Етти кун      Бош саҳифа

МАҲАЛЛАДАН ШИКОЯТИНГИЗ БОРМИ?

Марҳамат, ишонч телефони ишга тушди!

Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг «1146» қисқа рақамли ишонч телефони ишга тушди.

Бугун маҳалла тизимига оид мурожаатлар кўп. Лекин уларни ўрганиш ва ҳал этишга қаратилган ягона самарали тизим ҳали мавжуд эмас. Фуқароларнинг турли ташкилот ва идоралар эшигида сарсон бўлаётгани натижасида маҳалла тизимига оид норозилик, турли асоссиз тасаввур ва хулосалар юзага келмоқда.
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Р.Маматовнинг қайд этишича, ягона ишонч телефони фуқаролар мурожаатларини ҳал этишдаги мавжуд муаммолар ечимига хизмат қилади. Жумладан, аҳоли муаммолари ўз вақтида аниқланиб, ечим топилади.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг ўтган даврида вазирликка жисмоний ва юридик шахслардан 150 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушди.
«1146» қисқа рақамли ишонч телефони орқали йўлланган мурожаатлар «O‘zbеktеlеkom» АКнинг 10 оператори томонидан ёзиб олинади ва тегишли тартибда расмийлаштирилади. Шундан сўнг мурожаат электрон тизим орқали Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги «Call-center»ига юборилади.
Ишонч телефони зўравонлик қурбонига айланган хотин-қизлар ва атрофидаги хотин-қизларнинг ҳақ-ҳуқуқлари топталаётганлигига гувоҳ бўлган ёки шу каби бошқа салбий ҳолатларга дуч келган юртдошларимиз мурожаатларини ҳам қабул қилади. Мурожаат ҳолатига қараб уларга зарур психологик, ҳуқуқий ва тиббий кўмак берилади. Бунда мурожаатчи хотин-қизларнинг шахси ва мурожаат мазмуни сир сақланади.




Ўхшаш мақолалар

ВАЗИР АЙРИМ ЎҚИТУВЧИЛАРГА

ВАЗИР АЙРИМ ЎҚИТУВЧИЛАРГА

🕔20:30, 13.01.2021 ✔125

«хайп» кўтармасдан бошқа иш топишни маслаҳат берди, нега?

Батафсил
100 МИЛЛИОН ДОЛЛАР

100 МИЛЛИОН ДОЛЛАР

🕔20:30, 13.01.2021 ✔26

тафаккур қилувчиларни етиштириб бера оладими?

Батафсил
ҚИШКИ ТАЪТИЛ УЗАЙТИРИЛАДИМИ?

ҚИШКИ ТАЪТИЛ УЗАЙТИРИЛАДИМИ?

🕔15:13, 11.12.2020 ✔198

25 декабрдан 2 февралгача давом этадиган қишки таътилни жорий этиш, биринчи ва сўнгги қўнғироқ кунларини 26 август ва 31 май этиб белгилаш, бошланғич синфларда дарслар давомийлигини 45 дақиқадан 40 дақиқага тушириш таклифи илгари сурилмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • ВАЗИР АЙРИМ ЎҚИТУВЧИЛАРГА

    ВАЗИР АЙРИМ ЎҚИТУВЧИЛАРГА

    «хайп» кўтармасдан бошқа иш топишни маслаҳат берди, нега?

    ✔ 125    🕔 20:30, 13.01.2021
  • 100 МИЛЛИОН ДОЛЛАР

    100 МИЛЛИОН ДОЛЛАР

    тафаккур қилувчиларни етиштириб бера оладими?

    ✔ 26    🕔 20:30, 13.01.2021
  • ҚИШКИ ТАЪТИЛ УЗАЙТИРИЛАДИМИ?

    ҚИШКИ ТАЪТИЛ УЗАЙТИРИЛАДИМИ?

    25 декабрдан 2 февралгача давом этадиган қишки таътилни жорий этиш, биринчи ва сўнгги қўнғироқ кунларини 26 август ва 31 май этиб белгилаш, бошланғич синфларда дарслар давомийлигини 45 дақиқадан 40 дақиқага тушириш таклифи илгари сурилмоқда.

    ✔ 198    🕔 15:13, 11.12.2020
  • ИХЧАМ ТЎЙЛАР — ЁШЛАР ОРЗУСИ

    ИХЧАМ ТЎЙЛАР — ЁШЛАР ОРЗУСИ

    Сўровномада қатнашган 1144  ммииннгг ёшнинг 7700  фоизи тўйларни ихчамлаштиришни қонуний белгилаб қўйишни маъқуллаган.

    ✔ 194    🕔 15:13, 11.12.2020
  • «ПРАВА» УЧУН ИМТИҲОН ЎТКАЗИШ

    «ПРАВА» УЧУН ИМТИҲОН ЎТКАЗИШ

    хусусий секторга берилади

    ✔ 200    🕔 15:12, 11.12.2020
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар