Долзарб мавзу      Бош саҳифа

АХБОРОТ МАЙДОНИ

«газета ўқимаслик билан мақтаниш»  орқали эмасошкораликхолислик, тенг ҳуқуқлилик муҳитидагина ривож топади

АХБОРОТ МАЙДОНИ

Дунёда ахборот олишга бўлган эҳтиёж ҳам, ахборот тарқатиш шакл-шамойили ҳам, журналистикага бўлган талаблар ҳам ҳар куни ўзгариб бораётган узлуксиз жараёнга айланиб бўлди. Бугун сўз эркинлигига, ошкораликка эришиш тамойиллари ҳам ўн-йигирма йил олдинги талабларга мутлақо тўғри келмайди. Жаҳон ахборот майдонидаги эврилишлар ҳар қандай шароитда ҳам у ёки бу кўринишда исталган мамлакат ҳаётига кириб бораверади.

Ўзбекистон ҳам глобал ахборот майдонида қайнаши турган гап. Ахборот олиш эркинлигини, ошкоралик муҳитини яратиш биринчи галда чексиз ахборот тўрининг талабидир. Бугун бутун дунёда вазият шундайки, ахборотни сен биринчи бўлиб бермасанг, у барибир бошқа жойдан, бошқа манбалардан сизиб чиқаверади. Ана шунинг учун Ўзбекистонда ахборот олиш эркинлиги, аҳолини ҳаққоний ахборот билан таъминлаш масаласига эътибор қаратиш орқалигина мамлакат имижини дунё миқёсида яхшилаш мумкинлигини англамасдан илож йўқ.

Аммо кейинги пайтларда мамлакатдаги ахборот тизими, оммавий ахборот воситаларининг бугунги фаолияти, улардаги холислик ва таҳлилийлик ҳақида турли баландпарвоз гаплар пайдо бўлди. Баъзи бир раҳбарлар бир неча ўн йиллардан бери жамият ҳаётини ёритиб, мавжуд муаммоларга ўз ёндашуви ва муносабатини, жамоатчилик нуқтаи назарини холис ифода этиб, аҳолини қийнаб келаётган оғриқли масалаларга ечим топишга кўмаклашиб, мудроқ масъулларни уйғонишга чақириб келаётган босма нашрларнинг «ўлими»дан «башорат» бера бошлади. Соҳанинг юқори лавозимдаги раҳбарлари шундай муносабат билдиргач, қуйидагилар барча матбуот нашрларидан батамом воз кечиш йўлига ўтди. Оқибатда, маънавият, ўй-фикр ва мулоҳаза ахборот майдонидаги янги-янги таҳлилий маълумотлар билан озиқланишдан тўхтаб қолди...

Кўпчиликни ташвишга солиб келаётган бу масалага 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан ўтказилган тадбирда Президент Шавкат Мирзиёев алоҳида муносабат билдириб ўтди: «Афсуски, биз кейинги йилларда «мажбурий обуна» баҳонасида ихтиёрий обунани ҳам йўқ қилдик. Бунинг натижасида мактаб ва олийгоҳларнинг ўқитувчи ва домлалари ўзлари учун зарур бўлган газета ва журналлардан ажралиб қолди. Шундай аянчли ҳолга келдикки, ҳатто айрим раҳбарлар газета ўқимаслиги билан мақтанадиган бўлдилар...»

Афсуски, бу айни ҳақиқат эди. Бевосита оммавий ахборот воситалари соҳасига раҳбарлик қилиб, шу фаолиятнинг ривожи учун ҳаракат қилишга энг биринчи навбатдаги масъуллар «газета ўқимаслиги билан мақтаниб» турса, бошқалардан нима кутиш мумкин? Аслида бундайлар қайси йўл билан бўлса-да, халқнинг ўзига керакли ахборотга эга бўлиши учун хизмат қилиши керак эмасми?

Бугун дунёнинг ривожланган давлатлари ҳам матбуотдан воз кечаётгани йўқ. «Ўзингиз биласиз, дунёда компьютер технологиялари энг ривожланган давлатлардан бири бу – Япониядир, – деди Президент бу ҳақда фикр юритар экан. – Лекин ушбу мамлакатда кунига 3-4 миллион нусхада нашр этиладиган газеталар борлигига нима дейсиз? Айтмоқчиманки, ҳаётимизда радио-телевидение, интернет билан бирга босма нашрларнинг ҳам ўз ўрни бор».

Сўнгги кунларда интернет сайтлари, ижтимоий тармоқларда Ўзбекистондаги оммавий ахборот воситаларининг олдинги ва ҳозирги аҳволи ҳақидаги баҳслар тинмаяпти. Бу баҳсларга 28 сентябрь куни «Халқаро ахборотдан эркин умумфойдаланиш куни» муносабати билан бўлиб ўтган халқаро онлайн-конференциядаги айрим фикрлар сабаб бўлди. Яқин кунларгача Ўзбекистон медиа-ахборот майдони мувофиқлаштирувчи органи бўлган Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг собиқ раҳбари бугунги барча ишларда ўзини бош-қош бўлгандек иддаода тутгани, қолаверса, ўзбек журналистларининг шу вақтгача бўлган фаолиятини бутунлай чиқитга чиқариб ташлагани ғалати бўлди. «Ўзбекистонда ахборотдан эркин фойдаланиш имконияти яқин-яқингача аянчли аҳволда бўлган. 2016 йилга қадар ўзбек журналистикаси «кома» ҳолатига тушиб қолган эди. Ўлиб-ўлмаган, яшаб-яшаб кетмаган. Телевидениеда фақат бачкана мақтовлар, газеталарда фақат «жаннатдан хабарлар» ёритилар эди.

Бу ҳозир кулгилидир, лекин, афсуски, ҳолат худди шундай бўлган. Давлат аҳолига керак бўлган маълумотни эмас, балки ўзи тўғри деб билган маълумотларни тарқатиш билан шуғулланган. Одамлар ташвишлари ва муаммолари деярли ёритилмаган. Сканворд, кроссворд ва мунажжимлар башоратлари ёки «сариқ матбуот»дан бошқа нашрларнинг барчаси мажбурий обуна ҳисобидан кун кўрган. Журналистларнинг дардини фақат аноним шаклда бирор ижтимоий тармоқда қолдиришдан бошқа иложи бўлмаган», дея маърузачи ўзининг «холис» фикрларини билдириб ўтган.

Келинг, асосий гапга ўтишдан олдин ижтимоий тармоқларда ушбу фикрга билдирилаётган айрим муносабатлардан фақат биттасини келтирсак. «Mufasa» телеграм канали: «Мени хурсанд қилган нарса жаноб Алламжонов мажбурий обунага тўхтатилиб ўтгани бўлди. Зеро матбуот ҳақида гап кетганида, ўша ола-бўжи даврда бўлган мажбурий обуна ҳақида тўхталиб ўтмаса бўлмайди.

Шу ўринда, айнан Алламжонов ДСҚ раиси матбуот котиби – ахборот хизмати раҳбари бўлиб ишлаган даврда солиқчилар томонидан республикадаги барча тадбиркорларни «Soliq Info» («Soliq Info Tahririyati») газетасига мажбурий тарзда обуна қилинганлигини эслаб ўтишни жоиз деб ўйлайман...

Қизиқ жойи шундаки, «Soliq Info» газетаси ва бухгалтерлик фаолиятини автоматлаштириш бўйича BEM дастурий маҳсулоти ва бошқаларни асосчиси – К.Алламжонов ҳисобланади. ...Ўзбекистонда монополияга айланмоқчи бўлган, айнан К.Алламжонов асос солган «Avtotest» («Avtotest Report» МЧЖ) машмашаси ва унинг қинғирликлари ҳақида батафсил тўхталиб ўтиш шарт эмас...» (https://t.me/ mufasa_mh/120).

Аслида холис ахборот тарқатиш ҳақида ваъз ўқиётган одам мана шу ҳақиқатларни ҳам очиқ-ойдин айтиши керак эди. Кечаги куннинг хатолари кўпчиликка нотаниш эмас. Шундай экан, ҳар икки гапнинг бирида айбни кечаги кунга ағдариш билан нима ўзгаради? Агар ўша даврда ҳам ҳозирги кундаги каби позицияда мустаҳкам турган одам бўлса бошқа гап.

Лекин бугун ўзи аёвсиз танқид қилаётган даврда даврон сурган бўлса, ўзи тинмай қоралаётган мажбурий обуна орқасидан йирик бизнесига асос солган бўлса-чи? Шу ўринда битта факт: мажбурий обуна билан кун кўрган нашрлар қаторида турган «Soliq Info» газетасининг ўша вақтдаги обуна нархи 300-350 минг сўм атрофида, унинг босма табоғи билан тенг бўлган бошқа нашрларники эса бор-йўғи 50-60 минг сўмни ташкил этар эди. Ҳа, яшанг, мажбурий бўлгандан кейин хоҳлаган нархни қўйган-да.

Майли, ўтган вақт ўтди, ўзимиз айтяпмиз уни қайта-қайта «чайнаш»дан наф йўқ деб. Хўш, ахборот олиш ва уни тарқатиш борасидаги бугунги аҳвол қандай? Электрон ОАВларида эълон қилиниб, кўп ўтмай олиб ташланаётган «404»лар ҳақида тўхталишни нега ҳеч ким ўзига эп кўрмайди? Мажбурий обуна ҳақида бот-бот гапиришни яхши кўрадиганлар нега бугун ўша эски анъанада ҳамон «жаннатдан хабарлар»ни ёритиб келаётган нашрлар обунаси анча дадил, деярли ҳар бир сонида танқидий материаллари билан одамлар муаммолларини айтаётган саноқлигина нодавлат нашрлар эса тобора «ўлим» ёқасига бориб қолгани ҳақида ҳеч нарса демагани қизиқ.

Бу ерда ёки обуна тизими, ёки босма нашрларга ёндашув мезони хато экани кўриниб турибди-ку.

Шу соҳага раҳбарлик қилганлар мана шу муаммони бирор марта бўлса-да кўтармагани, матбуот нашрларида суяги қотган, таҳлилий-танқидий материаллар, холис ахборотларни ёзишнинг устаси бўлиб кетган журналистларга кенг майдон яратишга ҳаракат ҳам қилмагани жуда ҳам ачинарли эмасми?

Профессионал журналист тайёрлаётган материал билан ижтимоий тармоқлару турли телеграм каналларида айланаётган «ҳайп»ларнинг орасида катта фарқ бор. Буни соҳа мутахассислари яхши англашига заррача шубҳамиз йўқ. Шундай экан, уларга барқарор ва жиддий, жамият ҳаётига ижобий таъсир кўрсата олувчи механизм сифатида қараш зарур. Мавзу ахборотдан эркин умумфойдаланиш масаласи экан, айтилаётган гаплар ҳам шунга муносиб холисона, аниқ таҳлилларга асосланган бўлиши керак. Зотан бугунги ўқувчи ҳам кечаги эмас, ҳеч нарсани эсидан чиқармайди ва ҳар бир ахборот ортида нима борлигини яхши англайди. Шунингдек, давлат раҳбари босма нашрларни етказиб бериш тизими бугунги кун талабига мос эмаслигини ҳам таъкидлаб ўтди. «Бугунги кунда босма нашрларни таълим муассасаларига, ўқитувчи-профессорларга етказиб бериш ҳам жиддий муаммога айланган. Чунки бу борада матбуот тарқатиш ва почта тизимининг фаолияти мутлақо талабга жавоб бермайди.

Шу муносабат билан Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда бо сма матбуот нашрлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш, хусусан, мактаб ва олийгоҳларни педагогик фаолият учун зарур нашрлар билан таъминлаш, уларнинг кутубхоналарини ўқув ва бадиий адабиётлар билан тўлдириш чора-тадбирларини ишлаб чиқсин ва амалга оширсин».

Оммавий ахборот воситалари, хусусан, босма нашрлар ҳали ҳеч қайси давлатда узил-кесил ўз ўрнини бошқа бир муқобил механизмга бўшатиб бергани йўқ. Ўзбекистон ҳам бу жараёндан четда эмас. Давлат раҳбарининг юқоридаги фикрлари соҳага яна эътибор қаратилишидан далолат беряпти. Натижани эса, вақт кўрсатади.




Ўхшаш мақолалар

«ОНА ТИЛИНИ УНУТГАН ХАЛҚ ТЎЛА МУСТАҚИЛ ЭМАСДИР»

«ОНА ТИЛИНИ УНУТГАН ХАЛҚ ТЎЛА МУСТАҚИЛ ЭМАСДИР»

🕔10:35, 23.10.2020 ✔70

Ифтихор туйғусининг икки қаноти бор, бири — муҳаббат, иккинчиси — сидқ. Миллий тил билан фахрланиш, кўз устида тутиш учун уни севиш, ҳар қандай вазиятда унга содиқ қола билиш лозим. Илло, бу ўта оғир иш.
 

Батафсил
КАМТАРИН ИНСОННИНГ «КЎНГИЛ НИДОСИ»

КАМТАРИН ИНСОННИНГ «КЎНГИЛ НИДОСИ»

🕔10:34, 23.10.2020 ✔42

Шоир бўлсанг, қалб чироғинг,
Ёниб турса то абад.
Бу дунёдан кетар чоғинг,
Йиғлаб қолса шеърият.

Батафсил
МАКТАБ ЁНИДАГИ «ОЗОДАЛИК МАСКАНИ»

МАКТАБ ЁНИДАГИ «ОЗОДАЛИК МАСКАНИ»

🕔10:33, 23.10.2020 ✔1103

Хабарингиз бор, карантин сабабли мактаб ошхоналари ишламаётгани боис ўқувчилар уйларидан егулик келтириб тамадди қилмоқда. Танаффус пайти синфда ҳар хил таомларнинг ҳиди аралашиб, ғайритабиий «ифор» таралади. Биз хонага тоза ҳаво кириши учун ойнани очган эдик ҳамки, синфдаги ҳавони ҳам ортда қолдирадиган таъбни хира қиладиган сассиқ ҳид димоғимизга урилди.
 

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • «ОНА ТИЛИНИ УНУТГАН ХАЛҚ ТЎЛА МУСТАҚИЛ ЭМАСДИР»

    «ОНА ТИЛИНИ УНУТГАН ХАЛҚ ТЎЛА МУСТАҚИЛ ЭМАСДИР»

    Ифтихор туйғусининг икки қаноти бор, бири — муҳаббат, иккинчиси — сидқ. Миллий тил билан фахрланиш, кўз устида тутиш учун уни севиш, ҳар қандай вазиятда унга содиқ қола билиш лозим. Илло, бу ўта оғир иш.
     

    ✔ 70    🕔 10:35, 23.10.2020
  • КАМТАРИН ИНСОННИНГ «КЎНГИЛ НИДОСИ»

    КАМТАРИН ИНСОННИНГ «КЎНГИЛ НИДОСИ»

    Шоир бўлсанг, қалб чироғинг,
    Ёниб турса то абад.
    Бу дунёдан кетар чоғинг,
    Йиғлаб қолса шеърият.

    ✔ 42    🕔 10:34, 23.10.2020
  • МАКТАБ ЁНИДАГИ «ОЗОДАЛИК МАСКАНИ»

    МАКТАБ ЁНИДАГИ «ОЗОДАЛИК МАСКАНИ»

    Хабарингиз бор, карантин сабабли мактаб ошхоналари ишламаётгани боис ўқувчилар уйларидан егулик келтириб тамадди қилмоқда. Танаффус пайти синфда ҳар хил таомларнинг ҳиди аралашиб, ғайритабиий «ифор» таралади. Биз хонага тоза ҳаво кириши учун ойнани очган эдик ҳамки, синфдаги ҳавони ҳам ортда қолдирадиган таъбни хира қиладиган сассиқ ҳид димоғимизга урилди.
     

    ✔ 1103    🕔 10:33, 23.10.2020
  • «COVID-19» ШИФОХОНАСИ ЧИҚИНДИЛАРИ ЧИРЧИҚ ДАРЁСИГА ТАШЛАНМОҚДА

    «COVID-19» ШИФОХОНАСИ ЧИҚИНДИЛАРИ ЧИРЧИҚ ДАРЁСИГА ТАШЛАНМОҚДА

    Коронавирусга қарши курашда аҳолини ҳушёрликка чақириб, карантин қоидаларини бузганлик учун қатъий чоралар қўлланаётган бир вақтда бир қатор масъулларнинг ўзлари коранавирусни тарқатишга атайин йўл қўйиб беришмоқда.

    ✔ 73    🕔 10:30, 23.10.2020
  • ЎҚИТУВЧИ ВА ЎҚУВЧИНИНГ ДАРДИ

    ЎҚИТУВЧИ ВА ЎҚУВЧИНИНГ ДАРДИ

    Таълимдаги ислоҳотлар буни қанчалик акс эттирмоқда?
     

    ✔ 164    🕔 09:33, 16.10.2020
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар