Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

ТАЪЛИМ ИСЛОҲОТЛАРИ

инсон омилига муносиб муносабат кўрсатишдан бошланиши керак эмасми?

ТАЪЛИМ ИСЛОҲОТЛАРИ

Мактаб таълимининг сифати ҳаммани бирдай ташвишлантириб келаётган муаммодир. Бизда йиллар давомида на таълим, на тарбия беришнинг аниқ ва реал мезонлари ишлаб чиқилиб, амалиётга тадбиқ этилган эмас.

Деҳқонча қилиб айтганда, мактабда ўн бир йил тер тўкиб ўқиган ўқувчи билан шунчаки ўқишга қатнаб-қатнамай базўр битирган бола орасидаги тафовут ҳеч қандай меъёрлар билан ўлчанмайди. Назорат ҳам бўлмайди. Буни ўлчаш учун зарур бўладиган «тарози» ҳали яратилмаган. Шундай бўлса ҳам мактаб таълимининг сифати ҳақида кўп гапирилади. Бу гаплар эса сув йўқ жойда кеманинг сузиши каби ғайритабиий ва ҳайратланарлидир.

Таълим сифати масаласи жуда кўп жиҳатлар билан боғлиқ бўлса-да, энг кўп муҳокама қилинадиган ва кўпчиликнинг норозилигига нишон бўладигани бу – ўқитувчилар. Бу гап қанчалик холис ва асослилиги жуда кам мулоҳаза қилинади.

Аввало, «бизда кимлар ўқитувчи бўлади?» деган саволнинг қўйилиши жуда муҳим. Буни ҳеч қандай таҳлил, ўрганиш, кузатув ва фактларсиз ҳам ҳамма яхши билади: бизда биринчи навбатда қизлар ўқитувчи бўлади. Келажак авлодни ўқитиб-тарбиялаш, миллатнинг қаддини кўтариш учун эмас, айрим ота-оналарнинг назарида ўқитувчилик «қизларбоп касб» бўлгани учун! Яна бошқа омиллар ҳам бор: ушбу йўналишга кириш нисбатан осон, ўрин кўп, давлат гранти ҳам шунга яраша. Контракт миқдори ҳам нисбатан пастроқ ва ҳоказо. Шунинг учун ҳам ота-она охирги имконият сифатида фарзандини ҳеч бўлмаса муаллимликка «илинтириб қўяди».

Бизда негадир хориждаги айрим давлатлар тажрибасида учрайдиган мактабни тўлиқ аълога битирганлар биринчи галда таълим-тарбия соҳасида ўқиши учун квоталар белгиланмаган. Бизда бундай ўқувчилар (катталарнинг маслаҳати билан) биринчи навбатда пултопар соҳаларга йўналтирилади.  Таълимда эса, оила боқиш учун унчалик катта масъулият берилмайдиган аёллар ишлашади.

Шундай бўлса-да, мактабларимизда жуда яхши, фидойи ўқитувчилар бор. Энди улар нима билан шуғулланади, деган саволга тўхталиш зарур. Уларга пахта ҳам тердирдик, кўча ҳам супуртирдик, темир-терсак ҳам йиғдирдик, макулатура ҳам топширтирдик. Камига барча мавсумий тадбирларга ҳам кенг жалб қилдик. Сайловлар, марафонлар, акциялар, байрамлар учун ўқитувчи ўз ўқувчилари билан бирга ҳафталаб тайёргарлик кўрди. Юқоридан келадиган текширув ва ҳисобот сўрашлар ўз касбининг устаси бўлган бир қанча ноёб педагогларнинг мактабни тарк этишига сабаб бўлганидан ҳам кўз юмиб бўлмайди...

Ўқитувчининг ўз касби, фаолияти доирасидаги эркинлиги, ҳақ-ҳуқуқларига ҳам бизда ҳаминқадар эътибор қаратилган.

Бу борадаги энг оғир муаммо ўқитувчининг ўз устида ишлаш, маҳоратини ошириш, илмий базасини янгилаб бориш, кутубхонада ишлаш учун вақт тополмаслигидир. Албатта, бу фикрга эътироз билдирувчилар ўқитувчиларга яратилаётган шарт-шароитлар ҳақидаги ҳисоботларни қалаштириб ташлашлари мумкин. Аслида айнан шу нарсалар, масалан, ўқитувчиларни турли ўқишларга жалб қилиш ҳам ўқитувчилик касбига зомин бўла олади. Дарсдан ташқари вақтларини ўқитувчининг ўз ихтиёрида қолдириш, уни ортиқча банд этмаслик, қисқача айтганда, ўз ҳолига қўйиш бу борада ижобий натижа бериши мумкин. Агар ўқитувчининг ҳамма вақти – ҳафтасига беш-олти кун ва кун бўйи ишда бўлишини талаб қилаверар эканмиз бу ўқитувчилик касбининг истиқболига акс таъсир кўрсатиши муқаррар.

Бунда, аввало, ўқитувчининг лавозим вазифалари нималардан иборат эканини аниқлаштириб олиш ҳамда йил давомида қилинадиган иш режасини шу асосда шакллантиргандан кейин унга вазифаси ва режасига алоқаси бўлмаган кундалик, ҳафталик, ойлик мажбуриятлар юкламаслик қатъий тамойилга айлансагина ўқитувчи эмин-эркин ўз ишини қилиши, дарсини бериши, ўз устида ишлаши учун фурсат топа олади. Акс ҳолда, кунда-кунора юқоридан топшириқ олиб, ҳисобот бериб ишлаш тизими унинг иш жараёнига жиддий салбий таъсир кўрсатади. Бундай шароитда ишлаётган ўқитувчидан таълим сифати борасида бирон амалий фаолият кутиш бемаъниликдир.

Ўқитувчилик фаолиятининг моддий жиҳатдан қўллаб-қувватланиши масаласи ҳам таълим сифатига сезиларли таъсир кўрсатади. Яқиндан бошлаб ўқитувчиларга имтиёзли кредитлар асосида автомобиль бериш йўлга қўйилди. Бунинг ўзига яраша сабаби бор: бир умр таълимда ишлаб олган маошидан битта машина тугул ҳатто велосипед ҳам олиб минолмаган ўқитувчилар йўқ эмас. Ҳалол бўлишим керак, деб пора олмади. Халқнинг кўзига ўқитувчи бўлиб кўринишим керак, деб ойлигига кийим-бош олди. Оила тебратди. Бу жараёнлар ҳалиям давом этиб келяпти.

Кейинги пайтларда ўқитувчиларнинг ойлигини ошириш масаласида бир қадар ўзгаришлар бўлди. Бу нисбатан катта ҳодиса.

Аммо ўқитувчининг ойлиги ўзининг олдинги миқдорига нис бат ан ошди. Бошқа касб эгаларига ёки бозор муносабатларига кўра эмас. Куни келиб ўқитувчи минг доллар ойлик ола бошласа, бошқа соҳа вакиллари ойига камида ўн минг доллар даромад қила бошласа, бу билан ўқитувчи хурсанд бўладими?

Ҳар бир ўқитувчи ҳар бир ойлигига биттадан машина ололмаса ҳам ҳеч бўлмаганда икки-уч йил оиласидан орттирган пулини йиғиб, бир уловни бўлиб олса, шу ҳам оламшумул воқеа бўлар эди.

Ўқитувчининг ижтимоий мақоми юқоридаги ҳамма жиҳатлардан келиб чиқиб белгиланяпти. У уйида ота-онасининг гапига кирмайдиган такасалтанг, дангаса, ишёқмас, гап уқмас болани ўн бир йил ўқитиб, агар ўқимаса, амаллаб судраб юриб, мактабни битказдиришга мажбур. Ўқувчига танбеҳ бериш ҳуқуқи йўқ (Бундай пайтда ота-она ўртага тушади). Ўқувчини ўқитиш, баҳолаш, тарбиялаш унинг қатъий мажбурияти. Бу мажбуриятни бажаришда унга ҳамкор бўлиши керак бўлган ота-она ва меҳнат жамоаси фақат буйруқ бериш, топшириқ юклаш, ҳамиша ҳар қандай ҳолатда ўқитувчини айбдор деб топишдан иборат. Баъзан шундай ҳолатлар юзага келадики, ота-оналарнинг, меҳнат жамоасининг, ўз оиласи аҳлининг, камига ўқувчиларнинг муносабати ўқитувчини боши берк кўчага киритиб қўяди. Руҳий ҳолатига, соғлиғига таъсир ўтказади. Ҳатто турмушини издан чиқариши мумкин.

Ўз ҳаётига қасд қилган, номусидан айрилган ўқувчи учун ўқитувчини айбдор ҳисоблаш, уни турли идораларга қатнатиб, тушунтиришлар олиш ортиқча сарсонгарчилик бўлиб қолади. Ўқитувчи бундай руҳий ҳолатда энди таълим сифати, дарс ўтиш маҳорати, ҳар бир ўқитувчига индивидуал ёндашиб сабоқ бериш хусусида бош қотириши амри маҳол. Бундай пайтларда ўқитувчиларимизнинг аксарияти нозик хилқат саналадиган аёллар эканини ҳам эсдан чиқармаслик керак.

 Ҳар қандай зўр ўқитувчи ҳам юқоридан тасдиқланиб келган ўқув дастури асосида дарс ўтишга мажбур. Унда дарсликни, мавзуни ё таълим тизимини танлаш имкони йўқ. Қандай бўлишидан қатъи назар бир хил тизимга солинган маълумотни чайнаб-чайнаб болаларга етказиши керак. Бундай «чайна лиш»лардан юқори турадиган ўқитувчининг шахсий маҳорати, йиллар давомида тўплаган ижобий тажрибалари, малакаси қанчалик аҳамиятга эгалиги масаласи ҳам таълим сифатига таъсир кўрсатади. Ўқувчидаги эҳтиёж ва унга етказиш принципи етакчи аҳамият касб этмас экан, бу борада сезиларли ўзгариш бўлиши қийин.

Бизда ўқитувчилик касбига меҳр қўйган инсон ҳақиқий балогардонга айланади. Ҳар қандай ҳолатда ҳам ўз касбини, меҳнат жамоасини ташлаб кетмайди. Ўттиз-қирқ йилдан бери бир жойда ишлаб ўтган фидойи ўқитувчилар кам эмас. Улардан дарс олиб савод чиқарган ўқувчилар аллақачон каттакон бошлиқ бўлиб кетсаям, оддий ўқитувчиликдан ажралмай ишлаб келаётган устозлар матонатига қойил қолиш керак.

Инсон омили ҳамиша биринчи ўринда туради. Агар биз таълим соҳасида сезиларли ўзгаришлар қилишни, жаҳон билан бўйлашишни истасак, бу ислоҳотни аввало устоз ва мураббийларга ўзларига муно сиб муно сабат кўрсатишдан бошлаш зарур.

Абдукарим АВАЗБЕКОВ




Ўхшаш мақолалар

ТАЪЛИМ ИСЛОҲОТЛАРИ

ТАЪЛИМ ИСЛОҲОТЛАРИ

🕔11:30, 02.10.2020 ✔400

инсон омилига муносиб муносабат кўрсатишдан бошланиши керак эмасми?

Батафсил
У – МЕНИНГ МУАЛЛИМИМ ЭДИ

У – МЕНИНГ МУАЛЛИМИМ ЭДИ

🕔11:29, 02.10.2020 ✔675

У олий ўқув юртини эндигина тугатиб келиб, бизни она тили ва адабиёт фанидан ўқита бошлаганида 4-синфда ўқиётган эдик. Ҳар биримизга оғизни қандай очиб, унли ҳарфларни талаффуз қилишни ўргатишдан бошлаган дастлабки дарс кейинчалик ҳар ҳафта бошқа синфлар билан ўзаро баҳсга бой кечалар, танловлар ўтказишга уланиб кетди.

Батафсил
ЧЕКЛОВЛАРГА ЛОҚАЙДЛИК ВА БЕПИСАНДЛИК

ЧЕКЛОВЛАРГА ЛОҚАЙДЛИК ВА БЕПИСАНДЛИК

🕔09:39, 28.09.2020 ✔532

коронавирусга чалинганлар сони тобора ортиб боришига сабаб бўлмоқда

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • ТАЪЛИМ ИСЛОҲОТЛАРИ

    ТАЪЛИМ ИСЛОҲОТЛАРИ

    инсон омилига муносиб муносабат кўрсатишдан бошланиши керак эмасми?

    ✔ 400    🕔 11:30, 02.10.2020
  • У – МЕНИНГ МУАЛЛИМИМ ЭДИ

    У – МЕНИНГ МУАЛЛИМИМ ЭДИ

    У олий ўқув юртини эндигина тугатиб келиб, бизни она тили ва адабиёт фанидан ўқита бошлаганида 4-синфда ўқиётган эдик. Ҳар биримизга оғизни қандай очиб, унли ҳарфларни талаффуз қилишни ўргатишдан бошлаган дастлабки дарс кейинчалик ҳар ҳафта бошқа синфлар билан ўзаро баҳсга бой кечалар, танловлар ўтказишга уланиб кетди.

    ✔ 675    🕔 11:29, 02.10.2020
  • ЧЕКЛОВЛАРГА ЛОҚАЙДЛИК ВА БЕПИСАНДЛИК

    ЧЕКЛОВЛАРГА ЛОҚАЙДЛИК ВА БЕПИСАНДЛИК

    коронавирусга чалинганлар сони тобора ортиб боришига сабаб бўлмоқда

    ✔ 532    🕔 09:39, 28.09.2020
  • ЯПОНИЯНИНГ КОРОНАВИРУСГА  ҚАРШИ КУРАШИ

    ЯПОНИЯНИНГ КОРОНАВИРУСГА ҚАРШИ КУРАШИ

    оддий, содда ва самарали

    Ҳа! Японияда ҳам коронавирус бор, табиий. Бинобарин, кунчиқар юртда ҳеч ким талвасага тушгани йўқ.

    ✔ 479    🕔 09:38, 28.09.2020
  • ИНСОН БАХТЛИ БЎЛИШИ КЕРАК...  АММО ҚАЧОН?

    ИНСОН БАХТЛИ БЎЛИШИ КЕРАК... АММО ҚАЧОН?

    «Дунёда зарур, бажармаса бўлмайдиган касблар қолганда эди, миллионлаб кишилар ишсизликдан очликка, муҳтожликка маҳкум бўлур эди», дейди немис социологи Либерман. Зарур касблар деганда олим шифокор, ўқитувчи, аскар каби касбларни санаб ўтади ва кўчада чақа-пулга этик тозалаб-мойлаб кун кўрувчини ёки тирноқ пардозловчини «зарур касб эгалари» сафига қўшмайди.

    ✔ 128    🕔 09:32, 28.09.2020
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар