Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

ЯПОНИЯНИНГ КОРОНАВИРУСГА ҚАРШИ КУРАШИ

оддий, содда ва самарали

Ҳа! Японияда ҳам коронавирус бор, табиий. Бинобарин, кунчиқар юртда ҳеч ким талвасага тушгани йўқ.

ЯПОНИЯНИНГ КОРОНАВИРУСГА  ҚАРШИ КУРАШИ

Ҳатто, касаллик энг юқори чўққисига чиққан пайтда ҳам. Сабаби, японлар ўз одатларига содиқ тарзда давлатдан шикоят қилиш, атрофга жар солиш ёки фойдасиз ўй-хаёлларга берилиш ўрнига, ҳукумат томонидан жорий қилинган тартиб-қоидаларга қатъий риоя этишни маъқул кўришди. Аниқроқ айтганда, давлат ҳам, фуқаролар ҳам вирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида оддий, шу билан бирга самарали усулларга мурожаат қилишди.

«Япон маданиятига хос энг муҳим омиллардан бири – инсоннинг нафақат ўзига, балки ён-атрофидагиларга нисбатан ҳам масъулият ҳиссини сезиши. Бу фазилат, айниқса, эпидемия ва инқироз даврида жуда асқотди, – дейди Токиода истиқомат қиладиган маданиятшунос Юлия Стоногина. – Ҳукумат томонидан эълон қилинадиган баёнот ёки мурожаатларга ҳам, соғлиқни сақлаш тизими тавсияларига ҳам японлар ўта жиддий эътибор билан қарашади. Улар оммавий равишда асрлар давомида сақлаб келинаётган гигиеник режимга қатъий амал қилишди. Япон тилида учта «олтин қоида» жуда жарангдор янграйди: «Угай, тэ-арай, суймин», яъни «Томоқни чайиш, қўлларни ювиш, тўйиб ухлаш».

«Ушбу қоидани кунчиқар диёрнинг момолари ва оналари авлоддан авлодга тўкис етказиб келишяпти. Эътироф этилишича, мунтазам равишда дастлабки икки одатга амал қилиш – томоқни чайиш ва қўлларни ювиш кишида ҳар қандай вирусга қарши барқарор курашувчанлик қобилиятини кафолатлайди, ке­йинги чора эса руҳий (психологик) соғломликни мустаҳкамлаб, умумий иммунитетни оширади.

«Японияда ҳар йили такрорланадиган гриппга, деярли кўникиб кетишган, шунинг учун одамлар кундалик турмушда қадимий қоидаларга бирмунча суст риоя қилишади. Коронавирус эса бошқа масала. Вазиятни англаб етган фуқаролар профилактикага нисбатан эҳтиёжни дарҳол сезишди ва натижа, ҳатто тиббиёт соҳаси мулозимларини ҳам ҳайратга солди», – дейди мутахассис.

Умуман олганда, Японияда қайд этилган статистика коронавирусни унча мураккаб бўлмаган профилактика чораларига риоя этган ҳолда ҳам енгиш мумкин, деган хулосага келиш умидини беради. Тўғри, бир нарсани тан олиш керак: японлар, бошқа миллатлардан фарқли ўлароқ, жуда интизомли халқ, уларга жорий этилган ёки анъанага айланган муайян тартиб-тамойилларга содиқ қолиш қийинчилик туғдирмайди. Бошқа томондан қараганда, «Одам қилган ишни одам қилади», деган гап ҳам бор.

Албатта, бу ўринда масалага бироз кенгроқ, яъни шахсий даражада эмас, балки ижтимоий нуқтаи назардан қараш эҳтиёжи ҳам мавжуд: инқироз даврида жамоатчилик хулқи ва жамоатчилик институтлари иши. Бу борада ҳам Япония кўпгина давлатларга ўрганса арзийдиган даражада ўрнак бўлди. Масалан, компаниялар ўз мижозлари учун эҳтиёт чораларини қўллаши одат тусига кирди.

Савдо нуқталари, меҳмонхоналар, овқатланиш шохобчаларига кираверишда қўлларни қайта ишлашга мўлжалланган суюқлик солинган идишлар қўйилди. Умуман олганда, японларда ходимнинг ёпиқ юз билан хизмат кўрсатиши мижозга нисбатан ҳурматсизлик ва ҳатто, қўполлик сифатида қабул қилинади. Шу боис, аввалига тиббий ниқобдан бироз эҳтиёткорлик билан фойдаланилди. Кейинроқ бунинг ҳам йўли топилди: эндиликда аксарият савдо дўконларида хизматчилар ниқобда бўлганлиги учун узр сўралган ёзувлар пайдо бўлган. Қолаверса, бу айнан мижозларни ўйлаб жорий этилган тартиб экани ҳам эслатиб қўйилган.

Токио метросида дунёда пандемия авжга чиққан пайтда ниқоб тақиш хавфсизлик гарови тушунчасигина эмас, балки шунчаки этикет меъёрига айланди. Умумий аҳволни тўғри тушунган аҳоли, ҳатто, мавсумий аллергияни бошдан кечираётганлар ҳам эндиликда жамоат жойида йўталмасликка, аксирмасликка ҳаракат қилади. Ҳозир пойтахт метросида йўталган ёки аксирган йўловчини, деярли учратмайсиз.

Япон анъанавий маданиятида, одатда, қўл бериб кўришмайдилар. Фақат глобал бизнес вакиллари учунгина бу қоида истисно этилган. Коронавирус даврида эса тадбиркорлар ҳам муносабатнинг бундай усулидан тўлиқ воз кечишди.

Сўнгги маълумотларга кўра, Японияда жами 79 мингдан зиёд фуқаро коронавирусга учрагани аниқланган. Беморларнинг 71 ярим мингга яқини тузалган. 1500 киши ҳалок бўлган.

ЎзА




Ўхшаш мақолалар

ТАЪЛИМ ИСЛОҲОТЛАРИ

ТАЪЛИМ ИСЛОҲОТЛАРИ

🕔11:30, 02.10.2020 ✔399

инсон омилига муносиб муносабат кўрсатишдан бошланиши керак эмасми?

Батафсил
У – МЕНИНГ МУАЛЛИМИМ ЭДИ

У – МЕНИНГ МУАЛЛИМИМ ЭДИ

🕔11:29, 02.10.2020 ✔674

У олий ўқув юртини эндигина тугатиб келиб, бизни она тили ва адабиёт фанидан ўқита бошлаганида 4-синфда ўқиётган эдик. Ҳар биримизга оғизни қандай очиб, унли ҳарфларни талаффуз қилишни ўргатишдан бошлаган дастлабки дарс кейинчалик ҳар ҳафта бошқа синфлар билан ўзаро баҳсга бой кечалар, танловлар ўтказишга уланиб кетди.

Батафсил
ЧЕКЛОВЛАРГА ЛОҚАЙДЛИК ВА БЕПИСАНДЛИК

ЧЕКЛОВЛАРГА ЛОҚАЙДЛИК ВА БЕПИСАНДЛИК

🕔09:39, 28.09.2020 ✔531

коронавирусга чалинганлар сони тобора ортиб боришига сабаб бўлмоқда

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • ТАЪЛИМ ИСЛОҲОТЛАРИ

    ТАЪЛИМ ИСЛОҲОТЛАРИ

    инсон омилига муносиб муносабат кўрсатишдан бошланиши керак эмасми?

    ✔ 399    🕔 11:30, 02.10.2020
  • У – МЕНИНГ МУАЛЛИМИМ ЭДИ

    У – МЕНИНГ МУАЛЛИМИМ ЭДИ

    У олий ўқув юртини эндигина тугатиб келиб, бизни она тили ва адабиёт фанидан ўқита бошлаганида 4-синфда ўқиётган эдик. Ҳар биримизга оғизни қандай очиб, унли ҳарфларни талаффуз қилишни ўргатишдан бошлаган дастлабки дарс кейинчалик ҳар ҳафта бошқа синфлар билан ўзаро баҳсга бой кечалар, танловлар ўтказишга уланиб кетди.

    ✔ 674    🕔 11:29, 02.10.2020
  • ЧЕКЛОВЛАРГА ЛОҚАЙДЛИК ВА БЕПИСАНДЛИК

    ЧЕКЛОВЛАРГА ЛОҚАЙДЛИК ВА БЕПИСАНДЛИК

    коронавирусга чалинганлар сони тобора ортиб боришига сабаб бўлмоқда

    ✔ 531    🕔 09:39, 28.09.2020
  • ЯПОНИЯНИНГ КОРОНАВИРУСГА  ҚАРШИ КУРАШИ

    ЯПОНИЯНИНГ КОРОНАВИРУСГА ҚАРШИ КУРАШИ

    оддий, содда ва самарали

    Ҳа! Японияда ҳам коронавирус бор, табиий. Бинобарин, кунчиқар юртда ҳеч ким талвасага тушгани йўқ.

    ✔ 479    🕔 09:38, 28.09.2020
  • ИНСОН БАХТЛИ БЎЛИШИ КЕРАК...  АММО ҚАЧОН?

    ИНСОН БАХТЛИ БЎЛИШИ КЕРАК... АММО ҚАЧОН?

    «Дунёда зарур, бажармаса бўлмайдиган касблар қолганда эди, миллионлаб кишилар ишсизликдан очликка, муҳтожликка маҳкум бўлур эди», дейди немис социологи Либерман. Зарур касблар деганда олим шифокор, ўқитувчи, аскар каби касбларни санаб ўтади ва кўчада чақа-пулга этик тозалаб-мойлаб кун кўрувчини ёки тирноқ пардозловчини «зарур касб эгалари» сафига қўшмайди.

    ✔ 128    🕔 09:32, 28.09.2020
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар