Давр нафаси      Бош саҳифа

ХОЛИС ЯХШИЛИК ЭҲТИЁЖИ

Кейинги пайтларда одамлар орасида меҳр-оқибат, бировга чин кўнгилдан яхшилик қилиш каби ўзбекона қадриятлар сал бўлса-да йўқолиб бораётгандай туюлади назаримда. Буни одамлар орасидаги бир-бирига бўлган муносабатлардан ҳам билсак бўлади. 

Одамзоднинг табиати қизиқ экан-да. Қилган ишини бировга айтмаса, сира кўнгли жойига тушмайди. «Мен фалончига яхшилик қилдим», «у менинг орқамдан фалончи бўлди», қабилидаги миннатомуз гапларни ҳам бот-бот эшитиб қоламиз. Ахир ота-боболаримиз «Яхшилик қил, сувга от, билса балиқ, билмаса Холиқ», деган ҳикматли гапларида ҳам ажиб бир маъно мужассам эмасми?!
Яхшилик ҳеч қачон беиз кетмайди. Сен бировга яхшилик қилсанг, бир кун келиб албатта сенга ундан бўлмаса бошқасидан қайтади.
Дунёни яхшилик ушлаб туради, дейишади. Жамиятимизда сахий, ҳотамтой инсонлар борлиги, уларнинг етим-есир меҳр ва мурувватга муҳтож инсонларга ёрдам бериб, дуосини олаётганини эшитиб қувонасан. Айниқса, бу пандемия даврида ҳам, «Сардоба воқеалари»да ҳам яққол кўзга ташланди.
Қилган яхшилигини миннат қилиш савобининг йўқолиб кетишга сабаб бўлади, дер эди отам раҳматли.
Бир маҳалладошимизнинг отаси автоҳалокат сабаб оламдан ўтди. Беш нафар фарзанд муштипар она қўлида чирқираб қолиб кетаверди. У ёрдам қилди, бу ёрдам қилди, болалар бирин-кетин вояга етишди. Касб-корли уйли-жойли, оилали бўлишди. Бир куни оиланинг катта ўғли бир даврада:
– Ҳеч кимга етимлик юкини солмасин экан. Ҳеч кимнинг ота-онаси ўлмасин экан. Мана, ҳозиргача бизга ёрдам берганларнинг миннатини кўтариб келаман. Аввалига сўрамасак ҳам қўярда-қўймай ёрдам қилиб, кейин биз ҳақимизда «мен боқдим, мен бўлмасам ўлиб кетишарди...» деб гапириб юрганларни кўп эшитганман. Буни эшитиш биз учун қанчалик оғирлигини ҳатто тасаввур қилолмайсиз. Бундай гапларни эшитганимиздан ўша пайти очликда қолиб кетганимиз енгилроқ бўлармиди балки... Тўғри, қишда ўтиндан, буғдойдан, пулдан кўмак қилиб туришган. Аммо ким нима ёрдам қилган бўлса, мен ҳаммасини қайтарганман.
– Қўй, ўғлим, кўнглингга олма. Сен айтаётган одам анча кексайиб қолган. Кекса одам сал майда гапроқ бўлади ўзи, – деб кўнгиллик берганди отам ўшанда.
Яқинда икки маҳалладошимизнинг ўртасида бўлиб ўтган жанжалнинг гувоҳи бўлиб, беихтиёр юқоридаги воқеа эсимга тушди. Миннатнинг оши ёмон экан...
Матёқуб уста маҳалламизнинг энг кўзга кўринган устаси. Қўлидан келмайдиган иш йўқ. Ғишт теришми, сувоқ қилишми, печка қуришми, ҳатто тандир қуришни ҳам эплайди. Жаноза бўлиб қолса, қабр қуриш (Хоразм томонларда қабр ковланмайди, ер устидан қурилади) учун устани узоқдан олиб келишга ҳожат йўқ. Матёқуб устага бир оғиз айтсангиз бўлди. Дарҳол етиб келиб ҳожати­нгизни чиқаради.
Аммо ҳар доим мақтаниб юрадиган одати бор. Бир куни шундай бўлди.
Уста ҳаммаҳалласи билан ниманингдир устида айтишиб қолишибди. Сан-манга боришган. Уста тўсатдан:
– Болангнинг мозорини мен қурдим, лоақал шуни эсла, эсингдан чиқдими? Мана, яхшиликка ёмонлик, – деган жаҳл билан.
Бу гапни эшитган нариги киши ҳеч нима демай кўзида ёш билан орқасига қараб кетганини ҳамма кўрган. Шунда шу ерда турган ёши улуғ кишилардан бири:
– Иним, шу гапни ёмон айтдинг, яхши бўлмади. Мозорни сен қурмасанг бошқа бир уста қурарди, нима, унинг ўлиги кўчада қолиб кетармиди... Чатоқ айтдинг-да, – деди.
– Оғзимдан чиқиб кетибди, афсус, айтмасам бўлар экан... – деди ўзи ҳам пушаймон бўлиб.
Аммо энди кеч, ғишт қолипдан кўчган эди. Ўйланмай айтилган бир оғизгина сўз инсон қалбини яралаб қўйганди.
Ана шунақа. Биз ёрдамга ошиқаётган инсонларнинг ҳаммасини холис хизмат қилаётган самимий кишилар деб ўйлаймиз. Баъзан янглишамиз. Миннат эса, қилинган шунча хатти-ҳаракатни йўққа чиқаради. Орқасидан миннат қилинадиган яхшилик бир бечорага фойда эмас, ҳатто зарар келтиради. Демак, ҳар қандай яхшилик эмас, миннатсиз, холис қилинган яхшиликларни кўпайтиришимиз керак экан. Айниқса, бугунги кунларда...

Болтабой
МУҲАММАД ҚУРБОН




Ўхшаш мақолалар

ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚИГА БАЙРАМ ТАБРИГИ

ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚИГА БАЙРАМ ТАБРИГИ

🕔10:36, 23.10.2020 ✔40

Муҳтарам ватандошлар!
Сиз азизларни, сизлар орқали бутун халқимизни бугунги қутлуғ айём – Ўзбек тили байрами билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.

Батафсил
«САРДОБА» СУВ ОМБОРИ КЕЛАЖАГИ НИМА БЎЛАДИ?

«САРДОБА» СУВ ОМБОРИ КЕЛАЖАГИ НИМА БЎЛАДИ?

🕔09:35, 16.10.2020 ✔313

Халқаро пресс-клубнинг Мирзаобод туманида ташкил этилган сессиясида ушбу савол ҳам ўртага ташланди. Шу каби қатор долзарб саволларга Сирдарё вилояти ҳокими Ғ.Мирзаев, бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Н.Ҳусанов, қурилиш вазирининг биринчи ўринбосари Ш.Ҳидоятов, тегишли бошқарма ва ташкилотлар масъуллари жавоб берди.
 

Батафсил
ХОЛИС ЯХШИЛИК ЭҲТИЁЖИ

ХОЛИС ЯХШИЛИК ЭҲТИЁЖИ

🕔09:34, 16.10.2020 ✔189

Кейинги пайтларда одамлар орасида меҳр-оқибат, бировга чин кўнгилдан яхшилик қилиш каби ўзбекона қадриятлар сал бўлса-да йўқолиб бораётгандай туюлади назаримда. Буни одамлар орасидаги бир-бирига бўлган муносабатлардан ҳам билсак бўлади. 

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚИГА БАЙРАМ ТАБРИГИ

    ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚИГА БАЙРАМ ТАБРИГИ

    Муҳтарам ватандошлар!
    Сиз азизларни, сизлар орқали бутун халқимизни бугунги қутлуғ айём – Ўзбек тили байрами билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.

    ✔ 40    🕔 10:36, 23.10.2020
  • «САРДОБА» СУВ ОМБОРИ КЕЛАЖАГИ НИМА БЎЛАДИ?

    «САРДОБА» СУВ ОМБОРИ КЕЛАЖАГИ НИМА БЎЛАДИ?

    Халқаро пресс-клубнинг Мирзаобод туманида ташкил этилган сессиясида ушбу савол ҳам ўртага ташланди. Шу каби қатор долзарб саволларга Сирдарё вилояти ҳокими Ғ.Мирзаев, бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Н.Ҳусанов, қурилиш вазирининг биринчи ўринбосари Ш.Ҳидоятов, тегишли бошқарма ва ташкилотлар масъуллари жавоб берди.
     

    ✔ 313    🕔 09:35, 16.10.2020
  • ХОЛИС ЯХШИЛИК ЭҲТИЁЖИ

    ХОЛИС ЯХШИЛИК ЭҲТИЁЖИ

    Кейинги пайтларда одамлар орасида меҳр-оқибат, бировга чин кўнгилдан яхшилик қилиш каби ўзбекона қадриятлар сал бўлса-да йўқолиб бораётгандай туюлади назаримда. Буни одамлар орасидаги бир-бирига бўлган муносабатлардан ҳам билсак бўлади. 

    ✔ 189    🕔 09:34, 16.10.2020
  • «ЖАНГ»ДАН КЕЙИНГИ «ҚАҲРАМОН»ЛАР

    «ЖАНГ»ДАН КЕЙИНГИ «ҚАҲРАМОН»ЛАР

    ёхуд танқидни ўз вақтида «эшитмаётган» раҳбарлар қачон уйғонади?

    ✔ 697    🕔 11:08, 09.10.2020
  • Шавкат МИРЗИЁЕВ:  Янги Ўзбекистон остонаси мактабдан бошланади

    Шавкат МИРЗИЁЕВ: Янги Ўзбекистон остонаси мактабдан бошланади

    Тошкентдаги Халқаро конгресс марказида 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.

    ✔ 473    🕔 11:33, 02.10.2020
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар