Инсон ўзинг      Бош саҳифа

ТУШДАГИ БАХТ

(Йиғлоқи синглимнинг орзуси ушалди)

Туш кўряпман, тушимда дадам менинг ёнимда. У мени уйғотди, қўлидаги «Кока-кола»ни тутиб, «қизим, сув ич, сенга олиб келдим» деди. Сапчиб турдим, ўгирилиб қарасам ҳеч ким йўқ. Бехосдан телефонимнинг ёниб-ўчаётганига кўзим тушди (аслида овозсиз қилиб қўйгандим). ​​​​​​​

Не кўз билан кўрайки, дадам менга қўнғироқ қиляпти. Ҳа-ҳа, телефоним экранида дадажонимнинг рақамлари, яна қайта-қайта чиқяпти. Аввалига уйқум очилмай қараб турдим, кейин гўшакни кўтардим.

– Алл-ло...

– Қизим, яхшимисан? Нега телефонингни кўтармайсан? Мени эслаб турасизларми? Онанг қалай, тузукми? Синг­линг яхшими, униям овозини бир эшитай...

Наҳот бу овоз, ҳол-аҳвол сўрашлар отамдан бўлса?! Бу ҳолатни туш кўрмаётганим, ўнгимда рўй бераётганига ишонч ҳосил қилгач синглимни туртдим. Унинг дадамиз билан гаплашишга кучи етмади, йиғлаб юборди ва ўксик йиғидан ўзини тўхтатолмади. Қандай ўзини тутсин, ахир 12 йил деганда отамиз биз билан гаплашишни истаяпти. Ёши улғайиб, бизга бағрини очяпти, балки. Мен жигаримнинг юзини сидириб оқаётган кўз ёшларига чидаб туролмасдим, гарчи бу томчи ёшларни кў-ўп кўрган бўлсам ҳам. Бу чарос кўзчалардан отилган дардни мен олти ёшимдаёқ пайқаганман. Синглим мендан бир ёш кичик, яъни беш ёшда эди ўшанда. Отамиз биздан, ҳали туғилмаган яна бир норасидани қорнида кўтариб юрган онамдан воз кечганига ҳали кўп вақт ўтмаган. Бечора чарос кўзлигим ота меҳрини энди ҳис этган даврлар экан, энди ўйласам. Чунки у ширингина, кичкинтой, оппоқ қизча эди. Мен эса қорачадан келган йирикроқ эдим. Табиийки, дадалар кенжа фарзандни бошқача эркалатишади. Синглим мана шу меҳрни қумсаб анча йиғлоқи, қайсар, «ичимдагини топ» бўлиб қолганди. Яхши эслайман: у ҳар куни «дадам, дадажоним» деб ухлаб қолар, «дадам» деб тонгни қарши оларди.

У холам (биз уникида яшаганмиз) ишга кетиши билан уй телефонидан тўғри келган рақамни айлантириб терарди. Баъзида аёл кишининг «адашдиз» деган овози келса, баъзида «я слышу» дейишарди кимлардир. Аввалига нима қилаётганига эътибор бермаганман. Бу болаларча ўйинқароқликка ўхшарди.  Шундай кунларнинг бирида синглим бақир-чақир билан телефонда дадасини чақиргандай бўлди. Ёнига келиб қулоқ тутдим. Кейин билсам у ҳар гал турли рақамларни таваккал босаверган. Трубкани ким олса, дада ҳақида сўраган. У ўз кўнглида отамизни излаб топмоқчи бўлган экан-да. Ахийри, тасодиф бўлиб «Алло...» деса, бир эркак киши гапирган. Англашимча, синглим ҳовлиқиб «Дада, дада, мен Севинчман, қизингиз» деган. У киши бўлса шартта гапни бўлиб, «Менинг Севинч деган қизим йўқ» деб гўшакни босиб қўйган. «Дада, мен Севинчман, танимадизми» деганча мурғак синглим йиғи аралаш зорланиб қолди. Тўсатдан телефон гўшагини жаҳл билан силтаб дод солиб йиғлай бошлади. Унинг алам билан «Севинч деган қизим йўқ, деди, дадам учун йўқ эканман» деган ноласи бола англайдиган дард эмасди.

Шу-шу синглим «дадам мени танимади, дадам мени яхши кўрмайди», деб маъюс тортиб қолди. Мана шу зарба, синиқлик шўх-шаддод қизчанинг қалбини бир умрга яралади. Ҳозиргача у ҳеч кимдан меҳр кутмайди, меҳр бериши ҳам мушкул. Ҳеч кимга ишонолмайди, ишонтира олишиям қийин. Ҳеч кимдан ёрдам сўрашга ботинолмайди, ўзи ҳам ён-веридагиларга қарашгиси келмайди. Яна шунисиям бор ҳақиқатки, иккаламизнинг ҳам кемтик кўнглимиз ҳеч тўлмади, синиқ қалбимиз эса бутланмади. Шунча йиллар ичида не-не синовли кунларни кўрмадик. Волидамизни заифу хаста кўрганимизда, оналигу оталик юки қаддини букканида бизнинг қўлимиздан ҳеч нарса келмасди...

