Долзарб мавзу      Бош саҳифа

ОР-НОМУС ТУЗОҒИ

У бойлик ва хорижнинг дабдабаси билан пардаланган бўлиши мумкин!

ОР-НОМУС ТУЗОҒИ

Қадимгиларнинг бир гапи бор: «яхши қиз маҳалласидан ортмайди». Ҳа, кўз олдида вояга етган қизларнинг бор-бўйидан яхши хабардор бўлган маҳалла аҳли уларни қўлдан чиқармасликка, келин қилишга ҳаракат қилган. Қизларнинг ота-онаси ҳам маҳалладошларнинг бундай таклифига учиб-қўниб рози бўлишган. Ҳарна, кўзининг оқу қораси, дилбанди  яқинида яшашидан хурсанд бўлишган.

Бу тамойил асрлар ошиб, миллий турмуш тутумимизнинг бир парчаси бўлиб яшаб келди. Яхши-ёмон кунларда фарзанд ота-онадан, ота-она фарзанддан хабар олиб туриши нуқтаи назаридан ҳам «суягини хўрламайдиган султонлар» шундай йўл тутди. Ҳатто қўшни қишлоққа ҳам қиз бермайдиган оилалар ҳозир ҳам йўқ эмас. Олис жойларнинг турмуш тутуми, урф-одати, анъана ва қадриятлари тубдан фарқ қилишини мулоҳаза қилган ота-боболар ҳар бир дарахтнинг меваси ўз яқинига тушушини исгат ан бўлса, ажаб эмас. Бундай фарқлар сирасига тил, ҳуқуқий меъёрлар, эътиқод каби ҳаётдаги тамал тамойиллар ҳам кирадиган бўлса, вазият янада жиддий тус олади. Сабаби, ҳар бир ота-она ўз қизини бир умр ҳар жиҳатдан ҳимоя қила оладиган, ғамхўр, ҳақ-ҳуқуқларига эътиборли, па лаги тоза, чинакам мард йигитга ва шундай хонадонга узатишни истайди. Фарзандининг келажаги, ўзга жойда туп қўйиб, палак ёзиб кетиши шу каби омилларга боғлиқ эканини яхши билади.

Кипригида кўтариб вояга етказган қизи бошқа жойга боргач, хор бўлиб, топталиб яшашига бирон ота-она рози бўладими? Катта бойлик эвазига-чи?

Сўнгги пайтларда корейс миллатига мансуб кишиларга турмушга чиқиб Жанубий Кореяга кетган ўзбек аёллари қисмати ҳақидаги ташвишли ҳолатлар кўп муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Чет элнинг хўрозқандига маҳлиё бўлиб, шу йўлни танлаган ёшларнинг афсус-надоматлари ижтимоий тармоқларда кезиб юрибди. Бу ишларнинг асл сабабчиси шундай кўнгилсизликларга тушуб қолган аёлларнинг ўзи экани ҳам мулоҳаза қилиняпти. Фарзанди тақдирига бепарво ота-оналар ҳам шу сирага киритиляпти.

Бугун хорижга турмушга чиқиб кетган ҳамда пухта ўйланмай қилинган бу ишнинг жабрини чекаётган минглаб ватандошларимиз қисмати ҳақида масъул ташкилотлар балки амалий ишларга киришар. Бизнинг вазифамиз – қизларимизнинг аёллик шаъни, қадр-қиммати, ор-номуси биз учун қанчалик аҳамиятга эга эканига эътибор қаратишдир. Ҳар бир ота-она, ҳар бир оила, миллатнинг ҳар бир вакили бу масалани ўз шууридан ўтказиб кўриши зарур. «Пул, бойлик, сайру-саёҳат ва бошқа мезонлар инсоннинг ўзга тупроқларда хор бўлиб топталиши эвазига топилиши керакми?» деган савол кун тартибимиздаги асосий масалага айланиши керак. Миллатнинг миллат сифатида тараққий этиши, жаҳон айвонидаги ўрни ва мавқеи, давлатлараро муно сабатлари ҳамда дипломатик алоқаларида инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ бу каби масалалар доимо жамоатчиликнинг диққат марказида бўлиб келади.

Глобаллашув тегирмонининг нуқси, «оммавий маданият» ниқоби остида кириб келаётган бузғунчи тамойиллар мана шу тарзда энг қуйи бўғингача етиб боргани жуда ачинарлидир. Оқибатда бой берилган умр, аянчли тақдирлар, энг муҳим хусусиятларидан мосуво бўлаётган инсон қисмати юзага келяпти. Олдинига бошқа бир миллатнинг тили ва маданияти, урф-одатларини ўзимизникидан-да устун қўйишга ундаган кучлар бир кун келиб, инсонни бир йўла ўзлигидан ҳам айиришини ҳаётий мисоллар орқали гувоҳи бўлиб турибмиз. Ўзга дунёларга шунчаки маҳлиёлик, ўз ҳаётига қаноат қилмаслик, ўйламай қўйилган қадам, ор-номус, ҳақ-ҳуқуқ ва барча имконлардан маҳрум бўлиш билан якунланса, бундан ким қандай фойда топади?

Бир пайтлар иккинчи жаҳон уруши йиллари ва ундан сўнг уруш асоратлари туфайли етим ва бошпанасиз қолган минг-минглаб фарзандларга ота-боболаримиз уйидан жой берган. Қалбидаги меҳрини туҳфа қилиб яшаган. Ҳеч кимга қош чимириб қарамаган. «Нонимни ярим қилдинг», демаган. Бировнинг фарзандига шу қадар эҳтиром кўрсатган миллат бугун ўз қизининг тақдирига шу қадар бепарво бўлдими? Ўз уйига, ўз юртига сиғдира олмадими?

Бу каби оғриқли саволлар ҳар биримизнинг қалбимизни ларзага келтириши, ғафлатдан уйғотиши, ўзлигимизга қайтариши шарт.




Ўхшаш мақолалар

«ОНА ТИЛИНИ УНУТГАН ХАЛҚ ТЎЛА МУСТАҚИЛ ЭМАСДИР»

«ОНА ТИЛИНИ УНУТГАН ХАЛҚ ТЎЛА МУСТАҚИЛ ЭМАСДИР»

🕔10:35, 23.10.2020 ✔70

Ифтихор туйғусининг икки қаноти бор, бири — муҳаббат, иккинчиси — сидқ. Миллий тил билан фахрланиш, кўз устида тутиш учун уни севиш, ҳар қандай вазиятда унга содиқ қола билиш лозим. Илло, бу ўта оғир иш.
 

Батафсил
КАМТАРИН ИНСОННИНГ «КЎНГИЛ НИДОСИ»

КАМТАРИН ИНСОННИНГ «КЎНГИЛ НИДОСИ»

🕔10:34, 23.10.2020 ✔42

Шоир бўлсанг, қалб чироғинг,
Ёниб турса то абад.
Бу дунёдан кетар чоғинг,
Йиғлаб қолса шеърият.

Батафсил
МАКТАБ ЁНИДАГИ «ОЗОДАЛИК МАСКАНИ»

МАКТАБ ЁНИДАГИ «ОЗОДАЛИК МАСКАНИ»

🕔10:33, 23.10.2020 ✔1102

Хабарингиз бор, карантин сабабли мактаб ошхоналари ишламаётгани боис ўқувчилар уйларидан егулик келтириб тамадди қилмоқда. Танаффус пайти синфда ҳар хил таомларнинг ҳиди аралашиб, ғайритабиий «ифор» таралади. Биз хонага тоза ҳаво кириши учун ойнани очган эдик ҳамки, синфдаги ҳавони ҳам ортда қолдирадиган таъбни хира қиладиган сассиқ ҳид димоғимизга урилди.
 

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • «ОНА ТИЛИНИ УНУТГАН ХАЛҚ ТЎЛА МУСТАҚИЛ ЭМАСДИР»

    «ОНА ТИЛИНИ УНУТГАН ХАЛҚ ТЎЛА МУСТАҚИЛ ЭМАСДИР»

    Ифтихор туйғусининг икки қаноти бор, бири — муҳаббат, иккинчиси — сидқ. Миллий тил билан фахрланиш, кўз устида тутиш учун уни севиш, ҳар қандай вазиятда унга содиқ қола билиш лозим. Илло, бу ўта оғир иш.
     

    ✔ 70    🕔 10:35, 23.10.2020
  • КАМТАРИН ИНСОННИНГ «КЎНГИЛ НИДОСИ»

    КАМТАРИН ИНСОННИНГ «КЎНГИЛ НИДОСИ»

    Шоир бўлсанг, қалб чироғинг,
    Ёниб турса то абад.
    Бу дунёдан кетар чоғинг,
    Йиғлаб қолса шеърият.

    ✔ 42    🕔 10:34, 23.10.2020
  • МАКТАБ ЁНИДАГИ «ОЗОДАЛИК МАСКАНИ»

    МАКТАБ ЁНИДАГИ «ОЗОДАЛИК МАСКАНИ»

    Хабарингиз бор, карантин сабабли мактаб ошхоналари ишламаётгани боис ўқувчилар уйларидан егулик келтириб тамадди қилмоқда. Танаффус пайти синфда ҳар хил таомларнинг ҳиди аралашиб, ғайритабиий «ифор» таралади. Биз хонага тоза ҳаво кириши учун ойнани очган эдик ҳамки, синфдаги ҳавони ҳам ортда қолдирадиган таъбни хира қиладиган сассиқ ҳид димоғимизга урилди.
     

    ✔ 1102    🕔 10:33, 23.10.2020
  • «COVID-19» ШИФОХОНАСИ ЧИҚИНДИЛАРИ ЧИРЧИҚ ДАРЁСИГА ТАШЛАНМОҚДА

    «COVID-19» ШИФОХОНАСИ ЧИҚИНДИЛАРИ ЧИРЧИҚ ДАРЁСИГА ТАШЛАНМОҚДА

    Коронавирусга қарши курашда аҳолини ҳушёрликка чақириб, карантин қоидаларини бузганлик учун қатъий чоралар қўлланаётган бир вақтда бир қатор масъулларнинг ўзлари коранавирусни тарқатишга атайин йўл қўйиб беришмоқда.

    ✔ 73    🕔 10:30, 23.10.2020
  • ЎҚИТУВЧИ ВА ЎҚУВЧИНИНГ ДАРДИ

    ЎҚИТУВЧИ ВА ЎҚУВЧИНИНГ ДАРДИ

    Таълимдаги ислоҳотлар буни қанчалик акс эттирмоқда?
     

    ✔ 164    🕔 09:33, 16.10.2020
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар