ЎЗ-ЎЗИДАН ЁЗИЛГАН КИТОБ
Умрнинг ҳар бир кунини китобнинг бир саҳифасига менгзаш мумкин. Инсон яшар экан ўз ҳаёт китобини ҳар куни ёзиб боради. Бу реалликдан анча йироқ хаёлий бир гап эмас, айни ҳақиқат.
БатафсилАкадемик лицейда ўқирдим. Лицейимиз директори ташаббуси билан «Бир ҳафтада бир китоб» лойиҳаси ташкил этилган эди. Лойиҳага кўра ҳар бир ўқувчи бир ҳафтада биттадан бадиий китобни мутолаа қилиши ва таассуротларини туман газетасига ёзиш топшириғи берилган. Танлов ғолиблари тақдирланадиган бўлди.
Танловда катта қизиқиш билан қатнашган эдим ўшанда. Азбаройи совға илинжида эмас, балки кўпроқ китоб ўқишга бўлган қизиқиш эди бу. Худойберди Тўхтабоевнинг «Сариқ девни миниб» ва Чингиз Айтматовнинг «Асрга татигулик кун» романларини тугатиб, фикрларимни газетага ёзганман. Кўп ўтмай газетада «Бир ҳафталик мутолаа завқи» деган сарлавҳа билан илк мақолам чиққан ўшанда.
Яқинда Чингиз Айтматовнинг «Қулаётган тоғлар» романини ўқиб тугатдим. Асарда ёзувчи бозор иқтисодиётига ўтаётган, шиддат билан глобаллашув жараёнларига кириб бораётган ҳозирги дунёнинг маънавий-иқтисодий муаммоларини Қирғизистон, Марказий Осиё воқеалари, одамлар тақдири, турмуши, уларнинг онгида рўй бераётган кескин, оғриқли ўзгаришларга чамбарчас ҳолда (асар қаҳрамонлари Арсен Саманчин, Элес, Ойдана, Тоштанафғон каби қаҳрамонлар мисолида) ёритади. Табиат, жамият, инсон тақдирида юз бераётган ранг-баранг ҳодисаларни бутун фожеалари билан бирга яхлит тасвирлайди.
Гарчанд асар бундан йигирма йиллар олдин ёзилган бўлса-да, унда бугунги кун воқеликлари, фожиалари хусусан журналист тимсолини (асар бош қаҳрамони Арсен Саманчин образи орқали) тасвирлайди.
Бўлажак журналист сифатида ўзимга хулосалар олдим. Журналистга берган аччиқ, аммо ҳаққоний тавсифини бот-бот ўқиб ўйга толдим. Журналистнинг жамиятдаги ўрни, айрим раҳбарларнинг уларга нисбатан муносабатини гўёки ёзувчи башорат қилиб кетгандек. Асарни тугатгандан кейин Чингиз Айтматов даҳосига яна бир бор тан бердим.
Китоб ҳақида ҳар қанча гапириш, унинг сифатларини соатлаб мақташ мумкин. Сабаби, яқин дўст, сирдош, зарур ҳамроҳ бўлган китоб, инсоният тарихида кашф этилган ихтироларнинг энг буюги, қадрлисидир. Замонлар ўтсада, ўз ўрнини ҳеч нимага бўшатиб бермай келаётган мўъжизадир. Айниқса болаликданоқ китобга меҳр қўйган болаларнинг жамиятда ўз ўрни, одамлар орасида обрў-эътибори ўзгача бўлади. Миллий ўзликни англаш, ёшларимизда юксак маънавиятни шакллантириш, уларни эзгу фазилатлар соҳиби этиб тарбиялашда китобнинг ўрни ва аҳамияти беқиёсдир.
Лицейимиз кутубхонаси эшиги олдидаги баннерда машҳур педагог
В.Сухомлинскийнинг шундай фикрлари ёзиб қўйилган эди: «Китоб – бу қудратли қурол. У бўлмаганида мен соқов ва дудуқ бўлиб қолар эдим...». Қанча кўпроқ китоб ўқиганим сари, ўша фикрлар нақадар ҳақиқат эканини тобора англаяпман.
Ислом АСИЛБЕКОВ,
ЎзЖОКУ талабаси
Умрнинг ҳар бир кунини китобнинг бир саҳифасига менгзаш мумкин. Инсон яшар экан ўз ҳаёт китобини ҳар куни ёзиб боради. Бу реалликдан анча йироқ хаёлий бир гап эмас, айни ҳақиқат.
БатафсилКуни кеча дўстлар ижтимоий тармоқларда машҳур бўлган видеони кўрсатишди. Аввал кўзим тушмаган экан. Унда бир йигитча берилиб «Инвестиция киритайлик, инвестиция», деб бақирганича шеър ўқияпти.
БатафсилБугун биз тубсиз кундалик шахсий эҳтиёжларнинг қуршовида ҳаёт кечириб, турли маданиятлар тўқнаш келган бир замонда инсоний гўзал ахлоқларни ўзлигимизда сақлаб қолишдек долзарб масала қаршисида чора излаб турибмиз.
Батафсил