Бироқ бугун мен отамнинг дуога очилган қўлларида тилга олинганимни, унинг учун қадрим борлигини билиб севиндим. Бу бахтдан еттинчи осмонга ҳам учиб келдим, қанийди қувончим узоққа чўзилса. Чунки бу ҳисларни мен тушларимда кўрганман, холос. Бу бахт шундайки, бутун олам шодлигини беради. Мактабга илк бор қадам қўйган кунимиздан токи балоғатга етгунимизгача отаси борларга ҳавасимиз келди. Токи биз ҳам «дадам бундай қилдилар», «дадам уни олиб бердилар», дейишга орзуманд бўлиб улғайдик. Армонлар ушалиши мумкинлигига умид боғладик, Дадажон!..

 

Cабина ТОШПЎЛАТОВА




Ўхшаш мақолалар

Тоғдек яхшилик

Тоғдек яхшилик

🕔10:27, 23.10.2020 ✔39

Бир куни кечаси бир одам кучли ёмғирнинг ёғишига зўрға чидаганча, бирор бир машина тўхтаб унга ёрдам беришини илҳақ кутарди. Боиси, унинг машинаси шу ерда бузилиб қолган, нима қилишини билмасди. У сувга бўккач, оқ байроқ ясаб, биров кўрсин учун силкий бошлади.
 

Батафсил
ТУШДАГИ БАХТ

ТУШДАГИ БАХТ

🕔09:20, 28.09.2020 ✔471

(Йиғлоқи синглимнинг орзуси ушалди)

Туш кўряпман, тушимда дадам менинг ёнимда. У мени уйғотди, қўлидаги «Кока-кола»ни тутиб, «қизим, сув ич, сенга олиб келдим» деди. Сапчиб турдим, ўгирилиб қарасам ҳеч ким йўқ. Бехосдан телефонимнинг ёниб-ўчаётганига кўзим тушди (аслида овозсиз қилиб қўйгандим). ​​​​​​​

Батафсил
«КЎЗЛАРИМ  ЙЎЛИНГДА, БОЛАМ...»

«КЎЗЛАРИМ ЙЎЛИНГДА, БОЛАМ...»

🕔09:19, 28.09.2020 ✔482

Онажоним пойтахтни кўрмаганлар. Ҳар гал улар билан телефон орқали гаплашганимда шаҳардаги ўзгаришлар, қурилишлар, азим Тошкентнинг ўзгача тароватини сўзлаб бераман. Қишлоққа борсам, албатта, Қамчиқ довонининг шифобахш, табиий гиёҳлари, тоғ эчкисининг қурутларидан олиб бораман. Кўзларида қувонч ёшлари билан узундан-узун дуо қиладилар.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Тоғдек яхшилик

    Тоғдек яхшилик

    Бир куни кечаси бир одам кучли ёмғирнинг ёғишига зўрға чидаганча, бирор бир машина тўхтаб унга ёрдам беришини илҳақ кутарди. Боиси, унинг машинаси шу ерда бузилиб қолган, нима қилишини билмасди. У сувга бўккач, оқ байроқ ясаб, биров кўрсин учун силкий бошлади.
     

    ✔ 39    🕔 10:27, 23.10.2020
  • ТУШДАГИ БАХТ

    ТУШДАГИ БАХТ

    (Йиғлоқи синглимнинг орзуси ушалди)

    Туш кўряпман, тушимда дадам менинг ёнимда. У мени уйғотди, қўлидаги «Кока-кола»ни тутиб, «қизим, сув ич, сенга олиб келдим» деди. Сапчиб турдим, ўгирилиб қарасам ҳеч ким йўқ. Бехосдан телефонимнинг ёниб-ўчаётганига кўзим тушди (аслида овозсиз қилиб қўйгандим). ​​​​​​​

    ✔ 471    🕔 09:20, 28.09.2020
  • «КЎЗЛАРИМ  ЙЎЛИНГДА, БОЛАМ...»

    «КЎЗЛАРИМ ЙЎЛИНГДА, БОЛАМ...»

    Онажоним пойтахтни кўрмаганлар. Ҳар гал улар билан телефон орқали гаплашганимда шаҳардаги ўзгаришлар, қурилишлар, азим Тошкентнинг ўзгача тароватини сўзлаб бераман. Қишлоққа борсам, албатта, Қамчиқ довонининг шифобахш, табиий гиёҳлари, тоғ эчкисининг қурутларидан олиб бораман. Кўзларида қувонч ёшлари билан узундан-узун дуо қиладилар.

    ✔ 482    🕔 09:19, 28.09.2020
  • СТАТУСИНГИЗДА  ВИЖДОНИНГИЗ КЎРИНАДИ

    СТАТУСИНГИЗДА ВИЖДОНИНГИЗ КЎРИНАДИ

    Интернетда бугун йўқ нарсанинг ўзи йўқ. Айниқса ижтимоий тармоқларда ҳар ким ўз профилида фикрини ёзиш, расм, видео жойлаш учун кенг майдон ажратилган. «Фикр билдириш», «Дўстлар билан бўлишиш», «Ўз профилида бўлишиш» ҳам бор бунинг устига. Хуллас, мулоқот доираси ҳам, янги-янги дўстлар билан танишув имконияти ҳам кенг.

    ✔ 462    🕔 09:19, 28.09.2020
  • МАХЛУҚ

    МАХЛУҚ

    Махлуқ бақалоқ ўртоғимизни бутунича ютиб юборди. Жағлари қимирлаганини сезмадик ҳам. Бир луқмада ишини ҳал қилди-қўйди. Бечорани шундай оёғидан кўтарди-да, ғордек очилган оғзига ташлаб юборди. Гўё қудуққа тушгандек, бақирганча тубсизлик қаърига равона бўлди шўрлик ўртоғимиз.
     

    ✔ 587    🕔 13:02, 28.08.2020
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар