ЎЗГАЧА ИЛТИФОТ
Эшматнинг тўртта фарзанди ва битта хотини бор. Улар қишлоқда яшашади. Хориж киноларига ишқибоз акамиз анчадан бери бир нарсани амалга оширишни ўйлайди-ю, ҳеч журъати етмайди.
БатафсилКарантиндан олдин ўғлимизнинг тўйини қилиш учун унаштириб қўйган эдик. Буни қарангки, орада карантин бошланиб, тўйнинг белига тепди. Кутишдан бошқа чорамиз қолмади. Илож йўқ. Элга келган тўй-да.
Мана, карантин ҳам сал юмшаб, тўй қилишга рухсат тегди. Аммо, тўйлар ўттиз кишидан ошмасин дегани чатоқ бўлди-да. Бундай ўйлаб қарасам, ўзимизнинг уруғ-аймоғимиз икки юз кишидан ошадиган. Ҳали бу ёқда дўст бор, ёрон бор, маҳалла-кўй бор. Нима қилишга ҳам бошим қотди.
Бир куни маҳаллаком Озод оға эрта билан уйга келди. – Ёшулли, тўй бошлабсиз, ўнг бўлсин, – деб гапни қутлашдан бошлади. Мен бўлсам, қўлимни кўксимга қўйиб «қуллуқ» деб турибман. – Энди, оға, ўзингиздан қолар гап йўқ. Тўйни ўттиз кишилик қиласиз. Ихчамгина камхарж қилиб ўтказамиз. Бунинг учун тўйга келувчиларни рўйхат қилинг, мен кўриб, муҳр қўйиб бераман. Агар тўйга ўттиз кишидан ошиқ одам айтсангиз ўзингиздан кўринг, нақ жаримага тортиласиз.
Хуллас калом, тўйга келувчиларнинг рўйхатини туздик. Уни айтсанг бу қоляпти, буни айтсанг у. Нима бўлса-бўлар, деб икки юз эллик кишини хатга аранг сиғдирдик. Буни кўриб оқсоқолнинг ҳуши бошидан учди. – Бунақаси кетмайди, оға, – деб ўттиз кишидан пастини қизил ручкаси билан чизиб ташлади. Ҳай-ҳай деганча қолдим.
Уйга келиб хатга диққат билан разм солсам, яккаю ягона Абдусамад тоғам рўйхатда ўттиз биринчи бўлиб турибдилар денг. Усти чизиб ташланган. Аёли ўттизинчи ўринда. Ана энди кўринг томошани. Буни эшитган онам йиғини бошладилар. – Яккаю ягона жигаримни тўйга айтолмасам, мен қандай опа бўлдим!..
Онамни опаларим билан бирга юпатишга ҳаракат қиламиз, қани энди гапга тушуна қолсалар... – Хўп-хўп, бир иложини топармиз, ойи, ҳали тўйга уч-тўрт кун бор-ку, –дедим юпатиб.
Хуллас, тўй куни етиб келди. Тоғам ҳақида бир дўстимга маслаҳат солдим. – Бе-э, шу ҳам муаммоми? Йўли осон-ку. Агар Озод оқсоқол мумкинмас, деб оёқ тираб олса, тоғангизни санъаткорлар қаторига қўшиб қўяқоламиз. Чунки артистлар тўйда ўттиз кишилик ҳисобга кирмайди, нима дединг? – Буни қара, шу калламга келмаган экан. Даҳосан, даҳо, – дедим хурсанд бўлиб дўстимга.
Абдусамад тоғам тўйга тўёна билан кириб келди. Озод оғанинг қўлида рўйхат денг. Бирма-бир ўқиб, меҳмонларни жойига ўтказяпти. Бирдан юрагим шиғ этиб кетди. Дарров жўрам билан тоғамни четга тортиб, шундай-шундай, тоғажон, айбга буюрмайсиз, деб «йўл» ўқий бошладик. Тоғам бир менга, бир ҳалиги дўстимга қараб, оғзи очилиб қолди. Дўстим дарров санъаткорлар даврасига шошиб бориб, битта карнай кўтариб келди. – Тоғажон, шундай бўлиб қолди. Энди сиз мана шу карнайни кўтариб, тўғри санъаткорларнинг даврасига бориб ўтирасиз. Чалмасангиз ҳам майли, – дедим йиғлашимни ҳам, кулишимни ҳам билмай. Тоғам ҳам зап тушунадиган одам-да, шартимизга дарров кўна қолди. Қўлига карнайни кўтариб тўғри тўй даврасига кириб кетди. Ҳамма ҳайрон. Озод оқсоқол ҳам карнай тутган тоғамни кўриб қўлини кўксига қўйиб, тавозе билан салом бериб, давранинг тўрига ўтказди. Мана, бўларкан-у, дедим ўзимга. Худога шукр, деб қўйдим. Елкамдан тоғ ағдарилгандай бўлди...
Ана шунақа гаплар. Тўйни бир амаллаб ўтказиб олдик. Аммо шу тўйдан кейин тоғам Абдусамад карнайчи деган номни олди-да.
Эшматнинг тўртта фарзанди ва битта хотини бор. Улар қишлоқда яшашади. Хориж киноларига ишқибоз акамиз анчадан бери бир нарсани амалга оширишни ўйлайди-ю, ҳеч журъати етмайди.
БатафсилШоди Хуррамович катта бир корхонанинг директори. Отли-обрўйли. Кимсан Шоди Хуррамович! Кунларнинг бирида кечқурун ишдан ҳориб- чарчаб келган Шоди Хуррамовични аёли хавотирли қаршилади.
БатафсилКарантиндан олдин ўғлимизнинг тўйини қилиш учун унаштириб қўйган эдик. Буни қарангки, орада карантин бошланиб, тўйнинг белига тепди. Кутишдан бошқа чорамиз қолмади. Илож йўқ. Элга келган тўй-да.
Батафсил