Аниқ саволга аниқ жавоб      Бош саҳифа

1 ОКТЯБРДАН НИМАЛАР ЎЗГАРАДИ?

Ўзгараётган акциз солиғи ставкалари, тадбиркорлар учун янги имтиёз, кучга кираётган янги тартиблар

1 ОКТЯБРДАН НИМАЛАР ЎЗГАРАДИ?

Тадбиркорларга «Санитарияэпидемиологик осойишталик белгиси» берилади

Тадбиркорларга уларнинг фаолияти санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мослигини ўрганиш ва таҳлиллар натижаларига асосан «Санитария-эпидемиологик осойишталик белгиси»ни бериш амалиёти жорий қилинади.

Белги Санит ария-эпидемиология хизмати томонидан уч хил турдаги – «яшил», «сариқ» ва «қизил» тоифалар бўйича 12 ой муддатгача берилади.

Миллий географик ахборот тизими

Ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни назарда тутувчи қарорлар, аукцион ва танлов баённомалари, нотариал тасдиқланган битимлар ҳамда бошқа ҳужжатлар Миллий географик ахборот тизимида давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин кучга киради.

Миллий географик ахборот тизими юридик ва жисмоний шахсларни кадастр маълумотлари билан тезкор таъминлаш имконини беради.

Агентлик «виноводка»чиларни текшириши мумкин

Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналар ҳамда алкоголь маҳсулотларининг улгуржи ва чакана савдоси билан шуғулланувчи ташкилотларнинг ноқонуний фаолияти ҳақида маълумот мавжуд бўлганда, махсус ваколатли органни хабардор қилган ҳолда текширишларни амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлади.  

Давлат муассасаларининг таъсис этилишига йўл қўйилмайдиган ҳолатлар

Давлат иштирокидаги хўжа лик юритувчи субъектларнинг, шунингдек уларнинг аффилланган шахсларининг ва хўжалик фаолиятини амалга ошириш ваколатлари берилган давлат муассасаларининг (мудофаа қобилияти ва миллий хавфсизлик мақсадларида бундан мустасно) таъсис этилишига қуйидаги ҳолларда йўл қўйилмайди: – битта товар бозорида бешта ва ундан ортиқ хусусий тадбиркор фаолият юритиб келаётган соҳаларда; – давлат органлари томонидан ўзларига лицензиялаш, рўйхатга олиш, аккредитациядан ўтказиш ва рухсат бериш ваколати берилган соҳаларда.

Тадбиркорлар учун яна бир имтиёз

Қуввати 140 киловаттгача бўлган электр ускуналарини тармоққа улашда сарфланадиган харажатлар тадбиркорларнинг хоҳишига кўра, давлат хизматлари марказларига техник шартларни олиш учун мурожаат қилиш билан бир вақтда берилган сўровномасига асосан «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Мазкур маблағлар кейинчалик тадбиркорлар фойдаланган электр энергияси қийматига қўшиладиган устамалар ҳисобидан 1 йил давомида ундириб олинади.

Дарсликлар нашр этишда нархлар эркинлашади

Республика бюджети маблағлари ва Республика мақсадли китоб жамғармаси маблағлари ҳисобидан таълим муассасалари учун дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни нашр этишда нархларни давлат томонидан тартибга солиш бекор қилинади.

2020 йил 1 октябрдан бошлаб:

– нодавлат таълим ташкилоти лицензия олганидан кейинги лицензия талаблари ва шартларидан бири – «Нодавлат таълимни бошқариш ахборот тизими»га киритиш учун тегишли маълумотларни Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясига тақдим этиш ҳисобланади; – мазкур тизимда нодавлат таълим ташкилоти, унинг таълим олувчилари, педагоглари ва таълим-тарбия жараёни тўғрисидаги ишончли маълумотнинг лицензия олингандан бошлаб 30 кун давомида йўқлиги – лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш ёки тугатиш учун асос бўлади; – кадрларни тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим олганлик тўғрисида давлат намунасидаги ҳужжат бланкалари берганлик учун БҲМнинг 10 фоизи миқдорида йиғим жорий этилади.

Ичимлик сув хизматлари учун нархлар маҳаллий Кенгашлар томонидан кўриб чиқилади

Сув таъминоти ва оқова сув хизматлари учун тартибга солинадиган нархлар монополияга қарши курашиш ва нархларни тартибга солиш органлари хулосалари олиниб, маҳаллий Кенгашлар қарори билан маъқуллангандан сўнг тасдиқланади.

«Huquqiy axborot» Телеграм канали материаллари асосида тайёрланди.




Ўхшаш мақолалар

1 ОКТЯБРДАН НИМАЛАР ЎЗГАРАДИ?

1 ОКТЯБРДАН НИМАЛАР ЎЗГАРАДИ?

🕔11:20, 02.10.2020 ✔389

Ўзгараётган акциз солиғи ставкалари, тадбиркорлар учун янги имтиёз, кучга кираётган янги тартиблар

Батафсил
КОРОНАВИРУС Мактаблар очилгач, вазият ёмонлашадими?

КОРОНАВИРУС Мактаблар очилгач, вазият ёмонлашадими?

🕔09:04, 28.09.2020 ✔459

Саволларга Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси
Барно АБДУСАМАТОВА жавоб берди.

Батафсил
КОРОНАВИРУС

КОРОНАВИРУС

🕔13:05, 28.08.2020 ✔608

Коронавирус билан касалланиш болаларда бирор асорат қолдирадими? 

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • 1 ОКТЯБРДАН НИМАЛАР ЎЗГАРАДИ?

    1 ОКТЯБРДАН НИМАЛАР ЎЗГАРАДИ?

    Ўзгараётган акциз солиғи ставкалари, тадбиркорлар учун янги имтиёз, кучга кираётган янги тартиблар

    ✔ 389    🕔 11:20, 02.10.2020
  • КОРОНАВИРУС Мактаблар очилгач, вазият ёмонлашадими?

    КОРОНАВИРУС Мактаблар очилгач, вазият ёмонлашадими?

    Саволларга Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси
    Барно АБДУСАМАТОВА жавоб берди.

    ✔ 459    🕔 09:04, 28.09.2020
  • КОРОНАВИРУС

    КОРОНАВИРУС

    Коронавирус билан касалланиш болаларда бирор асорат қолдирадими? 

    ✔ 608    🕔 13:05, 28.08.2020
  • Маҳалла рўйхатига киритилмаган бўлса...

    Маҳалла рўйхатига киритилмаган бўлса...

    Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Саодат Боймирзаева АОКА ҳузуридаги штабда ташкил этилган брифингда муҳим саволларга жавоб берди:
     

    ✔ 766    🕔 10:39, 17.08.2020
  • Таълим кредити кимларга берилади?

    Таълим кредити кимларга берилади?

    Марказий банк ахборот хизмати раҳбари ­Акмал Назаров АОКА ҳузуридаги штабда ўтказилган брифингда аҳолидан тушган айрим саволларга жавоб қайтарди:
     

    ✔ 511    🕔 10:36, 17.08.2020
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар