинг берилишига йўл қўйилмаслиги белгиланган эди. Шунга қарамасдан маҳалла идораларида турли «справка»ларни талаб этилиши қанчалар ўринли?
     

    ✔ 155    🕔 09:34, 16.10.2020
  • АҲОЛИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ

    АҲОЛИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ

    нафақат тартиб, балки барқарор ривожланиш Миллий мақсадлари учун керак

    ✔ 116    🕔 09:40, 28.09.2020
  • ЕТМАЯПТИМИ,  БЮДЖЕТНИКЛАР БОР-КУ...

    ЕТМАЯПТИМИ, БЮДЖЕТНИКЛАР БОР-КУ...

    Бюджет ташкилотлари ходимлари орзу-ҳавасини тўхтатиб туришига тўғри келади. Гап шундаки, бюджет ташкилотлари ходимларига айрим тўловларни тўлашни тўхтатиб туриш муддати узайтирилди.

    ✔ 125    🕔 09:40, 28.09.2020
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар