ОИЛАВИЙ КИТОБХОНЛИК
фарзанд учун умр бўйи татийдиган хазина
БатафсилБодо Шефернинг «Ғолиблик қонуниятлари» асари ҳаётга умид пайдо қиладиган нодир китоблардан ҳисобланади. Унда келтирилган ўн тўртта қонун бир-бири билан чамбарчас боғлиқ. Асар Марк Аврелийнинг «Умрингнинг сўнгида қандай яшашни истасанг, шу бугуноқ шундай яшашни бошла» эпиграфи билан бошланади.
Асарда келтирилган фикрлар, ғоялар Европа адабиёти эмас, балки Шарқ адабиётидан илҳомланиб ёзилганини кўришимиз мумкин. Масалан, инсон танасининг отга қиёсланишини биз Мавлоно Жалолиддин Румийнинг «Ичиндаги ичиндадур» асарида кўрамиз.
«Қарор қабул қилинг» номли 1-қонунда келтирилган жилға ҳақидаги ҳикоя ҳам Шарқ адабиётида кўп учрайди: «Бир кичик жилға бор экан. У улкан чўлнинг четигача оқиб борибди. Шунда у: «Қўрқма! Олдинга қараб оқавер» деган товуш эшитибди. Бироқ жилға учун янги ва синалмаган ерга кириш жуда қўрқинчли эди. У ўзгаришлардан чўчирди. Албатта, унинг янада каттароқ дарё, денгиз сифатида қизиқроқ ҳаёт кечиргиси келар, лекин таваккал қилиб ўзида ниманидир ўзгартиришдан қўрқарди.
Бироқ бояги товуш яна жаранглабди: «Агар ҳозир олға қадам босмасанг, нималарга қодир эканингни ҳеч қачон билмайсан. Шунчаки ишон, янги ҳаётда ҳам сенга яхши бўлади. Тинчлан ва илгарига оқ».
Шунда жилға олға оқишга қарор қилибди. У анча қийналибди. Чўлнинг жазирамаси унинг жамики сувини буғлатиб юборибди. Унинг зарралари осмонга кўтарилиб, булутга айланибди. Шамол булутни бир неча кун чўл устидан ҳайдаб ўтибди ва денгизга етибди. У ерда ёмғир бўлиб денгизга қуйилибди.
Жилғанинг ҳаёти энди ўзи орзу қилганидан ҳам ёрқинроқ ўта бошлабди. Денгиз тўлқинларида узоқ-узоқларга кетар экан, у жилмайганча ўйлабди: «Ҳаётим бир неча марта ўзгарди, лекин ана энди мен ўзимга айландим».
Ҳар бир ўтаётган кунга шукроналик келтириш ҳаётнинг қадрига етишга, инсоннинг ўзида мавжуд неъматларни ўйлашига ёрдам беради: «Ёмғир остида ҳуштак чалиб ҳиргойи қилувчи ва доим жилмайиб юрувчи омадли ва бахтли инсонлар эга бўлган сир сизга маълумми? Бу сир шундан иборатки, улар ҳар онни мўъжиза сифатида қабул қилишади ва шу он учун шукроналар айтишади.
Бугунги кун – сиз севадиган ва сизни севувчи инсонлар, ҳаёт сизга берган ўша мўъжаз лаҳзалар учун шукроналар айтиш учун имкониятингиздир. Қанчалик кўп мўъжизаларни сиз одатдаги сингари қабул қилаётганингизни тушунишга ҳаракат қилинг».
Асарда инсон танқидларга қандай муносабат билдириши кераклиги айтилган. Масалан, «Бировнинг уйидан чиққанингизда оёқ кийимингизни қоқиб ташланг...»
Ҳар биримиз катта мармартарош ва унга ишлов берадиган тош билан дунёга келганмиз. Биз бутун умр шу тошни ўзимиз билан судраб юришимиз ёки унга ажойиб шакл беришимиз мумкин.
Асарда энг кўп такрорланадиган жумла «Бугун мен билан бўлиши мумкин бўлган ягона ҳодиса – яна бир кунни мазмунли яшаганим!» Ҳар биримиз кун якунида ана шу сўзларни айта олсак, кунимиз бесамар кетмаган бўлар эди.
Муштарий ХОЛМУРОДОВА
Бодо Шефернинг «Ғолиблик қонуниятлари» асари ҳаётга умид пайдо қиладиган нодир китоблардан ҳисобланади. Унда келтирилган ўн тўртта қонун бир-бири билан чамбарчас боғлиқ. Асар Марк Аврелийнинг «Умрингнинг сўнгида қандай яшашни истасанг, шу бугуноқ шундай яшашни бошла» эпиграфи билан бошланади.
БатафсилМуҳаддислар султони бўлган Имом Бухорий бобомизнинг номи, юксак ақлу заковати ва инсоний салоҳияти, илмий-маънавий мероси ортиқча таърифга муҳтож эмас. Унинг шоҳ асари бўлмиш «Саҳиҳул Бухорий» Ислом оламида Муқаддас Қуръондан кейинги ўринда турадиган манба сифатида эътироф этилганининг ўзиёқ алломанинг даҳоси ва ижод маҳсулининг қадри ҳақида етарли тасаввур ҳосил қилади.